Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Банкларда бухгалтерия хисоби /

Ўзбекистон Республикаси банкларида номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 14.01.2003 й. 1199-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг 12.10.2002 й. 519 (23/8)-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 14 январда 1199-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банки Бошқарувининг

2002 йил 12 октябрдаги

519 (23/8)-сон Қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси банкларида номоддий

активларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА

Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси банкларида номоддий активларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


1) Номоддий активлар - бу моддий-ашёвий кўринишга эга бўлмаган, бир йилдан ортиқ фойдали хизмат муддатига эга бўлган ва банк хизматларини кўрсатишда ёки маъмурий мақсадларда фойдаланиладиган номонетар, идентификацияланадиган активлардир.

Номоддий активларга патентлар, муаллифлик ҳуқуқи, гудвилл (gооdwill), савдо маркалари, компьютер дастурий таъминоти, лицензиялар ва шу кабилар киради.

Агар дастурий таъминот тегишли ускунанинг таркибий қисми ҳисобланса, у моддий актив сифатида қаралади. Агар дастурий таъминот тегишли ускунанинг таркибий қисми ҳисобланмаса, у номоддий актив саналади.


2) Бошланғич (ҳақиқий) қиймат - номоддий активларни харид қилиш ва ишлаб чиқишга қилинган ҳақиқий харажатлар, шу жумладан тўланган солиқлар, божхона божлари ва йиғимлари, хизматлар, шунингдек келтириш ва монтаж қилиш, ўрнатиш харажатлари ҳамда активни ундан мақсадга кўра фойдаланиш учун ишга яроқли ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар суммаси.

Номоддий активлар қийматига тўғридан-тўғри олиб бориладиган харажатлар масалан, юридик хизматлар учун профессионал (касбий) гонорарларни ўз ичига олади. Ҳақиқий қийматни ҳосил қилиш учун барча савдо чегирмалари ва қайтаришлар чегирилади.

Номоддий активларнинг қайта баҳолаш ҳисобга олинган қиймати тиклаш қиймати деб аталади. Актив бухгалтерия балансида тан олинадиган сумма баланс қиймати деб аталади.


3) Гудвилл (gооdwill) - бу яхши репутация, "фирма баҳоси". Гудвилл банкни харид қилиш пайтида харидор томонидан унинг соф активлари (барча активлар бозор баҳоси ва барча мажбуриятлар бозор баҳоси ўртасидаги фарқ) қийматидан юқори тўланадиган сумма сифатида аниқланади. Бу банкнинг харидори банкни харид қилиш банк томонидан кўп йиллар мобайнида мижозлар билан, қарздорлар билан ҳамда омонатчилар билан ўрнатилган ўзаро муносабатларни харид қилишни ҳам ўз ичига олишини тушунишини билдиради.


4) Фаол иккиламчи бозор - нархлар барча бозор қатнашчиларига ошкор (ҳаммабоп) бўлган ва ҳ

...
Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск