Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 30.06.2007 й. 18/2-сон "Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 09.07.2007 й. 1648-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.07.2007 й.

N 1648-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

30.06.2007 й.

N 18/2


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида лизинг операцияларини

амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш киритиш ҳақида


(2007 йил 19 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида", "Лизинг тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 18 июндаги 123-сонли "Қишлоқ хўжалигида лизинг хизматларини янада кенгайтириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида низом"га (2006 йил 27 декабрь, рўйхат рақами 1648 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52 сон, 523 модда) иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган кундан бошлаб, ўн кундан кейин кучга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                  Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида лизинг операцияларини

амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини

юритиш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Лизинг шартномаси лизинг объекти хизмат муддатининг 80 фоизидан кам бўлмаган муддатга тузилади. Бунда лизинг объектининг хизмат муддати Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 23-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган асосий воситаларнинг амортизация нормаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги машина-трактор парклари ва фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги машиналарини лизингга бериш борасидаги лизинг шартномалари 10 йилгача бўлган муддатга тузилади.

Лизинг шартномасида лизинг шартномаси амал қилиши бошлангандан то тугагунга қадар лизинг объектининг қиймати бўйича вужудга келадиган ўзгаришларни инобатга олиб, лизинг тўловлари суммасига тарафларнинг келишувига биноан тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш шартлари кўзда тутилиши мумкин.

Лизинг олувчилар лизинг объектини лизинг шартномаси муддати тугашидан олдин исталган вақтда лизинг объектининг қолдиқ қийматини ва ҳисобланган лизинг фоизи тўловини амалга оширган ҳолда лизинг объектини ўз мулкига олиши мумкин. Лизинг объекти қолдиқ қиймати ва ҳисобланган фоизлар тўлови тўлалигича амалга оширилган кундан бошлаб лизинг шартномаси шартлари тўла бажарилган ҳисобланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 27-28-сон, 292-модда.








































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск