Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2004 й. 195-сон "Она ва бола скрининги" давлат тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.04.2004 й.

N 195



"ОНА ВА БОЛА СКРИНИНГИ" ДАВЛАТ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 июлдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Оилада тиббий маданиятни ошириш, аёлларнинг соғлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялашнинг устувор йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирларининг мақсадли дастури бажарилишини таъминлаш, шунингдек "Она ва бола скрининги" чақалоқлар ва ҳомиладор аёллардаги туғма ва авлоддан авлодга ўтувчи патологияни эрта аниқлаш давлат тизимини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Соғлом авлод учун" жамғармасининг "Pribori oy" фирмасидан (Финляндия) скрининг тадқиқотлари учун диагностика тўпламларини сотиб олиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

1998-2001 йиллар даврида "Она ва бола скрининги" дастури доирасида ташкил этилган скрининг марказлари "Wallas Oy" компаниясининг (Финляндия) диагностика аппаратлари, ташкилий техника ва коммуникация воситалари билан жиҳозланганлиги;

2004 йилда "Wallas Oy" компаниясининг (Финляндия) расмий эксклюзив вакили ҳисобланадиган "Pribori оy" фирмаси (Финляндия) билан "Соғлом авлод учун" жамғармаси ўртасида скрининг тадқиқотлари ўтказиш учун реактивлар етказиб бериш юзасидан контракт тузилганлиги;

"Pribori oy" фирмаси билан тузилган 1,1 млн АҚШ доллари суммаси миқдоридаги контрактни молиялаштириш "Pribori oy" фирмаси томонидан 1 йил муддатга бериладиган фоизсиз товар кредити ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги юқорида кўрсатилган контрактни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири "Соғлом авлод учун" жамғармасининг кўрсатиб ўтилган товар кредити бўйича "Pribori oy" фирмаси олдидаги мажбуриятлари юзасидан кафолатни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Т. Иномова зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов
































Время: 0.0173
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск