Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 23.11.2013 й. 22/5-сон "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 04.12.2013 й. 2465-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.12.2013 й.

N 2465-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

23.11.2013 й.

N 22/5


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз

ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ҳамда "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 169-модда) қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                     Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз

ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли миқдорда маблағлар бўлмаган тақдирда, маблағларни ҳисобдан чиқариш Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) мувофиқ амалга оширилади.".


2. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Маблағларни олувчи банк томонидан тўлов тизими орқали олинган электрон тўлов топшириқномалари рўйхат кўринишида чоп этилиб, банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади. Электрон тўлов топшириқномасининг бир нусхаси маблағларни олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда унга тақдим қилинади.".


3. 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"42. Товарларни етказиб берувчи тўлов талабномасининг "Тўлов мақсади" графасида:

шартнома тури, санаси ва тартиб рақами;

товарни жўнатиш (топшириш) санаси ва товар-транспорт ёки қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари рақами ҳамда транспорт тури, товарлар почта алоқаси орқали жўнатилганда эса, почта квитанцияларининг рақами;

товарлар сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб кетилганда "___-сонли ишонч хати асосида сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб чиқиб кетилган" деган ёзув кўрсатилиши шарт.".


4. 59-бандда:

"а" кичик банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"савдо ташкилотларини истисно қилганда, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ҳисобланган ягона солиқ тўлови миқдорининг қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли фоизини ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармасига ундириш учун;";

"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) суд ижрочилари ва ундирувчилар - ижро ҳужжатлари бўйича пул маблағларини ундириш тўғрисида;".


5. 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"61. Маблағларни ижро ҳужжатлари асосида ундириш бўйича инкассо топшириқномалари ижро ҳужжатининг асл нусхаси тақдим қилинган тақдирда, банк томонидан қабул қилинади. Ижро ҳужжатининг асл нусхаси йўқолган тақдирда, унинг дубликати ундирув учун асос бўлади. Маблағларни ижро ҳужжатларининг нусхалари асосида ҳисобдан чиқариш тақиқланади.

Суд ижрочилари томонидан қўйиладиган инкассо топшириқномалари суд ижрочисининг қарорига илова қилинган ҳолда тақдим қилинади.

Маблағларни ижро ҳужжатлари асосида ундириш бўйича инкассо топшириқномалари "Тўлов мақсади" графасида ижро ҳужжатининг тартиб рақами ва санаси, шунингдек давлат божи харажатлари ва қарз суммалари алоҳида ажратиб кўрсатилиши керак.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 9 декабрь, 49-сон, 640-модда





































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск