ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /Микрокредит ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботларни ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.02.2012 й. 2322-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 20.12.2011 й. 38/2-сон қарори билан тасдиқланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2012 йил 3 февралда 2322-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг
2011 йил 20 декабрдаги
ИЛОВА
Микрокредит ташкилотлари томонидан
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига
молиявий ҳисоботларни ва электрон маълумотларни
тақдим этиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ микрокредит ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (кейинги ўринларда Марказий банк деб юритилади) молиявий ҳисоботларни ҳамда уларнинг электрон маълумотларини тақдим этиш тартибини белгилайди.
1. Микрокредит ташкилотлари бухгалтерия ҳисобини Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни, Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ юритади.
2. Микрокредит ташкилотлари Марказий банкка қуйидаги молиявий ҳисоботларни ва уларнинг электрон маълумотларини тақдим этади:
баланс ҳисоботи (мазкур Низомга 1-илова);
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (мазкур Низомга 2-илова);
капиталдаги ўзгаришлар (мазкур Низомга 3-илова).
II. МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН
МАРКАЗИЙ БАНККА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРНИ
ТАҚДИМ ЭТИШ
3. Тақдим этилган молиявий ҳисоботлардаги маълумотлар ҳисобот ойининг охирги кунида амалга оширилган амалиётларни ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳисобот ойининг охирги санасига кўрсатилиши керак.
4. Молиявий ҳисоботлар микрокредит ташкилотлари томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача микрокредит ташкилоти жойлашган ҳудуддаги Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига тақдим этилади. Агар ойнинг 5-санаси дам олиш ёки байрам кунига тўғри келса, бунда ҳисоботлар дам олиш ёки байрам кунидан аввалги иш кунида тақдим этилиши лозим.
5. Молиявий ҳисоботлар уч нусхада тайёрланади. Бунда ҳисоботларнинг икки нусхаси микрокредит ташкилоти жойлашган ҳудуддаги Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига тақдим этилади, учинчи нусхаси эса микрокредит ташкилотининг ўзида сақланади.
6. Молиявий ҳисоботлар микрокредит ташкилотининг раҳбари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланади, микрокредит ташкилотининг муҳри билан тасдиқланади.
7. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси тақдим этилган молиявий ҳисоботларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини ва тўлиқлилигини текширади. Тақдим этилган молиявий ҳисоботларда хато ва камчиликлар аниқланганда, уларни тузатиб қайта тақдим этиш шарти билан микрокредит ташкилотига қайтаради.
8. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси микрокредит ташкилоти томонидан тақдим этилган молиявий ҳисоботларнинг бир нусхасини ҳар ойнинг 7-санасидан кечиктирмай Марказий банкка тақдим этиб боради.
III. МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОН
МАЪЛУМОТЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ
9. Микрокредит ташкилотлари автоматлаштирилган тизим орқали молиявий ҳисоботларнинг электрон маълумотларини шакллантириб, Банк тизими маълумотлар омборига (кейинги ўринларда БТМО деб юритилади) ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача алоқа каналлари орқали юбориши шарт.
10. Қуйидаги ҳолларда микрокредит ташкилотлари БТМО га молиявий ҳисоботларнинг электрон маълумотларини юбормаслиги мумкин:
микрокредит ташкилотининг БТМО билан коммуникация алоқаси узилганда;
микрокредит ташкилотининг техник воситаси ва дастурий таъминоти носоз ҳолатда бўлганда;
форс-мажор ҳолатларида.
11. Микрокредит ташкилоти мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳолатлар ҳақида Марказий банкни дарҳол хабардор этиши ҳамда иккинчи ва учинчи хатбошиларда назарда тутилган ҳолатларни улар юзага келган кундан бошлаб 5 кунлик муддат ичида бартараф этиши керак.
12. Молиявий ҳисоботлар ва уларнинг электрон маълумотлари микрокредит ташкилотининг бутун фаолияти давомида юборилиб турилади.
13. Тақдим этиладиган молиявий ҳисоботлар ва уларнинг БТМО га юбориладиган электрон маълумотлари ўзаро мос келиши керак.
14. Микрокредит ташкилотларининг айрим молиявий операцияларни ўтказиши маълум муддатга тўхтатилганидан қатъи назар, улар томонидан молиявий ҳисоботлар ва улар бўйича электрон маълумотлар белгиланган муддатларда тақдим этилиши лозим.
15. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
1-ИЛОВА
"_____________" микрокредит ташкилотининг
БАЛАНС ҲИСОБОТИ
20__ йил "___" ______________ ҳолатига
КОД |
ТАЪРИФ |
КЎРСАТКИЧЛАР |
МИНГ СЎМ |
|
АКТИВЛАР |
||||
10 |
10101 + 10109 |
Кассадаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари |
||
20 |
10503 + 10505 + 10507 + 10597 |
Банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар |
||
30 |
16300 |
Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар |
||
40 |
11100 |
Сотиб олинган дебиторлик қарзлари факторинг |
||
50 |
12401 + 12405 + 12409 + 12501 + 12505 + 12509 + 12701 + 12705 + 12709 + 14801 + 14809 + 14901 + 14909 + 15101 + 15109 + 15701 + 15703 + 15707 |
Кредитлар (микрокредит, микроқарз, истеъмол), брутто |
||
51 |
12499 + 12599 + 12799 + 14899 + 14999 + 15199 + 15799 (қисман*) |
Минус: кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар захираси |
||
52 |
Кредитлар, соф (50 код - 51 код) |
|||
60 |
15600 + 15709 - 15799 (қисман**) |
Микролизинг, соф |
||
70 |
16500 |
Асосий воситалар, соф |
||
80 |
16600 |
Номоддий активлар, соф |
||
90 |
Қарз ҳисоб-китоблари эвазига олинган активлар (91 код - 92 код) |
|||
91 |
16701 |
Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар |
||
92 |
16707 + 16799 |
Минус: кўрилиши мумкин бўлган зарарлар захираси |
||
100 |
19900 + 16100 |
Бошқа активлар |
||
110 |
Жами активлар (10 + 20 + 30 + 40 + 52 + 60 + 70 + 80 + 90 + 100) |
|||
|
||||
МАЖБУРИЯТЛАР ва КАПИТАЛ |
||||
|
||||
МАЖБУРИЯТЛАР |
||||
210 |
21600 + 22000 |
Тўланиши лозим бўлган кредитлар |
||
220 |
22100 |
Лизинг бўйича мажбуриятлар |
||
230 |
22400 |
Тўланиши лозим бўлган фоизлар |
||
240 |
22500 |
Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган солиқлар |
||
250 |
22800 |
Муддати узайтирилган даромадлар |
||
260 |
29800 + 22200 |
Бошқа мажбуриятлар |
||
270 |
Жами мажбуриятлар (210 + 220 + 230 + 240 + 250 + 260) |
|||
|
||||
КАПИТАЛ |
||||
310 |
30301 |
Устав капитали |
||
320 |
30903 |
Захира фонди |
||
330 |
30905 |
Текинга олинган мулклар |
||
340 |
31701 |
Ўзлаштирилган грант маблағлари |
||
350 |
31203 |
Тақсимланмаган фойда |
||
360 |
30908 |
Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси |
||
370 |
Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот (1200 код) |
Жорий йил фойдаси (зарар) |
||
380 |
Жами капитал (310 + 320 + 330 + 340 + 350 + 360 + 370) |
|||
390 |
Жами мажбуриятлар ва капитал (270 + 380) |
Изоҳ: *) микрокредит ва микроқарз бўйича;
Раҳбар имзоси: |
|
(Ф.И.Ш.) |
муҳр
Бош бухгалтер имзоси: |
|
(Ф.И.Ш.) |
2-ИЛОВА
"_______________________" микрокредит ташкилотининг
МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТИ
20__ йил "___" ______________ ҳолатига
КОД |
ТАЪРИФ |
КЎРСАТКИЧЛАР |
МИНГ СЎМ |
1. ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР |
|||
110 |
40400 |
Банклардаги депозитлар бўйича фоизли даромадлар |
|
120 |
42000 + 44200 |
Жисмоний шахсларга берилган микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар |
|
130 |
42100 + 44300 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар |
|
140 |
42300 + 44500 |
Юридик шахсларга берилган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар |
|
150 |
45100 |
Микролизинг бўйича фоизли даромадлар |
|
160 |
44700 + 44900 |
Бошқа фоизли даромадлар
|
|
170 |
Жами фоизли даромадлар (110 + 120 + 130 + 140 + 150 + 160) |
||
|
|||
2. ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР |
|||
210 |
53101 + 54101 |
Банклардан олинган кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар |
|
220 |
53105 + 53109 + 53113 + 53117 + 53121 + 53195 + 54105 + 54109 + 54113 + 54117 + 54121 + 54195 |
Бошқа кредиторларга тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар |
|
230 |
54400 |
Лизинг (микролизинг) бўйича фоизли харажатлар |
|
240 |
54900 |
Бошқа фоизли харажатлар |
|
250 |
Жами фоизли харажатлар (210 + 220 + 230 + 240) |
||
|
|||
310 |
3. Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолашгача бўлган соф фоизли даромадлар |
||
320 |
56802 + 56838 + 56842 |
Минус: кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш |
|
330 |
Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар баҳолангандан сўнг соф фоизли даромадлар (310 - 320) |
||
|
|||
4. ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР |
|||
410 |
45201 |
Хизматлар ва бошқа воситачиликдан олинган даромадлар |
|
420 |
45217 |
Сотиб олинган дебиторлик қарзларидан олинган даромадлар - факторинг |
|
430 |
45400 |
Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда |
|
440 |
45917 |
Грант маблағларидан олинган даромад |
|
450 |
45901 + 45909 + 45913 + 45921 + 45994 |
Бошқа фоизсиз даромадлар |
|
460 |
Жами фоизсиз даромадлар (410 + 420 + 430 + 440 + 450) |
||
|
|||
5. ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР |
|||
510 |
55106 |
Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари |
|
520 |
55300 |
Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар |
|
530 |
55900 |
Бошқа фоизсиз харажатлар |
|
540 |
Жами фоизсиз харажатлар (510 + 520 + 530) |
||
|
|||
600 |
6. ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАРГАЧА СОФ ФОЙДА (330 + 460 - 540) |
||
|
|||
7. ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАР |
|||
710 |
56100 |
Ходимлар иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар |
|
720 |
56200 |
Ижара ва таъминот харажатлари |
|
730 |
56300 |
Хизмат сафари ва транспорт харажатлари |
|
740 |
56400 |
Маъмурий харажатлар |
|
750 |
56600 |
Эскириш харажатлари |
|
760 |
56700 |
Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар |
|
770 |
Жами операцион харажатлар (710 + 720 + 730 + 740 + 750 + 760) |
||
|
|||
800 |
56800 - 56802 - 56838 - 56842 |
8. КРЕДИТЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН КЎРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАРЛАРНИ БАҲОЛАШ |
|
|
|||
900 |
9. ФОЙДА СОЛИҒИ ВА БОШҚА ТУЗАТИШЛАРГАЧА БЎЛГАН СОФ ФОЙДА (600 - 770 - 800) |
||
1000 |
56902 |
10. Фойда солиғи* |
|
1010 |
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи |
||
|
|||
1100 |
11. ТУЗАТИШЛАРГАЧА БЎЛГАН ФОЙДА (900 - 1000 - 1010) |
||
1110 |
31206*** |
ФОЙДАГАЧА БЎЛГАН ТУЗАТИШЛАР, СОФ** |
|
|
|||
1200 |
12. СОФ ФОЙДА (ЗАРАР) (1100 + /-1110) |
Изоҳ: *) ягона солиқ тўловини тўлайдиган микрокредит ташкилотлари бўйича бу сатрда ягона солиқ тўлови суммаси кўрсатилади;
**) жорий йил соф фойдасидан эълон қилинган дивидендлар;
Раҳбар имзоси: |
|
(Ф.И.Ш.) |
муҳр
Бош бухгалтер имзоси: |
|
(Ф.И.Ш.) |
3-ИЛОВА
"__________________" микрокредит ташкилотининг
КАПИТАЛДАГИ ЎЗГАРИШЛАРИ
20__ йил "___" ______________ ҳолатига
КОД |
ТАЪРИФ |
КЎРСАТКИЧЛАР |
МИНГ СЎМ |
100 |
Капиталнинг бошланғич қолдиғи (30000) |
Йил бошидаги капитал |
|
200 |
Ўтган йил ҳисоботида акс эттирилмаган капиталдаги соф тузатишлар |
||
300 |
Ўтган йилдаги капитал (100 + 200) |
||
400 |
Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот (1200 код) |
Йил бошидан соф фойда (зарар) |
|
500 |
30903-30903 (йил бошидаги) |
Захира фондидаги ўзгаришлар |
|
600 |
30905-30905 (йил бошидаги) |
Текинга олинган мулкларнинг жорий йилдаги ўзгариши |
|
700 |
31701-31701 (йил бошидаги) |
Жорий йилда ўзлаштирилган хайрия ва грантлар |
|
800 |
30301-30301 (йил бошидаги) |
Устав капиталидаги жорий йилдаги ўзгаришлар |
|
900 |
30908-30908 (йил бошидаги) |
Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси |
|
1000 |
Дт 31203, Кт***** |
Минус: фойданинг тақсимланган қисми |
|
1100 |
Жорий йил капиталига таъсир этган бошқа ўзгаришлар (соф)* |
||
1200 |
Жами капитал (300 + 400 + 500 + 600 + 700 + 800 + 900 + 1100 - 1000) |
Изоҳ: *) бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммасини тақсимланмаган фойдага ўтказилиши ва бошқалар.
Раҳбар имзоси: |
|
(Ф.И.Ш.) |
муҳр
Бош бухгалтер имзоси: |
|
(Ф.И.Ш.) |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 5-сон, 56-модда