Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2003 й. 76-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 25 октябрдаги 486-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.02. 2003 й.

N 76



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ДЕҲҚОН

ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЖАМҒАРМАСИ   ТЎҒРИСИДАГИ   НИЗОМНИ   ҲАМДА

УНИНГ  МАБЛАҒЛАРИНИ  ЖАМҒАРИШ  ВА  УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА"

1997 ЙИЛ 25 ОКТЯБРДАГИ 486-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини тўлароқ шакллантиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 октябрдаги 486-сон қарори билан тасдиқланган Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш Тартиби 5-бандининг тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Солиқ тўловчи фермер хўжаликлари Жамғармага тўланиши керак бўлган маблағларни ягона ер солиғи тўлаш учун белгиланган тартибда ва муддатларда тўлайдилар. Улар давлат солиқ хизмати органларига тақдим этадиган ягона ер солиғи бўйича ҳисоб-китобларда Жамғармага бадал сифатида тўланиши керак бўлган 2,5 фоиз миқдоридаги маблағлар алоҳида сатрда акс эттирилади. Фермер хўжаликлари ягона ер солиғи жами суммасини битта тўлов топшириқномаси билан махсус транзит ҳисоб рақамига ўтказадилар.

Юридик шахс ҳисобланадиган солиқ тўловчи деҳқон хўжаликлари ер солиғини фермер хўжаликлари каби, маблағларни битта тўлов топшириқномаси билан махсус транзит ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда тўлайдилар.

Юридик шахс ҳисобланмайдиган солиқ тўловчи деҳқон хўжаликлари ўзлари эгаллаб турган ер участкалари учун ер солиғини ва Жамғармага ажратмаларни давлат солиқ хизмати органлари томонидан, махсус транзит ҳисоб рақами кўрсатилган ҳолда ёзиладиган тўлов билдиришномалари асосида тўлайдилар.

Махсус транзит ҳисоб рақамига тушган ер солиғи ва ягона ер солиғи суммасининг бир қисми (ер солиғининг 5 фоизи ва ягона ер солиғининг 2,5 фоизи) белгиланган нормаларга мувофиқ Жамғарманинг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказилади".


2. Деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи ҳамда фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғи тушумларидан Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратмаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси тегишли равишда деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган ер ва ягона ер солиқларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибига тааллуқли норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2003 й., 3-сон, 28-модда.












































Время: 0.2033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск