Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2013 й. 166-сон "Давлат ва корпоратив харидлар жараёнини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.06.2013 й.

N 166



ДАВЛАТ ВА КОРПОРАТИВ ХАРИДЛАР

ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электрон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва улардан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида" 2013 йил 5 апрелдаги ПҚ-1948-сон қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Давлат улуши устувор бўлган табиий монополиялар субъектлари, корхоналар ва ташкилотларнинг электрон харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси ишчи органи тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида электрон харидларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан биргаликда бир ой муддатда Махсус ахборот порталида маълумотларни жойлаштириш ва очиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Янги таҳрирдаги Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида бошланғич нархни пасайтириш юзасидан электрон аукцион савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 6 сентябрдаги 260-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 63-модда) 1-банди ва қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 11 июндаги

166-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 5-3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5-3. Марказлаштирилган манбалар ҳисобига давлат харидларини амалга оширадиган барча ташкилотлар махсус ахборот порталида, мазкур Низомнинг 5-1-банди 1, 3 - 9-кичик бандларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчини аниқлаш ёки тендер савдоларини ўтказиш санасигача камида 30 кун олдин келгуси харидлар тўғрисида, шунингдек биржа савдоларида товарлар харид қилиш ва Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган бошқа ҳолатлар тўғрисидаги эълонни жойлаштириши шарт.

Марказлаштирилган манбалар ҳисобига давлат харидларини амалга оширадиган барча ташкилотлар махсус ахборот порталида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, шартномалар (контрактлар) тузиш санасидан бошлаб 3 кун мобайнида буюртмаларни жойлаштириш натижалари тўғрисидаги ахборотни жойлаштириши шарт.

Устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган Табиий монополиялар субъектлари, давлат унитар корхоналари ва хўжалик жамиятлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот порталига ҳамда "Биржа" газетасига товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчини аниқлаш санасигача камида 15 календарь кун олдин келгуси харидлар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек шартномалар (контрактлар) тузиш санасидан бошлаб 3 кун мобайнида буюртмаларни жойлаштириш натижалари тўғрисидаги ахборотни жойлаштирадилар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда):


а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "стандарт товарлар" сўзлари "товарга стандарт контрактлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-бандга:

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"фақат биржа аъзолари - брокерлар ва дилерлар биржа савдолари иштирокчилари ҳисобланадилар;

мижозлар ёки уларнинг манфаатларини ифодалайдиган, биржада аккредитация қилинган агентлар кўргазма-ярмарка савдолари ва кимошди савдолари иштирокчилари ҳисобланадилар";

иккинчи - бешинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи тўғрисидаги низом 4-бандининг олтинчи хатбошисидаги "давлат" сўзидан кейин "ва корпоратив" сўзлари қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 17 июнь, 24-сон, 315-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 6-сон, 38-модда















































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск