ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Халқаро молия институтлари ва хорижий банклар билан ҳамкорлик /

Ўзбекистон Республикасининг 02.07.1992 й. 621-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг Халқаро валюта фонди, Реконструкциялаш ва ривожланиш халқаро банки, Ривожланиш халқаро ассоциацияси, Халқаро молия корпорацияси, Кўп томонлама сармоя ажратишни кафолатловчи агентликка аъзолиги тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

02.07.1992 й.

N 621-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХАЛҚАРО

ВАЛЮТА   ФОНДИ,   РЕКОНСТРУКЦИЯЛАШ   ВА

РИВОЖЛАНИШ ХАЛҚАРО БАНКИ, РИВОЖЛАНИШ

ХАЛҚАРО АССОЦИАЦИЯСИ, ХАЛҚАРО МОЛИЯ

КОРПОРАЦИЯСИ, КЎП ТОМОНЛАМА САРМОЯ

АЖРАТИШНИ КАФОЛАТЛОВЧИ АГЕНТЛИККА

АЪЗОЛИГИ ТЎҒРИСИДА



Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг тенг ҳуқуқлик асосида жаҳон ҳамжамияти таркибига кириши зарур эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия ташкилотларига киришининг, бу ташкилотларга аъзо бўлишининг ҳамда уларнинг имкониятларидан республикани ривожлантириш учун фойдаланишининг ҳуқуқий асосларини белгилайди.



1-модда.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикаси номидан Халқаро валюта фонди (қуйида Фонд деб аталади), Реконструкциялаш ва ривожланиш халқаро банки (қуйида Банк деб аталади), Ривожланиш халқаро ассоциацияси (қуйида Ассоциация деб аталади), Халқаро молия корпорацияси (қуйида Корпорация деб аталади), Кўп томонлама сармоя ажратишни кафолатловчи агентлик (қуйида Агентлик деб аталади)нинг аъзолигини қабул қилишга ва шу тариқа Фонд, Банк, Ассоциация, Корпорация бошқарувчилари тегишли Кенгашлари, Агентлик бошқарувчилари Кенгашининг Ўзбекистон Республикасининг ана шу ташкилотларга аъзолигига дахлдор бўлган резолюцияларидаги муддатлар ва шартларни қабул қилиб, матнлари ушбу Қонуннинг I, II, III, IV ва V иловаларида келтирилган барча тузатишлари билан Фонд, Банк, Ассоциация, Корпорация, Конвенция, Агентликнинг битимларидаги тегишли моддаларни қабул этишга вакил қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг Ҳукуматига матни ушбу Қонуннинг VI иловасида берилган Фонд Битими моддаларига тақдим этилган Учинчи тузатишни Ўзбекистон Республикаси номидан қабул қилиш ҳуқуқи берилади.



2-модда.


Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Президент тайинлаши мумкин бўлган бошқа шахс:

Фонд, Банк, Ассоциация, Корпорация, Конвенция, Агентлик муассасалари битимлари моддаларининг асл нусхасини имзолаш, Фондга аъзоликка доир ҳужжатларни ва ана шу мақсадлар учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда киритиш;

фонд Битими моддаларига таклиф этилган Учинчи тузатишни Ҳукумат номидан имзолаш ваколати берилгандир.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти ёки у тайинланган шахс Ўзбекистон Республикаси номидан матни ушбу Қонуннинг VII иловасида келтирилган Давлатлар ва бошқа давлатларнинг фуқаролари ўртасидаги сармояга доир низоларни тартибга солиш тўғрисидаги Конвенциянинг (қуйида СНТСХМ Конвенцияси деб аталади) асл нусхасини имзолашга, Фонд аъзолигига доир ҳужжатларни ва ана шу мақсадлар учун зарур бўлиб қолиши мумкин бўлган бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда киритишга ҳақлидир.


3-модда.


Фондга аъзо бўлиб кирилганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикаси номидан ўзлаштиришнинг махсус ҳуқуқлар бўлимига: Ўзбекистон Республикаси ушбу қонунга мувофиқ фонднинг мазкур бўлими иштирокчисининг барча мажбуриятларини зиммага олади дейилган ва Ўзбекистон Республикаси ўзлаштиришнинг махсус ҳуқуқлари бўлими иштирокчисининг барча мажбуриятлари ижросига юридик мақом берилиши учун барча чора-тадбир кўрганлигини тасдиқловчи ҳужжатни расмийлаштириш ва киритишга вакил қилинган.



4-модда.


Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Ўзбекистон Республикасининг ана шу ташкилотларга аъзолигига дахлдор бўлган резолюциялардаги шартлар ҳамда муддатларда ва Битим ёки Конвенция моддаларига мувофиқ равишда Фонд, Банк, Ассоциация, Корпорация ва Агентликка тўланиши лозим бўлган счётларни қарз олиш ёхуд тегишли йўл билан сотиб олиш ҳамда тўлаш, шунингдек Фонднинг махсус ҳуқуқларни ўзлаштириш бўлимида Ўзбекистон Республикасининг иштирок этиши билан боғлиқ тўловларни амалга ошириш ҳуқуқи берилади.

Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги юқорида кўрсатиб ўтилган тўловларни тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини манбалар билан таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Фонд, Банк, Ассоциация ва Корпорация битимларининг, Конвенциянинг тегишли моддаларига ва Агентлик белгилайдиган моддаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фонд, Банк, Ассоциация, Корпорация ёки агентлик аъзолиги учун зарур бўлиб қолиши мумкин бўлган ёки аъзолигига мувофиқ равишда ҳар қандай ўзга қўлга ўтказилмайдиган фоизсиз векселлар харид қилишга ҳақлидир.



5-модда.


Ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Фонд Битими 1-бўлимининг V моддасида ва Банк Битими 2-бўлимининг III моддасида назарда тутилган молия муассасаси сифатида амал қилади ҳамда Фонд Битими ва Банк Битими моддаларининг қоидаларида назарда тутилган барча операциялар ва битимларни Ўзбекистон Республикаси номидан амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Корпорация Битими 10-бўлимининг IV моддаси, Ассоциация Битими 10-бўлимининг VI моддаси ва Конвенциянинг 38-моддасида кўзда тутилганидек Агентлик белгилайдиган моддаларга мувофиқ алоқа канали ҳисобланади.



6-модда.


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Фонд ва Банк Битимлари моддаларининг турли қоидаларида назарда тутилган операциялар ва келишувларда тўланиши ёки республикага ўтказилиши мумкин бўлган ҳар қандай суммани қабул қилиб олишга ҳақлидир.



7-модда.


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Фонд, Банк, Ассоциация, Корпорация ва Агентлик тўловларининг Ўзбекистон Республикасидаги киритувчиси деб тайинланади.



8-модда.


Фонд, Банк, Ассоциация, Корпорация, Конвенция, Агентлик, СНТСХМ Конвенциясининг Битимлари, шунингдек кучга кирган уларга доир тузатишлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча юридик шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.



9-модда.


Заруратга қараб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасининг Битимлар ва Конвенция моддаларида, Агентлик томонидан ва ушбу Қонуннинг 1-моддасида санаб ўтилган резолюцияларда назарда тутилган мажбуриятларни бажариш ва ушбу Қонуннинг қоидаларига амалий куч бериш учун Фармонлар ва бошқа норматив ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                         И. Каримов



“Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси”, 1992 йил, 9-сон, 333-модда

























Время: 0.0428
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск