язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Тижорат банкларининг ички аудитига Марказий банк томонидан қўйиладиган талаблар тўғрисида Низом (АВ томонидан 22.12.2000 й. 992-сон билан рўйхатга олинган МББ 25.11.2000 й. 405-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.12.2000 й.

N 992




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

25.11.2000 й.

N 405



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Тижорат банкларининг ички аудитига Марказий

банк томонидан қўйиладиган талаблар тўғрисида

НИЗОМ

(Эски таҳрири)


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Низом "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуннинг 51-моддасига ҳамда банк ва аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ва меъёрий ҳужжатларга асосан ишлаб чиқилган ва тижорат банкларида ички аудит хизмати фаолиятини ташкил этиш бўйича Марказий банк томонидан қўйилган талабларини белгилайди.


1.1. Ички аудит хизмати тижорат банкининг мустақил таркибий тузилмаси ҳисобланади.


1.2. Ички аудит хизмати (кейинги ўринларда "Аудит хизмати") Бош банкнинг барча таркибий тузилмалари ва филиал (бўлим)ларини ҳамда Бош банкни аудит қилади. Тижорат банклари филиалларида ички аудит текширувлари йилда камида бир маротаба ўтказилиши шарт.


1.3. Аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари ҳамда банкнинг ички низомлари ва йўриқномалари асосида олиб боради.


1.4. Банк Кенгаши мунтазам равишда Аудит хизмати раҳбарининг ҳар чоракдаги маърузаларини тинглайди. Аудит хизмати ходимларининг сони ички аудит вазифаларини ҳал этиш ва унинг мақсадларига самарали эришиш учун етарли бўлиши лозим.


1.5. Аудит хизмати мустақилдир ва у бевосита банк Кенгаши ёки унинг Аудиторлик қўмитасига бўйсунади.


1.6. Аудит хизмати ходимлари улар томонидан текширилаётган фаолиятлардан мустақил бўлиши лозим. Бош аудитор ёки аудит хизмати ходимларига нисбатан бўладиган ҳар қандай тазйиқ тўғрисида банк Кенгаши раисига дарҳ

...