ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлашни молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.2005 й. 170-сон "Самарқанд вилоят сил касалликлари диспансерига бино ажратиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.07.2005 й.

N 170



САМАРҚАНД ВИЛОЯТ СИЛ КАСАЛЛИКЛАРИ

ДИСПАНСЕРИГА БИНО АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДА


"Сиҳат-саломатлик йили" Давлат дастурини амалга ошириш доирасида Самарқанд вилоят сил касалликлари диспансерининг шарт-шароитларини яхшилаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат мулки қўмитасининг Самарқанд тумани, Миронкўл шаҳарчасида жойлашган ўқув-тажриба маркази бино ва иншоотлари комплексини кейинчалик унга вилоят сил касалликлари диспансерини жойлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси балансидан Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси балансига бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги кўрсатиб ўтилган объектнинг белгиланган тартибда бепул бериш-қабул қилиб олинишини таъминласинлар.


3. Самарқанд вилояти ҳокимлиги вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси балансига ўтказилаётган ўқув-тажриба маркази бино ва иншоотлари комплексини ҳомийлар маблағларини жалб этган ҳолда тегишли равишда реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни амалга оширсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси балансига ўтказилаётган объектни зарур тиббий асбоб-анжомлар билан жиҳозлашда ёрдам кўрсатсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев ва Самарқанд вилояти ҳокими М.Б. Нурмуродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев





































































Время: 0.0162
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск