ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хокимиятлардаги комиссиялар ва органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.2014 й. 171-сон "Фарғона шаҳрининг марказий майдонларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.2014 й.

N 171



ФАРҒОНА ШАҲРИНИНГ МАРКАЗИЙ МАЙДОНЛАРИНИ

КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ, ОБОДОНЛАШТИРИШ

ВА САҚЛАШ ДЕПАРТАМЕНТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Фарғона шаҳрининг марказий майдонларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ва бошқаришни янада такомиллаштириш, игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли навлари сақлаб қолинишини, Фарғона шаҳрининг "Санъат саройи" биносига, 20 000 ўринли стадионига, Мустақиллик кўчасига, боғлари ва фаввораларига туташган марказий майдонлар ва ҳудудларнинг намунали сақланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона шаҳри ҳокимлиги ҳузурида Марказий майдонларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Фарғона шаҳрининг марказий майдонларини, боғларини, фаввораларини ҳамда "Санъат саройи" биносига, 20 000 ўринли стадионга, Мустақиллик кўчасига туташ ҳудудларни сақлаш, ободонлаштириш объектларидан фойдаланиш ишларининг шаҳарсозлик ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;

мукаммал ва жорий таъминлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, шунингдек сунъий суғориш тизимларининг, насос станциялари, қудуқлар, қаттиқ қопламалар, йўллар ва йўлакларнинг, кўчаларни ёритиш воситаларининг ва фаввораларнинг санитария ва техник жиҳатдан зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш;

дов-дарахтларни сақлаш ва парвариш қилиш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш агротехника тадбирлари комплексини амалга ошириш;

ободонлаштириш объектларини сақлаш ва ривожлантириш, уларнинг санитария жиҳатидан тозаланишини таъминлаш.


3. Қуйидагилар:

Фарғона шаҳрининг марказий майдонларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментининг бошқарув ходимларининг чекланган сони 10 нафардан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Фарғона шаҳрининг марказий майдонларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

2014-2015 йилларда Фарғона шаҳрининг марказий майдонларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини таъминлаш учун харид қилинадиган махсус автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Департамент фаолиятини молиялаштириш Фарғона вилоятининг вилоят бюджети параметрларида ҳар йили ободонлаштириш учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.


5. Фарғона вилояти ҳокимлиги:

Департамент тасарруфига бериш учун игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли навлари, кўчаларни ёритиш объектлари, фавворалар ва бошқа ободонлаштириш объектлари хатловдан ўтказилишини;

хатловдан ўтказиш натижалари бўйича ободонлаштириш объектларининг келгусида фойдаланиш учун Департаментга белгиланган тартибда берилишини;

Департаментнинг малакали муҳандис-техник ходимлар ва ишлаб чиқариш ходимлари билан бутланишини;

ободонлаштириш ишларининг шаҳарсозлик ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ, шунингдек вилоят марказининг ташқи қиёфасига қўйиладиган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши ва амалга оширилишини;

Фарғона шаҳрини ободонлаштириш бўйича амалга ошириладиган ишлар учун бюджет маблағларидан самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланилиши юзасидан назоратни таъминласин.


6. Белгилаб қўйилсинки, Департамент ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг "Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби татбиқ этилади.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 26 июндаги

171-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фарғона шаҳри марказий майдонларини

кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш

ва сақлаш департаментининг

ТУЗИЛМАСИ













Директор

(1 нафар)







































































Иқтисодий таҳлил бўлими

(2 нафар)















Директор ўринбосари - бош муҳандис

(1 нафар)






































Кадрлар бўйича инспектор

(1 нафар)





























Махсус автотранспортдан, кўчаларни ёритиш объектлари ва фавворалардан фойдаланиш бўлими бошлиғи

(1 нафар)



Кўкаламзорлаштириш ва ирригация бўлими бошлиғи

(1 нафар)
















Юрисконсульт

(1 нафар)






























Объектларни санитария жиҳатидан тозалаш бўлими бошлиғи

(1 нафар)



Техника хавфсизлиги бўйича муҳандис

(1 нафар)



















































Ёрдамчи ходимлар

(6 нафар)











































   

Изоҳ: ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 26 июндаги

171-сон қарорига

3-ИЛОВА



2014-2015 йилларда Фарғона шаҳрининг марказий

майдонларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш

ва сақлаш департаментини таъминлаш учун харид қилинадиган

махсус автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналар

РЎЙХАТИ

Т/р

Техниканинг номи


Талаб қилинадиган

техника сони (та)


Харид қилиш учун зарур

маблағлар (минг сўм)


2014 йил


2015 йил


2014 йил


2015 йил


1.

Сув сепиш-ювиш машинаси


1


93 950,0


2.

Супуриш-йиғиштириш машинаси



1


171 450,0

3.

Қор юклаш машинаси



1



4.

"Исузу" самосвали


1


91 450,0


5.

"Исузу" телескопик минораси



1


185 950,0

6.

Йўлкаларни тозалаш машинаси


1


108 000,0


7.

"Дамас WAN" автомобили



1


26 000,0

8.

Газон ўриш машинаси


10

3

20 000,0

6 000,0


Жами




313 400,0

389 400,0

     

Изоҳ: техника қиймати техника етказиб берувчиларда нарх ўзгарганда, шунингдек тендер савдолари натижаларига кўра ўзгариши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 30 июнь, 26-сон, 318-модда



























Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск