язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Инсонпарварлик ва техник ёрдам/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.1998 й. 493-сон "Қувайт Ҳукумати томонидан Имом ал-Бухорий жамғармасига ажратилган маблағлардан фойдаланиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.1998 й.

N 493



ҚУВАЙТ ҲУКУМАТИ ТОМОНИДАН

ИМОМ АЛ-БУХОРИЙ ЖАМҒАРМАСИГА

АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА



Имом ал-Бухорий туғилган куннинг 1225 йиллиги байрам қилиниши муносабати билан Қувайт Молия вазирлигидан Қувайт Марказий банки томонидан эмитация қилинган 500 минг АҚШ долларлик чек олинган.


Вазирлар  Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кўрсатиб ўтилган сумма Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки орқали банк воситачилик ҳақи ундирмасдан кейинчалик белгиланган тартибда Республика валюта биржасида конвертация қилиш шарти билан Молия вазирлигининг валюта счётига ўтказилишини таъминласин.


2. Молия вазирлиги тушган ҳомийлик маблағларининг сўмдаги тенг миқдорини Имом ал-Бухорий халқаро жамғармасига ўтказсин, ундан Имом ал-Бухорий комплексининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда фойдаланилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Ҳ. Караматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов