ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хокимиятлардаги комиссиялар ва органлар /

Фарғона шаҳрининг марказий майдонларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.06.2014 й. 171-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 26 июндаги

171-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фарғона шаҳрининг марказий майдонларини

кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш

ва сақлаш департаменти тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Фарғона шаҳрининг марказий майдонларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментининг (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.


2. Департамент Фарғона шаҳрининг марказий майдонларидаги ва "Санъат саройи" биносига, 20 000 ўринли стадионига, Мустақиллик кўчасига туташ ҳудудлардаги ободонлаштириш объектларини (кўчалар, йўлкалар, дов-дарахтлар, ирригация тармоқлари, ўсимликларни сунъий суғориш тизими, боғлар, кўчаларни ёритиш объектлари ва фаввораларни) сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга оширади.


3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг қарорларига, Фарғона вилояти ва Фарғона шаҳар ҳокимларининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


4. Департамент юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкларга, банкда ҳисоб-китоб рақамига эга бўлади.


5. Департаментнинг номи:

лотин ёзувидаги давлат тилида - Farg`ona shahar hokimligi huzuridagi Farg`ona shahar markaziy maydonlarini ko`kalamzorlashtirish, obodonlashtirish va saqlash departamenti. Қисқача номи - "Departament";

рус тилида - Департамент по озеленению, благоустройству и содержанию центральных площадей города Ферганы. Қисқача номи - Департамент.



II. ДЕПАРТАМЕНТ МУАССИСИ ВА УНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ


6. Амалдаги қонунчилик доирасида қуйидаги ваколатларга эга бўлган Фарғона шаҳар ҳокимлиги Департаментнинг муассиси ҳисобланади:

Департаментнинг мол-мулки билан боғлиқ шартномалар бўйича ноқонуний хатти-ҳаракатлар тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш;

Департаментнинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёки белгиланмаган мақсадларда фойдаланилаётган мол-мулкини олиб қўйиш;

ташкилотлар томонидан етказилган зарар бўйича уларга нисбатан даъво қўзғаш;

Департаментнинг йиллик ишлаб чиқариш режасини тасдиқлаш ва бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;

Департаментга тезкор бошқариш ҳуқуқи билан берилган давлат мол-мулкининг ҳолатини назорат қилиш ва уни бегоналаштиришдан сақлаш.



III. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ МОЛ-МУЛКИ


7. Департаментнинг мол-мулки:

муассис томонидан тезкор бошқариш ҳуқуқи билан Департаментга биркитилган мол-мулк;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган манбалар ҳисобига шакллантирилади.


8. Департаментнинг мол-мулки қиймати унинг балансида акс эттирилади.


9. Департамент ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавоб беради.


10. Департамент муассиснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.



IV. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


11. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Фарғона шаҳрининг марказий майдонларидаги, "Санъат саройи" биносига, 20 000 ўринли стадионига, Мустақиллик кўчасига туташ ҳудудларидаги ободонлаштириш объектларини сақлаш, улардан фойдаланиш ишларининг шаҳарсозлик ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;

мукаммал ва жорий таъминлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, шунингдек сунъий суғориш тизимлари, насос станциялари, қудуқлар, қаттиқ қопламалар, йўллар ва йўлкаларнинг, кўчаларни ёритиш воситалари ва фаввораларнинг санитария ва техник жиҳатдан зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш;

дов-дарахтларни сақлаш ва парвариш қилиш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш агротехника тадбирлари комплексини амалга ошириш;

ободонлаштириш объектларини ривожлантириш, уларни санитария жиҳатидан тозалашни таъминлаш.


12. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Фарғона шаҳрининг марказий майдонлари ва кўчаларини ободонлаштириш бўйича тасдиқланган шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатлари асосида ободонлаштириш ишларини амалга оширади;

мавсумий талабларни ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш (супуриш, сув сепиш, ювиш, чангдан, қордан тозалаш, сирпанчиқларга қарши курашиш, ирригация хўжалиги объектларини механик усулда тозалаш ва кўчаларни ювиш) ишларини ташкил қилади;

шаҳар майдонларини байрамларга, маданий ва сиёсий тадбирларга, хорижий меҳмонлар ва делегациялар келишига тайёрлаш учун безатишни таъминлайди;

белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига ва манзилли рўйхатларга мувофиқ ободонлаштириш объектларини жорий ва мукаммал таъмирлашни амалга ошириш учун пудрат шартномасини тузади;

ободонлаштириш объектларининг муддатидан илгари эскириши ва бузилишининг олдини олиш ҳамда уларни ишлайдиган ҳолатда сақлаш бўйича профилактика тадбирларини ташкил этади;

ободонлаштириш объектларининг физик ҳолатини ҳар йили техник жиҳатдан баҳолашни ташкил қилади;

ходимларнинг меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида янги, замонавий технологиялар, автоматлаштириш ва кичик механизация воситаларини жорий этиш тадбирларини ташкил қилади;

бюджет маблағларини сарфлашнинг самарадорлиги ва очиқ-ошкоралигини, товар-моддий бойликлар, ёнилғи-мойлаш материаллари, электр энергияси ва пул маблағларидан оқилона фойдаланилишини, уларнинг ҳисобга олинишини, шунингдек молиявий ҳисоботларнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилишини таъминлайди.



V. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Департаментга Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишилган ҳолда Фарғона шаҳар ҳокимининг қарорига мувофиқ лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.


14. Департамент бошлиғи:

яккабошчилик асосида Департамент фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;

Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарларининг, бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, уларнинг Департамент фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш юзасидан жавобгарлиги даражасини белгилайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ, ўз ваколатлари доирасида Департамент ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, уларнинг бажарилишини таъминлайди ва зарур даражада назоратни амалга оширади;

Департамент аппарати штатлар жадвалини тасдиқлайди, кейинчалик молия органида рўйхатдан ўтказган ҳолда унинг харажатлари сметасини тасдиқлайди;

Департамент ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, ходимларни Департаментга ишга қабул қилади ҳамда улар билан меҳнат шартномалари тузади, меҳнат шартномаларига ўзгартиришлар киритади ва шартномаларни бекор қилади;

ишончномасиз Департамент номидан иш кўради ва унинг манфаатларини ҳимоя қилади, ўз ваколатлари доирасида шартномалар тузади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;

ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради;

Департамент ходимларининг штатдаги сонини ва уларнинг иш ҳақи миқдорларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлайди;

Департамент фаолияти тўғрисида ушбу Низомда назарда тутилган тартибда Фарғона вилояти ва Фарғона шаҳар ҳокимликлари олдида ҳисобот беради;

Фарғона шаҳрининг марказий майдонларини ободонлаштириш объектларини (йўллар, йўлкалар, яшил майдонлар, ирригация тармоқлари, дов-дарахтларни сунъий суғориш тизимини) сақлаш ва улардан фойдаланишни яхшилаш лойиҳаларини Фарғона шаҳар ҳокимлигига тақдим этади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


15. Департамент бошлиғи ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда ташкилот манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилади ҳамда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг ўз вақтида тўланишини таъминлаш, меҳнат билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча талабларни қондириш, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжлар учун пул маблағлари ўтказилиши, ўзининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан Департаментга етказилган зарар учун, шу жумладан, Департаментга берилган мол-мулк йўқолган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


16. Фарғона вилояти ҳокими Департамент тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир.



VI. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


17. Департамент ўз фаолиятини Фарғона шаҳрининг марказий майдонларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бажариш учун ажратиладиган тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида амалга оширади.



VII. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


18. Департамент ҳисобот даври тамом бўлгандан кейин ваколатли органларга молиявий ҳисоботни ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар сақланиши ҳамда уларнинг белгиланган тартибда давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб беради.


19. Пул маблағлари, моддий бойликлар, бухгалтерия ҳисоб-китоблари ва кредитларга тааллуқли ҳужжатлар бошлиқ ёки унинг ўринбосари ва бош бухгалтер томонидан имзоланади.


20. Департамент фаолиятини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муассис ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.



VIII. ДЕПАРТАМЕНТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ

ЭТИШ ЁКИ ТУГАТИШ


21. Департамент Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Фарғона вилояти ҳокимлигининг қарори ёки суд қарори билан қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 30 июнь, 26-сон, 318-модда









































Время: 0.0265
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск