Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 24.04.2001 й. 185-сон "Жаҳон банки гуруҳи ҳузуридаги Халқаро тараққиёт уюшмаси билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.04.2001 й.

N 185



ЖАҲОН БАНКИ ГУРУҲИ ҲУЗУРИДАГИ

ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ

БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ УСТУВОР

ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жахон банки гурухи билан молиявий хамкорликни янада кенгайтириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини, ишлаб чиқариш тузилмаси ва ижтимоий сохани ривожлантиришни жадаллаштириш, жалб этилаётган молиявий ресурслардан самарали фойдаланилишини таъминлаш учун имтиёзли узоқ муддатли қарзларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жахон банки гурухига кирувчи Халқаро тараққиёт уюшмасининг узоқ муддатли имтиёзли кредитларини 2001 йилдан бошлаб жалб этиш, уларни ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришни таъминловчи устувор лойихаларни амалга оширишга жамлаш мақсадга мувофиқ деб хисоблансин.


2. Қуйидагилар Халқаро тараққиёт уюшмасининг 40 йилгача бўлган муддатга бериладиган 10 йилгача имтиёзли даврга эга бўлган имтиёзли фоизсиз кредитларидан фойдаланишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

- ирригация-мелиорация тармоғини реконструкция қилиш ва самарадорлигини ошириш;

- электр энергетикада энергия ишлаб чиқарувчи қувватларни замонавийлаштириш;

- шахар ва қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш;

- ижтимоий инфратузилма (таълим, соғлиқни сақлаш)ни ривожлантириш.

- Халқаро тараққиёт уюшмаси билан ўзаро келишувга кўра хамкорликнинг бошқа йўналишлари.


3. Халқаро тараққиёт уюшмаси билан ишлаш бўйича Идоралараро ишчи гурухнинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Идоралараро ишчи гурухга:

бозор ислохотларини чуқурлаштириш, иқтисодиётнинг стратегик мухим тармоқларини техника билан қайта жихозлаш, инфратузилмани замонавийлаштириш ва ижтимоий сохани ривожлантиришга доир биринчи навбатдаги вазифаларни хал этиш учун Халқаро тараққиёт уюшмасининг узоқ муддатли имтиёзли кредитлари жалб этилишини;

Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратилаётган маблағлардан энг кўп даражада самарали ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш юклансин.


5. Идоралараро ишчи гурух Халқаро тараққиёт уюшмаси билан қўшма лойихаларни тайёрлаш ва амалга оширишда ушбу лойихаларнинг Жахон банки гурухига кирувчи бошқа халқаро молия институтлари (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Инвестицияларни кафолатлаш халқаро агентлиги), шунингдек Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва бошқалар билан Ўзбекистон Республикасининг ўзаро хамкорлик дасгурларининг чамбарчас мувофиқлаштирилишига ва ўзаро бир-бирини тўлдиришига алохида эътиборни қаратсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Махкамасининг Раиси                                        И. Каримов






Вазирлар Махкамасининг

2001 йил 24 апрелдаги

185 - сон қарорига

ИЛОВА



Халқаро тараққиёт уюшмаси билан ишлаш бўйича

Идоралараро ишчи гурух

ТАРКИБИ

1. Маннопбеков Н.Т

-

Вазирлар Махкамасининг Халқаро иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти бошлиғи, гурух рахбари


2. Бахромов А.У.

-

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг биринчи ўринбосари


3. Гуськова Т.Н.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


4. Назиров Ф.Ғ.

-

Соғлиқни сақлаш вазири


5. Шоисматов А.А.

-

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раиси


6. Хусанов Ж.Х.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари


7. Жалолов А.А.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


8. Вафоев Ш.А.

-

Вазирлар Махкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментининг халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар билан алоқа


Время: 0.0257
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск