Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Банкларда бухгалтерия хисоби /

6. Кўзда тутилмаган ҳолатлар (Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 13 августда 773-17-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2004 йил 17 июлдаги

15/3-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Ҳисобварақлар режаси рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси

тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби

ҲИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ


(Янги таҳрири)


III. ҲИСОБВАРАҚЛАР ТАЪРИФИ



90000   КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

90100

Тўловга яроқсиз ва экспертизага қабул қилинган банкнот ва тангалар

90141

- Экспертизага қабул қилинган банкнотлар, тангалар ва бошқа бойликлар

Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки меъёрий ҳужжатларига мувофиқ банк кассирлари томонидан мижозларнинг аризалари асосида экспертизага қабул қилинган банкнотлар, тангалар ва бошқа бойликларнинг ҳисоби олиб борилади. Экспертизага қабул қилинган банкнотлар ва тангалар номинал бўйича, бошқа бойликлар эса "донаси 1 сўм" бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун "96303 - Банкнотлар, тангалар ва бошқа бойликлар ҳаракати бўйича контр-ҳисобварақ" контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида экспертизага қабул қилинган банкнотлар, тангалар ва бошқа бойликлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида Марказий банкнинг бош офиси/бош ҳудудий бошқармаларига жўнатилган, экспертизага қабул қилинган банкнотлар, тангалар ва бошқа бойликларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

90143

- Экспертизага қабул қилингаи йўлдаги банкнотлар, тангалар ва бошқа бойликлар

Ҳисобварақнинг таърифи: Марказий банкнинг бош офиси/бош ҳудудий бошқармаларига жўнатилган, экспертизага қабул қилинган йўлдаги банкнотлар, тангалар ва бошқа бойликларнинг ҳисоби олиб борилади. Экспертизага қабул қилинган йўлдаги банкнотлар ва тангалар номинал бўйича, бошқа бойликлар эса "донаси 1 сўм" бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун "96303 - Банкнотлар, тангалар ва бошқа бойликлар ҳаракати бўйича контр-ҳисобварақ" контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида Марказий банкнинг бош офиси/бош ҳудудий бошқармаларига жўнатилган, экспертизага қабул қилинган йўлдаги банкнотлар, тангалар ва бошқа бойликларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида Марказий банкнинг бош офиси/бош ҳудудий бошқармалари томонидан экспертизага қабул қилинган, экспертизага қабул қилиш тасдиқланганидан сўнг ҳисобдан чиқарилган банкнотлар, тангалар ва бошқа бойликларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

90145

- Тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар

Ҳисобварақиинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки меъёрий ҳужжатларига мувофиқ банк кассирлари томонидан тўловга яроқсиз деб топилган банкнот ва тангаларнинг ҳисоби олиб борилади. Тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар "донаси 1 сўм" бўлган шартли баҳода ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ "96303 - Банкнотлар, тангалар ва бошқа бойликлар ҳаракати бўйича контр-ҳисобварақ"дир.

Ҳисобваракнинг дебетида банк кассирлари томонидан тўловга яроқсиз деб топилган банкнот ва тангалар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига жўнатилган тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.

90147

- Йўлдаги тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар

Ҳисобварақнинг таьрифи: Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига йўқ қилиш учун жўнатилган, йўлдаги тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар акс эттирилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ "96303 - Банкнотлар, тангалар ва бошқа бойликлар ҳаракати бўйича контр-ҳисобварақ "дир.

Ҳисобварақнинг дебетида Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига йўқ қилиш учун жўнатилган, йўлдаги тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси томонидан қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларга асосан тўловга яроқсиз банкнот ва тангаларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.

     

      

90300

ҲУЖЖАТЛИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БЛАНКАЛАРИ ВА ҲУЖЖАТСИЗ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

90303

- Давлатнинг қимматли қоғозлари бланкалари

Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан тарқатиш (биринчи эгаларига сотиш) учун олинган облигациялар ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозларининг бланкалари ҳисоби ҳамда эмитентларнинг топшириғи бўйича банк томонидан тўланган ва йўқ қилиниши лозим бўлган ёки эмитентларга бериб юбориладиган облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар бланкаларининг ҳисоби олиб борилади. Тарқатиш (сотиш) учун олинган қимматли қоғозлар бланкалари номинал қиймати бўйича ҳисобга олинади. Тўланган қимматли қоғозлар бланкалари "донаси 1 сўм" бўлган шартли баҳода ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96305-"Давлатнинг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ"дир.

Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан сотиш (тарқатиш) учун олинган, шунингдек эмитентлар топшириғи бўйича тўланган облигациялар ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозлар бланкаларининг қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сотилган (тарқатилган) ёки эмитентларга қайтарилган, шунингдек ҳисобдорлик тарзда берилган облигациялар ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозлари бланкаларининг қиймати акс эттирилади. Бундан ташқари ушбу ҳисобварақ йўқ қилинган ёки тўланган қмматли қоғозларнинг эмитентларга бериб юборилган бланкаларнинг суммасига кредитланади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг ва эмитентларнинг турлари бўйича шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

  

90305

- МБнинг қимматли қоғозлари бланкалари

Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан тарқатиш (биринчи эгаларига сотиш) учун олинган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари ва қимматли қоғозларининг бланкалари ҳисоби ҳамда эмитентларнинг топшириғи бўйича банк томонидан тўланган ва йўқ қилиниши лозим бўлган ёки эмитентларга бериб юбориладиган облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар бланкаларининг ҳисоби олиб борилади. Тарқатиш (сотиш) учун олинган қимматли қоғозлар бланкалари номинал қиймати бўйича ҳисобга олинади. Тўланган қимматли қоғозлар бланкалари "донаси 1 сўм" бўлган шартли баҳода ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96307-"Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ"дир

Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан сотиш (тарқатиш) учун олинган, шунингдек эмитентлар топшириғи бўйича тўланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари ва қимматли қоғозларининг бланкалари қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сотилган (тарқатилган) ёки эмитентларга қ

...
Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск