язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Конституциялар/ Ўзбекистон Республикасининг 30.09.1991 й. 364-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартириш киритишлар тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.09.1991 й.

N 364-XII



ЎЗБЕКИСТОН ССР КОНСТИТУЦИЯСИ

(АСОСИЙ ҚОНУНИ)ГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон ССР Конституцияси (Асосий Қонуни)га қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1. Республиканинг амалдаги Конституцияси (Асосий Қонуни)нинг ва қонун ҳужжатларининг номидаги ҳамда матнидаги "Ўзбекистон ССР" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 118-5-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"118-5-модда. Мудофаа масалаларида республика сиёсатини ҳаётга тадбиқ этиш, иқтисодий мустақилликни ҳамда экология хавфсизлигини мустаҳкамлаш, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар оқибатларига барҳам бериш, жамиятда барқарорлик ва ҳуқуқий тартибни таъминлаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳузурида Маслаҳат кенгаши амал қилади. Маслаҳат кенгашига Ўзбекистон Республикасининг Президенти бошчилик қилади. Маслаҳат кенгашининг вазифалари Маслаҳат кенгаши тўғрисидаги Низомда белгилаб берилади.

Маслаҳат кенгашининг аъзолари Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси ва Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Маслаҳат кенгашининг мажлисларида қатнашишга ҳақлидирлар".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 11-сон, 273-модда