Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.02.2008 й. ПҚ-792-сон "Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати томонидан бериладиган грант маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.02.2008 й.

N ПҚ-792



ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИ ТОМОНИДАН БЕРИЛАДИГАН

ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Ҳукумати томонидан бериладиган грант маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида 2007 йилнинг 3 ноябрида имзоланган битимга мувофиқ, ХХР Ҳукумати томонидан 60 млн. юань (8,2 млн. АҚШ доллари) миқдорида грант берилгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ХХР Ҳукумати грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши таклиф қилинаётган иловага* мувофиқ лойиҳалар рўйхати тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Хитой томони билан келишилган мазкур грант маблағларини олиш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ тартиб-қоидаларнинг ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

иловага* мувофиқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича асосий тадбирларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ишларни умумий мувофиқлаштиришни;

ХХР Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига харид қилинадиган тиббий ускуналарнинг сақланиши, мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминласин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда грант маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган тиббий ускуналарни ўрнатиш учун туман тиббиёт бирлашмаларида хоналарни тайёрлаш ва уларнинг сақланиши ҳамда қатьиян мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлаш бўйича зарур тадбирларни амалга оширсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ушбу грантга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш бўйича ХХРнинг ваколатли банки билан банклараро битимни имзолашга вакил қилинсин.


7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги лойиҳаларни ХХР Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобидан амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган ускуналар ва моддий ресурслар учун божхона тўловлари ва йиғимлар тўлашдан;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабномаларига кўра, лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассислар визаларни ҳамда вақтинча рўйхатда туришни расмийлаштиришда консуллик йиғимлари ва давлат божи тўлашдан озод қилинсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.






































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск