ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлашни молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2013 й. 37-сон "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасида молиялаштириш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.02.2013 й.

N 37



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ

САҚЛАШ СОҲАСИДА МОЛИЯЛАШТИРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бутунжаҳон банкининг Халқаро ривожлантириш ассоциацияси билан молиявий ҳамкорликда "Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1614-сон қарорини бажариш юзасидан ва соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш ва бошқарув тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 28 сентябрдаги 217-сон қарорига мувофиқ:

Самарқанд, Сирдарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг 25 та тажриба шаҳар оилавий поликлиникаларида бир нафар яшовчи ҳисобига харажатлар нормативидан келиб чиқиб молиялаштириш механизми жорий этилганлиги;

тажриба шаҳар оилавий поликлиникаларининг бюджети 4,2 баравар, биркитилган бир нафар яшовчи ҳисобига харажатларнинг базавий нормативи 4 баравар, аҳолини дори-дармонлар билан таъминлаш харажатлари 2,5 баравар кўпайтирилганлиги, шунингдек минтақаларда аҳолининг ёш ва жинс таркибини ва касалланишни ҳисобга олган ҳолда бюджет маблағларининг бир текис тақсимланиши таъминланганлиги;

диагностика ва даволашнинг замонавий стандартларини жорий этиш, шаҳар оилавий поликлиникаларининг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳисобига аҳолига текин ва сифатли тиббий хизматлар кўрсатилиши яхшиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш тизимини ислоҳ қилиш борасида тўпланган ижобий тажрибани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг:

республиканинг қолган 155 та шаҳар оилавий поликлиникаларини бир нафар яшовчи ҳисобига харажатлар нормативидан келиб чиқиб молиялаштириш шартларига: Тошкент шаҳрида, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида - 2013 йилдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикасида, Андижон, Наманган, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида - 2014 йилдан бошлаб, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида 2015 йилдан бошлаб босқичма-босқич ўтказиш;

Фарғона вилоятининг 15 та туман марказий касалхоналарини икки турдаги контрактлар тузиш асосида молиялаштириш: 3 та касалхонада даволаб юборилган бир нафар бемор ҳисобига хизматлар қиймати ва ҳажмидан келиб чиқиб ҳамда 12 та касалхонада - тасдиқланган норматив кўрсаткичларга мувофиқ харажатлар сметаси бўйича ҳақ тўлаш юзасидан эксперимент ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2013 йил 1 мартдан бошлаб Фарғона вилоятининг туман марказий касалхоналарини вилоят молия бошқармаси, соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туман тиббиёт бирлашмаси ўртасида контрактлар тузиш асосида молиялаштириш бўйича эксперимент амалга оширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2013 йил 1 мартгача бўлган муддатда Молия вазирлиги билан биргаликда Фарғона вилоятидаги туман марказий касалхоналарини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, унда:

касалхонага жойлаштириш ва аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш тартибига;

молиялаштиришнинг режадаги ҳажмини белгилашга;

туман марказий касалхоналарининг харажатларини қоплашга бюджет маблағлари ажратиш тартибига алоҳида эътибор қаратилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Саломатлик-3" лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюроси ҳузурида уч штат бирлигидан иборат молиялаштириш ислоҳотлари мониторинги бўлимини ташкил этиш, уларни Халқаро ривожлантириш ассоциацияси томонидан бериладиган кредит маблағлари ҳисобига таъминлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 18 февраль, 7-сон, 87-модда






























Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск