язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Марказий банк Бошқарувининг 03.05.2008 й. 11/4-сон "Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низомни қисман ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 03.06.2008 й. 662-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.06.2008 й.

N 662-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

03.05.2008 й.

N 11/4


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан

амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия

ҳисоби тўғрисидаги низомни қисман ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида


(2008 йил 13 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 7, 17 ва 51-моддаларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг "Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (1999 йил 5 март, рўйхат рақами 662) билан тасдиқланган "Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низом"нинг 4-боби;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг "Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (2000 йил 22 февраль, рўйхат рақами 662-1) иловасининг 3, 4 ва 5-бандлари;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг "Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (2003 йил 28 март, рўйхат рақами 662-2 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 5-6-сон).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                      Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 22-23-сон, 217-модда.