ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.05.2009 й. 145-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 21 майдаги

145-сон қарорига

5-ИЛОВА



Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия

ва пульмонология илмий-амалий

тиббиёт маркази тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.

Ш. Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фтизиатрия ва пульмонология илмий-тадқиқот институти негизида фтизиатрия ва пульмонология соҳасида даволаш-профилактика, илмий-тадқиқот ва методик фаолиятни амалга оширадиган ҳамда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатадиган ихтисослаштирилган мустақил тиббиёт муассасаси сифатида ташкил этилган.


2. Марказ давлат муассасаси шаклида ташкил этилади, юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, Марказнинг номи тўлиқ кўрсатилган муҳрга эга бўлади.

Марказ фтизиатрия ва пульмонология соҳасида ихтисослашиш турлари бўйича тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича клиник ўқув базаси ҳисобланади.


3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


4. Марказ фаолиятнинг барча соҳаларидаги ўз муносабатларини қонун ҳужжатлари доирасида, шунингдек Марказнинг мақсади ва фаолияти предметига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар билан белгиланган тартибда тузилган шартномалар асосида амалга оширади.


5. Марказнинг тўлиқ номи:

давлат тилида - Ш. Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази:

рус тилида - Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр фтизиатрии и пульмонологии имени Ш. Алимова.


6. Марказ қуйидаги манзилда жойлашган: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Алимов кўчаси, 1-уй.


7. Марказ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади.



II. МАРКАЗНИНГ МАҚСАДИ,

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар Марказни ташкил этиш ва фаолиятининг мақсади ҳисобланади:

юқори сифатли ва халқаро стандартлар талаблари даражасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга даъват этилган юқори технологияли моддий ва илмий базани, шунингдек фтизиопульмонология мактабини шакллантириш;

аҳолининг фтизиатрия ва пульмонология соҳасидаги диагностика, даволаш ва профилактика бўйича ихтисослаштирилган, юқори технологияли тиббий ёрдамга бўлган талабини қондириш.


9. Марказнинг асосий вазифалари:

а) фтизиатрия ва пульмонология соҳасида:

сил касали билан касалланган шахсларга, шунингдек пульмонология касалликлари бўлган беморларга - бепул асосда;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (ушбу кичик банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган шахслардан ташқари), шунингдек хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга - пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган, юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш;

б) тиббиёт техникаси ва аппаратларининг мавжуд паркини доимий равишда янгилаб бориш ва модернизация қилишни таъминлаш, Марказни фтизиатрия ва пульмонология соҳасида илғор жаҳон ютуқлари даражасида, ихтисослаштирилган, юқори малакали ёрдам кўрсатиш имконини берадиган замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;

в) Марказ фаолиятини таъминлаш учун аралаш молиялаштириш шартларида молиявий ва моддий-техник ресурсларни жалб этиш бўйича менежмент ва маркетинг ишларини ташкил этиш;

г) Марказ тиббиёт ходимларининг, шу жумладан, мутахассисларнинг етакчи хорижий тиббиёт таълим муассасаларида ва клиникаларида фтизиатрия ва пульмонология соҳасида диагностика ва даволашнинг замонавий методлари бўйича стажировкасини ташкил этиш ҳисобига доимий равишда касбий даражасини ошириш ва такомиллаштириш;

д) ўзининг фтизиатрия ва пульмонология соҳасида профилактика, диагностика ва даволаш бўйича илғор методлари ва технологияларини ишлаб чиқиш ва тиббий амалиётга жорий этишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш;

е) фтизиатрия ва пульмонология соҳасида ўзининг патент олган даволаш ва диагностика методлари ва технологияларини доимий равишда такомиллаштириш ва уларнинг халқаро миқёсда эътироф этилишига эришиш;

ж) тиббиёт соҳасида республика мақсадли дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда фаол қатнашиш;

з) фтизиатрия ва пульмонология соҳасида етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, тўпланган тажрибалар, ахборотлар, шунингдек мутахассислар билан кенг алмашинишни таъминлаш.


10. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:

республика аҳолисининг турли сил касалликларини олдини олиш ҳамда нафас органлари касалликларини (НОК) диагностика қилиш, даволаш ва профилактиканинг жаҳондаги илғор ютуқлари даражасида энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли методларига бўлган эҳтиёжини таъминлайди;

фтизиатрия ва пульмонология бўйича энг кенг тарқалган касалликлар турларини диагностика қилиш, даволаш ва профилактика қилишнинг илғор, самарали методлари ва технологияларини ишлаб чиқади ва жорий қилади;

республика минтақаларида кўп тармоқли тиббиёт марказлари ихтисослашган бўлимларига ташкилий-методик ва илмий-амалий ёрдам кўрсатади;

ўз йўналиши бўйича юқори малакали мутахассисларнинг ўз мактабини шакллантиради ва ривожлантиради;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Марказнинг ихтисослашганлик йўналиши бўйича тиббиёт соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига доир таклифларни кўриб чиқиш учун киритади;

фтизиатрия ва пульмонология соҳасидаги дори-дармонлар, тиббиёт воситалари, шунингдек диагностика ва даволаш методларининг клиник синовларини ўтказади;

хориждаги тиббиёт оламига ўзининг илмий ва технологик ютуқларини тақдим этади;

фтизиатрия ва пульмонология бўйича ўзининг илмий, ўқув-методик ҳамда ахборот-маълумотнома материалларини тайёрлайди ва нашр қилади;

тиббиёт кадрларини, шу жумладан, клиник ординатура, таянч докторантура ва докторантура орқали тайёрлаш, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади.


III. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


11. Марказ белгиланган мақсадларга эришиш ва зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзининг балансига берилган давлат мулкидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;

ривожланиш бизнес-режаларини, ўз бюджетини тузиш, уларнинг ҳажмларини, шакллантириш манбаларини ва сарфлаш йўналишларини белгилаш;

асосий воситаларни ижарага олиш ёки ижарага бериш, грантларни ва бошқа молиявий ёрдамни жалб этиш;

бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва пулли тиббий хизматлар кўрсатишдан тушган даромадлар доирасида Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш миқдорларини мустақил равишда белгилаш;

фтизиатрия ва пульмонология бўйича илмий тадқиқотлар ўтказишга давлат бюджетидан грантлар олиш учун танловларда қатнашиш;

ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулк объектларига муаллифлик ҳуқуқларини олиш ва улардан фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий юридик шахслар билан илмий ҳамда илмий-техник ҳамкорликни ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда филиаллар ташкил этиш;

қонун ҳужжатларига, Марказ фаолиятининг мақсадларига ва предметига зид бўлмаган бошқа иш турларини амалга ошириш.


12. Марказ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда кўрсатиладиган тиббий хизматлар, амалга ошириладиган ишларнинг барча турлари учун тарифлар ва баҳоларни мустақил равишда, белгилашга ҳақлидир.


13. Марказ қуйидагиларга мажбур:

фтизиатрия ва пульмонология соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож бўлган беморларга замонавий, жаҳон талабларидаги сифат ва стандартлар даражасида диагностика ва даволашни таъминлаш ва ривожлантириш;

сил касали ва нафас органлари касалликлари бўлган беморларга бепул асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;

етакчи хорижий клиникаларда Марказ ходимларини мунтазам равишда тор ихтисос бўйича қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга ошириш;

Марказ ходимлари учун меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган шартларини, техника хавфсизлигини, ижтимоий таъминотни ва аниқ йўналишли ижтимоий ҳимоя қилишни кафолатлаш;

ўз маблағлари ҳисобига Марказнинг моддий-техника базасини замонавий тиббиёт техникаси ва технологиялари билан мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;

мол-мулкдан мақсадли фойдаланиш, унинг сақланишини таъминлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини ва статистик ҳисобни ҳамда ҳисоботларни юритиш.



IV. МАРКАЗНИНГ МОЛ-МУЛКИ


14. Марказнинг мол-мулки асосий фондлар, шунингдек бошқа моддий бойликлар ва молиявий ресурслардан иборат бўлади.


15. Марказ эгаллаб турган ер участкасига доимий фойдаланиш ҳуқуқлари билан эгалик қилади, фаолият мақсадларига мувофиқ ўз мол-мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади, шу билан бирга, бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлайди.


16. Марказ вақтинчалик фойдаланилмаётган хоналарини шартнома асосида ижарага бериш, ундан тушган маблағлардан Марказни ривожлантиришда фойдаланиш, шунингдек асбоб-ускуналар ва мол-мулкни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳисобдан чиқариш ҳуқуқига эга.



V. МАРКАЗНИНГ ТУЗИЛМАСИ

ВА УНИ БОШҚАРИШ


17. Марказ таркибига бир сменада 50 нафар беморга хизмат кўрсатадиган консультация поликлиникаси ва 500 бемор ўрнига мўлжалланган стационар киради.

Марказ тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Зарурат бўлганда Марказ директори тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Марказ тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.


18. Марказ фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.

Марказ директори:

ўз фаолиятини Марказ номидан амалга оширади, Марказнинг молия-хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилади, Марказ номидан шартномалар тузади, Марказ фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни ҳал этади;

Марказ ва унинг филиаллари ходимлари ишини ўз ваколатлари доирасида ташкил этади ва бошқаради, Марказ ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, Марказ ходимларини қонун ҳужжатларига мувофиқ ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;

Марказ фаолияти учун жавоб беради.


19. Директор ўринбосарлари, Марказ филиаллари раҳбарлари Марказ директорининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва эгаллаб турган лавозимидан озод этилади.


20. Марказ таркибида ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш учун Марказ Кенгаши ташкил этилади.

Марказ Кенгаши директор, унинг ўринбосарлари, Марказнинг етакчи мутахассислари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакилидан иборат таркибда 7 кишидан иборат бўлади.

Марказ Кенгаши тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Кенгаш мажлислари ҳар чоракда ўтказилади, унинг қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва протокол билан расмийлаштирилади.


21. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, Марказ инвестиция ва илмий-техника сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш;

аҳолига пулли асосда кўрсатилаётган тиббий ёрдам турларига тарифларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш;

Марказ ичидаги, шунингдек унинг филиалларидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Марказ фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш.

Марказ Кенгаши мажлисида коллегиал қабул қилинган қарорлар Марказ директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


22. Марказда Марказнинг етакчи илмий ходимларидан иборат бўлган Илмий кенгаш ташкил этилади.

Марказнинг Илмий кенгаши тўғрисидаги Низом ва унинг шахсий таркиби Марказ директори томонидан тасдиқланади.

Илмий кенгаш мажлислари ҳар ойда ўтказилади, унинг қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва протокол билан расмийлаштирилади.

Қуйидагилар Илмий кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тавсияларни ишлаб чиқиш;

амалга оширилаётган илмий тадқиқотларнинг мақсадга мувофиқлиги ва ҳажмини аниқлаш;

илмий-тадқиқот ишлари режалаштирилиши ва бажарилишини ташкил этишга раҳбарлик қилиш.


23. Марказнинг ташкилий тузилмасига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида ташкил этиладиган филиаллар белгиланган тартибда кириши мумкин.

Филиаллар улар тўғрисидаги низомларга мувофиқ фаолият кўрсатади. Филиаллар тўғрисидаги низомлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.


24. Аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Марказ фаолиятини назорат қилишни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалга оширади.



VI. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ


25. Марказ ва унинг филиаллари фаолиятини молиялаштириш аралаш шаклда, шу жумладан:

Марказнинг ўз даромадлари;

Давлат бюджети маблағлари;

грантлар ва ҳомийлик ёрдами;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган тартибда жалб этилган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.


26. Марказнинг ўз даромадлари:

аҳолига пулли асосда тиббий хизматлар кўрсатишдан;

Марказнинг илмий ва ўқув базасида бошқа тиббиёт муассасаларининг йўналишли мутахассисларини тайёрлашдан;

илмий-тадқиқот ишлари олиб боришдан;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан шаклланади.


27. Давлат бюджети маблағлари қуйидаги мақсадлар учун:

сил касали бўлган беморлар, шунингдек пульмонология касалликлари бўлган беморларга мавжуд ўрин фонди ва поликлиника қабул қилиш қувватига боғлиқ ҳолда бепул асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Марказ харажатларини қоплаш учун;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлашни ривожлантириш Давлат дастури ва йиллик инвестиция дастурлари доирасида Марказни замонавий тиббиёт ускуналари ва техника билан жиҳозлаш учун;

Марказни мукаммал реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун;

илмий-тадқиқот фаолиятига грантлар шаклида ажратилади.

Бюджет маблағлари Марказга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги орқали алоҳида сатрда, аҳолининг имтиёзли тоифаларига бепул асосда тиббий ёрдам кўрсатиш, Марказни ускуналар ва техника билан жиҳозлаш бўйича харажатлар тўловига, шунингдек бюджет маблағлари ҳисобига мукаммал таъмирлашга эса - Ғазначилик орқали ажратилади.


28. Марказ ходимлари сони ва ходимларнинг иш ҳақи миқдори Марказ директори томонидан мустақил равишда белгиланади, тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш эса бажариладиган ишнинг мураккаблиги даражаси, сифати ва ҳажмига қараб белгиланган тартибда белгиланади.


29. Марказ ажратилган бюджет маблағлари ва ўз даромадлари доирасида мустақил равишда:

Марказ даромадлари ва харажатлари сметасини ишлаб чиқади ҳамда уни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади;

Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

штат жадвалини тасдиқлайди ҳамда базавий маошлардан келиб чиқиб Такомиллаштирилган Тариф сеткаси бўйича тиббиёт ва фармацевтика ходимларига, бошқа ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича эса Ягона тариф сеткаси бўйича лавозим маошларини, шунингдек энг кўп миқдори чекланмайдиган устамаларни белгилайди.


30. Марказ хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадларни мустақил равишда тасарруф этади. Марказнинг молия-хўжалик фаолияти натижасида олинган фойдаси тегишли солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўлов лар тўлангандан кейин Марказнинг тасарруфида қолади ва белгиланган тартибда:

Марказнинг моддий-техника базасини янгилаш, модернизация қилиш ва кенгайтириш, замонавий тиббиёт техникаси, жиҳозлар ва асбоб-ускуналар сотиб олиш;

Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш;

айланма фондларни тўлдириш;

Марказ мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

маҳсулотлар ва хизматларни реклама қилиш;

Марказ фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.



VII. ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ


31. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритади, уни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва Давлат статистика қўмитасига тақдим этади, ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг келишилган рўйхатга мувофиқ давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб беради.


32. Марказнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш ва текшириш соғлиқни сақлаш, солиқ ва молия органлари, бошқа давлат органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда аудиторлик ташкилотлари билан тузилган шартномалар асосида аудиторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади.



VIII. ҚАЙТА ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


33. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 21-сон, 254-модда.

















































Время: 0.0100
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск