язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Марказий банк Бошқарувининг 29.09.2001 й. 24/7-сон "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия хисоби ҳисобварақлари режасига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 01.11.2001 й. 773-12-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.11.2001 й.

N 773-12




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

29.09.2001 й.

N 24/7


ҚАРОРИ



Мазкур Қарор рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида

бухгалтерия хисоби ҳисобварақлари режасига

қўшимчалар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 3, 7 ва 51-моддаларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси"га (1999 йил 13 июл 773-сон билан рўйхатга олинган) қўшимчалар иловага мувофиқ киритилсин.


2. Бухгалтерия ҳисоби, хисоботи ва давлат бюджетининг касса ижроси департаменти (Қ.Т.Орипов)га 10 кун муддатда киритилган қўшимчаларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш юклатилсин.


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг 10 кундан кейин кучга киритилсин.


4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари М.Р. Жумагалдиев зиммасига юклатилсин.



Марказий банк Раиси                                               Ф.М. Муллажонов





Қарорга

ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ

БАНКЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

ҲИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИГА

ҚЎШИМЧАЛАР


Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг ҳисобварақлари режасига (1999 йил 13 июл 773-сон билан давлат рўйхатига олинган) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1. II бўлимдаги "23402-Республика бюджетининг маблағлари" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"23403-Божхона тўловлари бўйича Республика бюджетининг даромадлари".


2. III бўлимдаги "23402-Республика бюджетининг маблағлари" баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги таҳрирдаги баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"23403 - Божхона тўловлари бўйича Республика бюджетининг даромадлари ҳисобварақнинг таърифи: божхона тўловлари бўйича Республика бюджетининг даромадлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида божхона хизматлари учун Республика бюджети даромадига келиб тушадиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида Республика бюджетининг асосий даромадлар ҳисобварағига ўтказиладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Тахлилий ҳисоб шахсий ҳисобварақда юритилади.