Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Биржа савдоларида шакарни сотиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 19.05.2008 й. 1811-сон билан рўйхатга олинган 05.05.2008 й. Иқтисодиёт вазирлигининг 49-сон, Молия вазирлигининг 34-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 19 майда 1811-сон

билан рўйхатга олинган

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлигининг

2008 йил 5 майдаги

49, 34-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Биржа савдоларида шакарни

сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 5-сон, 57-модда) мувофиқ шакарни товар-хом ашё биржаларида (бундан кейинги ўринларда Биржа деб юритилади) сотиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом шакарни ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва ундан фойдаланувчи - Ўзбекистон Республикаси корхона ва ташкилотларга татбиқ этилади.


2. Мазкур Низомга мувофиқ биржа савдоларида сотиб олинган шакар фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилади ва экспорт қилиниши мумкин эмас. Шакарни улгуржи қайта сотиш фақат улгуржи савдо ҳуқуқига лицензияси мавжуд юридик шахсларга рухсат берилади. Биржа савдоларида саноат корхоналари томонидан сотиб олинган шакар қайта сотилиши мумкин эмас.


3. Шакарни республика ички истеъмолларига сотиш электрон биржа савдолари тизимидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида амалга оширилади.



II. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилган:


закалат - Биржада амалга ошириладиган битишувлар бажарилиши кафолатини таъминлаш учун харидорлар ва сотувчилар томонидан Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи депозит ҳисобварағига киритиладиган битишувларни кафолатли таъминлаш маблағи;


нархлар котировкаси - биржа савдоларининг бир куни учун Биржада ўтказилган савдо сессиялари натижалари бўйича аниқланган маҳсулотга ўртача нарх;


маҳсулот - ишлаб чиқариш ва тақсимлаш ҳисоб-китоб балансига мувофиқ биржа савдоларида республика истеъмолчиларига сотиладиган шакар;


сотувчилар - маҳсулотни биржа савдоларига чиқариш ва сотишни амалга оширувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар;


харидорлар - улгуржи ва/ёки чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек шакарни ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун саноат қайта ишлаш мақсадларида фойдаланадиган юридик шахслар;


битишув баённомаси - харидор ва сотувчига биржа савдоларини ўтказиш якунлари бўйича бериладиган, сотувчи, харидор ва биржа брокери томонидан имзоланган, тарафларни белгиланган муддатда талаб ва таклиф нархи бўйича биржа савдолари натижаларига кўра харид қилинган ҳажмда маҳсулотнинг олди-сотди шартномасини тузиш мажбуриятини юклайдиган ҳужжат;


ҳисоб китоб-клиринг палатаси (бундан кейинги ўринларда ҲККП деб юритилади) - биржа битишувлари бўйича клиринг, ҳисоб-китоблар ва ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказилишини таъминловчи Биржанинг тузилмавий бўлинмаси;


тўланган битишувлар реестри - тузилган олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ қопланилишини таъминлайдиган миқдордаги маблағларнинг харидорнинг ҲККПдаги шахсий ҳисобварағига келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


биржа савдолари электрон тизими - биржа аъзоларига республиканинг ҳар бир географик нуқтасидан аниқ вақт режимида узоқ масофадан туриб биржа савдоларида иштирок этиш имконини берадиган дастурий аппарат воситалари мажмуидан иборат глобал тақсимланган ахборот тизими.



III. ШАКАР ҲАЖМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УНИ СОТИШ ТАРТИБИ


5. Маҳсулот сотиш ҳажмлари ҳар йили шакар ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳисоб-китоб балансидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.


6. Сотувчилар шакар ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳисоб-китоб балансига мувофиқ ҳар ойда, ой бошланишидан 10 кун аввал Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда маҳсулот сотиш учун уни биржа савдоларига чиқаришнинг кунлик биржа савдоларига қўйиш жадвалларини тасдиқлайди.

Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси кейинги ой бошланишидан уч кун аввал тасдиқланган жадвални Биржага тақдим этадилар.


7. Сотувчилар йилига бир марта Биржа билан биргаликдаги фаолият тўғрисида сотувчиларнинг биржа савдоларида иштирок этиш шартлари, шартнома тузган томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари белгиланган шартномалар тузади.

Савдолар ҳафтанинг иш кунларида мунтазам ўтказиб борилади.


8. Биржа савдолари Ўзбекистон Республикаси "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонунига ва Биржа савдолари қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


9. Биржа савдоларининг ўтказилиши, биржа сессияларининг давомийлиги, сотувга қўйиладиган маҳсулотлар ҳажми, шунингдек маҳсулотнинг жойлашган жойи, ишлаб чиқарувчи - корхона, бошланғич нархи тўғрисидаги ахборот Биржа томонидан харидорларга мажбурий тартибда оммавий ахборот воситалари, брокерлар ҳамда бошқа ахборот каналлари, шу жумладан Интернет тармоғи орқали етказилади.


10. Биржа барча савдо иштирокчиларига, уларнинг республика ҳудудида жойлашишидан қатъи назар, электрон савдоларда бир вақтда иштирок этиш имконини таъминлаб бериши шарт.


11. Савдоларни ўтказиш, киритилган закалат суммасига мувофиқ ҳар бир савдо бўйича иштирокчиларни киритиш ва четлатиш, электрон биржа савдолари ғолибларини аниқлаш ва битишувларни рўйхатдан ўтказиш электрон биржа савдолари тизими орқали амалга оширилади.


12. Битишувни рўйхатдан ўтказиш куни Биржа брокерга битишув баённомаси ва намунавий олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун тақдим этади.


13. Олди-сотди шартномаси битишув баённомасида назарда тутилган шартларда у олинган кунда расмийлаштирилади.

Битишув баённомаси шартларининг бажарилиши томонлар учун мажбурий ҳисобланади.


14. Савдоларда сотилмай қолган маҳсулотлар ҳажми кейинги савдоларга кўчирилади. Бунда, сотувчилар маҳсулотни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича биржа савдоларига қўйилган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида сотилмаган ҳажмларда олдинги ҳафтадаги биржа савдолари натижаларида вужудга келган ўртача нархлар бўйича сотиш ҳуқуқига эга.


15. Биржа томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳақи сотувчилар ва харидорлар учун Биржа томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Биржа хизматлари тарифларига мувофиқ ўрнатилади.


16. Тузилган олди-сотди шартномалар бўйича маҳсулотни сотиш олдиндан тўловни тўлиқ тўлаш ёки етказиб бериладиган маҳсулотнинг ҳар бир партияси учун чақириб олинмайдиган аккредитив қўйиш шарти билан амалга оширилади.


17. Харидор томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, сотувчи маҳсулотни қайта савдога қўяди.



IV. ШАКАР НАРХИНИ АНИҚЛАШ ВА

ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР МЕХАНИЗМИ


18. Маҳсулотни биржа савдоларига қўйишнинг бошланғич нархи сотувчи томонидан декларацияланадиган нарх (монополист корхоналар учун) ва улгуржи сотиш нархи (бошқа корхоналар учун) даражасида белгиланади.


19. Биржа савдоларида шаклланган маҳсулот нархи унинг бошланғич нархидан ошиши натижасида сотувчи томонидан олинган қўшимча даромад унинг ихтиёрида қолади.


20. Савдо жараёнида нархлар ошишининг йўл қўйиладиган чегараси бошланғич нархга нисбатан 5 фоиз миқдорида белгиланади. Нархлар 5 фоиздан ошиб кетган тақдирда савдолар тўхтатилади ва сотилмай қолган маҳсулот ҳажми кейинги савдоларга ўтказилади.


21. Биржа савдоларида тузилган битишувларнинг молиявий кафолатини таъминлаш учун биржа савдоларида тузилган битишувлар бўйича ҳисоб-китоблар Биржа ҲККПси орқали амалга оширилади.


22. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида, ҲККП Биржага хизмат кўрсатувчи банкда харидорлар ва сотувчиларнинг маблағларини сақлаш ва биржа битишувлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун хизмат қиладиган иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағини очади. Иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи Биржага хизмат кўрсатувчи банкда Биржанинг иккиламчи депозит ҳисобварағини очиш тўғрисидаги аризасига мувофиқ очилади.


23. Сотувчи ва харидорларнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги маблағлари ҳаракатларини назорат қилиш учун ҲККП ҳар бир сотувчи ва харидорга фойдаланувчининг шахсий рақамига (бундан кейинги ўринларда ФШР деб юритилади) мос келувчи алоҳида ҳисобварақ очади.

Сотувчилар ва харидорларнинг маблағлари ушбу ҳисобварақларда ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча ҳисобварағи доирасида ҳисобга олинади.


24. ҲККП мижознинг сўровига мувофиқ уларга хизмат кўрсатиш шартлари, ушбу мижознинг қолган маблағлари тўғрисида ахборот бериб туриши шарт.

ҲККП томонидан мижознинг шахсий ҳисобварағи ҳолати, шахсий ҳисобварақларда қолган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар учинчи шахсларга ошкор этилиши ман этилади.


25. Биржа мижозларнинг сўровларига кўра уларни биржа клиринги натижалари, уларнинг маблағлари ҳолати ва жорий кунда белгиланган савдолар лимитлари пул маблағлари тўғрисида хабардор қилиб туриши шарт.


26. Сотувчилар ва харидорлар Биржага хизмат қилувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига биржа савдоларига қўйилган маҳсулот умумий қийматининг ва мўлжалланаётган битишув ҳажмининг 10 фоизгача миқдоридаги закалатни қўяди.


27. Харидорлар Биржада депонентга қўйилган закалатни ҳисобга олинган ҳолда тўлаш мўлжалланаётган маблағ ҳажмида битишувлар тузишга ҳақлидир.


28. Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги сотувчилар ва харидорларнинг маблағларидан:

биржа битишувлари бўйича мажбуриятлар бажарилиши, харажатлар қисмида ва улар ўртасида тузилган шартномалар билан боғлиқ бўлган ўзаро ҳисоб-китобларини амалга ошириш учун;

келишилган муддат давомида, битишув амалга оширилмаган ёки белгиланган тартибда бекор қилинган тақдирда, мижознинг банкдаги асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қайтариш учун;

депонентга қўйилган маблағлар ҳисобидан Биржа хизматларига ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланилади.


29. Биржа битишуви рўйхатга олинганидан кейин беш банк иш кунида харидор тузилган олди-сотди шартномаси бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қўшимча маблағларни ўтказиши шарт. Бунда, маблағларни ўтказиш учун тўлов топшириқномасининг "тўлов мақсадлари" устунида харидорнинг ФШРи мажбурий тартибда кўрсатилиши шарт.


30. ҲККП харидордан маблағлар келиб тушган вақтдан бошлаб бир банк иш кунида сотувчига харидор томонидан ўз мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажарганлигини тасдиқловчи тўланган битишувлар реестрини тақдим этиши шарт.


31. Агар харидор ушбу Низомнинг 29-бандида белгиланган муддатларда тузилган олди-сотди шартномасига мувофиқ маблағларни тўлиқ ҳажмда ўтказилишини таъминламаса, ҲККП кўрсатилган муддат ўтгач, бир иш куни мобайнида сотувчи ва Биржага битишув бекор қилинганлиги тўғрисида хабар беради ва шу куннинг ўзидаёқ жарима чораси сифатида сотувчининг ҳисобварағига, Биржанинг воситачилик ҳақини чегирган тарзда, лекин закалат миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағни шартнома шартлари бажарилмаганлиги учун ўтказиб қўяди.

Битишув бўйича бекор қилинган маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан қайта савдога қўйилади.


32. Сотувчи томонидан маҳсулотни харидорга олди-сотди шартномасида белгиланган муддатларда юклаб жўнатиш бўйича мажбуриятлар бажарилмаса, ҲККП шартномада белгиланган муддат ўтганидан кейин Биржанинг воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда маҳсулотни етказиб бериш учун белгиланган қийматдан 10 фоизгача миқдордаги маблағни жарима чораси сифатида харидор ҳисобига ўтказади ва харидор, сотувчи ва Биржага битишув бекор қилинганлиги тўғрисида хабар қилади.

Битишув бўйича бекор қилинган маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан қайта савдога қўйилади.


33. ҲККП томонидан сотувчига харидорнинг шахсий ҳисобварағига маблағларни келиб тушганлиги тўғрисида тўланган битишувлар реестрини тақдим этилиши сотувчининг маҳсулотни харидорга юклаб жўнатишига асос бўлади.

Сотувчи маҳсулотни харидор ўзининг мажбуриятларини бажарганлиги фактини ҲККПнинг тасдиғисиз жўнатган тақдирда, Биржа рўйхатдан ўтказилган олди-сотди шартномаси бўйича харидор томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.


34. Маҳсулот жўнатилганлиги ва қабул қилиб олинганлиги фактини харидор юкни ўзи олиб кетса, харидор ва сотувчи имзолари билан тасдиқланган юк хатининг нусхаси тасдиқлайди, темир йўл транспорти орқали жўнатилганда - сотувчи ва юк жўнатилган станция имзолари билан тасдиқланган юк хатлари реестри тасдиқлайди.


35. Юк хати нусхасининг тақдим этилиши ҲККП учун бир банк иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 22-бандига мувофиқ очилган иккиламчи талаб қилиб олингунча ҳисобварақдан сотувчининг унга хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига, сотувчининг шахсий ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда ўтказиш, шунингдек битишувни ёпиш учун асос ва мажбурият бўлади.


36. Маҳсулотни харидорларга юклаб жўнатиш олди-сотди шартномаларида белгиланган муддатларда сотувчининг нарядлари бўйича амалга оширилади.



V. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИЛИШИ


37. Харидор билан сотувчи ўртасида тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.


38. Биржа аъзолари, биржа савдолари иштирокчилари ва уларнинг мижозлари ўртасидаги Биржа савдолари қоидаларида назарда тутилган масалалар бўйича юзага келадиган низолар Биржанинг арбитраж комиссияси ёки суд томонидан ҳал қилинади.

Арбитраж комиссияси томонидан низоларни кўриб чиқиш учун йиғимлар ундирилиши ман этилади.



VI. АХБОРОТ ТАЪМИНОТИ ВА

МАЗКУР НИЗОМ БАЖАРИЛИШИ

ЮЗАСИДАН МОНИТОРИНГ


39. Биржа котировка ҳайъати ўтказилган биржа савдолари натижалари бўйича Биржанинг биржада сотилган маҳсулот баҳоларининг биржа котировкаларини аниқлайди ва уларни ҳар ҳафта оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи саҳифаларида эълон қилиб боради.


40. Сотувчилар ва Биржа ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига биржа савдосига қўйилган, сотилган маҳсулот ҳажми ҳамда савдоларда ҳосил бўлган ўртача сотиш нархлари ҳақида маълумот берадилар.


41. Биржа ҳар куни Ўзбекистон Республикасининг Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига савдога қўйилган ва сотилган маҳсулот ҳажмлари, шунингдек савдоларда шаклланган ўртача нархлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДА


42. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, "ЎзРМХБ" ОАЖ ва "Хоразм Шакар" ОАЖ ҚК билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 20-21-сон, 186-модда.















































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск