язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Конституциялар/ Ўзбекистон Республикасининг 13.01.1992 й. 505-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

13.01.1992 й.

N 505-ХII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

КОНСТИТУЦИЯСИ (АСОСИЙ ҚОНУНИ)ГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (Асосий Қонуни)га қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. 9-моддадан "халқ назоратини кучайтириш" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 46-модданинг иккинчи қисмидан "халқ назоратида" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 85-модда чиқариб ташлансин.


4. 102-моддада:

8-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг СССР Бош прокурори билан мувофиқлаштирилган тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикасининг Прокурори ва унинг ўринбосарларини тайинлайди" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Прокурорини ва унинг ўринбосарларини тайинлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Давлат назорати комитетини ташкил этади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Халқ назорати комитетининг Раисини сайлайди" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Давлат назорати комитетининг Раисини тасдиқлайди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 107-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Халқ назорати комитети" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Давлат назорати комитети" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 116-модда биринчи қисмининг 5-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Халқ назорати комитети" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Давлат назорати комитети" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 117-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари чиқариб ташлансин.


8. 118-4-моддада:

6-банднинг биринчи хатбошиси "ўринбосарлари" деган сўздан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Ўзбекистон Республикаси Давлат назорати комитетининг Раиси" деган сўзлар билан тўлдирилсин, шу банднинг иккинчи хатбошисидан "Ўзбекистон Республикаси Халқ назорати комитетининг Раиси" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

12-банд қуйидаги мазмунли 12 ва 13-бандлар билан алмаштирилсин:

"12) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Давлат назорати комитетининг фаолиятини йўналтириб туради;

13) қонун ҳужжатлари билан ўз тасарруфига бериб қўйилган бошқа масалаларни хал қилади".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                       И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 3-сон, 152-модда