Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органлари /

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг намунавий иш тартиби (Регламенти) (ЎзР ОМ Сенати Кенгашининг 08.06.2006 й. 173-I-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

ОМ Сенати Кенгашининг

2006 йил 8 июндаги

173-I-сон қарорига

ИЛОВА



Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг

намунавий иш тартиби

(РЕГЛАМЕНТИ)


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлар, шунингдек шаҳарлар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) халқ депутатлари Кенгашлари (бундан буён матнда "тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши" деб юритилади) давлат ҳокимиятининг вакиллик органларидир.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги, "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида"ги қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва мазкур "Иш тартиби" (регламенти) га мувофиқ амалга оширади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари эса ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари ва мазкур иш тартиби (регламенти) га мувофиқ амалга оширадилар.


2-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияда тасдиқланган (жорий, йиллик ёки Кенгашнинг ваколат муддатига мўлжалланган) иш режаси асосида фаолиятини асосий йўналишларини белгилаб олади. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг иш режаси унинг таркибидаги доимий комиссиялар, тегишли ҳокимликнинг бўлим ва бошқармалари ишини режалаштиришда асос бўлиши мумкин.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг иш режаси лойиҳаси тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутати, доимий комиссиялари, ҳокимликнинг бўлим ва бошқармалари, шу ҳудуддаги корхона, муассаса ва нодавлат ташкилотлари таклифларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг иш режаси сессияда қабул қилинади ҳамда тегишли давлат органлари ва нодавлат ташкилотларига ижро ёки маълумот учун юборилади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг иш режасининг бажарилиши Кенгаш сессияси ва сессия оралиғида доимий комиссиялар йиғилишларида муҳокама этиб борилади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг иш режасига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш масаласи тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари, доимий комиссиялари ва депутатларнинг таклифига биноан сессияда кўриб чиқилиб, мазкур иш тартиби (регламент)да белгиланган тартибда қарор қабул қилинади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг иш режаси ижросини ташкил этиш учун тегишли ҳоким - Кенгаш раиси (раҳбари) масъул ҳисобланади.


3-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши ишини тегишли ҳудуд ҳокими - Кенгаш раиси (раҳбари) ташкил этади ва раҳбарлик қилади.

Ҳоким ўз фаолияти юзасидан тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши олдида ҳисобдордир.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг ваколат муддати - беш йил.


4-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши ҳудуд учун умумий бўлган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш вазифаларини амалга оширишни, жойларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишини, давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқа ва ҳамкорликни, аҳолини ҳудудий бошқариш ишларига жалб этишни таъминлайди.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши тегишли ҳудудда ўзини ўзи бошқаришни ривожлантиришга кўмаклашади, ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини йўналтириб туради.


5-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиялари иши давлат тилида олиб борилади ва зарурат бўлганда сессия қарори асосида бошқа тилларда ҳамоҳанг (синхрон) таржимаси таъминланади.



II БОБ. ТЕГИШЛИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ

МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

СЕССИЯЛАРИНИ ЧАҚИРИШ ВА ЎТКАЗИШ


6-модда. "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг асосий иш шакли сессиядир.


7-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессиялари тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари, у йўқлигида эса унинг ўринбосарларидан бири томонидан заруратга қараб, бироқ, йилига камида икки марта чақирилади. Шунингдек, сессия халқ депутатлари тегишли Кенгаши депутатлари камида учдан икки қисмининг ташаббусига биноан ҳам чақирилиши мумкин.


8-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясининг кун тартиби тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари, депутат, депутатлар гуруҳи ва доимий комиссиялар томонидан билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда тайёрланади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида кўриб чиқиш учун киритилаётган муҳим ва долзарб масалаларни тайёрлаш бўйича тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари томонидан соҳа ёки тармоқ мутахассислари ва олимларни жалб этган ҳолда ишчи гуруҳи ташкил этилиши мумкин. Ишчи гуруҳи масалани ҳудуддаги сайловчилар, тегишли ҳокимликнинг бошқармалари, бўлимлари ва бошқа тузилмалари, шунингдек, корхона, муассаса ва бошқа нодавлат ташкилотларнинг фикр-мулоҳазаларини эътиборга олган ҳолда тайёрлайди.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси муҳокамасига киритилаётган масалалар ва қарор лойиҳаси дастлабки тарзда тегишли доимий комиссиялар томонидан қараб чиқилади ҳамда кун тартиби бўйича тайёрланган ҳужжатлар тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбарига тақдим этилади.


9-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясини, жумладан навбатдан ташқари сессиясини чақириш ҳақидаги қарор тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари томонидан қабул қилинади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясининг вақти, ўтказиш жойи ва кун тартиби тўғрисида депутатларга етти кун илгари маълум қилинади. Шунингдек, уларга тегишли ҳужжатлар танишиш учун юборилади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси чақирилгани тўғрисидаги хабар оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиниши мумкин.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессияси қоида тариқасида тегишли ҳудуд марказида, заруратга қараб сайёр тарзда шу ҳудуддаги бошқа жойда ҳам ўтказилиши мумкин.


10-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессияси, башарти унда жами депутатларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

Депутатлар тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясининг ҳар бир йиғилиши олдидан рўйхатга олинади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияларини ўтказишга мўлжалланган бинода, башарти электрон овоз бериш тизимидан фойдаланиш кўзда тутилган бўлса, ҳар бир депутат учун алоҳида-алоҳида ўринлар ажратилади.


11-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияларига Олий Мажлис Сенати аъзоси, Қонунчилик палатаси депутати иштирок этиши, шунингдек, тегишли ҳудуддаги давлат органлари ва нодавлат ташкилотлари, корхона, муассаса, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясига таклиф этилган шахслар муҳокама этилаётган масалалар юзасидан қарор қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас, шунингдек, улар мазкур иш тартиби (регламент) да белгиланган қоидаларга риоя қилишлари ва раислик қилувчи талабларига бўйсунишлари лозим.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясига таклиф қилинаётган шахсларнинг сони ва таркиби тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари томонидан ҳал этилади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессиясига таклиф қилинган шахслар учун йиғилишлар залида махсус жойлар ажратилади.


12-модда. Янги сайланган тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг биринчи сессияси тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари томонидан сайловдан кейин кечи билан уч ҳафталик муддат ичида чақирилади.

Биринчи - ташкилий сессия кекса депутатлардан бири томонидан очилади ва у тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши томонидан тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари тасдиқлангунга қадар сессияни бошқаради.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияларида тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари, у йўқлигида эса Кенгашнинг қарорига ёки унинг топшириғига биноан мазкур Кенгашнинг депутатларидан бири раислик қилади.


13-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашнинг сессияларида ҳоким ва унинг ўринбосарлари лавозимларига тасдиқланади, доимий комиссиялар тузилиб, уларнинг таркибидаги аъзолари сайланади. Шунингдек, ижроия ҳокимияти таркибий бўлинмалари раҳбарлари, ҳокимнинг тақдимига биноан ҳокимлик тузилмаси, штатлар жадвали ва иш ҳақи фондини тасдиқлайди. Мазкур масалалар юзасидан депутатлар умумий сони кўпчилигининг очиқ овоз бериш йўли билан алоҳида-алоҳида қарор қабул қилинади.


14-модда. Янги сайланган тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг биринчи сессиясида тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиясининг тақдимига мувофиқ депутатларнинг ваколатларини тасдиқлаш тўғрисида тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилинади.

Бўшаб қолган депутат ўрнига сайлов ўтказилганда ҳам сайлов комиссиясининг тақдимига мувофиқ депутатнинг ваколатини тасдиқлаш тўғрисида тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилинади.


15-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши ҳар бир сессияни ўтказиш даври учун депутатлар орасидан сессия котиби ёки котибияти сайланади. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси котиби ёки котибиятини сайлаш тўғрисидаги масала юзасидан депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясининг котиби ёки котибияти:

- сўзга чиқувчилар рўйхатини, депутат сўровлари, маълумотномалар, ахборотлар, таклифлар ҳамда бошқа материалларни сессия ҳужжатлари сифатида қабул қилиб олади;

- музокараларда сўзга чиқиш учун ёзилган депутатлар ва бошқа иштирокчилар рўйхатини сессия раисига тақдим этади;

- сессия ишига тааллуқли масалалар юзасидан депутатларга тушунтиришлар беради;

- сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан ахборот тайёрлайди.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида котиб ёки котибият томонидан тайёрланган ахборот тингланади.

Котиб ёки котибият тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан ҳужжатларни тегишли тартибда баённома ёки стенограммада акс эттирилишини ташкил этади.


16-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясининг баённомаси қўйидаги тартибда тузилади:

- Кенгашнинг номи, сессиянинг тартиб рақами (чақириқ доирасида);

- сессия ўтказилган кун ва жойи;

- Кенгашга сайланган депутатлар сони, ҳозир бўлган ва қатнашмаётган депутатлар сони, шунингдек, бошқа таклиф этилган шахсларнинг сони;

- сессиянинг кун тартиби, ҳар бир масала юзасидан маърузачи ҳамда қўшимча маърузачининг фамилияси ва лавозими масаласи Кенгашда кўриб чиқилиши учун ким томонидан киритилган;

- музокараларда сўзга чиққан депутатлар, шу жумладан Кенгаш депутатлари бўлмаган шахслар, шунингдек, маърузачи ва қўшимча маърузачиларга сўров ёки саволлар (ёзма ёхуд оғзаки) берган депутатларнинг фамилиялари, сайлов округларининг рақами ва лавозимлари;

- қабул қилинган барча қарорларнинг рўйхати, уларни қабул қилишни "ёқлаб", "қарши" ёки "бетараф" берилган овозлар сони кўрсатилади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг кун тартибини тасдиқлаш, музокараларни тўхтатиш, маълумот, ахборот, хабар ва бошқа тартиботлар тўғрисидаги масалалар баённоманинг матнида акс эттирилади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясининг баённомасига маърузалар, қабул қилинган қарорлар, сессияда иштирок этган ва қатнашмаётган депутатлар рўйхати ҳамда таклиф этилган иштирокчилар рўйхати ва бошқа материаллар илова қилинади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси баённомаси ёки стенограммаси сессия тугагандан сўнг 3 кун муддатдан кечиктирилмай тайёрланиб имзолаш учун тақдим этилади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси баённомаси ёки стенограммасининг асл нусхалари тегишли ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳида сақланади. Кейинчалик "Архивлар тўғрисида"ги Қонунда белгиланган тартибга мувофиқ давлат архивига сақлаш учун топширилади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси баённомаси ва стенограммалари Кенгаш депутатларининг талабига биноан, уларга танишиб чиқиш учун берилиши мумкин.


17-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси ўз ишини кун тартибини тасдиқлашдан бошлайди.

Раислик қилувчи томонидан кун тартибидаги масалалар бирма-бир ёки умумий тарзда овозга қўйилиши мумкин.

Кун тартиби юзасидан депутатлар томонидан билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда улар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилинади.

Кун тартиби қоида тариқасида: асосий, ташкилий, ахборот ва бошқа турли хил масалалар тарзида тузилади.

Бунда:

- тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг ваколатига киритилган норматив хусусиятга эга бўлган масалалар - асосий;

- тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши органларини ташкил этиш ва мансабдор шахсларини сайлаш, улар таркибини ўзгартириш, депутатлар ваколатини муддатидан илгари тугатишга оид масалалар - ташкилий;

- алоҳида қарор қабул қилиш талаб этилмайдиган, тартиботга оид ҳамда маълумот тарзидаги масалалар - ахборот ва бошқа турли хил масала ҳисобланади.


18-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессиясида раислик қилувчи:

- Кенгаш сессиясини олиб боради ва унинг ишига раҳбарлик қилади;

-маърузачи, қўшимча маъруза қилувчиларга ва муҳокамада сўзга чиқувчиларга навбатма-навбат сўз беради;

-зарур ҳолларда сўзга чиқиш навбатини алмаштириши мумкин. Бундай ҳолларда унинг сабабини тушунтиради;

- муҳокама қилинаётган масала юзасидан хоҳлаган пайтда сўзга чиқиши мумкин;

- иш тартибида белгиланган тартибни қўпол равишда бузишга йўл қўйган депутат ёки иштирокчини тартибга чақириб огоҳлантиради. Улар томонидан бундай хатти-ҳаракат такрорланган тақдирда залдан чиқариб юбориш чорасини кўриши мумкин;

- депутатнинг ёзма равишда билдирган сўрови, аризаси, таклифи, фикр-мулоҳазасини ўқиб эшиттиради;

- депутат сўрови, савол, таклиф, фикр-мулоҳаза, шунингдек, сессияни олиб бориш бўйича эътирози, қарор лойиҳасига доир тузатиши, овоз бериш масаласи бўйича чиқиши учун унинг илтимосига кўра сўз беради;

- муҳокама якунида қарор лойиҳаларини овозга қўяди ва овоз бериш натижаларини эълон қилади;

- тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессиясида қабул қилинган қарорлар, баённома, стенограммани имзолайди;

- раислик қилувчи муҳокама жараёнида сўзга чиққан депутат ёки иштирокчилар фикрини бирон-бир тарзда баҳолаши ёки шарҳлаши ёхуд қарор қабул қилишда тазйиқ ўтказишдан ўзини тийиши лозим.


19-модда. Ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш ва долзарб муаммоларни муҳокама этиш мақсадида тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати (бундан буён матнда "Сенат" деб юритилади) қўмиталарининг сайёр мажлислари - "Бирлашган сессиялари" ўтказилиши мумкин.

Бирлашган сессия Сенат қўмитасининг раиси тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раиси билан келишган ҳолда ўтказилади.

Бирлашган сессия кун тартибидаги масалалар Сенатнинг қўмитаси ва тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг тегишли доимий комиссияси билан ҳамкорликда тайёрланади.

Бирлашган сессияни чақириш, ўтказиш жойи, вақти ва бошқа масалалари тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши иш тартиби (регламенти) га биноан амалга оширилади.



III БОБ. ТЕГИШЛИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ

МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИДА

МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


20-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши тегишли ҳудудда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида қонунийлик ва ҳуқуқий-тартибот, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш, маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқ ва йиғимларни белгилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади ва тегишли норматив ҳужжатларни қабул қилади.


21-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессиялари очиқ тарзда ўтказилади. Зарурат туғилганда, депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинган қарорга асосан ёпиқ йиғилишлар ҳам ўтказилиши мумкин.


22-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессиясида қоида тариқасида масалалар қуйидаги тартибда, яъни:

- маърузалар учун 30 дақиқагача;

- қўшимча маърузалар учун 20 дақиқагача;

- музокара учун 10 дақиқагача;

- якунловчи сўз учун 5 дақиқага қадар вақт ажратилади.

Музокараларда такрорий сўзга чиқиш учун, шунингдек, йиғилишни олиб борилиши тартиби юзасидан, овоз бериш сабаблари бўйича, номзодлар юзасидан сўзга чиқиш, баёнот, савол, таклиф, хабар ва маълумотлар учун 3 дақиқага қадар вақт ажратилади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессияси маъруза, қўшимча маъруза юзасидан музокараларда сўзга чиқиш, йиғилишни олиб бориш ва овоз бериш тартибларига оид ҳамда сессия ишидаги танаффуслар учун ажратилган вақтни вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўзгартириши мумкин. Депутатлар томонидан билдирилган таклифлар сессия котиби ёки котибияти томонидан тайёрланиб раислик қилувчига берилади. Сессия тартиботига киритилган бу ўзгаришлар тўғрисида раислик қилувчи сессия иштирокчиларига маълумот тариқасида эълон қилади.

Тартиботга оид масалалар юзасидан алоҳида қарорлар қабул қилиниши талаб этилмайди.


23-модда. Кенгаш йиғилишларида депутат битта масала юзасидан музокараларда кўпи билан икки марта сўзга чиқиши мумкин.

Маърузачи ва қўшимча маърузачи музокараларни тугатишдан олдин якунловчи сўзга чиқиши мумкин.

Маърузачи ёки музокарада сўзга чиққан депутат белгиланган вақтдан узоқроқ гапираётган бўлса ёки муҳокама этилаётган масала моҳиятидан четлашган бўлса, раислик қилувчи дастлаб уни огоҳлантиради, нотиқ раислик этувчининг талабига итоат этмаса, унга нисбатан тегишли чора кўришга мажбур бўлади.


24-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси муҳокамасига киритилган кун тартибидаги ҳар бир масала, жумладан маҳаллий бюджет ва унинг ижросига оид ҳисобот, ҳоким ва унинг ўринбосарларининг фаолиятига доир ҳисоботлар, ҳокимлик бўлимлари, бошқармалари ва бошқа таркибий тузилмалари фаолияти юзасидан ҳисоботлар тингланади ва эркин муҳокама қилинади.

Муҳокама жараёни ҳоким, унинг ўринбосарлари, доимий комиссия раислари ёки депутатларнинг мазкур масала юзасидан маъруза ёки қўшимча маърузаси, депутатларнинг маърузалар юзасидан музокара сўзи, таклиф этилган иштирокчиларнинг эса фикр-мулоҳазалар билдириш шаклида амалга оширилади.

Айрим ҳолларда муҳокама этилиши лозим бўлган масаланинг моҳиятини ҳисобга олиб, тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси маъруза тингламасдан масаланинг моҳиятига доир қисқача ахборот тинглаб ёки доимий комиссиялар ёхуд депутатларнинг тушунтиришлари билан чекланган ҳолда депутатлар умумий сонининг кўпчилиги овози билан қарор қабул қилиши мумкин.



IV БОБ. ТЕГИШЛИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МАҲАЛЛИЙ

КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯЛАРИДА ҚАРОРЛАР

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТАРТИБИ


25-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияларида қабул қилинган қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Зарур ҳолларда, тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси қарорига биноан яширин овоз бериш ўтказилиши мумкин.

Залда овоз беришнинг электрон тизими ўрнатилган жойларда очиқ ёки яширин овоз бериш электрон тизими ёрдамида ўтказилади.


26-модда. Ҳар бир депутат бир овозга эга бўлиб, муҳокама қилинган масала юзасидан "ёқлаб" ёки "қарши" ёхуд "бетараф" эканини билдириб овоз беради.

Очиқ овоз бериш овозларни санамасдан - овозлар мутлоқ кўпчилиги бўйича, башарти бирон бир депутат бошқа тартибни ёки овозларни санаб чиқишни талаб қилмаган тақдирда, ўтказилиши мумкин.


27-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияларида яширин овоз беришни ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш учун депутатлар орасидан саноқ комиссияси сайланади. Саноқ комиссиясини сайлаш тўғрисида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилинади.

Саноқ комиссияси ўз таркибидан комиссия раиси ва котибини сайлайди. Саноқ комиссиясининг қарорлари комиссия аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.


28-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессиясида яширин овоз бериш бюллетень ёрдамида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилганда саноқ комиссияси назорати остида бюллетенлар тайёрланади.

Овоз бериш вақти ва жойи, уни ўтказиш тартиби саноқ комиссияси томонидан белгиланади.


29-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессиясида электрон тизим ёрдамида яширин овоз беришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, Саноқ комиссияси овоз бериш бошлангунга қадар электрон тизим созлигини текшириши ҳамда депутатлар умумий сонига мос бўлган миқдорда яширин овоз бериш учун карточкалар бутун комплектини рўйхатга олиши керак.


30-модда. Овоз бериш яширин равишда бюллетень орқали ўтказилганда саноқ комиссияси ҳар бир депутатга бир дона бюллетень беради.

Бюллетень депутат томонидан яширин овоз бериш кабинасида ёки махсус ажратилган хонада бюллетеннинг ўнг томонида квадрат қаршисида ёзилган қарор лойиҳасини "ёқлайман" ёки "қаршиман" ёхуд "бетарафман" деган сўзлардан хоҳлаганини қолдириб, қолган иккитасини чизиб тўлдирилади.

Бирон-бир белги қўйилмаган бюллетенлар, мансабдор шахсларни сайлаганда эса икки ва ундан ортиқ номзодларга белги қўйилган бюллетенлар, бюллетенга киритилмаган фамилия қўшимча ёзилган бюллетенлар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.


31-модда. Яширин овоз бериш натижалари бўйича Саноқ комиссияси баённома тузади ва бу ҳужжат барча аъзолар томонидан имзоланади. Саноқ комиссиясининг маърузаси юзасидан тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессияси яширин овоз бериш натижаси тўғрисида депутатлар умумий сонининг кўпчилиги овози билан қарор қабул қилади.


32-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессияси ёпиқ йиғилишининг стенограммаси ҳокимликнинг тегишли бўлимида "махфий ҳужжат" ёзуви билан сақланади.


33-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинади.

Қарор лойиҳаси депутатларга олдиндан тарқатилган ҳолларда тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида белгиланган тартиботга биноан унинг матни ўқиб эшиттирилмасдан овозга қўйилиши мумкин.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши қарори лойиҳаси бўйича депутатлар томонидан билдирилган таклиф, қўшимча ва ўзгартиришлар муҳокама қилиниб овозга қўйилиши мумкин.

Зарур ҳолларда тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси кўриб чиқаётган масаланинг долзарб ва муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, қарор лойиҳасини тайёрлаш ва узил-кесил ишлаб чиқиш учун раислик қилувчи ёки депутатларнинг таклифига кўра ишчи гуруҳи ташкил этиши мумкин.

Ишчи гуруҳи тайёрланган қарор лойиҳасини тақдим этгандан сўнг қарор овозга қўйилади.


34-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида қабул қилинган қарорлар раислик қилувчи томонидан имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради (башарти ҳужжатнинг ўзида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса).

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган ҳужжатлари тегишли ҳудудда жойлашган барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг қарорлари Кенгашнинг доимий комиссияларига, ҳокимликнинг бўлимлари, бош бошқарма, бошқарма ҳамда уларга тенглаштирилган бошқарув идораларига, тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахсларга ва қуйи ҳокимликларга тарқатилади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида қабул қилинган тегишли ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид ва бошқа энг муҳим қарорлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши мумкин.



V БОБ. ТЕГИШЛИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ

МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШИНИНГ ДОИМИЙ

ВА МУВАҚҚАТ КОМИССИЯЛАРИ


35-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ўз ваколати муддатига сессияда жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи доимий ва муваққат комиссиялар тузиши ҳамда улар таркибига ўзгартиришлар киритиши мумкин.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий ва муваққат комиссиялари раиси ҳамда уларнинг таркибига номзодлар тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари томонидан тавсия этилади.

Доимий комиссия раисининг номзоди бўйича овоз бериш алоҳида ўтказилади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссиялари аъзолигига номзодлар бирма-бир ёки рўйхат бўйича муҳокама қилинади ва ҳар бир номзод ёки рўйхат бўйича депутатлар умумий сонининг кўпчилиги овози билан сайланади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий ва муваққат комиссия аъзолари Кенгаш депутатлари орасидан сайланади.


36-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши таркибида қоида тариқасида, қуйидаги доимий комиссиялар тузилиши мумкин:

- Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари;

- Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари;

- Ижтимоий-маданий масалаларни ривожлантириш (ёшлар сиёсати ва соғлом авлод);

- Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари;

- Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари;

- Регламент ва депутатлик одоби масалалари.


37-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссиялари сони сессияда белгиланади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссияларининг фаолияти Кенгаш қарори билан тасдиқланадиган "Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссиялари тўғрисида"ги низом билан тартибга солинади.


38-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссиялари ўз йиғилишларида раис ўринбосарлари ва котибларини сайлайди. Доимий комиссияларнинг таркибида ёрдамчи комиссиялар тузилиши мумкин.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутати фақат битта комиссиянинг аъзоси бўлиши мумкин.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссиялари тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши олдида масъул ва унга ҳисобдордир.


39-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссиялари ўз фаолиятини Кенгаш қарори билан тасдиқланадиган йиллик иш режалари асосида амалга оширади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси оралиғида ўтказиладиган доимий комиссия йиғилишида иш режасига тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин, иш режаси кейинчалик Кенгаш сессиясига тасдиқлаш учун киритилади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссияси ўз фаолияти юзасидан Кенгаш олдида ҳисобот беради.


40-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссиялари ўз фаолиятини йиғилиш шаклида амалга оширади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссияларининг йиғилишлари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссиялари қўшма йиғилишлари улар ўртасидаги келишувга мувофиқ ўтказилади.


41-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий ва муваққат комиссияларининг қарори тавсия хусусиятига эга бўлиб, ҳудуддаги тегишли давлат органлари, корхона, ташкилот ва мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилади ҳамда натижаси ҳақида маълумот юборилади.


42-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг муайян топшириқларини бажариш учун депутатлар орасидан муваққат комиссия тузилиши мумкин.

Муваққат комиссия тузиш тўғрисида тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида депутатлар умумий сонининг кўпчилиги овози билан қарор қабул қилинади.

Муваққат комиссия зиммасига юклатилган вазифани бажаргандан сўнг ўз фаолиятини тугатади.

Муваққат комиссияларнинг вазифалари Кенгаш қарори билан белгилаб берилади.



VI БОБ. ДЕПУТАТЛИК ФАОЛИЯТИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ШАКЛЛАРИ


43-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг ҳар бир депутати Кенгаш сессиясида ташаббускорлик ва фаоллик билан қатнашиши лозим. Депутат ўз ваколатларини ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларидан ажралмаган ҳолда амалга оширади.


44-модда. Депутатлар қонунга мувофиқ сиёсий партиялар, ҳудудий ва бошқа гуруҳларга бирлашиши мумкин.

Ҳар бир депутатлар гуруҳи тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси муҳокамасига киритилаётган масалаларни дастлабки тарзда муҳокама қилиш ва улар юзасидан таклифлар киритишга ҳақли.

Депутатлар гуруҳ тузиш тўғрисидаги ариза ва бошқа ҳужжатларни тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясига тақдим этади. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида депутатлар гуруҳини рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг фаолиятини бошлайди.

Депутатлар гуруҳи тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссиялари билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб боради.


45-модда. Кенгашдаги партия гуруҳлари сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган депутатлар таъсис йиғилишларида ўз партияларининг сиёсатини уюшқоқлик билан ўтказиш учун тузилади. Партия гуруҳлари партия гуруҳининг раҳбари берган ариза ёки таъсис ҳужжатларига асосан тегишли равишда Кенгаш томонидан рўйхатга олинади.

Партия гуруҳлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

сессия кун тартибини тузишда иштирок этиш;

сессия кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича музокараларда гуруҳ вакилига кафолатланган сўз берилиши;

тегишли равишда ҳокимга, ҳоким ўринбосарларига, ҳокимликнинг бошқарма ва бўлимларининг раҳбарларига, шунингдек тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши ҳудудида жойлашган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарларига сўровлар билан мурожаат этиш;

Кенгаш комиссиялари раислигига номзодлар бўйича таклифлар киритиш;

Кенгашнинг сессиясида муҳокама қилинаётган масала бўйича партия гуруҳининг фикрини депутатлар орасида тарқатиш.

Кенгашдаги партия гуруҳларининг фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа хизматлар кўрсатиш тегишли ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳи томонидан таъминланади.


46-модда. Депутат тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессиясида ҳамда мазкур Кенгаш томонидан тузилган ўзи аъзо бўлган доимий ёки муваққат комиссия йиғилишларида қатнашиши, мазкур иш тартиби (регламент)да белгиланган қоидаларга риоя қилиши шарт.

Депутат узрли сабабларга кўра тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси, ўзи аъзо бўлган доимий ёки муваққат комиссия йиғилишида иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, бу ҳақда тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбарига, доимий ёки муваққат комиссия раисига олдиндан хабар қилиши лозим.


47-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг депутати Кенгаш кўриб чиқадиган барча масалалар бўйича ҳал қилувчи овоз ҳуқуқидан фойдаланади. У тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессиясида кўриб чиқиш учун масалаларни таклиф этиш, Кенгаш сессияси кун тартиби, муҳокама этиладиган масалаларни кўриб чиқиш тартиби ва моҳияти, Кенгаш тузадиган идораларнинг шахсий таркиби ҳамда Кенгаши сайлайдиган, тайинлайдиган ёки тасдиқлайдиган мансабдор шахсларнинг номзодлари юзасидан таклифлар киритиш, сўровлар билан мурожаат қилиш, музокараларда қатнашиш, саволлар бериш, қарор лойиҳаси ва уларга тузатишлар киритиш, ўз таклифларини асослаш учун сўзга чиқишга ва овоз бериш сабаблари юзасидан маълумотлар бериш каби қонунда белгиланган ҳуқуқларини шахсан ўзи амалга оширади.


48-модда. Депутат тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан депутат сўрови юборишга ҳақлидир.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари депутат сўровига жавобни депутатга мазкур сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юборади.

Судларнинг раислари, прокурорлар, суриштирув ва тергов органларининг раҳбарларига йўлланган депутат сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.

Депутат сўровлари бўйича ахборот тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг йиғилишида муҳокама қилиниши мумкин.


49-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала тегишли ҳудуд прокурори ёки юқори турувчи прокурорнинг тақдимномасига биноан тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши томонидан ўн кун ичида ҳал этилади. Сенатор этиб сайланган депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида"ги Қонунда белгиланган тартибда ҳал этилади.

Депутатни жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга розилик олиш тўғрисидаги прокурор тақдимномаси тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши томонидан кўриб чиқилади, сессиялар оралиғидаги даврда эса тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари томонидан кўриб чиқилиб, қабул қилинган қарор кейинчалик тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик бериш масаласига доир қарори дарҳол тегишли прокурорга юборилади.


50-модда. Депутат одоб қоидаларига қатъий риоя этиши лозим. Депутатнинг ўз мақомидан фуқаролар, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларига зиён етказадиган тарзда фойдаланишига йўл қўйилмайди.

Депутатлик одоби бузилган тақдирда депутатнинг хулқ-атвори тўғрисидаги масала тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши томонидан ёки унинг топшириғига кўра тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг комиссияси томонидан кўриб чиқилиши мумкин.



VII БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


51-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш тегишли ҳокимликнинг бўлим ва бошқармалари томонидан таъминланади.


52-модда. Тегишли ҳокимликлар депутатни ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари билан таъминлайди, шунингдек, депутатлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳатлар уюштиради.


53-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг Иш тартиби, доимий ва муваққат комиссиялари тўғрисидаги низомни қабул қилиш ҳамда уларга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида депутатлар умумий сонининг кўпчилиги овози билан қарор қабул қилиш орқали тасдиқланади.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 6-сон, 362-модда


























































Время: 0.0271
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск