язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Конституциялар/ Ўзбекистон Республикасининг 20.06.1990 й. 101-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети доимий комиссияларининг номини комитетлар деб ўзгартириш ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.06.1990 й.

N 101-ХII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

СОВЕТИ ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАРНИНГ

НОМИНИ КОМИТЕТЛАР ДЕБ ЎЗГАРТИРИШ

ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯСИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА*


Ўзбекистон Республикаси Олий Совети ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Мандат комиссиясидан бошқа доимий комиссияларининг номи комитетлар деб ўзгартирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий Қонуни)га қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


84-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари орасидан Мандат комиссиясини ва комитетларни тузади. Маҳаллий Советлар доимий комиссияларни тузадилар. Халқ депутатлари Советлари ижроия, бошқарув, шунингдек ўзларига ҳисоб берувчи бошқа органларни тузадилар";


105-модданинг тўртинчи қисмидаги "доимий комиссиялари ва бошқа комиссияларининг" деган сўзлар "комитетларининг ва комиссияларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


107-модданинг биринчи қисмидаги "доимий ва бошқа комиссиялари" деган сўзлар "комитетлари ва комиссиялари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


108-модданинг иккинчи қисмидаги "бир ёки бир неча комиссияга" десан сўзлар "Мандат комиссиясига, бир ёки бир неча комитетларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


109-модданинг иккинчи ва учинчи қисмларидаги "доимий комиссияларининг" деган сўзлар "Мандат комиссияси ва комитетларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


111-моддаиинг биринчи қисмидаги "доимий комиссиялар" деган сўзлар "Мандат комиссиясини ва комитетларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


112-модданинг биринчи қисмидаги "тегишли доимий комиссияларида" деган сўзлар "Мандат комиссиясида, тегишли доимий комитетлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


112-модданинг иккинчи қисмидаги "тегишли доимий комиссияларининг хулосалари" деган сўзлар "тегишли комитетларнинг хулосалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


112-модданинг учинчи қисмидаги "комиссияларининг" деган сўз "Мандат комиссиясининг ва комитетларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


112-модданинг тўртинчи қисмидаги "Комиссияларнинг", "комиссияларга" деган сўзлар тегишлича "Мандат комиссиясининг ва комитетларнинг", "Мандат комиссиясига ва комитетларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


114-модданинг биринчи қисмидаги "унинг комиссияларида" деган сўзлар "Унинг комитетлари ва комиссиялари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


116-модданинг бешинчи бандидаги "доимий комиссиялари" деган сўзлар "Мандат комиссияси ва комитетлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


153 ва 160-моддалардаги "План-бюджет комиссияси ва бошқа доимий комиссияларининг" деган сўзлар "План ва бюджет-молия комитети ва бошқа комитетларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг комитетлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилингунга қадар Мандат комиссияси ва комитетлар ўз ишларида "Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг доимий комиссиялари тўғрисидаги Муваққат низом"га амал қиладилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиуми Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мослаштириш ҳақида таклифлар киритсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



*) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 30 сентябрдаги 364-XII-сон Қонунига асосан "Ўзбекистон ССР" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлар билан алмаштирилган.