Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Марказий банк Бошқарувининг 23.11.2013 й. 22/9-сон "Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 27.12.2013 й. 2546-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.12.2013 й.

N 2546




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

23.11.2013 й.

N 22/9


ҚАРОРИ



Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий

валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 188-модда) ва "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 201-модда) қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2000 йил 4 мартда 465-сон билан тасдиқланган "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик ва ўрта бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби" (рўйхат рақами 907, 2000 йил 7 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 5-сон);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 26 декабрдаги 28/16-сон "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик ва ўрта бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартибига қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 907-1, 2003 йил 31 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 1-2-сон);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 6 декабрдаги 465-2-сон "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик ва ўрта бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 907-2, 2003 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 24-сон);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 6 ноябрдаги 24/15-сон "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартибига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 907-3, 2004 йил 16 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 45-46-сон, 479-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 24 июлдаги 25/1-сон "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 907-4, 2010 йил 6 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 273-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 13 августдаги 24/1-сон "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартибига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 907-5, 2011 йил 22 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 38-сон, 396-модда).


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                           Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 30 декабрь, 52-сон, 711-модда






















Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск