ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар бўйича хронологик жадвал

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига

киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар бўйича

ХРОНОЛОГИК ЖАДВАЛ

Мазкур жадвал "Norma Hamkor" МЧЖ экспертлари

томонидан тузилган ва муаллифлик ишланмаси ҳисобланади

Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг


Оч бинафшаранг билан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат таркибий қисмларининг янги таҳрирдаги баёни белгиланган.

Тўқ қизил ранг билан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатдаги алмаштирилган сўзлар, рақамлар, жумлалар ва таркибий қисмлар белгиланган.

Оч жигарранг тусда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга киритилган қўшимчалар келтирилган.

Кумушсимон ранг билан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг сўзлари, рақамлари, жумлалари чиқариб ташланганлиги ёки унинг таркибий қисмлари ўз кучини йўқотганлиги белгиланган.

Мовий тус меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат таркибий қисмларининг амал қилиши муайян муддатга тўхтатиб турилишини англатади.

  

Ўзгартиш ёки қўшимчалар келтирилаётган норматив ҳужжат

  

Тегишли норма кучга киритилган сана

Модданинг тегишли таҳрири

  

15-модда

  

Модданинг илк таҳрири

01.09.1998 й.


15-модда. Никоҳ ёши


Никоҳ ёши эркаклар учун ўн саккиз ёш, аёллар учун ўн етти ёш этиб белгиланади.

Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда никоҳга киришни хоҳлоувчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириш мумкин.

  


30.04.2013 й. N ЎРҚ-352-сон Қонун 26-моддасининг 1-банди

  

(Амалдаги таҳрир)

    

01.05.2013 й.


15-модда. Никоҳ ёши


Никоҳ ёши эркаклар учун ўн саккиз ёш, аёллар учун ўн етти ёш этиб белгиланади.

Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.

  


  

17-модда

  

Модданинг илк таҳрири

01.09.1998 й.


17-модда. Никоҳланувчи шахсларни

тиббий кўрикдан ўтказиш


Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек тиббий-ирсий ҳамда оилани режалаштириш масалалари бўйича маслаҳат бериш никоҳланувчи шахснинг розилиги билан давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасалари томонидан амалга оширилади.

Никоҳланувчи шахсни кўрикдан ўтказиш натижалари шифокор сири ҳисобланади ва у никоҳланувчи шахсга фақат кўрикдан ўтган шахснинг розилиги билан билдирилиши мумкин.

Башарти никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одам иммунитети танқислиги вируси (ОИТС инфекцияси) борлигини бошқасидан яширган бўлса, шу шахс никоҳни ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилиб судга мурожаат этишга ҳақлидир.

  


13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуннинг XVIII бўлими

19.02.2003 й.


17-модда. Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш


Никоҳланувчи шахслар давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул асосда тиббий кўрикдан ўтадилар. Тиббий кўрикдан ўтиш ҳажми ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

  


07.09.2009 й. ЎРҚ-214-сон Қонуннинг 1-моддаси

  

08.09.2009 й.


17-модда. Никоҳланувчи шахсларни

тиббий кўрикдан ўтказиш


Никоҳланувчи шахслар давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул асосда тиббий кўрикдан ўтадилар. Тиббий кўрикдан ўтиш ҳажми ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Эллик ёшдан ошган никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан ўз розилиги билан ўтказилади.

  


30.04.2013 й. N ЎРҚ-352-сон Қонун 26-моддасининг 2-банди

  

(Амалдаги таҳрир)

01.05.2013 й.


17-модда. Никоҳланувчи шахсларни

тиббий кўрикдан ўтказиш


Никоҳланувчи шахслар давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул асосда тиббий кўрикдан ўтадилар. Тиббий кўрикдан ўтиш ҳажми ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Никоҳланувчи шахслар эллик ёшдан ошган бўлса, шунингдек ушбу Кодекс 13-моддасининг бешинчи қисмида кўрсатилган алоҳида ҳоллар мавжуд бўлганда тиббий кўрикдан ўз розилиги билан ўтказилади.

  


  

45-модда

  

Модданинг илк таҳрири

01.09.1998 й.


45-модда. Суднинг никоҳдан ажратиш ҳақида

ҳал қилув қарорини чиқаришида давлат божи

миқдорини белгилаш


Суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ҳал қилув қароридан нусха берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди.

  


14.09.2010 й. ЎРҚ-255-сон Қонун 8-моддасининг 1-банди 

  

(Амалдаги таҳрир)


15.09.2010 й.


45-модда. Суднинг никоҳдан ажратиш ҳақида

ҳал қилув қарорини чиқаришида давлат божи

миқдорини белгилаш


Суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди.

  


  

47-модда

  

Модданинг илк таҳрири

01.09.1998 й.


47-модда. Никоҳдан ажратилганда

никоҳнинг тугатилиш вақти


Никоҳдан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида ажратилганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органида никоҳдан ажратилганлик рўйхатга олинган кундан, никоҳдан судда ажратилганда эса, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб никоҳ тугатилади.

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори нусхаси никоҳдан ажратганлик тўғрисидаги гувоҳномага тенглаштирилади. Ҳал қилув қароридан нусха беришда ушбу

...
Время: 0.0189
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск