Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Банкларда аудит /

Ўзбекистон Республикаси банкларида аудит текширувларини ўтказиш тўғрисида Низом (Янги таҳрири) (АВ томонидан 04.11.2000 й. 982-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк томонидан 24.06.2000 й. 403-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.11.2000 й.

N 982




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

24.06.2000 й.

N 403



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси банкларида аудиторлик

текширувларини ўтказиш тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрири)


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги (янги таҳрири), "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунлари ҳамда банк ва аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳамда меъёрий ҳужжатларга асосан ишлаб чиқилган.


1.2. Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги (янги таҳрири) қонунларига асосан тижорат банклари фаолияти ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (кейинги ўринларда Марказий банк) банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатига эга бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан текширилиши шарт.


1.3. Ушбу Низом:

- банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш ҳуқуқини берувчи аудитор малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш (кейинги ўринларда - малака сертификати);

- малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, тугатиш ва бекор қилиш;

- аудиторлик ташкилотлари (аудиторлар) томонидан уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш;

- аудиторлик ташкилотлари томонидан аудиторлик текширувларини ўтказиш;

- аудиторлик текширувини ўтказишда тижорат банки Кенгаши ва Бошқарувининг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.

1.3-1. Аудиторлик ташкилотларининг банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатларини бериш, қайта расмийлаштириш, тўхтатиш, амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган, Банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқига сертификат беришда рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.

1.4. Банкда аудиторлик текширувининг мақсади аудиторлик ташкилотининг банкнинг молиявий ҳисоботи ва бошқа молиявий ахборотининг ишончлилиги ҳамда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигига нисбатан фикрини холис ифодалашидадир. Аудиторлик текширувини ўтказиш жараёнида аудиторлик ташкилоти банкнинг ички назорати тузилмасидаги камчиликлар тўғрисида алоҳида ҳисобот тузиши шарт.


2-БОБ. МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ БАНК

НАЗОРАТИ ҚЎМИТАСИ

2.1. Марказий банкнинг банк назорати қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификат, шунингдек аудитор малака сертификатларини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилади.


2.2. Қўмитага қуйидаги масалалар бўйича келиб тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш вазифаси юклатилади:

аудиторларга малака сертификатини бериш ёки беришни рад этиш;

аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларни банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар реестрига (кейинги ўринларда реестр деб юритилади) киритиш;

рўйхатга олиш маълумотлари ўзгарган ҳолда, реестрга тегишли аниқликлар киритиш;

аудиторларга қўйиладиган малака талабларни ишлаб чиқиш;

аудиторларнинг малака имтиҳонлари ва аттестациясини ўтказиш;

малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиш, тугатиш ва бекор қилиш билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш.


2.3. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунлари ва мазкур Низомга амал

...
Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск