ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш /

Республиканинг қишлоқ туманларида яшайдиган ҳомиладор аёллар учун харид қилинадиган, таркибида шу жумладан фоли кислотаси мавжуд бўлган умумий қувватлантирувчи поливитаминлар махсус комплексларини харид қилиш, тақсимлаш ва ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.07.2010 й. 156-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 22 июлдаги

156-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республиканинг қишлоқ туманларида яшайдиган

ҳомиладор аёллар учун харид қилинадиган, таркибида

шу жумладан фоли кислотаси мавжуд бўлган умумий

қувватлантирувчи поливитаминлар махсус

комплексларини харид қилиш, тақсимлаш

ва ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Баркамол авлод йили" Давлат дастури тўғрисида" 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон қарорини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган ҳамда республиканинг қишлоқ туманларида, шу жумладан, шаҳар типидаги посёлкаларда яшайдиган ҳомиладор аёллар учун таркибида шу жумладан фоли кислотаси мавжуд бўлган умумий қувватлантирувчи поливитаминларнинг махсус комплексларини (кейинги ўринларда "поливитаминлар комплекслари" деб аталади) харид қилиш, тақсимлаш, ажратиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланилганлиги тўғрисида ҳисобот бериш тартиби ва механизмини белгилайди.



II. ПОЛИВИТАМИНЛАР КОМПЛЕКСЛАРИГА

ҲАР ЙИЛГИ ЭҲТИЁЖНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили жорий йилнинг октябрь ойигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига кейинги йилда ҳомиладорлар аёлларнинг кутилаётган сони ҳамда минтақалар ва қишлоқ туманлари бўйича поливитаминлар комплексларига бўлган эҳтиёж тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.


3. Бир ҳомиладор аёлга поливитаминлар комплексларига бўлган эҳтиёж уни ҳомиладорликнинг 5 ойи мобайнида поливитаминлар комплекслари билан таъминлашдан келиб чиқиб белгиланади.



III. ПОЛИВИТАМИНЛАР КОМПЛЕКСЛАРИНИ ХАРИД

ҚИЛИШ, ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИ ВА МЕХАНИЗМИ


4. Поливитаминлар комплексларини харид қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тендер асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "Ўзбектендерконсалтинг" агентлиги тендер комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.


5. Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратиладиган давлат бюджети маблағлари 2010-2016 йилларда поливитаминлар комплексларини молиялаштириш манбаи ҳисобланади.

6. Тендер савдолари фақат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилган поливитаминлар комплексларига эълон қилиниши мумкин.

Бунда рўйхатдан ўтказилгандан кейинги даврда тендер савдоларига қўйиладиган поливитаминлар комплексларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика муассасаларида клиник қўллаш тажрибаси камида 2 (икки) йил бўлиши керак.


7. Тендер савдолари шартлари товарни ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчининг поливитаминлар комплекслари истеъмол ўрамига "Сотиш ман этилади" деган ёзувни ёзиш ва ҳар бир ўрамга қўллаш бўйича давлат тилидаги йўриқномани илова қилиш мажбуриятини назарда тутиши керак.


8. Божхона расмийлаштируви амалга оширилгандан кейин минтақалар бўйича поливитаминлар комплексларини омборга жойлаштириш ва тақсимлашни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалга оширади.


9. Поливитаминлар комплекслари минтақаларгача Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан етказиб берилади.


10. Минтақаларда поливитаминлар комплекслари омборга Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари даволаш муассасасининг дорихона омборларидан бирида жойлаштирилади ва сақланади.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатадиган комиссиялар поллвитаминлар комплексларини туманлар, қишлоқ врачлик пунктлари ва уларнинг филиаллари бўйича тақсимлайдилар.


12. Поливитаминлар комплекслари Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари даволаш муассасаси дорихона омборидан туман тиббиёт бирлашмалари томонидан етказиб берилади.


13. Поливитаминлар комплексларини туманларда омборга жойлаштириш ва сақлаш туман тиббиёт бирлашмасининг касалхона ички дорихонасида амалга оширилади.


14. Поливитаминлар комплекслари туман тиббиёт бирлашмасининг касалхона ички дорихонасидан қишлоқ врачлик пункти ва унинг филиалининг моддий жавобгар шахси томонидан етказиб берилади.


15. Поливитаминлар комплекслари қишлоқ врачлик пункти ва унинг филиалининг катта тиббиёт ҳамшираси хонасида сақланади.


16. Етказиб бериш ва омборга жойлаштиришнинг ҳар бир босқичида поливитаминлар комплексларини бериш тегишли товар ҳужжатлари билан расмийлаштирилади.



IV. ПОЛИВИТАМИНЛАР КОМПЛЕКСЛАРИНИ АЖРАТИШ


17. Поливитаминлар комплекслари фақат республиканинг қишлоқ туманларида, шу жумладан, шаҳар типидаги посёлкада яшайдиган аёлларда ҳомиладорлик аниқлангандан кейин туман кўп тармоқли поликлиникаси, қишлоқ врачлик пункти врачи томонидан тайинланади.


18. Поливитаминлар комплекслари туман кўп тармоқли поликлиникаси, қишлоқ врачлик пункти врачи томонидан ҳомиладорлик аниқланган пайтдан бошлаб қуйидаги схема бўйича тайинланади:

биринчи босқичда - ҳомиладорлик аниқлангандан кейин биринчи уч ойда ҳар бир аёлга 60 кун мобайнида қабул қилиш ҳисобидан келиб чиқиб поливитаминлар комплекси берилади. Сўнгра ҳомиладорликнинг кейинги икки ойи мобайнида поливитаминлар комплексларини қабул қилиш тўхтатилиши зарур;

иккинчи босқичда - икки ойлик танаффусдан сўнг ҳар бир аёлда ҳомиладорликнинг кейинги 90 куни мобайнида қабул қилиш ҳисобидан келиб чиқиб поливитаминлар комплекси берилади.


19. Поливитаминлар комплекслари берилиши ҳисоби туман кўп тармоқли поликлиникаси, қишлоқ врачлик пункти врачи томонидан ҳомиладор аёлнинг амбулатория картасига ёзувни қайд этиш йўли билан амалга оширилади.


20. Ҳомиладор аёл махсус рўйхатдан ўтказиш журналига поливитаминлар комплекслари олинганлиги тўғрисида имзо чекади.


21. Ҳомиладорлик тўхтатилган тақдирда аёлга поливитаминлар комплексини бериш тўхтатилади.


22. Поливитаминлар комплекслари берилишини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш махсус журналларда туман кўп тармоқли поликлиникаси, қишлоқ врачлик пункти врачи ва қишлоқ врачлик пункти филиалининг моддий жавобгар ўрта тиббиёт ходими томонидан амалга оширилади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Поливитаминлар комплексларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда юритилади.


24. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳисобот бериладиган йил чорагидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига поливитаминлар комплекслари тақсимланиши ва ажратилиши бўйича ҳисобот тақдим этадилар.


25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Назорат-тафтиш бош бошқармаси поливитаминлар комплексларини харид қилишга ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишни, шунингдек уларнинг асосли ва аниқ тарзда тақсимланишини, етказиб берилиши ва ҳомиладор аёлларга ажратилишини тизимли асосда текшириб боради.


26. Поливитаминлар комплекслари мақсадли ажратилиши ва улардан фойдаланиш учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ва туман тиббиёт бирлашмаларига юкланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 30-сон, 253-модда.























Время: 0.0129
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск