Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Биржа савдоларида шифер сотиш тартиби ҳақидаги Низом (АВ томонидан 08.05.2007 й. 1679-сон билан рўйхатга олинган ИВ 09.04.2007 й. 24-сон, МВ 51-сон ва ДМБДҚ 01/УзРТСБ-18/10-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 8 майда 1679-сон

билан рўйхатга олинган

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитасининг

2007 йил 9 апрелдаги

24, 51, 01/УзРТСБ-18/10-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Биржа савдоларида шифер сотиш тартиби ҳақидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 5-сон, 57-модда) қарорига мувофиқ шиферни сотиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом шиферни ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва ундан фойдаланувчи - Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган корхона ва ташкилотларга татбиқ этилади.


2. Ушбу Низомга мувофиқ сотиб олинган шифер фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлатилиши мумкин.


3. Шиферни сотиш товар-хом ашё биржаларида (кейинги ўринларда Биржа деб юритилади) электрон биржа савдолари тизимидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида амалга оширилади.



II. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилган:


маҳсулот - биржа савдоларида истеъмолчиларга сотиладиган шифер;


биржа савдолари электрон тизими - биржа аъзоларига республиканинг ҳар бир географик нуқтасидан аниқ вақт режимида узоқ масофадан туриб биржа савдоларида иштирок этиш имконини берадиган дастурий аппарат воситалари мажмуидан иборат глобал тақсимланган ахборот тизими;


ҳисоб китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда ҲККП деб юритилади) - биржа битишувлари бўйича клиринг, ҳисоб-китоблар ва ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказилишини таъминловчи Биржанинг тузилмавий бўлинмаси;


сотувчи - маҳсулот ишлаб чиқарувчи, уларни биржа савдоларига қўювчи ва сотувчи Ўзбекистон Республикаси корхоналари;


харидор - ишларни бажариш ва маҳсулот ишлаб чиқариш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда сотиш учун шиферни харид қилувчи юридик ва жисмоний шахслар;

закалат - Биржада амалга ошириладиган битишувларни бажарилиши кафолатини таъминлаш учун харидорлар ва сотувчилар томонидан Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи депозит ҳисобварағига топшириладиган битишувларни кафолатли таъминлаш маблағи;


битишув баённомаси - харидор ва сотувчига биржа савдоларини ўтказиш якунлари бўйича бериладиган, сотувчи, харидор ва биржа брокери томонидан имзоланган, тарафларни белгиланган муддатда талаб ва таклиф нархи бўйича биржа савдолари натижаларига кўра харид қилинган ҳажмда маҳсулотнинг олди-сотди шартномасини тузиш мажбуриятини юклайдиган ҳужжат;


нархлар котировкаси - биржа савдоларининг бир куни учун Биржада ўтказиладиган савдо сессиялари натижалари бўйича аниқланган маҳсулотга ўртача нарх;


тўланган битишувлар реестри - тузилган олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ қопланишини таъминлайдиган миқдордаги маблағларнинг харидорнинг ҲККПдаги шахсий ҳисобварағига келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжат.



III. ШИФЕР ҲАЖМЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНИ

СОТИШ ТАРТИБИ


5. Сотувчилар, келгуси йилга мўлжалланган маҳсулот сотиш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда, ҳар чоракда, кейинги чорак бошланишидан 10 кун олдин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси билан келишилган, кунлар бўйича тақсимланган, биржа савдолари орқали ҳар ойда сотиш учун мўлжалланган маҳсулот ҳажми кўрсатилган жадвалларини Биржага тақдим этади.


6. Сотувчилар йилига бир марта Биржа билан биргаликдаги фаолият тўғрисида сотувчиларнинг биржа савдоларида иштирок этиш шартлари, шартнома тузган томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари белгиланган шартномалар тузадилар.

Савдолар мунтазам равишда иш кунларида ўтказиб борилади.


7. Биржа савдолари Ўзбекистон Республикасининг "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонунига ва биржа савдолари қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


8. Биржа савдоларининг ўтказилиши, биржа сессияларининг давомийлиги, сотувга қўйиладиган маҳсулотлар ҳажми тўғрисидаги ахборот Биржа томонидан харидорларга мажбурий тартибда брокерлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа ахборот каналлари, шу жумладан Интернет тармоғи орқали етказилади.

Ахборотга маҳсулотни жойлашган жойи, уни ишлаб чиқарувчи корхона, шунингдек бошланғич нархи тўғрисидаги маълумотлар киритилиши шарт.


9. Биржа барча савдо иштирокчиларига, уларнинг ҳудудий жойлашишидан қатъи назар, электрон савдоларда бир вақтда иштирок этиш имконини таъминлаб бериши шарт.


10. Савдоларни ўтказиш, қўйилган закалат суммасига мувофиқ ҳар бир савдо бўйича иштирокчиларни киритиш ва четлатиш, электрон биржа савдолари ғолибларини аниқлаш ва битишувларни рўйхатга олиш ишлари биржа савдолари электрон тизими орқали амалга оширилади.


11. Битишувни рўйхатга олиш куни Биржа брокерга битишув баённомаси ва намунавий олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун тақдим этади.


12. Олди-сотди шартномаси битишув баённомасида назарда тутилган шартларда у олинган кунда расмийлаштирилади. Битишув баённомаси шартларининг бажарилиши томонлар учун мажбурийдир.


13. Савдода сотилмай қолган маҳсулот ҳажми кейинги савдоларга кўчирилади. Бунда, сотувчилар маҳсулотни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича фақат биржа савдоларига қўйилган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида сотилмаган ҳажмларда олдинги ҳафтадаги биржа савдолари натижаларида вужудга келган ўртача нархлар бўйича сотиш ҳуқуқига эга.


14. Биржа томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳақи сотувчи ва харидорлар учун Биржа томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Биржа хизматлари тарифларига мувофиқ ўрнатилади.


15. Харидор томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, сотувчи маҳсулотни қайта савдога қўяди.


16. Маҳсулотни тузилган олди-сотди шартномалар бўйича сотиш олдиндан тўловни тўлиқ тўлаш ёки етказиб бериладиган маҳсулотнинг ҳар бир партияси учун чақириб олинмайдиган аккредитив қўйиш шарти билан амалга оширилади.



IV. ШИФЕР НАРХЛАРИНИ АНИҚЛАШ

ВА ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР МЕХАНИЗМИ


17. Маҳсулотни биржа савдоларига қўйишдаги бошланғич нархи сотувчи томонидан декларацияланадиган нарх (монополист корхоналар учун) ва улгуржи сотиш нархи (бошқа корхоналар учун) даражасида белгиланади.


18. Биржа савдоларида тузилган битишувлар бажарилишининг молиявий кафолатини таъминлаш учун биржа савдоларида тузилган битишувлар бўйича ҳисоб-китоблар Биржа ҲККП орқали амалга оширилади.


19. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида, ҲККП Биржага хизмат кўрсатувчи банкда харидорлар ва сотувчиларнинг маблағларини сақлаш ва биржа битишувлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун хизмат қиладиган иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағини очади. Иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи Биржага хизмат кўрсатувчи банкда иккиламчи депозит ҳисобварағини очиш тўғрисидаги аризага мувофиқ очилади.


20. Сотувчи ва харидорларнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги маблағлари ҳаракатини назорат қилиш учун ҲККП ҳар бир сотувчи ва харидорга фойдаланувчининг шахсий рақамига (кейинги ўринларда ФШР деб юритилади) мос келувчи алоҳида шахсий ҳисобварақ очади.

Сотувчи ва харидорларнинг маблағлари ушбу шахсий ҳисобварақларда ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча ҳисобварағи доирасида ҳисобга олинади.


21. ҲККП биржа савдоси иштирокчиларига уларга хизмат кўрсатиш шартлари, уларнинг маблағлари ҳолати тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиб туриши шарт.

ҲККП томонидан мижознинг шахсий ҳисобварағи ҳолати тўғрисидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этилиши ман этилади.


22. Биржа мижозларнинг сўровларига кўра уларни биржа клиринги натижалари, улар маблағларининг ҳолати ва жорий савдо кунида белгиланган лимитлари тўғрисида хабардор қилиб туриши шарт.


23. Сотувчи ва харидорлар Биржага хизмат қилувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига биржа савдоларига қўйилган маҳсулот умумий қийматининг ва мўлжалланаётган битишув ҳажмининг 10 фоизгача бўлган миқдордаги закалатни депозитга қўядилар.

24. Харидорлар Биржада депонентга қўйилган закалат ҳисобга олинган ҳолда тўлаш мўлжалланаётган маблағ ҳажмида битишувлар тузишга ҳақлидир.


25. Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги сотувчилар ва харидорларнинг маблағларидан:

битишувлар бўйича мажбуриятлар бажарилиши ва улар ўртасида тузилган шартномалар билан боғлиқ бўлган ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун;

битишув амалга оширилмаган ёки бекор қилинган тақдирда, ҲККПдаги ҳисобварақнинг эгаси - мижознинг банкдаги асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қайтариш учун;

депонентга қўйилган маблағлар ҳисобидан Биржа хизматларига ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланилади.


26. Биржа битишуви рўйхатга олинганидан кейин беш банк иш кунида харидор тузилган олди-сотди шартномаси бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қўшимча маблағларни ўтказиши шарт. Бунда маблағни ўтказиш учун тўлов топшириқномасининг "тўлов мақсади" устунида харидорнинг ФШРи мажбурий тартибда кўрсатилиши шарт.

Маҳсулот темир йўл транспорти орқали жўнатилганда, биржа битишуви рўйхатдан ўтказилгандан кейин беш банк иш кунида темир йўл тарифлари қийматини тўлиқ қоплаш учун сотувчининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига маблағ ўтказиши шарт.


27. ҲККП харидордан маблағ келиб тушган вақтдан бошлаб бир банк иш кунида сотувчига тўланган битишувлар реестрини тақдим этиши шарт.


28. Агар харидор ушбу Низомнинг 26-бандида белгиланган муддатда биржа шартномасига мувофиқ маблағларни тўлиқ ҳажмда ўтказилишини таъминламаса, ҲККП кўрсатилган муддат ўтганидан кейин сотувчи ҳамда Биржага битишув бекор қилинганлиги тўғрисида дарҳол маълум қилади ва Биржанинг воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун сотувчининг ҳисобварағига жарима чораси сифатида закалат миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни киритади.

Битишув бўйича бекор қилинган маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан қайта савдога қўйилади.


29. Сотувчи томонидан маҳсулотни харидорга олди-сотди шартномасида белгиланган муддатларда юклаб жўнатиш бўйича шартномавий мажбуриятлар бажарилмаса, ҲККП шартномада белгиланган муддатдан кейин Биржанинг воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда маҳсулотни етказиб бериш учун белгиланган қийматдан 10 фоиз миқдордаги маблағни жарима чораси сифатида харидор ҳисобига киритиб қўяди ҳамда харидор, сотувчи ва Биржага битишув бекор қилинганлиги тўғрисида хабар қилади.

Битишув бўйича бекор қилинган маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан қайта савдога қўйилади.


30. ҲККП томонидан тақдим этилган тўланган битишувлар реестри сотувчининг маҳсулотни харидорга юклаб жўнатишига асос бўлади.

Маҳсулот сотувчи томонидан харидор ўзининг мажбуриятларини бажарганлиги фактини ҲККП томонидан тасдиқланмасдан жўнатилган тақдирда, Биржа рўйхатдан ўтказилган биржа шартномаси бўйича харидор томонидан мажбуриятлар виждонсизларча бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.


31. Маҳсулот жўнатилганлиги ва қабул қилиб олинганлиги фактини харидор ва сотувчи (ёки уларнинг ваколатли вакиллари) имзолари билан тасдиқланган юк хатининг нусхаси тасдиқлайди.

Маҳсулот темир йўл транспорти орқали жўнатилганда маҳсулот жўнатилганлиги фактини темир йўл юк хатининг нусхаси тасдиқлайди.

Юк хати нусхасининг тақдим этилиши ҲККП томонидан бир банк иш кунида харидорнинг шахсий ҳисобварағидан маблағларни сотувчининг унга хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказиш ва битишувни ёпиш учун асос бўлади.


32. Маҳсулотни биржа савдолари ғолибларига юклаб жўнатиш олди-сотди шартномаларида назарда тутилган муддатларда сотувчининг нарядлари бўйича амалга оширилади.



V. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

ВА НИЗОЛАР ҲАЛ ЭТИЛИШИ


33. Харидор билан сотувчи ўртасида тузилган шартномалардаги мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.


34. Биржа аъзолари, биржа савдолари иштирокчилари ва уларнинг мижозлари ўртасидаги биржа савдо қоидаларида назарда тутилган масалалар бўйича юзага келадиган низолар Биржа арбитраж комиссияси ёки суд орқали ҳал қилинади. Арбитраж комиссияси томонидан низоларни кўриб чиқиш учун йиғимлар ундирилиши ман этилади.


35. Харидорлар ва сотувчилар ўртасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.



VI. АХБОРОТ ТАЪМИНОТИ ВА

МАЗКУР НИЗОМ БАЖАРИЛИШИ

ЮЗАСИДАН МОНИТОРИНГ


36. Биржанинг котировка ҳайъати ўтказилган биржа савдолари натижаси бўйича биржада сотилган маҳсулот баҳоларининг биржа котировкасини аниқлайди ва ҳар ҳафта оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи саҳифаларида эълон қилиб боради.


37. Сотувчилар ва Биржа ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасига савдога қўйилган ва сотилган маҳсулот ҳажмлари, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ сотилган маҳсулотнинг ҳақиқатдаги амалга оширилган етказиб беришлари тўғрисида ахборот беради.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДА


38. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси, "Ўзқурилишматериаллари" Компанияси ва "ЎзРМХБ" ОАЖ билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 19-20-сон, 206-модда.









































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск