ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар бўйича хронологик жадвал

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига

киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар бўйича

ХРОНОЛОГИК ЖАДВАЛ

Мазкур жадвал "Norma Hamkor" МЧЖ экспертлари

томонидан тузилган ва муаллифлик ишланмаси ҳисобланади

Рус тилидаги матнига қаранг

Оч бинафшаранг билан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат таркибий қисмларининг янги таҳрирдаги баёни белгиланган.

Тўқ қизил ранг билан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатдаги алмаштирилган сўзлар, рақамлар, жумлалар ва таркибий қисмлар белгиланган.

Оч жигарранг тусда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга киритилган қўшимчалар келтирилган.

Кумушсимон ранг билан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг сўзлари, рақамлари, жумлалари чиқариб ташланганлиги ёки унинг таркибий қисмлари ўз кучини йўқотганлиги белгиланган.

Мовий тус меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат таркибий қисмларининг амал қилиши муайян муддатга тўхтатиб турилишини англатади.

Ўзгартиш ёки қўшимчалар келтирилаётган норматив ҳужжат

Тегишли норма кучга киритилган сана

Модданинг тегишли таҳрири

2-модда

Модданинг илк таҳрири

26.06.1993 й.

2-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланишни ва авиация фаолиятини тартибга солувчи қонунлар

Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланишга ҳамда ундан фойдаланувчи барчасининг, шу жумладан авиациянинг фаолиятига тааллуқли муносабатлар республика ҳудудида ушбу Кодекс ва республиканинг бошқа қонун ҳужжатлари билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом билан, шунингдек Авиация маъмурияти ҳамда Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида парвоз қилиш қоидалари билан тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимида ушбу Кодекс ёки республиканинг бошқа қонун ҳужжатларидаги қоидалардан бўлак қоидалар назарда тутилган бўлса у ҳолда халқаро битим қоидалари қўлланилади.

26.05.2000 й. 82-II-сон Қонун VI бўлимининг 1-банди

09.07.2000 й.

2-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланишни ва авиация фаолиятини тартибга солувчи қонунлар

Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланишга ҳамда ундан фойдаланувчиларнинг барчаси фаолиятига, шу жумладан, авиация фаолиятига тааллуқли муносабатлар республика ҳудудида ушбу Кодекс, республиканинг бошқа қонунлари билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низом билан, шунингдек тегишинча Авиация маъмурияти ҳамда Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидалари билан тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимида ушбу Кодекс ёки республиканинг бошқа қонун ҳужжатларидаги қоидалардан бўлак қоидалар назарда тутилган бўлса у ҳолда халқаро битим қоидалари қўлланилади.

08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонун 1-моддасининг 1-банди

(Амалдаги таҳрир)

09.07.2008 й.

2-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланиш ва авиация фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланиш ҳамда барча ундан фойдаланувчиларнинг фаолияти, шу жумладан, авиация фаолияти соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Кодекс, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида авиация парвозининг асосий қоидалари, шунингдек тегишинча Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиациясининг ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидалари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудуддан фойдаланиш ва авиация фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда

Модданинг илк таҳрири

26.06.1993 й.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг амал қилиш доираси

Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳаво кемалари парвози хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги ва фуқаролари эҳтиёжларини қондириш мақсадларида авиация фаолиятини ҳамда самовий ҳудуддан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди; фақат фуқаро авиациясигагина тааллуқли 24, 25, 33, 38, 43-46, 50, 53, 54, 56, 57, 94-135-моддалардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг барча авиацияси учун тааллуқлидир.

26.05.2000 й. 82-II-сон Қонун VI бўлимининг 2-банди

8-модда

Модданинг илк таҳрири

26.06.1993 й.

8-модда. Самовий ҳудуднинг таркиби

Самовий ҳудуддан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун самовий ҳудудда ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатадиган районлар, аэродромлар ва аэроузелларнинг районлари, ҳаво йўллари, ҳаво кемалари парвозининг йўналишлари ва махсус минтақалари, назорат қилинмайдиган парвозларнинг районлари, тақиқланган ва чекланган минтақалар, синов районлари, портлатиш ишлари районлари ҳамда бошқа махсус элементлар белгиланиб, уларнинг мажмуаси Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудининг таркибини ташкил этади.

Самовий ҳудудни тузиш атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг умум эътироф этган меъёрларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.

26.12.1997 й. 549-I-сон Қонун VIII бўлимининг 1-банди

(Амалдаги таҳрир)

25.03.1998 й.

8-модда. Самовий ҳудуднинг таркиби

Самовий ҳудуддан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун самовий ҳудудда ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатадиган районлар, аэродромлар ва аэроузелларнинг районлари, ҳаво йўллари, ҳаво кемалари парвозининг йўналишлари ва махсус минтақалари, назорат қилинмайдиган парвозларнинг районлари, тақиқланган ва чекланган минтақалар, синов районлари, портлатиш ишлари районлари ҳамда бошқа махсус элементлар белгиланиб, уларнинг мажмуаси Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудининг таркибини ташкил этади.

Самовий ҳудуддан фойдаланишни ташкил этиш атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг умум эътироф этган меъёрларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.

9-модда

Модданинг илк таҳрири

26.06.1993 й.

9-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланишдаги устуворлик

Самовий ҳудуднинг барча фойдаланувчилари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида самовий ҳудуддан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва бир хилда жавобгар бўладилар.

Самовий ҳудуддан фойдаланишдан манфаатдор бўлганлар иккита ва бундан ортиқ бўлса, самовий ҳудуднинг маълум қисмидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги устуворлик бўйича берилади:

а) ҳаво ҳужумини даф этиш ёки Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси бузилишининг олдини олиш ва чегара бузилишини тўхтатиш, Ўзбекистон Республикаси суверенитети, ҳудудий бутунлиги, сиёсий мустақиллиги ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган куч ишлатишни ёки куч ишлатиш таҳдидини бартараф қилиш учун;

б) одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ёки катта иқтисодий зарар етказиш хавфини туғдирувчи табиий ҳамда бошқа офатларда, фалокатлар, авариялар, авария ҳолатларида ёрдам кўрсатиш учун;

в) космик аппаратлар ва уларнинг экипажларини учириш, қўндириш, қидириш ва эвакуация қилиш учун;

г) самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби бузилишининг олдини олиш ёки тартиб бузилишини тўхтатиш учун;

д) ҳаво кемаларининг қатнови ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан амалга ошириладиган ўзга фаолият учун;

е) ҳаво кемаларининг қатнови ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларига биноан амалга ошириладиган бошқа фаолият учун;

ж) йўловчиларни мунтазам ташиш учун;

з) Ўзбекистон Республикаси, шунингдек ўзга давлатлар ҳарбий авиациясининг махсус қоидалар асосида амалга ошириладиган парвозлари учун;

и) экспериментал ва илмий-тадқиқот ишлари учун;

к) юк ва почтани мунтазам ташиш учун;

л) юкларни номунтазам ташиш учун, халқ хўжалиги манфаатларини кўзлаб авиация ишларини ва бошқа юмушларни амалга ошириш учун;

м) ўқув, кўргазмали, маданий-маърифий ҳамда бошқа тадбирларни амалга ошириш учун;

н) фуқароларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ фаолият учун;

о) бошқа фаолиятлар учун.

26.12.1997 й. 549-I-сон Қонун VIII бўлимининг 2-банди

25.03.1998 й.

9-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланишдаги устуворлик

Самовий ҳудуднинг барча фойдаланувчилари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида самовий ҳудуддан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва бир хилда жавобгар бўладилар.

Самовий ҳудуддан фойдаланишдан манфаатдор бўлганлар иккита ва бундан ортиқ бўлса, самовий ҳудуднинг маълум қисмидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги устуворлик бўйича берилади:

а) ҳаво ҳужумини даф этиш ёки Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси бузилишининг олдини олиш ва чегара бузилишини тўхтатиш, Ўзбекистон Республикаси суверенитети, ҳудудий бутунлиги, сиёсий мустақиллиги ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган куч ишлатишни ёки куч ишлатиш таҳдидини бартараф қилиш учун;

б) одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ёки катта иқтисодий зарар етказиш хавфини туғдирувчи табиий ҳамда бошқа офатларда, фалокатлар, авариялар, фавқулодда ҳолатларда ёрдам кўрсатиш учун;

в) космик аппаратлар ва уларнинг экипажларини учириш, қўндириш, қидириш ва эвакуация қилиш учун;

г) самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби бузилишининг олдини олиш ёки тартиб бузилишини тўхтатиш учун;

д) ҳаво кемаларининг қатнови ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан амалга ошириладиган ўзга фаолият учун;

е) ҳаво кемаларининг қатнови ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларига биноан амалга ошириладиган бошқа фаолият учун;

ж) йўловчиларни мунтазам ташиш учун;

з) Ўзбекистон Республикаси, шунингдек ўзга давлатлар ҳарбий авиациясининг махсус қоидалар асосида амалга ошириладиган парвозлари учун;

и) экспериментал ва илмий-тадқиқот ишлари учун;

к) юк ва почтани мунтазам ташиш учун;

л) юкларни номунтазам ташиш учун, халқ хўжалиги манфаатларини кўзлаб авиация ишларини ва бошқа юмушларни амалга ошириш учун;

м) ўқув, кўргазмали, маданий-маърифий ҳамда бошқа тадбирларни амалга ошириш учун;

н) фуқароларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ фаолият учун;

о) бошқа фаолиятлар учун.

08.07.2008 й. ЎРҚ-159-сон Қонун 1-моддасининг 2-банди

(Амалдаги таҳрир)

09.07.2008 й.

9-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланишдаги устуворлик

Самовий ҳудуднинг барча фойдаланувчилари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида самовий ҳудуддан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва бир хилда жавобгар бўладилар.

Самовий ҳудуддан фойдаланишдан манфаатдор бўлганлар иккита ва бундан ортиқ бўлса, самовий ҳудуднинг маълум қисмидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги устуворлик бўйича берилади:

а) ҳаво ҳужумини даф этиш ёки Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси бузилишининг олдини олиш ва чегара бузилишини тўхтатиш, Ўзбекистон Республикаси суверенитети, ҳудудий бутунлиги, сиёсий мустақиллиги ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган куч ишлатишни ёки куч ишлатиш таҳдидини бартараф қилиш учун;

б) одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ёки катта иқтисодий зарар етказиш хавфини туғдирувчи табиий ҳамда бошқа офатларда, фалокатлар, авариялар, фавқулодда ҳолатларида ёрдам кўрсатиш учун;

в) космик аппаратлар ва уларнинг экипажларини учириш, қўндириш, қидириш ва эвакуация қилиш учун;

г) самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби бузилишининг олдини олиш ёки тартиб бузилишини тўхтатиш учун;

д) ҳаво кемаларининг қатнови ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан амалга ошириладиган ўзга фаолият учун;

е) ҳаво кемаларининг қатнови ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларига биноан амалга ошириладиган бошқа фаолият учун;

ж) йўловчиларни мунтазам ташиш учун;

з) Ўзбекистон Республикаси, шунингдек ўзга давлатлар давлат авиациясининг махсус қоидалар асосида амалга ошириладиган парвозлари учун;

и) экспериментал ва илмий-тадқиқот ишлари учун;

к) юк ва почтани мунтазам ташиш учун;

л) юкларни номунтазам ташиш учун, халқ хўжалиги манфаатларини кўзлаб авиация ишларини ва бошқа юмушларни амалга ошириш учун;

м) ўқув, кўргазмали, маданий-маърифий ҳамда бошқа тадбирларни амалга ошириш учун;

н) фуқароларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ фаолият учун;

о) бошқа фаолиятлар учун.

13-модда

Модданинг илк таҳрири

26.06.1993 й.

13-модда. Алоқани ташкил этиш

Самовий ҳудуддан фойдаланишдан манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар Авиация маъмурияти, Мудофаа вазирлигининг тегишли органлари билан, самовий ҳудуддан ҳаво кемаларининг парвози учун фойдаланилган тақдирда эса, Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳужумидан мудофаа органлари билан ҳам алоқа каналлари ташкил қилишга мажбурдирлар.

Алоқа корхоналари фойдаланувчиларга зарур алоқа каналларини ва воситаларини ижарага берадилар. Хизматга берилган алоқа каналлари ва воситалари ишдан чи??ан тақдирда улар белгиланган тартибда бошқа алоқа каналлари ва воситалари билан алмаштирилиши лозим.

Умумий фойдаланишдаги барча халқаро ва шаҳарлараро телефонлар ҳамда телеграфни Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг корхоналари ўрнатадилар ва ишлатадилар.

26.12.1997 й. 549-I-сон Қонун VIII бўлимининг 3-банди

25.03.1998 й.

13-модда. Алоқани ташкил этиш

Самовий ҳудуддан фойдаланишдан манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар Авиация маъмурияти, Мудофаа вазирлигининг тегишли органлари билан, самовий ҳудуддан ҳаво кемаларининг парвози учун фойдаланилган тақдирда эса, Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳужумидан мудофаа органлари билан ҳам алоқа каналлари ташкил қилишга мажбурдирлар.

Алоқа корхоналари фойдаланувчиларга зарур алоқа каналларини ва воситаларини ижарага берадилар. Хизматга берилган алоқа каналлари ва воситалари ишдан чи??ан тақдирда улар белгиланган тартибда бошқа алоқа каналлари ва воситалари билан алмаштирилиши лозим.

Умумий фойдаланишдаги барча халқаро ва шаҳарлараро телефонлар ҳамда телеграфни Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг корхоналари ўрнатадилар ва ишлатадилар.

Халқаро ва шаҳарлараро телефон ва телеграф орқали алоқа боғлаш имконияти фавқулодда вазиятларда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилаётганда ҳамда ёрдам кўрсатилаётганда биринчи галда берилади.

25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуннинг VI бўлими

24.06.2003 й.

13-модда. Алоқани ташкил этиш

Самовий ҳудуддан фойдаланишдан манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар Авиация маъмурияти, Мудофаа вазирлигининг тегишли органлари билан, самовий ҳудуддан ҳаво кемаларининг парвози учун фойдаланилган тақдирда эса, Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳужумидан мудофаа органлари билан ҳам алоқа каналлари ташкил қилишга мажбурдирлар.

Алоқа корхоналари фойдаланувчиларга зарур алоқа каналларини ва воситаларини ижарага берадилар. Хизматга берилган алоқа каналлари ва воситалари ишдан чи??ан тақдирда улар белгиланган тартибда бошқа алоқа каналлари ва воситалари билан алмаштирилиши лозим.

Умумий фойдаланишдаги барча халқаро ва шаҳарлараро телефонлар ҳамда телеграфни Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг корхоналари ўрнатадилар ва ишлатадилар.

Халқаро ва шаҳарлараро телефон ва телеграф орқали алоқа боғлаш имконияти фавқулодда вазиятларда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилаётганда ҳамда ёрдам кўрсатилаётганда биринчи галда берилади.

ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонун 4-моддасининг 1-банди

(Амалдаги таҳрир)

15.05.2014 й.

13-модда. Алоқани ташкил этиш

Самовий ҳудуддан фойдаланишдан манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар Авиация маъмурияти, Мудофаа вазирлигининг тегишли органлари билан, самовий ҳудуддан ҳаво кемаларининг парвози учун фойдаланилган тақдирда эса, Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳужумидан мудофаа органлари билан ҳам алоқа каналлари ташкил қилишга мажбурдирлар.

Алоқа корхоналари фойдаланувчиларга зарур алоқа каналларини ва воситаларини ижарага берадилар. Хизматга берилган алоқа каналлари ва воситалари ишдан чи??ан тақдирда улар белгиланган тартибда бошқа алоқа каналлари ва воситалари билан алмаштирилиши лозим.

Умумий фойдаланишдаги барча халқаро ва шаҳарлараро телефонлар ҳамда телеграфни Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг корхоналари ўрнатадилар ва ишлатадилар.

Халқаро ва шаҳарлараро телефон ва телеграф орқали алоқа боғлаш имконияти фавқулодда вазиятларда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилаётганда ҳамда ёрдам кўрсатилаётганда биринчи галда берилади.

14-модда

Модданинг илк таҳрири

26.06.1993 й.

14-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартибининг бузилиши

Ушбу Кодексга ва унинг асосида ишлаб чиқилган бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга зид равишда Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тартибини бузиш деб эътироф этилади.

Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартибига риоя қилишни назорат этувчи органлар самовий ҳудуддан фойдаланиш тартибини бузишнинг олдини олиш ёки тўхтатиш чораларини кўришга мажбурдирлар.

Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби бузилишига йўл қўйган самовий ҳудуддан фойдаланувчилар юқорида зикр этилган органларнинг талабига биноан йўл қўйилган тартиб бузилишини ёки тартиб бузилишига олиб келадиган фаолиятни ўз ҳисобларидан ва ўз кучлари билан тугатишлари лозим.

26.12.1997 й. 549-I-сон Қонун VIII бўлимининг 4-банди

(Амалдаги таҳрир)

25.03.1998 й.

...
Время: 0.0764
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск