язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.03.1999 й. 662-сон билан рўйхатга олинган Марказий банкнинг 22.01.1999 й. 438-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.03.1999 й.

N 662




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ

22.01.1999 й.

N 438



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан

амалга ошириладиган операцияларнинг

бухгалтерия ҳисоби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида", "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида"ги қонунлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди.



1. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН

ЧИҚАРИЛАДИГАН АКЦИЯЛАР ҲИСОБИ


1.1. Тайёрловчи (бош офис)дан олинган ва берилган қимматли қоғозлар бланкаларини ҳисобга олиш учун 90327-"Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари" ҳисобварағи ишлатилади. Бунда қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади (1 сўм шартли баҳода):

а) қимматли қоғозлар бланкалари олинганда:

Дебет 90327-"Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари"

Кредит 96314-"Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ";

б) қимматли қоғозлар бланкалари берилганда:

Дебет  96314-"Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ"

Кредит 90327-"Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари".

Таҳлилий ҳисобда қимматли қоғозлар турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақлар юритилади.


1.1.1. Қимматли қоғозлар бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар суммаси алоҳида "Қимматли қоғозлар бланкаларни тайёрлаш харажатлари" шахсий ҳисобварақ бўйича 56795-"Бошқа операцион харажатлар" ҳисобварағининг дебетига олиб борилади.


1.2. Тижорат банклари томонидан тарқатиш учун чиқариладиган акциялар ҳисоби қуйидаги баланс ҳисобварақларида юритилади:


30303-"Имтиёзли акциялар учун обуна маблағининг тўланмаган қисми",

30306-"Оддий акциялар учун обуна маблағининг тўланмаган қисми",

30309-"Рўйхатдан ўтказилган акциядорлик капитали - Имтиёзли",

30312-"Рўйхатдан ўтказилган акциядорлик капитали - Оддий",

30315-"Чиқарилган акциядорлик капитали - Имтиёзли",

30318-"Чиқарилган акциядорлик капитали - Имтиёзли".


Таҳлилий ҳисобда акциядорлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақлар юритилади.


1.2.1. Юқорида кўрсатилган ҳисобварақлар қуйидаги ҳисобварақлар билан боғланади:

10101-“Айланма кассадаги нақд пуллар”  - акция учун нақд пуллар киритилган ҳолда;

10301-"Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи - Ностро" ёки 10501-"Бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварағи - Ностро" - акция учун бошқа банклардан пул маблағлари келиб тушганда;

хўжалик юритувчи субъектларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақлари - мазкур банкда хизмат кўрсатиладиган банк акциядорлари.


1.3. Банкнинг улар учун тўлов ҳалигача тўлиқ амалга оширилмаган ва акция бланкалари (сертификатлари) берилмаган акцияларига обунани рўйхатга олиш учун қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади:

Дебет 10101-“Айланма кассадаги нақд пуллар”  ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи - киритиладиган суммага;

Дебет 30303-"Имтиёзли акциялар учун обуна маблағининг тўланмаган қисми" ёки

30306-"Оддий акциялар учун обуна маблағининг тўланмаган қисми" - акциянинг обуна қиймати ва киритиладиган сумма ўртасидаги фарқ суммасига;

Кредит  30309-"Рўйхатдан ўтказилган акциядорлик капитали - Имтиёзли" ёки   30312-"Рўйхатдан ўтказилган акциядорлик капитали - Оддий" - акциянинг обуна қийматига.


1.4. Рўйхатдан ўтказилган акция тўлиқ тўланганда банк обуначига унинг акциядорлик капитали бир қисмига эгалигини тасдиқловчи акция бланки (сертификати)ни беради. Бунда қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади:

а) акция учун тўлов қолдиғини олиш

Дебет 10101-“Айланма кассадаги нақд пуллар” ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи;

Кредит   30303-"Имтиёзли акциялар учун обуна маблағининг тўланмаган қисми"  ёки  30306-"Оддий акциялар учун обуна маблағининг тўланмаган қисми".

б) акция бланки (сертификати)ни бериш

Дебет 30309-"Рўйхатдан ўтказилган акциядорлик капитали - Имтиёзли" ёки 30312-"Рўйхатдан ўтказилган акциядорлик капитали - Оддий" - акциянинг обуна қиймати,

Кредит 30315-"Чиқарилган акциядорлик капитали - Имтиёзли" ёки 30318-"Чиқарилган акциядорлик капитали - Оддий" - акциянинг номинал қийматига.

Акциянинг обуна ва номинал қийматлари ўртасидаги фарқ 30603-"Қўшимча капитал" ҳисобварағининг "Хусусий акцияларни сотишдан олинган қўшимча капитал" алоҳида шахсий ҳисобварағи кредитига олиб борилади.

Айни пайтда акция бланки (сертификати) берилганда 1.1 (б) - бандда кўрсатилган ўтказмалар амалга оширилади.


1.5. Акциялар номинал қийматидан юқори нарх бўйича сотилганда ҳақиқий сотиш нархи ва акциянинг номинал қиймати ўртасидаги фарқ суммаси 30603-"Қўшимча капитал" ҳисобварағининг "Хусусий акцияларни сотишдан олинган қўшимча капитал" алоҳида шахсий ҳисобварағи кредитига олиб борилади.


1.6. Банкнинг янги чиқариладиган акцияларига иштирокини кафолатлаш учун потенциал акциядорлар бадал (депозит) қилишлари мумкин. Бунда қуйидаги ўтказма амалга оширилади:


Дебет 10101-“Айланма кассадаги нақд пуллар” ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи

Кредит 29830-"Акциялар учун обуна маблағини тўлаш бўйича депозитлар".


1.6.1. Акция сотилганда ва акция бланки (сертификати) берилганда қуйидаги ўтказма амалга оширилади:

Дебет 29830-"Акциялар учун обуна маблағини тўлаш бўйича депозитлар";

Кредит 30315-"Чиқарилган акциядорлик капитали - Имтиёзли" ёки 30318-"Чиқарилган акциядорлик капитали - Оддий".

Айни пайтда акция бланки (сертификати) берилганда 1.1 (б) - бандда кўрсатилган ўтказмалар амалга оширилади.


1.7. Акциялар бўйича эълон қилинган дивидендларни ҳисоблаш қуйидаги ўтказма билан акс эттирилади:

Дебет 31203-"Тақсимланмаган фойда" (йиллик дивидендларни ҳисоблашда) ёки 31206 "Соф фойда (зарар)" (оралиқ дивидендларни ҳисоблашда);

Кредит 29822-"Тўланиши лозим бўлган дивидендлар".

Таҳлилий ҳисобда 29822-"Тўланиши лозим бўлган дивидендлар" ҳисобварағида акциядорлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақлар юритилади.


1.7.1. Банк ихтиёрига ўтадиган фойда етарли бўлмаган тақдирда, имтиёзли акциялар бўйича дивидендларни ҳисоблаш 30903-"Умумий захира фонди" ҳисобварағидан қуйидаги ўтказма билан амалга оширилади:

Дебет 30903-"Умумий захира фонди"

Кредит 29822-"Тўланиши лозим бўлган дивидендлар".


1.7.2. Акциядорларга дивидендлар тўлаш чоғида қуйидаги ўтказма амалга оширилади:

Дебет 29822-"Тўланиши лозим бўлган дивидендлар"

Кредит 10101-“Айланма кассадаги нақд пуллар”  ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд акциядор - банк мижозининг ҳисобварағи.

Мисоллар:


1. Корхона - банк мижози 1200 сўм нарх бўйича акцияга обуна бўлиб, бунинг учун 300 сўм тўлади. Акциянинг номинал қиймати 1000 сўм.

Дебет 20210-"Давлат корхоналарининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари" - 300 сўм

Дебет 30306-"Оддий акциялар учун обуна маблағининг тўланмаган қисми"- 900 сўм

Кредит 30312-"Рўйхатдан ўтказилган акциядорлик капитали - Оддий" - 1200 сўм.


2. Акция учун 900 сўм миқдорида тўловнинг қолган қисми келиб тушгандан сўнг банк номинал қиймати 1000 сўм бўлган оддий акцияни корхонага сотди:

Дебет 20210-"Давлат корхоналарининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари" - 900 сўм

Кредит 30306-"Оддий акциялар учун обуна маблағининг тўланмаган қисми"- 900 сўм;

Дебет 30312-"Рўйхатдан ўтказилган акциядорлик капитали - Оддий" - 1200 сўм

Кредит 30318-"Чиқарилган акциядорлик капитали - Оддий"- 1000 сўм

Кредит 30603-"Қўшимча капитал" - 200 сўм;

Дебет 96314-"Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ" - 1 сўм

Кредит 90327-"Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари" - 1 сўм.



2. АКЦИЯДОРЛАРДАН СОТИБ ОЛИНГАН

ХУСУСИЙ АКЦИЯЛАР ҲИСОБИ


2.1. Марказий банкнинг рухсати билан банк томонидан қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида сотиб олинган хусусий акциялар ҳисоби 30321-"Акциядорлардан қайта сотиб олинган акциялар - Имтиёзли", 30324-"Акциядорлардан қайта сотиб олинган акциялар - Оддий" баланс ҳисобварақларида 10101-"Айланма кассадаги нақд пуллар" ҳисобварағи, вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг ҳисобварағи билан боғланишда юритилади.

Сотиб олинган акциялар ҳақиқий харид нархи бўйича ҳисобга олинади ва баланс ҳисобида хусусий акциядорлик капитали умумий суммасидан чегирилган ҳолда акс эттирилади.

Бунда қуйидаги ўтказма амалга оширилади:

Дебет 30321-"Акциядорлардан қайта сотиб олинган акциялар - Имтиёзли" ёки 30324-"Акциядорлардан қайта сотиб олинган акциялар - Оддий";

Кредит 10101-“Айланма кассадаги нақд пуллар”  ёки вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг ҳисобварағи - акцияларнинг ҳақиқий харид нархига.

2.1.1. Агар банк акцияларни бекор қилиш мақсадида сотиб олган бўлса, унда акциялар бланкалари (сертификатлари) 90327-"Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари" ҳисобварағига шартли 1 сўм нарх бўйича қуйидаги ўтказма билан кирим қилинади:

Дебет 90327-"Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари"

Кредит 96314-"Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ".


2.1.2. Агар банк акцияларни қайта сотиш мақсадида сотиб олган бўлса, унда акциялар 90337-"Банкнинг сотиб олинган қимматли қоғозлари" ҳисобварағига номинал қиймати бўйича қуйидаги ўтказма билан кирим қилинади:

Дебет 90337-"Банкнинг сотиб олинган қимматли қоғозлари"

Кредит 96314-"Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ".


2.2. Сотиб олинган акциялар иккиламчи бозорда нисбатан юқори нарх бўйича қайта сотилганда қуйидаги ўтказма амалга оширилади:

Дебет 10101-“Айланма кассадаги нақд пуллар”  ёки вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг ҳисобварағи - акцияларнинг ҳақиқий сотиш нархига;

Кредит 30321-"Акциядорлардан қайта сотиб олинган акциялар - Имтиёзли" ёки 30324-"Акциядорлардан қайта сотиб олинган акциялар - Оддий" - 2.1-бандга кўра акцияларнинг сотиб олиш нархига.


2.2.1. Хусусий акциялар харид қиймати ва уларнинг қайта сотиш қиймати ўртасидаги мусбат фарқ 30603-"Қўшимча капитал" баланс ҳисобварағининг "Сотиб олинган хусусий акцияларни сотишдан олинган қўшимча капитал" алоҳида шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади.

2.2.2. Бир вақтнинг ўзида акциялар бланки (сертификати) берилганда қуйидаги ўтказма амалга оширилади:

Дебет 96314-"Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ"

Кредит 90337-"Банкнинг сотиб олинган қимматли қоғозлари" - акциялар номинал қиймати бўйича.


2.3. Сотиб олинган акциялар иккинчи бозорда уларнинг харид нархидан паст нарх бўйича сотилган ҳолда 2.2-бандга мувофиқ ўтказма амалга оширилади.


2.3.1. Бунда хусусий акцияларнинг харид қиймати ва уларнинг қайта сотиш қиймати ўртасидаги манфий фарқ 30603-"Қўшимча капитал" баланс ҳисобварағининг "Сотиб олинган хусусий акцияларни сотишдан олинган қўшимча капитал"  шахсий ҳисобварағига, кўрсатилган шахсий ҳисобварақнинг кредит томонидаги қолдиғи чегарасида олиб борилади. 

30603-"Қўшимча капитал" баланс ҳисобварағининг "Сотиб олинган хусусий акцияларни сотишдан олинган қўшимча капитал" шахсий ҳисобварағидаги сальдо нолга тенг бўлган ҳолда манфий фарқ 31206-"Соф фойда (зарар)"  баланс ҳисобварағига олиб борилади.

2.4. Банкнинг акциялари бекор қилинганда ва акциядорлик капитали камайтирилганда (устав ҳужжатларидаги тегишли ўзгартиришлар Марказий банкда рўйхатга олингандан сўнг) қуйидаги ўтказма амалга оширилади:

Дебет 30315-"Чиқарилган устав капитали - Имтиёзли" ёки  30318-"Чиқарилган устав капитали - Оддий"   -   акцияларнинг номинал қийматига;

Кредит  30321-"Акциядорлардан қайта сотиб олинган акциялар - Имтиёзли" ёки 30324-"Акциядорлардан қайта сотиб олинган акциялар - Оддий" -  2.1-бандга мувофиқ акцияларнинг харид баҳосига.

Хусусий акцияларнинг харид қиймати ва уларнинг номинал қиймати ўртасидаги мусбат фарқ 2.2.1-бандга мувофиқ ҳисобга олинади. Хусусий акцияларнинг харид қиймати ва уларнинг номинал қиймати ўртасидаги манфий фарқ 2.3.1-бандга мувофиқ ҳисобга олинади.


Мисоллар:


1.  Банк  номинал қиймати 1000 сўм бўлган 10 та оддий акцияни акциядор - жисмоний шахсдан битта акция учун 1100 сўм нарх бўйича сотиб олди:

Дебет  30324-"Акциядорлардан қайта сотиб олинган акциялар - Оддий" - 11000 сўм; Кредит 10101-"Айланма кассадаги нақд пуллар" - 11000 сўм.

2. Банк сотиб олинган 4 та акцияни акциядор - жисмоний шахсга битта акция учун 1150 сўм нарх бўйича қайта сотди:

Дебет 10101-"Айланма кассадаги нақд пуллар" - 4600 сўм;

Кредит 30324-"Акциядорлардан қайта сотиб олинган акциялар - Оддий" - 4400 сўм;

Кредит 30603-"Қўшимча капитал"  ("Сотиб олинган хусусий акцияларни сотишдан олинган қўшимча капитал" шахсий ҳисобварағи)  - 200 сўм.

3. Банк сотиб олинган 5 та акцияни акциядор - жисмоний шахсга битта акция учун 1030 сўм нарх бўйича қайта сотди:

Дебет 10101-"Айланма кассадаги нақд пуллар"  - 5150 сўм;

Дебет  30603-"Қўшимча  капитал"  ("Сотиб олинган хусусий акцияларни сотишдан олинган қўшимча капитал" шахсий ҳисобварағи)  - 200 сўм;

Дебет 31206-"Соф фойда (зарар)" - 150 сўм.

Кредит  30324-"Акциядорлардан қайта сотиб олинган акциялар - Оддий" - 5500 сўм.


4. Банк сотиб олинган 1 та акцияни акциядор - жисмоний шахсга 1080 сўм нарх бўйича қайта сотди:

Дебет 10101-"Айланма кассадаги нақд пуллар"  - 1080 сўм;

Дебет 31206-"Соф фойда (зарар)"  - 20 сўм;

Кредит  30324-"Акциядорлардан қайта сотиб олинган акциялар - Оддий" - 1100 сўм.



3. ҚАРЗ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ ЧИҚАРИШ ВА

СЎНДИРИШ ОПЕРАЦИЯЛАРИ ҲИСОБИ


3.1. Тижорат банклари қонун ҳужжатларига мувофиқ бозорда муомалада бўладиган облигациялар, депозит сертификатлари, векселлар ва бошқа қарзга оид қимматли қоғозларни чиқариш ҳуқуқига эга. Банк томонидан чиқарилган қарзга оид қимматли қоғозлар уларнинг номинал қиймати бўйича 23600-"Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар" асосий ҳисобварақнинг баланс ҳисобварақларида юритилади.

Таҳлилий ҳисобда қимматли қоғозларнинг турлари, муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақлар юритилади.


3.2. Қимматли қоғозлар номинал қиймати бўйича сотилганда қуйидаги ўтказма амалга оширилади:

Дебет 10101-"Айланма кассадаги нақд пуллар"  ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи;

Кредит 23600-"Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар".

Бир вақтнинг ўзида қимматли қоғозлар бланкалари берилганда 1.1(б)-бандда кўрсатилган ўтказмалар амалга оширилади.


3.2.1. Қимматли қоғозлар номинал қийматидан юқори нарх бўйича сотилганда ҳақиқий сотиш нархи ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ (мукофот) қуйидаги ўтказма билан 23696-"Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича мукофот (премия)" ҳисобварағининг кредитига олиб борилади:


Дебет 10101-"Айланма кассадаги нақд пуллар"  ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи - қимматли қоғозларнинг ҳақиқий сотиш нархига;

Кредит 23600-"Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар"  - қимматли қоғозларнинг номинал қийматига;

Кредит 23696-"Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича мукофот (премия)" -  қимматли қоғозларнинг сотиш нархи ва номинал қиймати ўртасидаги фарққа.


3.2.2. Мукофот суммаси тўғри чизиқли усул бўйича қимматли қоғозларнинг бутун муддати мобайнида ҳар ойда амортизация қилинади. Бунда қуйидаги ўтказма амалга оширилади:

Дебет 23696-"Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича мукофот (премия)";

Кредит 54200-"Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар".


3.2.3. Қимматли қоғозлар номинал қийматидан паст нарх бўйича сотилганда номинал қиймати ва ҳақиқий сотиш нархи ўртасидаги фарқ (дисконт) қуйидаги ўтказма билан 23698-"Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича дисконт" ҳисобварағининг дебетига олиб борилади:

Дебет 10101-"Айланма кассадаги нақд пуллар"  ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи - қимматли қоғозларнинг ҳақиқий сотиш нархига;

Дебет 23698-"Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича дисконт" - дисконт суммасига;

Кредит 23600-"Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар"  - қимматли қоғозларнинг номинал қийматига.

Дисконтлар баланс ҳисоботида чиқарилган қимматли қоғозларнинг умумий суммасидан чегирилган тарзда акс эттирилади.


...