Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Республика валюта фонди тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.05.1993 й. 251-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 25 майдаги

251-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республика валюта фонди тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Республика валюта фондининг вазифасини, шаклланишини ва ишлатилишини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Республика валюта фонди (РВФ) - республика валюта бюджети республика валюта тушумларининг бир қисмини чет эл кредитларини тўлаш юзасидан мажбуриятларни бажариш, аҳоли эҳтиёжлари учун энг зарур бўлган буюмларни чет мамлакатлардан харид қилишни таъминлаш, халқаро тўловларни марказлаштирилган тартибда амалга ошириш, республиканинг валюта режасида белгиланган давлат ижтимоий ва иқтисодий дастурларини амалга ошириш манбаи сифатида жамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади.

РВФ маблағлари илова* қилинаётган Республика валюта фонди даромадлари ва харажатлари Классификациясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидаги махсус счётларда жамланади.



II. РЕСПУБЛИКА ВАЛЮТА ФОНДИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ


1. Чет эл валютасидаги қуйидаги тушумлар РВФни шакллантириш манбалари ҳисобланади:

юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги тушумидан олинадиган солиқ;

чет эл инвесторининг хорижга ўтказиладиган даромадидан олинадиган солиқ;

жисмоний шахслардан чет эл валютасида олинадиган даромад солиғи;

божхона божлари;

божхона тартиби қоидаларини амалга оширганлик учун тўловлар;

мусодара қилинган мол-мулкни ва мусодара қилинган чет эл валютасини сотишдан тушумлар;

корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларни рўйхатга олганлик учун давлат божи;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан олинган чет эл кредитлари;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан чет мамлакатлар ҳукуматларига берилган кредитлар бўйича тушумлар;

қийматли қоғозлардан тушумлар;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан чет эл валютасида сотиб олинган маблағлар;

бошқа тушумлар.


2. РВФ счётлари бўйича банк операцияларини амалга оширганлик учун воситачилик ҳақи ундирилмайди. Маблағлар чет элга ўтказилган тақдирда банк ҳақи имтиёзли тариф бўйича ундирилади.



III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЖРО

ЭТУВЧИ ОРГАНЛАРИНИНГ РЕСПУБЛИКА ВАЛЮТА

ФОНДИ МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА

УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛАРИ


РВФ маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш РВФнинг чет эл валютасидаги тушумлари ва харажатлари Прогнози ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари асосида амалга оширилади.

РВФнинг чет эл валютасидаги тушумлари ва харажатлари Прогнози ҳар йили кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Молия вазирлиги томонидан тақдим этилади.

Республика Молия вазирлигининг ҳуқуқ доирасига қуйидагилар киради:

РВФнинг чет эл валютасидаги тушумлари ва харажатларининг тасдиқланган Прогнозига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларига биноан РВФ маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш;

Республика Вазирлар Маҳкамасига валюта маблағларини кўпайтириш йўллари ва манбалари тўғрисида, РВФ маблағларидан фойдаланиш йўналишлари ҳақида таклифлар киритиш;

РВФдан ажратилган валюта маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш;

хизмат сафарлари ва бошқа жорий харажатлар учун валюта маблағлари ажратиш.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг ва бошқа ваколатли банкларнинг, шунингдек республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармасининг ҳуқуқ доирасига корхоналардан, бирлашмалардан ва ташкилотлардан РВФга, Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг валюта фондларига чет эл валютасидаги солиқлар ҳамда бошқа тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушишини таъминлаш киради.



IV. РЕСПУБЛИКА ВАЛЮТА ФОНДИ МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


РВФ маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг чет эл валютасидаги тушумлар ва харажатлар Прогнозида назарда тутилган мақсад ва чора-тадбирлар;

чет эл кредитларига хизмат кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикасининг инвестиция Дастурига кирган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дастурлар ва объектларни имтиёзли шартларда кредит билан таъминлаш;

республика Ҳукумати номидан жаҳон бозорларида қимматли қоғозлар операцияларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа мақсадлар.



V. РЕСПУБЛИКА ВАЛЮТА ФОНДИДАН

МАБЛАҒЛАР АЖРАТИШ ШАКЛЛАРИ


Республика валюта фондидан чет эл валютасидаги маблағлар қуйидаги шаклларда ажратилади:

а) бюджетдаги давлат корхоналари ва ташкилотларига:

беғараз бериш;

фоизсиз кредит бериш;

имтиёзли кредит бериш;

б) мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан сотиладиган кунда белгиланадиган курс бўйича сўмга сотиш;

имтиёзли кредит бериш;

в) Марказий банкка:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан белгиланган тартибга мувофиқ сўмга сотиш.

Марказий банкка, корхоналарга, ташкилотларга ва муассасаларга чет эл валютасини сотишдан тушган сўмдаги эквивалент Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидаги махсус сўм счётига ўтказилади.

Мазкур счётдан олинадиган маблағлардан Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича:

чет эл валюталари сотиб олиш;

экспорт товарлар сотиб олиш учун сўмни қоплашни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.



VI. РЕСПУБЛИКА ВАЛЮТА ФОНДИ МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ


РВФга чет эл валютасидаги тушумлар ва харажатлар Прогнозининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботи йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.





















































Время: 0.0642
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск