язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Марказий банк Бошқарувининг 15.02.2004 й. 3/8-сон "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси"га қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 16.03.2004 й. 773-16-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.03.2004 й.

N 773-16

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.02.2004 й.

N 3/8


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида

бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси"га

қўшимчалар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 7 ва 51-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1999 йил 22 майдаги 10/4-сон қарори билан тасдиқланган (1999 йил 13 июль, рўйхат рақами 773-сон) "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси"га иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва давлат бюджетининг касса ижроси департаменти (Д.А. Орипов) 10 кун муддатда киритилган қўшимчаларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб 10 кундан сўнг кучга киради.


4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари М.Р. Жумагалдиев зиммасига юклатилсин.



Марказий банк Раиси                                              Ф.М. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида

бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси"га

ҚЎШИМЧАЛАР


"Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси"га (1999 йил 13 июлда 773 -сон билан рўйхатга олинган) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

I.

II бўлимда:

а) "10101 - Айланма кассадаги нақд пуллар" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги таҳрирдаги баланс ҳисобварағи киритилсин:

"10102 -Лимитдан ортиқча нақд пуллар".

б) "22620 - Юридик шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги таҳрирдаги баланс ҳисобварағи киритилсин:

"22622 - Юридик шахслар ўз ваколатхоналари ва филиаллари таъминоти учун ажратган маблағлар".


II.

III бўлимда:

а) "10101 - Айланма кассадаги нақд пуллар" баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги таҳрирдаги баланс ҳисобварағининг таърифи киритилсин:



10102 - Лимитдан ортиқча нақд пуллар.

Ҳисобварақнинг таърифи: тижорат банкларининг айланма кассасидан ўтказилган лимитдан ортиқча нақд пуллар, шунингдек, айирбошлаш шохобчалари орқали чет эл валюталарини сотиб олиш учун Марказий банк томонидан ажратилган мадад пулларнинг ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида айланма кассадан ўтказилган лимитдан ортиқча нақд пуллар, шунингдек, айирбошлаш шохобчалари орқали чет эл валюталарини сотиб олиш учун Марказий банк томонидан ажратилган мадад пулларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида Марказий банк ҳудудий бош бошқармаларининг ёзма фармойишига асосан банкнинг айланма кассасига ёки Марказий банкнинг захира фондига ўтказилган ҳамда мадад пул доирасида чет эл валюталарини сотиб олиш учун айирбошлаш шохобчаларига берилган нақд пулларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.



б) "22620 - Юридик шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари" баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги таҳрирдаги баланс ҳисобварағининг таърифи киритилсин:



22622 - Юридик шахслар ўз ваколатхоналари ва филиаллари таъминоти учун ажратган маблағлар.

Ҳисобварақнинг таърифи: юридик шахслар томонидан ваколатхона ва филиаллари таъминоти ҳамда жорий харажатларини (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, хизмат сафари харажатлари, сув, газ, электр энергияси, телефон ва бошқа коммунал тўловлар, ижара ҳақи, автотранспорт харажатлари) қоплаш учун ажратилган маблағларнинг ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида юқори ташкилотнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит хисобварағидан келиб тушган маблағларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ваколатхоналар ва филиаллар томонидан жорий харажатларни (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, хизмат сафари харажатлари, сув, газ, электр энергияси, телефон ва бошқа коммунал тўловлар, ижара ҳақи, автотранспорт харажатлари) тўлаш учун ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 11-сон, 138-модда.