ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.1997 й. 583-сон "Республика нейрохирургия хизматини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.1997 й.

N 583



РЕСПУБЛИКА НЕЙРОХИРУРГИЯ

ХИЗМАТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Мамлакат аҳолиси соғлиғини муҳофаза қилишга муҳим аҳамият бериб ҳамда нейрохирургия ёрдами ташкил этилишини такомиллаштириш ва унинг сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика нейрохирургия маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика нейрохирургия илмий маркази ташкил этилсин.

Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

республикада нейрохирургия хизматининг аҳволини ўрганиш, ташҳис қўйишнинг янги самарали усулларини ишлаб чиқиш, нейрохирургия касалликларини даволаш, олдини олишга доир илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва уларни соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этиш;

мураккаб нейрохирургия касалликларига чалинган беморларни жаҳон стандартлари даражасида даволаш;

нейрохирургия соҳасида соғлиқни сақлаш амалиёти учун юқори малакали ходимлар тайёрлаш;

республика нейрохирургия муассасаларига ташкилий ва услубий ёрдам кўрсатиш;

нейрохирургик патологияга учраган беморларни даволаш ва уларга ташҳис қўйишни яхшилаш масалалари бўйича илмий, услубий ва ахборот материалларини ишлаб чиқиш ва нашр этиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги республикада соғлиқни сақлашнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда нейрохирургия хизматини ривожлантиришнинг истиқболли дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси давлат илмий-техника дастурлари ва инновация лойиҳалари доирасида 1998 йилда ва кейинги йилларда Республика нейрохирургия илмий маркази томонидан "Нейрохирургия касалликларига ташҳис қўйиш, даволаш, олдини олишнинг янги самарали усулларини ишлаб чиқиш ва уларни соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этиш" илмий-техника дастури бажарилишини назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Нейрохирургия илмий маркази:

Республика нейрохирургия илмий маркази янги биноси қурилишининг техник-иқтисодий асосланишини уч ой муддатда ишлаб чиқсинлар, унинг замонавий тиббий приборлар ва илмий-тадқиқот асбоб-ускуналари билан моддий-техник жиҳозланишини назарда тутсинлар;

"Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда техник-иқтисодий асослаш асосида Республика нейрохирургия илмий маркази биноси қурилиши бўйича ишларни бажарувчини аниқлаш мақсадида тендер ўтказиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрласинлар.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Республика нейрохирургия илмий марказининг янги биноси қурилиши учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги масалани бир ой муддатда ҳал этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соқлиқни сақлаш вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда техник-иқтисодий асослаш асосида Вазирлар Маҳкамасига капитал қўйилмалар лимитлари ҳамда Республика нейрохирургия илмий маркази қурилишини маблағ билан таъминлашнинг зарур ҳажмлари ва манбалари юзасидан таклиф киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1998-1999 йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика нейрохирургия илмий маркази ва республика нейрохирургия хизмати учун тендер бўйича тиббий техника ҳарид қилишга иловага* мувофиқ мақсадли маблағлар ажратсин.


8. Махфий.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Республика нейрохирургия илмий маркази ходимларининг штат жадвалини 443 нафардан иборат этиб сақлаб қолсин. Ходимларнинг умумий сони доирасида илмий марказнинг штат тузилмасига директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, илмий котиб ва патентчи лавозимлари киритилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
















































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск