Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Давлат улуши устувор бўлган табиий монополиялар субъектлари, корхоналар ва ташкилотларнинг электрон харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси ишчи органи тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.06.2013 й. 166-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 11 июндаги

166-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат улуши устувор бўлган табиий

монополиялар субъектлари, корхоналар

ва ташкилотларнинг электрон харидлари

бўйича Ҳукумат комиссияси ишчи

органи тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Давлат улуши устувор бўлган табиий монополиялар субъектлари, корхоналар ва ташкилотларнинг электрон харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси ишчи органининг (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) асосий вазифалари, функциялари ва унинг ишини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ишчи органнинг функциялари Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига юкланган.


II. ИШЧИ ОРГАННИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


3. Қуйидагилар ишчи органнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

корпоратив харидларни амалга оширишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳажмда махсус ахборот порталида маълумотларни жойлаштириш жараёнини назорат қилиш;

Давлат улуши устувор бўлган табиий монополиялар субъектлари, корхоналар ва ташкилотларнинг электрон харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб аталади) ваколатига қонун ҳужжатлари билан киритилган масалалар бўйича материаллар ва Ҳукумат комиссияси қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;

товарлар (ишлар, хизматлар)нинг корпоратив харидлари жараёнида иштирок этадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ҳукумат комиссияси қарорларининг бажарилишини назорат қилиш;

корпоратив харидлар соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда иштирок этиш.


4. Қуйидагилар ишчи органнинг асосий функциялари ҳисобланади:

Ҳукумат комиссиясининг ваколатига қонун ҳужжатлари билан киритилган масалалар, жумладан корпоратив эҳтиёжлар учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ўтказиладиган электрон савдоларда харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) гуруҳлари рўйхатини аниқлаш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;

корпоратив харидлар жараёнини ҳамда унда кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокини мониторинг ва таҳлил қилиш, Ҳукумат комиссияси кўриб чиқишига киритиш учун таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлаш;

Ҳукумат комиссияси қарорлари ва топшириқларини товарлар (ишлар, хизматлар)нинг корпоратив харидлари жараёнида иштирок этадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектларга етказиш, шунингдек уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;

товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлари тўғрисида ягона республика махсус ахборот порталини юритиш учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига зарур маълумотларни тақдим этиш;

корпоратив харидлар жараёнини тартибга соладиган, шунингдек кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб беришга корпоратив буюртмалар олишга имкониятларни кенгайтириш, корпоратив харидларни жойлаштиришда ошкоралик, очиқ-равшанликни таъминлаш ва рақобат муҳитини қўллаб-қувватлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

корпоратив эҳтиёжлар учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ўтказиладиган электрон савдоларда харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) гуруҳлари рўйхатига ўзгартиришлар ва қўшимчалар, шунингдек томонларнинг молиявий закалатлари миқдорларини белгилаш бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш.



III. ИШЧИ ОРГАННИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА УНИНГ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Ишчи орган ўзига юкланган вазифалар ва бажариладиган функцияларига мувофиқ Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотлардан электрон харидлар мониторингини амалга ошириш ва электрон савдоларни янада такомиллаштириш бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур маълумотларни сўраш ва олиш ҳуқуқига эга.


6. Ишчи орган ўз ишини қонун ҳужжатларига, мазкур Низомга, шунингдек Ҳукумат комиссияси топшириқларига мувофиқ амалга оширади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 17 июнь, 24-сон, 315-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 6-сон, 38-модда
































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск