Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.04.2013 й. ПҚ-1948-сон "Электрон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва улардан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.04.2013 й.

N ПҚ-1948



ЭЛЕКТРОН ХАРИДЛАР ТИЗИМИНИ

МАҚБУЛЛАШТИРИШ  ВА  УЛАРДАН

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ

ФОЙДАЛАНИШИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Энг аввало электрон шаклдаги корпоратив харидлар тизимига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш, уларни амалга оширишда рақобатни ривожлантириш ва ошкораликни таъминлаш, табиий монополиялар субъектларининг товарлари ҳамда хизматлари нархларини мақбуллаштириш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2013 йилнинг 1 майидан бошлаб:

устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган табиий монополия субъектлари, давлат унитар корхоналари ва хўжалик жамиятлари айрим турдаги товарларни (ишларни, хизматларни) бир шартнома бўйича эквиваленти 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкил қилинадиган алоҳида савдо майдончасида электрон савдолар воситасида харид қиладилар;

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ўтказиладиган электрон савдоларда давлат улуши устувор бўлган табиий монополия субъектлари, корхоналар ва ташкилотлар харид қиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати махсус Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади;

давлат улуши устувор бўлган табиий монополия субъектлари, корхоналар ва ташкилотлар товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчини аниқлаш санасидан камида 15 календарь кунидан аввал бўлажак харидлар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек шартнома (контракт)лар тузилган кундан бошлаб уч кун ичида буюртмаларни жойлаштириш натижалари тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот порталида ва "Биржа" газетасида жойлаштиради, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси махсус ахборот порталида буюртмаларни жойлаштириш тўғрисидаги ахборотдан, шунингдек биржа ва биржадан ташқари бозорларда юқори ликвидли товарлар турларининг сотилиши натижалари бўйича нарх-наволар тўғрисида йиғилган ахборотдан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлайди.


2. Давлат улуши устувор бўлган табиий монополия субъектлари, корхоналар ва ташкилотларнинг электрон харидлари бўйича махсус Ҳукумат комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Қуйидагилар Ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

электрон харидлар жараёнига халқаро нормалар ва стандартларни жорий этишга кўмаклашиш;

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказиладиган электрон савдоларда давлат улуши устувор бўлган табиий монополия субъектлари, корхоналар ва ташкилотлар томонидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) гуруҳи рўйхатини белгилаш;

электрон харидлар жараёнига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини янада фаол ва кенг кўламда жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

электрон харидларни амалга оширишда ошкораликни таъминлаш юзасидан доимий мониторингни олиб бориш, рақобатни ривожлантиришни рағбатлантириш ва мазкур соҳада қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси зиммасига Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи вазифаси юклатилсин.

3. Давлат улуши устувор бўлган табиий монополиялар субъектлари, корхоналар ва ташкилотларнинг электрон харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага** мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан биргаликда 2013 йилнинг 1 майигача:

"он-лайн" режимида электрон корпоратив харидларни амалга ошириш учун алоҳида савдо майдончаси тўла-тўкис фаолият юритишини таъминласин;

давлат улуши устувор бўлган табиий монополия субъектлари, корхоналар ва ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари эътиборига, ташкил этилган савдо майдончасидаги электрон савдоларда иштирок этиш қоидаларини, жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали, маълумот учун етказсин.


5. Давлат улуши устувор бўлган табиий монополия субъектлари, корхоналар ва ташкилотларнинг ижро этувчи органлари раҳбарлари зиммасига электрон харидларни амалга оширишда ошкораликни таъминлаш ҳамда ушбу қарор талабларини бажариш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда 2013 йилнинг 1 майигача:

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида электрон савдоларни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни;

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



*) 1-илова берилмайди.

**) 2-илова рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2013 йил 5 апрелдаги

ПҚ-1948-сонли қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритиладиган қўшимча ва ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида" 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сонли қарорида:


а) 2-банднинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"марказлаштирилган манбалар ҳисобидан давлат харидларини амалга ошираётган барча ташкилотлар махсус ахборот порталида товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчини аниқлаш ёки тендер (тендер савдолари) ўтказиш санасидан камида 30 кун аввал бўлажак харидлар тўғрисидаги эълонларни, шунингдек шартнома (контракт)лар тузилган кундан бошлаб уч кун ичида буюртмаларни жойлаштириш натижалари тўғрисидаги ахборотни беришлари шарт, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно";


б) 5-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича биржа савдоси қатнашчиларидан ундириладиган комиссион йиғим миқдори ҳар икки тарафдан битим суммасининг 0,05 фоизидан ошмаслиги лозим, етказиб берувчиларнинг закалат миқдори эса Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади";


в) 2-илованинг 6-банди:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"етказиб берувчиларнинг закалат миқдорини белгилаш";

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тузилмасини янада такомиллаштириш ва бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 3 декабрдаги ПҚ-1871-сонли қарори 3-иловасининг VII бўлимидан 9-сатр чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 31 майдаги 251-сонли қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., N 5, 50-модда) 9-банди тикланиб, қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" очиқ акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгашига мустақил равишда биржанинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш ва ходимлар сонини белгилаш ҳуқуқи берилсин".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 15 апрель, 15-сон, 199-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2013 йил, 4-сон, 118-модда





































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск