ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хокимиятлардаги комиссиялар ва органлар /

Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 10.01.2013 й. 4-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 10 январдаги

4-сон қарорига

1-ИЛОВА



Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш

бошқармалари тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Намунавий низом вилоятлар марказлари бўлган шаҳарлар (Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти), вилоятга (Қорақалпоғистон Республикасида - республикага) бўйсунувчи шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг (кейинги ўринларда Ободонлаштириш бошқармаси деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.


2. Ободонлаштириш бошқармаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорига биноан ташкил этилади, вилоятларга (Қорақалпоғистон Республикасида - республикага) бўйсунувчи шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасаси ва мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Ободонлаштириш бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, халқ депутатлари Кенгаши қарорларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларига, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Намунавий низомга амал қилади.


3. Ободонлаштириш бошқармаси юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган думалоқ муҳрга, штамплар ва бланкка, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмаларида шахсий ҳисоб рақамига эга бўлади.



II. ОБОДОНЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Шаҳарсозлик ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича ишларни, шу жумладан, қуйидаги ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш Ободонлаштириш бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

кўчалар, скверлар, хиёбонлар, ёдгорлик мажмуалари ва умумий фойдаланиладиган бошқа кўкаламзор зоналарни кўкаламзорлаштириш, дов-дарахтларни парвариш қилиш бўйича агротехника тадбирларини ўтказиш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш;

йўл-кўприк хўжалигини (кўчалар, йўлаклар қатнов қисмининг йўл қопламаси, бекат кўтармалари, ер ости ўтиш жойлари, кўприклар, транспорт чорраҳалари ва йўл ўтказгичлар, ён бордюрлар, сув чиқариб юбориш тармоқлари ва бошқа сунъий иншоотлар) сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш;

хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш;

дренаж хўжалигини (вертикал ва горизонтал қудуқлар, очиқ ва ёпиқ коллекторлар, сунъий ҳавзалар, ер ости ва ёмғир сувларини ҳайдайдиган насос станциялари) ва фаввораларни сақлаш, мукаммал, жорий таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича бошқа ишлар;

электр энергиясини тежаш мақсадида замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этган ҳолда йўллар ва кўчаларнинг ташқи ёритиш тармоқларини сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича бошқа ишлар;

назоратсиз, шу жумладан, эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда тутиш ва ветеринария бўлимларига олиб келиш;

экология меъёрларига, санитария, шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига ҳамда бошқа меъёрлар ва қоидаларга мувофиқ дафн этиш жойлари (қабристонлар) ва қабр устига ўрнатилган ёдгорликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш;

мавсумий талабларни ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш;

қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва кўмиб ташлаш.

5. Ободонлаштириш бошқармаси ўзига юкланган вазифаларни бажариш доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:

яшил дов-дарахтларни парвариш қилиш (дарахтлар ва буталарга шакл бериш, яшил дов-дарахтларни суғориш, ўсимликлар новдаларига сув пуркаш, тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, бегона ўтларга қарши курашиш, ўсимликларни касалликлар ва зараркунандалардан кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш ҳамда бошқа агротехника тадбирлари ва ишларини амалга ошириш);

ободонлаштириш объектларининг техник ҳолатини ҳар йили кўздан кечириш ва баҳолаш, уларнинг натижалари бўйича камчиликлар далолатномаларини ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлашнинг манзилли рўйхатларини тузиш;

лойиҳа-смета ҳужжатларига ва белгиланган тартибда тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ ободонлаштириш объектларини мукаммал ва жорий таъмирлашни амалга ошириш юзасидан пудрат шартномалари тузиш;

лойиҳа-смета ҳужжатларига ва белгиланган тартибда тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ ўз кучлари билан ҳамда ихтисослашган пудрат ташкилотлари томонидан бажариладиган ободонлаштириш объектларини мукаммал ва жорий таъмирлашнинг бажарилиши юзасидан назоратни ва техник назоратни амалга ошириш;

ободонлаштириш объектларининг муддатидан олдин эскириши ва бузилишининг олдини олиш ҳамда уларни иш ҳолатида сақлаш бўйича профилактика тадбирларини ташкил этиш;

байрамларга, маданий ва сиёсий тадбирларга, хорижий меҳмонлар ва делегацияларнинг келишига тайёрлаш даврида шаҳарлар ва туманлар кўчаларини, майдонларини безатиш;

ёриткичлардаги электр чироқларини, ишдан чиққан нур таратгичларни алмаштириш, кўчалар, йўлкалар, ҳудудларнинг ёритилганлик даражасини ўлчаш, ёриткичларни ўз вақтида ёндириш ва ўчириш, ташқи ёритиш электр тармоқларини, ускуналар ва иншоотларни уларнинг соз ҳолатдалиги юзасидан назорат қилиш ва техник кўрикдан ўтказиш;

кўчалар ва бошқа жойларда тутилган назоратсиз, шу жумладан, эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни вақтинчалик сақлаш учун махсус жойлар ташкил этиш;

одамлар ва ҳайвонларга жароҳат етказган ёхуд уларга кутилмаганда хуруж қилган ҳайвонларни кейинчалик карантин қилиш учун ветеринария бўлимларига топшириш;

ҳайвонларнинг қутуриши содир бўлган тақдирда, тегишли ветеринария бўлимлари билан биргаликдаги ишларни ташкил этиш, шунингдек нобуд бўлган ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя этган ҳолда зарарсизлантириш;

қабристонлар ҳудудида зарур тартиб ва тозаликни таъминлаш, фуқароларга (ташкилотларга) уларнинг буюртманомаларига биноан дафн этиш участкаларини бепул тақдим этиш, вафот этганларни қабрларни қазиш норма ва қоидаларига риоя этган ҳолда дафн этиш, фуқароларнинг қабристонда кўрсатиладиган хизматларга буюртмаларини бажариш;

йиғиштириш-тозалаш (супуриш, суғориш, ювиш, чангларни, қорларни, музларни йўқотиш, ирригация хўжалиги объектларини механик тозалаш ва кўчаларни тозалаш-ювиш, эскирган (қуриган), қирқилган дарахтлар, шох-шаббалар ва баргларни йўқотиш) ишлари комплексини амалга ошириш;

Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида замонавий технологияларни, автоматлаштириш ва кичик механизация воситаларини жорий этиш тадбирларини ишлаб чиқиш;

Ободонлаштириш бошқармаси объектларида товар-моддий бойликлар ва электр энергиясидан оқилона фойдаланилишини, унга ажратилган бюджет маблағларини сарфлашнинг самарадорлиги ва ошкоралигини, уларнинг ҳисобга олинишини, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботлар топширилишини таъминлаш;

сунъий иншоотларда ишларни олиб боришга техник рухсатнома бериш, шунингдек қурилаётган сунъий иншоотлар ва ер остидан ўтадиган умумий муҳандислик коллекторларининг ҳолати юзасидан техник назоратни амалга ошириш;

Ободонлаштириш бошқармаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



III. ОБОДОНЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Ободонлаштириш бошқармасига маҳаллий давлат ҳокимияти тегишли ҳудудий органининг қарорига мувофиқ лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.


7. Бошлиқ:

яккабошчилик асосида Ободонлаштириш бошқармаси фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

Ободонлаштириш бошқармаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда Ободонлаштириш бошқармасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўринбосарнинг, бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, Ободонлаштириш бошқармаси фаолиятининг алоҳида бўлимлари (участкалари)га раҳбарлик қилиш юзасидан жавобгарлиги даражасини белгилайди;

Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг бажариши учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

штатлар рўйхатини тасдиқлайди, зарурат бўлганда, Ободонлаштириш бошқармаси тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони ва назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, шунингдек Ободонлаштириш бошқармаси харажатлари сметаси доирасида ўзгартиришлар киритади, кейинчалик уларни тегишли молия органида рўйхатдан ўтказади;

ходимларни белгиланган тартибда ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари) тузади, меҳнат шартномаларига (контрактларига) ўзгартиришлар киритади ва уларни тўхтатади;

Ободонлаштириш бошқармаси номидан ишончномасиз ҳаракат қилади ва унинг манфаатларини ҳимоя қилади, ўз ваколати доирасида шартномалар тузади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


8. Бошлиқ ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда Ободонлаштириш бошқармаси манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилади ҳамда Ободонлаштириш бошқармасига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг ўз вақтида тўланиши, меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган барча талабларнинг қондирилиши, ишлаб чиқариш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган эҳтиёжларга пул маблағларининг ўтказилиши, ўзининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан Ободонлаштириш бошқармасига етказилган зарарлар, шу жумладан, Ободонлаштириш бошқармасига берилган мол-мулк йўқолганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.



IV. ОБОДОНЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИНИНГ

МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


9. Ободонлаштириш бошқармасининг фаолияти:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ҳар йили маҳаллий бюджетлар параметрларида назарда тутиладиган маблағлар;

қуйидагилардан:

фаолият соҳаси бўйича пулли асосда товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотишдан;

вақтинчалик фойдаланилмаётган бинолар ва давлатнинг бошқа мол-мулкини ўзга ташкилотларга ижарага беришдан;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўрсатиладиган хайрия ёрдамидан олинадиган қўшимча даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.


10. Бюджет маблағларини ободонлаштириш ишларини бажариш учун Ободонлаштириш бошқармасининг бўлимлари (участкалари) бўйича тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг функционал классификациясига мувофиқ, тасдиқланган маҳаллий бюджет параметрлари доирасида амалга оширилади.


11. Ҳисобга олишни, статистик ва молиявий ҳисоботларни юритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


12. Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобот даври тугагандан кейин ваколатли органларга рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий ҳисоботларни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг белгиланган тартибда давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб беради.


13. Ободонлаштириш бошқармаси фаолиятини назорат қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ваколатли органлар томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


14. Ободонлаштириш бошқармаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори билан қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 январь, 2-сон, 26-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 1-сон, 2-модда
































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск