Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2007 й. 114-сон "2010 йилгача Ўзбекистон Республикасида микромолиялаштиришни ривожлантириш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.2007 й.

N 114



2010 ЙИЛГАЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

МИКРОМОЛИЯЛАШТИРИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳолининг фаол қисми ўз бизнесини ташкил этиши ва бошлаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, айниқса қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини оширишга кўмаклашувчи кичик ва микробизнес субъектлари фаолиятини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2010 йилгача Ўзбекистон Республикасида микромолиялаштиришни ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидаги вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш Дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

микромолиявий хизматларга муҳтож бўлган аҳоли тўлиқ қамраб олинишини таъминлаган ҳолда мамлакатнинг барча минтақаларида кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари тармоғини кенгайтириш учун иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш;

норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг барқарор ривожланишини таъминловчи улар фаолиятини тартибга солишнинг самарали тизимини яратиш;

молиялаштиришнинг тижорат манбалари, хусусан халқаро молия институтлари, тижорат банклари ва давлат мақсадли жамғармаларининг кредит линиялари ҳисобига кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг ресурс базасини шакллантиришга кўмаклашиш;

микромолиялаштириш хизматларини кенгайтириш, хусусан микролизинг хизматларини ривожлантириш;

кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари профессионал хизматларга ва зарур кредит ахборотларига кириб боришини таъминловчи ёрдамчи хизматларни ва инфратузилмани ривожлантириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига тегишли таҳлилий ахборотни тақдим этган ҳолда Дастурни амалга оширишнинг самарадорлиги устидан мониторинг ўрнатиш тавсия этилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 23-сон, 239-модда.



































Время: 0.0362
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск