Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Тижорат банклари, шу жумладан бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарнинг асосий воситалари ва номоддий активлари бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом (АВ томонидан 23.06.2010 й. 2114-сон билан рўйхатга олинган 31.05.2010 й. Молия вазирлиги 47-сон, Иқтисодиёт вазирлиги 97-сон, Давлат солиқ қўмитаси 2010-21-сон, Марказий банкининг 20/1-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 23 июнда 2114-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси

ва Марказий банкининг

2010 йил 31 майдаги 47, 97,

2010-21, 20/1-сонли қарорига

ИЛОВА



Тижорат банклари, шу жумладан, бошқа

инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар

негизида ташкил этилган корхоналарнинг асосий

воситалари ва номоддий активлари бўйича амортизация

ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ

ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

Мазкур Вақтинчалик низом АВ 04.10.2018 й. 2114-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ИВ, ДСҚ, МБ Қарорига мувофиқ АВ 23.06.2010 й. 2114-сон билан рўйхатга олинган МВ, ИВ, ДСҚ, МБ Қарори ўз кучини йўқотганлиги сабабли ўз кучини йўқотган



Мазкур Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 6 апрелдаги ПҚ-1317-сонли "Банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва инвестициявий фаоллигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 104-модда) мувофиқ тижорат банклари, шу жумладан, бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарнинг асосий воситалари ва номоддий активлари бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартибини белгилайди.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Вақтинчалик низом тижорат банклари, шу жумладан, бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарга (кейинги ўринларда корхоналар деб юритилади) татбиқ қилинади ва ушбу корхоналар янги инвесторларга сотилгунга қадар, аммо улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб уч йилдан кўп бўлмаган муддатда амал қилади.


2. Мазкур Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:


амортизация - асосий воситалар эскиришининг қийматдаги ифодаси, шунингдек асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизацияланадиган қийматини уларнинг фойдали хизмат муддати мобайнида асосий воситалар ва номоддий активларнинг белгиланган мақсадидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига олиб бориш ва систематик тақсимлаш;


мол-мулк мулкдори - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сонли фармойиши билан тасдиқланган Иқтисодий ночор корхоналарни танлов савдоларида тижорат банкларига сотиш тартибига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 49-сон, 479-модда) мувофиқ банкрот корхоналарни (шу жумладан, бошқа инвесторлар иштирокида) эгаликка олган тижорат банки;

ўрнатилган амортизация меъёри - Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон (I)) 144-моддасида кўрсатилган асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация меъёри;


пасайтирувчи коэффициент - асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича ўрнатилган меъёрлардан камроқ амортизация суммасини аниқлаш учун қўлланиладиган ҳисоб-китоб кўрсаткичи бўлиб, унинг қиймати 1,00 ёки 100% дан паст, лекин 0,50 ёки 50% дан кам бўлмаслиги лозим.



2-§. АМОРТИЗАЦИЯНИ ЎРНАТИЛГАН

МЕЪЁРДАН КАМРОҚ ҲИСОБЛАШ


3. Амортизация, Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (5-сонли БҲМС) "Асосий воситалар"га (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 3-сон, 35-модда) ва (7-сонли БҲМС) "Номоддий активлар"га (рўйхат рақами 1485, 2005 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда) мувофиқ турли усулларни қўллаш орқали ҳисобланади.


4. Асосий воситалари ва номоддий активлари бўйича амортизацияни ўрнатилган амортизация меъёрларига мувофиқ ҳисоблаётган корхоналар, мазкур корхоналар янги инвесторларга сотилгунга қадар, аммо улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб уч йилдан кўп бўлмаган муддатда амортизацияни ўрнатилган меъёрлардан камроқ ҳисоблашлари мумкин (кейинги ўринларда пасайтирилган меъёр деб юритилади).


5. Корхоналар ҳисоб сиёсатида кўзда тутилган амортизация ҳисоблашнинг қўллаётган усулидан қатъи назар, пасайтирилган меъёрлар бўйича амортизация ҳисоблашга ўтиши мумкин.


6. Пасайтирилган меъёр пасайтирувчи коэффициентни асосий воситалар ва номоддий активларнинг аниқ номи бўйича ўрнатилган амортизация меъёрига кўпайтириш орқали аниқланади.


7. Пасайтирувчи коэффициент, корхона фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳисобга олиб корхона томонидан, мол-мулкнинг мулкдорлари билан келишган ҳолда аниқланади. Пасайтирувчи коэффициентни аниқлаш учун корхона, тижорат банкларига берилгунга қадар банкрот корхона балансида акс эттирилган асосий воситалар ва номоддий активлар қолдиқ қийматининг, уларни тижорат банклари томонидан (шу жумладан, бошқа инвесторлар иштирокида) ташкил қилинган корхоналарга қабул қилинган пайтдаги баҳоланган қийматига нисбати, бозордаги худди шундай маҳсулот нархининг корхона маҳсулоти қийматига нисбати, ишлаб чиқариш ҳақиқий ҳажмининг ишлаб чиқариш қувватига нисбати ва бошқа кўрсаткичлардан биридан фойдаланиши мумкин.


8. Пасайтирувчи коэффициентни аниқлаш тартиби корхона раҳбарининг фармойишли ҳужжати (буйруқ, фармойиш ва бошқалар) билан тасдиқланади.

Пасайтирувчи коэффициент корхона томонидан ҳар ҳисобот даврида (ой, чорак, йилда) қайта кўриб чиқилиши мумкин.


9. Асосий воситалар (номоддий активлар) объекти бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш, мазкур объект асосий воситалар (номоддий активлар) таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади ва мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ қоплангунга қадар ёки ушбу объект балансдан ҳисобдан чиқарилгунга қадар амалга оширилади.


10. Асосий воситалар (номоддий активлар) объекти бўйича пасайтирилган меъёрлар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш, пасайтирилган меъёрлар бўйича амортизация ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади.


11. Асосий воситалар (номоддий активлар) объекти бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш, мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ қопланган ойдан ёки ушбу объект балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан тўхтатилади.


12. Асосий воситалар (номоддий активлар) объектлари бўйича пасайтирилган меъёрларда амортизация ажратмалари ҳисобот даври мобайнида ҳар ойда ҳисоблаб борилади.


13. Ишлаб чиқариши мавсумий тусга эга бўлган корхоналарда фойдаланиладиган асосий воситалар (номоддий активлар) бўйича пасайтирилган меъёрдаги амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси, ҳисобот йилида улардан фойдаланиш даврига тенг маромда ҳисобланади.



3-§. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Мазкур Вақтинчалик низом билан белгиланган тартибда амортизацияни ўрнатилган меъёрлардан камроқ ҳисоблаш даври тугаганидан сўнг, келгусида амортизацияни ҳисоблаш асосий воситалар ва номоддий активлар бошланғич (қайта тиклаш) қиймати тўлиқ қоплангунга қадар ўрнатилган амортизация меъёрларига ёки амортизацияни ҳисоблаш усулларига мувофиқ амалга оширилади.


15. Амортизация ҳисоблашнинг пасайтирилган меъёрларини қўллашнинг ҳаққонийлиги ва асосланганлиги учун шахсий жавобгарлик корхоналар раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юклатилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 24-25-сон, 208-модда.














































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск