Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Банкларда бухгалтерия хисоби /

1. Активлар (Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 13 августда 773-17-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2004 йил 17 июлдаги

15/3-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Ҳисобварақлар режаси рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси

тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби

ҲИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ


(Янги таҳрири)


III. ҲИСОБВАРАҚЛАР ТАЪРИФИ



10000   АКТИВЛАР

          

10100

КАССАДАГИ НАҚД ПУЛ ВА БОШҚА ТЎЛОВ ҲУЖЖАТЛАРИ

        

10101

- Айланма кассадаги нақд пуллар

Ҳисобварақнинг таърифи: банк ва унинг филиаллари айланма кассаларида мавжуд бўлган банкнот ва танга кўринишидаги нақд пулларнинг ҳаракати ва ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида мижозлар томонидан айланма кассага топширилган, "10102 - Нақд пуллар захираси" ҳисобварағидан ўтказилган, Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаларидан ва бошқа тижорат банкларидан олинган нақд пул маблағлари, шунингдек банкнинг айланма кассасига кирим қилинган бошқа нақд пул маблағлари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида банк ва унинг филиаллари айланма кассаларидан берилган нақд пул маблағлари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10102

- Нақд пуллар заҳираси

Ҳисобварақнинг таърифи: банк ва унинг филиаллари айланма кассаларини нақд пул маблағлари билан таъминлаш учун яратилган нақд пуллар захирасининг ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банк ва унинг филиаллари айланма кассаларидан захирага ўтказилган нақд пул маблағлари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нақд пуллар захирасидан банк ва унинг филиаллари айланма кассасига ўтказилган нақд пул маблағлари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.

10103

- Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар

Ҳисобварақнинг таърифи: банкка тегишли пул алмаштириш шохобчаларининг амалиёт (операцион) кассаларида мавжуд нақд пул маблағларининг ҳаракати ва ҳисоби юритилади. Касса қолдиғи ўрнатилган тартибда беркитилади.

Ҳисобварақнинг дебетида пул алмаштириш шохобчаларининг кассирлари томонидан ҳисобдорлик асосида олинган ва валюта сотувидан келиб тушган нақд пул маблағлари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида берилган пул маблағлари ҳамда 10101-"Амалиёт (операцион) кассадаги нақд пуллар" ҳисобварағига ўтказилган қолдиқ акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир пул алмаштириш шохобчалари ва валюта тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10105

- Чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатлари

Ҳисобварақнинг таърифи йўл чеклари ва бошқа тўлов ҳужжатларининг ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақ дебетида банк томонидан қабул қилинган йўл чеклари ва бошқа тўлов ҳужжатларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақ кредитида эмитент-банк томонидан қопланган ва/ёки эмитент-банк томонидан қоплаб берилмаганда зарар сифатида ҳисобдан чиқарилаётган йўл чеклари ва бошқа тўлов ҳужжатларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатларининг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

         

10107

- Банкоматлардаги нақд пуллар

Ҳисобварақнинг таърифи: банкка тегишли банкоматларда(га) (қўйилган) мавжуд нақд пул маблағларининг ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақ дебетида банкоматларга қўйилган нақд пул маблағлари акс эттирилади.

Ҳисобварақ кредитида пластик карточкалар асосида банкоматлардан берилган нақд пул маблағлари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банкомат бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

     

10109

- Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: банк/филиалнинг айланма кассасидан бошқа банклар/филиалларга жўнатилган ва йўлда бўлган нақд пул, чек ва бошқа тўлов ҳужжатларнинг ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банклар/филиалларга жўнатилган нақд пул, чек ва бошқа тўлов ҳужжатларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қабул қилувчи банк/филиал томонидан уларнинг кассага ҳақиқатда қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномаси асосида нақд пул, чек ва бошқа тўлов ҳужжатлари суммасини ҳисобдан чиқариш амалга оширилади.

Таҳлилий ҳисоб қабул қилувчи банк бўйича, шунингдек нақд пуллар, чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатлари тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10111

- Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар

Ҳисобварақнинг таърифи: амалиёт кассаларидаги нақд пулларнинг ҳаракати ва ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида амалиёт кассаларига келиб тушган нақд пуллар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида амалиёт кассаларидан берилган нақд пуллар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб валюта тури ва банк биносида жойлашмаган ҳар бир амалиёт кассаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10113

- Пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни бериш бўйича махсус кассалардаги нақд пуллар

Ҳисобварақнинг таърифи: Халқ банки филиалларининг кассирлари томонидан пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни тўлаш учун ҳисобдорлик асосида олинган нақд пулларнинг ҳисоби. Нақд пул қолдиғи пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар тўлиқ бериб бўлингунга қадар сақланади. Объектив сабабларга кўра тўланмай қолган сумма 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ҳисобварағига ўтказилади ёки кечки кассага топширилади.

Ҳисобварақнинг дебети бўйича кассирлар томонидан пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни тўлаш учун ҳисобдорлик асосида олинган нақд пуллар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредити бўйича пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларнинг ҳақиқатда тўланган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кассир бўйича алоҳида юритилади.

10196

- Чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банкдан олинган нақд пуллар захираси ва жисмоний шахслардан сотиб олинган чет эл валюталари

Ҳисобварақнинг таърифи: Марказий банкдан чет эл валютасини харид қилиш учун олинган нақд пул маблағларининг ва жисмоний шахслардан айирбошлаш шохобчалари орқали олинган хорижий валюталарнинг ҳисоби.

Ҳисобварақнинг дебетида сўм китобида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари фармойишига асосан ва/ёки бошқа тижорат банклари томонидан ажратиладиган нақд пул маблағлари суммаси ёхуд банкнинг айланма кассасидан ҳисоблаб ўтказиладиган нақд пул маблағлари, шунингдек валюта китобида харид қилинган чет эл валютаси суммалари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сўм китобида чет эл валютасини харид қилишга ҳисобдан чиқарилган нақд пул маблағларининг ёки Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ва/ёки бошқа тижорат банкларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари фармойишига асосан ўтказилган суммалари, шунингдек валюта китобида харид қилинган чет эл валютаси суммалари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

     

10198

- Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захираси

Ҳисобварақнинг таьрифи: банкнинг Марказий банкка топшириш учун тайёрланган ва Марказий банк фармойишига асосан тақсимланадиган нақд пул маблағлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фармойишига асосан Марказий банк ҳудудий Бош бошқармаларига ва/ёки бошқа тижорат банкларига жўнатилган нақд пулларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.

      

       

10300

БАНКНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИДАГИ (МБ) ҲИСОБВАРАҚЛАРИ

  

10301

- Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи - Ностро

Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг банклараро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун МБга жойлаштирган бўш пул маблағларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банк ва унинг мижозлар номига келиб тушган маблағлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида банк мажбуриятлари ва мижозларнинг топшириқлари бўйича ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.

10305

- Марказий банкнинг вакиллик ҳисобварағи - Востро, овердрафт

Ҳисобварақнинг таърифи: тўловларни амалга оширишда "20802-МБнинг вакиллик ҳисобварағи - Востро" ҳисобварағида илгари мавжуд бўлган кредит қолдиғидан ошиб кетиш натижасида юзага келган дебет қолдиқ ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида "20802-МБнинг вакиллик ҳисобварағи - Востро" ҳисобварақда юзага келган дебет қолдиғи суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида "20802-МБнинг вакиллик ҳисобварағи - Востро" ҳисобвараққа маблағлар келиб тушганда қопланган дебет қолдиғи суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.

10307

- Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар  Нақд пуллар

Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг МБга нақд пул олиш учун ўтказилган маблағлари ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида МБга нақд пул олиш учун ўтказилган маблағлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида МБдан нақд пуллар келиб тушганда ҳисобдан чиқарилган қолдиқ сумма ва/ёки қайтарилган маблағлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.

10309

- Марказий банкдаги мажбурий захира ҳисобварағи

Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг МБ мажбурий захираларига ўтказилган маблағлари ҳаракати ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг вакиллик ҳисобварағидан МБга ўтказилган мажбурий захира маблағлари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида МБдан банкнинг вакиллик ҳисобварағига қайтарилган мажбурий захира маблағлари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.

10311

- ЎзРМБдан олинадиган, топширилган нақд пуллар

Ҳисобварақнинг таърифи: Марказий банкнинг Ҳудудий Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса Марказига топширилган нақд пуллар учун олинадиган маблағлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида Марказий банкнинг Ҳудудий Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса Марказига топширилган нақд пулларнинг тасдиқланган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида топширилган нақд пуллар учун Марказий банкнинг Ҳудудий Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса Марказидан ўтказилган, келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда юритилади.

10397

- Марказий банкдаги бошқа ҳисобварақлар - Депозитлар

Хисобварақнинг таърифи: банкнинг МБга қўйган депозитларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида МБга қўйилган депозитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида МБдан қайтарилган депозитлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб депозитлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.



   

10500

БАНКНИНГ БОШҚА БАНКЛАРДАГИ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ


                                        

10501

- Бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақлари - Ностро

Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг банклараро ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида бошқа банкларга қўйган пул маблағларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банклардан банкнинг вакиллик ҳисобварағига банк ва мижозлар номига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг ўз мажбуриятлари ва мижозларнинг топшириқлари бўйича банк вакиллик ҳисобварағидан бошқа банкларга ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир вакил-банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10505

- Бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари - Востро, овердрафт

Ҳисобварақнинг таърифи: тўловларни амалга оширишда "21002-Бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари - Востро" ҳисобварағида илгари мавжуд бўлган кредит қолдиғидан ошиб кетиши натижасида юзага келган дебет қолдиқ суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида "21002-Бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари - Востро" ҳисобварақда юзага келган дебет қолдиқ суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида "21002-Бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари - Востро" ҳисобварағига маблағлар келиб тушганда қопланган дебет қолдиқ суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир вакил банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10507

- Бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар - Нақд пуллар

Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг нақд пул олиш учун бошқа банкларга ўтказилган маблағлари ҳаракати ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг вакиллик ҳисобварағидан бошқа банкларга нақд пул олиш учун ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банклардан нақд пуллар келиб тушганда ҳисобдан чиқарилган қолдиқ сумма ва/ёки қайтарилган маблағлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10511

- Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банкларнинг мижозлари бўлган жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиш учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банкларнинг мижозлари бўлган жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиш учун пул маблағлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банкларнинг мижозлари бўлган жисмоний шахсларнинг пластик карталари бўйича берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан бўлган қопланган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10513

- Пластик карталардан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банклар мижозларининг пластик карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банклардан олиш учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банклар мижозларининг пластик карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банклардан олиш учун пул маблағлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банклар мижозларининг пластик карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банклардан бўлган қопланган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10597

- Бошқа банклардаги ҳисобварақлар - Депозитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг бошқа банкларга қўйилган депозитлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банкларга қўйилган депозитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банкларга қўйилган депозитларнинг қайтарилиши акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк ва депозит тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10599

- Банкнинг бошқа банклардаги ҳисобварақлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг бошқа банкларга қўйилган пул маблағлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захира суммасининг ўсиши акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича депозитларга қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

   


         

10700

ОЛДИ-СОТДИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРИ



Ҳисобварақнинг таърифи: икки турдаги "Савдога мўлжалланган қимматли қоғозлар" тоифасидаги ва ("Савдога мўлжалланган" тоифага кирмайдиган) ҳақиқий қиймати бўйича ҳисоби юритиладиган ва ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс эттириладиган қимматли қоғозлар ҳисоби юритилади.


10701

- Давлат хазина векселлари

Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларнинг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олган ёки банк томонидан, бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, ҳукумат томонидан чиқарилган хазина векселларининг ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақиинг дебетида сотиб олинган хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган давлатнинг хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб хазина векселларининг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10705

- Давлат облигациялари

Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларнинг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олган ёки банк томонидан бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, ҳукумат томонидан чиқарилган давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. Хазина векселларининг қиймати акс эттирилади.


10709

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари

Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларнинг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олган ёки банк томонидан бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақ кредитида ҳисобдан чиқарилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари номинал қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

       

10711

- Корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари

Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларнинг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олган ёки банк томонидан бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, корхоналарининг қарз қимматли қоғозлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган қарз қимматли қоғозлари номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари номинал қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қарз қимматли қоғозларининг тури ва муддати ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

        

10715

- Еврооблигациялар

Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларнинг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олган ёки банк томонидан бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, еврооблигациялар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган еврооблигацияларнинг номинал қиймати акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган еврооблигациялар номинал қиймати акс эттирилад и.

Таҳлилий ҳисоб еврооблигациялар тури ва муддати ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

         

10719

- Корхоналарнинг улушли қимматли қоғозлари

Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларининг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олинган ёки банк томонидан бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, корхона (ташкилот)ларнинг улуши қимматли қоғозлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнииг дебетида сотиб олинган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган корхоналар улушли қимматли қоғозларининг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари бунга кирмайди) акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган улушли қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб корхона (ташкилот)лар томонидан чиқарилган улушли қимматли қоғозларнинг тури ва эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

          

10723

- Тижорат банкларининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари

Ҳисобварақнинг таърифи: нархларнинг қисқа муддатли тебранишлари натижасида фойда чиқариш мақсадида харид қилинган ёки банк томонидан бирор-бир бошқа усул билан қимматли қоғозлар сифатида белгиланган, ҳаққоний қийматининг ўзгаришлари фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган тижорат банкларининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари ҳисоби.

Дебетида тижорат банкларининг харид қилинган облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Кредитида тижорат банкларининг чиқиб кетган облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб облигациялар ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг турлари ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10725

- Тижорат банкларининг улушли қимматли қоғозлари

Ҳисобварақнинг таърифи: нархларнинг қисқа муддатли тебранишлари натижасида фойда чиқариш мақсадида харид қилинган ёки банк томонидан бирор-бир бошқа усул билан қимматли қоғозлар сифатида белгиланган, ҳаққоний қийматининг ўзгаришлари фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган тижорат банкларининг улушли қимматли қоғозлари ҳисоби.  

Дебетида харид қилинган ва/ёки Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ қайта таснифланган ва тегишли ҳисобварақлардан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган тижорат банкларининг улушли қимматли қоғозларининг харид қиймати (харид қилиш харажатларини чегирган ҳолда) акс эттирилади.

Кредитида чиқиб кетган ва/ёки Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ қайта таснифланган ва тегишли ҳисобварақларга ўтказилган қимматли қоғозларни ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб тижорат банклари томонидан чиқарилган улушли қимматли қоғозларнинг турлари бўйича, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

10779

- Бошқа қимматли қоғозлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумга мос тушмайдиган, баҳоларининг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида банк томонидан сотиб олинган ёки бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, қимматли қоғозлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган бошқа қарз қимматли қоғозларнинг номинал қиймати ҳамда улушли қимматли қоғозларнинг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари бунга кирмайди) акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган бошқа қимматли қоғозларнинг ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

              

10791

- Олди-сотди қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: қарз қимматли қоғозларининг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва сотиб олинган фоизлардан ташқари, агар улар мавжуд бўлса) билан номинал қиймати ўртасидаги салбий фарқ ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан паст бўлган баҳода сотиб олишдаги дисконт суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида дисконт амортизацияси суммаси, шунингдек, қимматли қоғозлар сотилганда ва/ёки бошқа йўл билан балансдан чиқарилаётган ҳолда ҳисобдан чиқарилган дисконт суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

             

10793

- Олди-сотди қимматли қоғозлар бўйича мукофот

Ҳисобварақнинг таърифи: қарз қимматли қоғозларининг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва агар мавжуд бўлса, сотиб олинган фоизлардан ташқари) билан номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан юқори бўлган баҳода сотиб олишдаги мукофот суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида мукофотнинг амортизацияси ҳамда қимматли қоғозларни сотишда ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқаришдаги мукофотнинг қолдиқ суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

        

10795

- Олди-сотди қимматли қоғозлари ҳақиқий қийматининг ўзгариши

Ҳисобварақнинг таърифи: қимматли қоғозлар ҳақиқий қийматининг ўзгариши ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозлар ҳақиқий қийматининг ўсиши, шунингдек қимматли қоғозлар қадрсизланганда, сўндирилганда, сотилганда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда уларнинг ҳақиқий қийматига киритилган тузатишлар натижасида олдин вужудга келган зарарларни ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларнинг ҳақиқий қийматининг пасайиши, шунингдек қимматли қоғозлар қадрсизланганда, сўндирилганда, сотилганда ёки бошқа йўл билан ҳ

...
Время: 0.0093
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск