Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Банк тизимининг бош бухгалтерлари тўғрисида Низом (Марказий банкнинг 21.06.1997 й. 61-сонли йўриқномасига 1-илова (14 бандга)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банкининг

1997 йил 21 июн 61-сонли

Йўриқномасига

1-ИЛОВА

(14 бандга)



Банк тизимининг бош бухгалтерлари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси банкларининг бош бухгалтерларига тааллуқлидир. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш учун банк раҳбари жавобгар ҳисобланади. Раҳбар бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиши, бош бухгалтернинг ҳужжатлар ва маълумотларни расмийлаштириш ҳамда ҳисобини юритиш учун тақдим этиш тартиби борасидаги талаблари банкнинг барча бўлинмалари, хизматлари ва ҳисобни юритишга алоқадор ходимлари томонидан оғишмай бажарилишини таъминлаши шарт.


2. Бош бухгалтерлар банкда бухгалтерия ҳисоби ташкил этилишини ҳамда моддий ва молиявий ресурслардан оқилона, тежамкорлик билан фойдаланилиши ҳамда мулкнинг бут сақланиши устидан назорат олиб борилишини таъминлайдилар.

Банкнинг бош бухгалтери ўз лавозимига банк раҳбари томонидан тайинланади ва озод қилинади. Агар банкнинг юқори банк муассасаси бор бўлса, унда бош бухгалтер лавозимига тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш юқори турган банкнинг раҳбарлари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори (бошқарма бошлиғи, бош бухгалтери) билан келишилади ҳамда у бевосита банк раҳбарига, бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, ҳисоботлар тузиш, назорат қилиш тартиби ва методикаси билан боғлиқ масалалар бўйича эса, бевосита юқори банк бош бухгалтерига бўйсунади. Тижорат банкининг бош бухгалтери лавозимига Марказий банк комиссияси бу шахс касбга мувофиқлиги тўғрисида тижорат банкининг таъсис ҳужжатлари тўпламини кўриб чиққанидан кейин чиқарадиган хулоса асосида тайинланади.


3. Банкларнинг бош бухгалтерлар бошчилик қиладиган бухгалтерия ҳисоби бўлими мустақил таркибий бўлинма бўлиб ҳисобланади ва бошқа бирон-бир бўлинма таркибига кирмаслиги лозим.


4. Банкнинг бош бухгалтери лавозимига олий махсус маълумоти ва шу мутахассислик бўйича иш стажи бўлган шахслар тайинланадилар.

Истисноли ҳолларда бош бухгалтер лавозимига олий махсус маълумоти бўлмаган шахс тайинланиши мумкин. Бунинг учун у банкда камида 5 йил давомида бухгалтерия-молия ишлари билан боғлиқ раҳбарлик лавозимларида ишлаган бўлиши лозим.


5. Бош бухгалтер лавозимга тайинланаётганда ва лавозимидан озод қилинаётганда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг аҳволи текширилиб, банк раҳбари томонидан тасдиқланганидан кейин бўлинмаларни қабул қилиш-топшириш жараёни далолатнома билан расмийлаштирилади. Ушбу далолатноманинг нусхаси юқори банк муассасасига юборилади. Зарур ҳолларда бош бухгалтер томонидан ишларни қабул қилиш-топшириш жараёнида юқори банкнинг вакили қатнашади. Бош бухгалтерлар томонидан ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномасининг намунавий шакли ушбу йўриқноманинг 12 ва 13-иловаларида берилган.


6. Бош бухгалтер зиммасига пул маблағлари ва моддий бойликлар учун бевосита моддий жавобгарлик билан боғлиқ вазифалар, шунингдек банк раҳбари вақтинча ишда бўлмаган пайтда унинг вазифаларини бажариб туриш юклатилиши мумкин эмас. Бош бухгалтерга бевосита чеклар ва бошқа ҳужжатлар асосида банк учун маблағ ва товар-моддий бойликларни қабул қилиш тақиқланади.


7. Бош бухгалтер вақтинча ишда бўлмаган вақт мобайнида (хизмат сафари, таътил, касаллик ва шу кабилар) бош бухгалтернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг муовинига, муовин ҳам ишда бўлмаса, бошқа мансабдор шахсга ўтади ва бу ҳақда банк бўйича буйруқ чиқарилади.


8. "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, банк хизматчиси банк Бошқарувининг розилигига кўра бошқа жойда ўриндошлик асосида ишлаши мумкин.



II. БОШ БУХГАЛТЕРЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


9. Бош бухгалтер бухгалтерия ҳисобининг юритилиши юзасидан белгиланган қоидалар асосида уни ташкил этиб, қуйидагиларни таъминлаши шарт:


* бухгалтерия ишининг тўғри ташкил этилиши, бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида банк операцияларининг ўз вақтида ва тўғри акс эттирилиши;

* банкка келиб тушган ҳисоб-китоб-пул ҳужжатларини уларга ишлов бериладиган барча участкалардан ўтишининг конкрет муддатларига риоя этилиб, банкнинг барча тегишли ҳисобварақларида акс эттирилиб, ҳужжатлар айланишини, кунлик баланс тузилиши ва уни тегишли жойга топширилишини ташкил этиш;

* мижозларнинг келиб тушадиган ҳисоб-китоб-пул ҳужжатлари шаклига ва мазмунига кўра тўғри расмийлаштирилишини, шунингдек, уларнинг қонуний тарзда бажарилишини ҳамда маблағ ва бойликлар бут сақланишини таъминлаш;

* қатъий ҳисобдаги бланкларнинг бут сақланиши ва улар ҳисобининг тўғри юритилиши;

* электрон тўлов ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилишини ҳужжатларнинг асл нусхаси билан солиштириш орқали текшириш, агар бу иш бош бухгалтер муовини ёки бухгалтериянинг бошқа ходимига юклатилмаган бўлса;

* иш куни охиригача кунлик баланс тузилишининг якунланиши;

* бухгалтерия (кирим-чиқим) ҳужжатларини ўз вақтида (иш куни охиригача ёки кейинги кун эрталаб соат 10.00 дан кечикмай) жузланиши ҳамда расмийлаштирилиши, шунингдек улар ўрнатилган тартибда архивга топширилиши;

* банк операция кунининг тўлиқ якунланганлиги, шунингдек вакиллик ҳисобварағи орқали ўтказилган тўлов ҳужжатлари ҳар куни архивлаш тартибига риоя этилиши;

* бухгалтерия ҳисобининг илғор шакл ва усулларидан кенг фойдаланиш;

* келиб тушган пул маблағлари, товар-моддий бойликлар ва асосий воситалар ҳисобининг тўлиқ юритилиши, шунингдек улар ҳаракати билан боғлиқ операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида ўз вақтида акс эт-тирилиши;

* давлат бюджетига тўловлар, ижтимоий суғурта ва пенсия фондига бадаллар, бошқа фондлар ҳамда резервларга ажратмаларнинг тўғри ёзилиши ҳамда ўз вақтида ўтказилиши;

* мижозларнинг депозит ва қарз ҳисобварақлари бўйича фоизларнинг тўғри ва белгиланган муддатларда ҳисобланиши;

* камомад ҳамда пул маблағлари ва товар-моддий бойликларнинг талон-тарож қилиниши бўйича материалларни расмийлаштириш юзасидан юридик хизмат ходимлари текширувларида қатнашиш, тегишли ҳолларда бу материаллар суд ва тергов органларига тақдим этилишини назорат қилиш, юридик хизмат ходимлари иштирок этмаган тақдирда, бу вазифаларни бевосита ўзи бажариш;

* бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг тўғри ташкил этилишини текшириш, бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи, назорат ва иқтисодий таҳлил маса-лалари юзасидан ходимларга ўз вақтида йўл-йўриқлар кўрсатиб бориш;

* бирламчи ҳужжатлар ҳамда бухгалтерия ёзувлари асосида ҳақиқий ҳолатни акс эттирувчи бухгалтерия ҳисоботларини тузиш, бу ҳисоботларни белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига, шунингдек, тегишли органларга тақдим этиш;

* ўз тасарруфида бўлган банклар бухгалтерия кўрсаткичлари бўйича белгиланган тартибда йиллик ҳисобот тузиш ва уни белгиланган муддатларда тегишли жойларга топшириш;

* бошқа бўлинмалар билан ҳамкорликда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари асосида банкнинг молиявий фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш;

* бухгалтерия ҳужжатларининг бут сақланиши, уларнинг ўрнатилган тартибда расмийлаштирилиши ва архивга топширилиши.


10. Бош бухгалтер тегишли бўлинмалар ва хизматларнинг раҳбарлари билан биргаликда қуйидагиларни синчиклаб назорат қилиши шарт:


а) товар-моддий бойликларнинг қабул қилиниши ва топширилишини расмийлаштиришда белгиланган қоидаларга риоя этилиши;

б) иш ҳақи фондининг тўғри сарфланиши, мансаб маошларининг тўғри белгиланиши, штатлар, молия ва касса интизомига қатъий риоя этилиши;

в) пул маблағлари, товар-моддий бойликлар, асосий фондларни йўқлама қилиш, ҳисоб-китоблар ва тўлов мажбуриятларини бажаришнинг белгиланган қоидаларига риоя этилиши;

г) белгиланган муддатларда дебиторлик қарзи ундириб олиниши ва кредиторлик қарзининг қайтарилиши, тўлов интизомига риоя этиш;

д) камомадлар, дебиторлик қарзи ва бошқа йўқотишларни бухгалтерия ҳисобининг баланс ҳисоботларидан қонуний тарзда чиқарилиши.


11. Банк таркибида мустақил молия хизмати бўлган ҳолларда бош бухгалтер зиммасига молиявий, ҳисоб-китоб ва кредит операциялари ҳисобини юритиш ҳамда бу операцияларнинг қонуний тарзда ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишини назорат қилиш вазифалари юклатилади.


12. Бош бухгалтер камомадлар юзага келиши, пул маблағлари ва товар-моддий бойликларнинг ғайриқонуний тарзда сарфланиши, молиявий ҳамда хўжалик қонунлари бузилишининг олдини олувчи тадбирларни тайёрлашда фаол қатнашиши шарт. Мансабдор шахслар томонидан ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар қилинаётгани (яъни ошириб ёзиш, маблағлардан нотўғри фойдаланиш ҳамда бошқа қоидабузарлик ва мансабни суиистеъмол қилиш ҳоллари) маълум бўлиб қолган ҳолларда бош бухгалтер чора кўриш учун бу ҳақда банк раҳбарига ахборот беради.


13. Пул маблағлари ва товар-моддий бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, шунингдек кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятномалари раҳбар ва бош бухгалтер ёки улар шундай ваколат берилган бошқа шахслар томонидан имзоланади. Бу ваколатли шахсларга ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқи берилиши тўғрисида банк бўйича чиқариладиган буйруқ билан расмийлаштирилмоғи керак.

Юқорида айтилган ҳужжатларга бош бухгалтер ёки шундай ваколат берилган бошқа шахслар томонидан имзо чекилмаса, улар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва мазкур банкнинг масъул шахслари ҳамда бухгалтерия ходимлари томонидан ижрога қабул қилинмайди.


14. Бош бухгалтернинг қонунчиликка ҳамда пул маблағлари, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш, сақлаш ва сарфлаш бўйича белгиланган тартибга зид бўлган операциялар билан боғлиқ ҳужжатларни ижрога қабул қилиши ҳамда расмийлаштириши таъқиқланади.

Банк раҳбаридан шундай хатти-ҳаракат қилиш тўғрисида фармойиш олинган ҳолларда бухгалтер уни ижро этмай туриб, ёзма равишда раҳбар эътиборини у берган фармойиш ғайриқонуний эканлигига қаратади. Раҳбардан ёзма фармойиш олинган ёки ҳужжатга иккинчи имзо қўйилган ҳолларда бош бухгалтер уни бажаради. Бунда бажарилган операция ғайриқонунийлиги учун бутун жавобгарлик банк раҳбари зиммасига тушади. Банк раҳбари ўзи қабул қилган қарор тўғрисида ёзма равишда дарҳол юқори турган банк муассасаси раҳбарига ёзма равишда хабар бериши шарт.

Шундай хабарни олган юқори орган раҳбари уни зудлик билан кўриб чиқади ҳамда тегишли қарор қабул қилиб, бу ҳақда банк раҳбарига хабар беради.

Банк раҳбари билан бош бухгалтер ўртасидаги низоларни юқори турган банк раҳбари ҳал қилади.



Ш. БОШ БУХГАЛТЕРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


15. Бош бухгалтер ўзига бўйсунувчи ходимлар учун хизмат вазифаларини белгилаб беради. Бунда ҳар бир ходим ўз мажбуриятларини билиши ҳамда улар бажарилиши учун жавобгар бўлиши зарур. Бошқа бўлинмалар ва хизматларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда уни ташкил этиш масалалари билан шуғулланувчи ходимлари ўз вазифалари бўйича бош бухгалтерга бўйсунадилар.


16. Бош бухгалтернинг бажарилган операцияларни расмийлаштириш ҳамда маълумотларни ҳисоблаш қурилмалари орқали жўнатиш зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни бухгалтерияга тақдим этиш борасидаги талаблари банкнинг барча бўлинмалари ва хизматлари учун мажбурийдир.

Бош бухгалтер ўз зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб берган кўрсатмаларнинг бажарилмагани ёки бузилгани учун айбдор шахслар белгиланган тартибда банк раҳбарининг фармойишига биноан мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум этилиши, зарур ҳолларда эса қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин.

Банк бўлинмалари ва хизматлари:

- бажарилаётган операцияларнинг қонунийлиги ва улар тўғри расмийлаштирилиши учун тўла жавобгар ҳисобланадилар;

- бухгалтерия ҳисобини юритиш, назорат қилиш ва ҳисоблаш қурилмалари орқали жўнатиш учун зарур бўлган ҳужжатларни (буйруқлар, қарорлар, фармойишлар, сметалар, нормативлар ва бошқа материаллар) бухгалтерияга ўз вақтида топширишлари шарт.

Бу хужжатлар сифатсиз тузилгани ва расмийлаштирилгани ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида қайд этишга берилиш вақтидан кечиккани, ҳужжатлардаги маълумотларнинг нотўғрилиги, шунингдек, ғайриқонуний операцияларни акс эттирувчи ҳужжатлар тузилгани учун бу ҳужжатларни тузган ва имзолаган мансабдор шахслар жавобгар бўладилар. Бирламчи ҳужжатларни тузиш вазифаси юклатилган ҳамда бу ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқи берилган мансабдор шахслар рўйхати бош бухгалтер билан келишилади.


17. Моддий жавобгар шахсларни (кассирлар, омбор мудирлари ва бошқалар) лавозимга тайинлаш, озод этиш ва бошқа лавозимга ўтказиш масаласи бош бухгалтер билан келишиб ҳал қилинади.


18. Ходимларга мансаб маошлари, иш ҳақи устамалари ҳамда мукофотларни белгилаш тўғрисидаги буйруқлар ва фармойишларни дастлаб бош бухгалтер кўриб чиқади ва уларга имзо чекади.


19. Бош бухгалтер қуйидаги ҳуқукларга эга:


а) бухгалтерия ҳисоби ва назорат ишлари тўғри ташкил этилишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар кўришни банк раҳбаридан талаб қилиш;

б) таркибий бўлинмаларда пул маблағлари, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш, киримга ёзиш, сақлаш ҳамда сарфлаш юзасидан белгиланган тартибда амал қилинишини текшириб туриш;

в) мукофотлар ҳажмларини пасайтириш ёки мукофотдан маҳрум этиш тўғрисида таклифлар бериш.


20. Банк раҳбари бош бухгалтерга у ушбу Низомда кўзда тутилган ўз мажбуриятларини бажариши ҳамда ҳуқуқларидан фойдаланишида атрофлича ёрдам беришга мажбур.

Бош бухгалтер ана шу мажбуриятларни бажаргани ҳамда ўз ҳуқукларидан фойдалангани учун унга тазйиқ ўтказиш борасида қилинадиган ҳар қандай уринишларга қатьиян барҳам берилиши, бунга айбдор бўлган шахслар эса қатъий жавобгарликка тортилиши лозим.



IV. БОШ БУХГАЛТЕРЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


21. Бош бухгалтер қуйидаги ҳолларда жавобгар бўлади:


а) бухгалтерия ҳисоби нотўғри юритилиб, оқибатда пала-партиш ҳолатга келган ва бухгалтерия ҳисоботи бузилганда;

б) пул маблағлари, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш, киримга ёзиш, сақлаш ва сарфлаш юзасидан белгиланган тартибга зид операциялар бўйича ҳужжатлар ижрога қабул қилинган ҳамда расмийлаштирилган ҳолларда, ушбу Низомнинг 13-иловасида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

в) талаб қилиб олингунча ва бошқа ҳисобварақлар бўйича операциялар, шунингдек дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар кечикиб ҳамда нотўғри амалга оширилганда;

г) камомадлар, дебиторлик қарзлари ва бошқа йўқотишларни бухгалтерия баланс ҳисоботларидан чиқариш тартиби бузилганда;

д) бухгалтерия айби билан нотўғри бухгалтерия ҳисоботи тузилганда;

е) бухгалтерия хисобини ташкил этишга доир бошқа меъёрий ҳужжатлар бузилганда.


22. Бош бухгалтер қуйидаги ҳолатлар учун банк раҳбари билан баб-баравар жавоб беради:


а) молиявий-хўжалик фаолиятини тартибга солувчи қоидалар ва низомлар бузилиши;

б) мансабдор шахслардан улар етказган зарар суммасини ўз вақтида ундириб олмаслик;

в) кундалик, ойлик, чораклик ва йиллик баланс ҳисоботи ва бошқа бухгалтерия ҳисоботлари ҳамда балансларини тегишли органларга тақдим этиш муддатларининг бузилиши;

г) банкнинг баланс ҳисоботида акс эттирилган маълумотлар ҳамда электрон тўловлар тизими орқали ўтказилган тўлов ҳужжатларининг қонунийлик ва бут сақланиш ҳамда кунлик архивлаш тартиби учун.


23. Бош бухгалтерларнинг тартиб-интизоми, моддий ва жиноий жавогарлиги амалдаги қонунларга мувофиқ тарзда белгиланади.

Бунда бош бухгалтер бўйсуниш тартибига мувофиқ тегишли юқори банк томонидан интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин.



























Время: 0.0439
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск