ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хокимиятлардаги комиссиялар ва органлар /

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.11.2010 й. 251-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 11 ноябрдаги

251-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги

Ободонлаштириш бош бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 22 январдаги ПҚ-1045-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон ва "Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорлари асосида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади)нинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.


2. Ободонлаштириш объектларини (йўллар, йўлкалар ва йўл элементлари, сунъий иншоотлар, яшил майдонлар, ирригация тармоғи, дов-дарахтларни сунъий суғориш тизими, коллекторлар ва шаҳарнинг дренаж тизими, ер ости муҳандислик коллекторларининг умумий ўтиш жойлари, қабристонлар)ни сақлаш ва улардан фойдаланиш, байрамлар ва тадбирлар арафасида шаҳарни безатиш, шунингдек дайди ҳайвонларни тутиш ва йўқ қилиш Бош бошқарма фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади.


3. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарорларига, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


4. Бош бошқарма мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, банкда ҳисоб-китоб рақамига эга бўлган юридик шахс ҳисобланади.


5. Ташкилотнинг номи:

лотин ёзувидаги давлат тилида - Toshkent shahar hokimligi huzuridagi "Obodonlashtirish bosh boshqarmasi" (қисқача номи - "OBB");

рус тилида - "Главное управление благоустройства" при хокимияте города Ташкента (қисқача номи - "ГУБ").


6. Бош бошқарма Тошкент шаҳар туманлари ҳокимликлари ҳузуридаги туман ободонлаштириш бошқармалари фаолиятига маъмурий раҳбарлик қилади ва уларнинг Низомларини келишади.


7. Бош бошқарма чекланмаган даврга ташкил этилган.



II. БОШ БОШҚАРМАНИНГ МУАССИСИ,

МУАССИСНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. Амалдаги қонунчилик доирасида Бош бошқарманинг муассиси ҳисобланадиган Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Бош бошқарманинг мол-мулки билан боғлиқ шартномалар бўйича ноқонуний хатти-ҳаракатлар тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш;

Бош бошқарманинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёки белгиланмаган мақсадларда фойдаланилаётган мол-мулкини олиб қўйиш;

ташкилотлар ва муассислар томонидан Бош бошқармага етказилган зарар бўйича уларга нисбатан даъво қўзғаш;

Бош бошқарманинг йиллик ишлаб чиқариш режасини тасдиқлаш ва бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш;

Бош бошқармага фойдаланиш учун берилган давлат мол-мулкини бошқаришни назорат қилиш ва уни бегоналаштиришдан сақлаш ҳуқуқига эга.



III. ОБОДОНЛАШТИРИШ БОШ

БОШҚАРМАСИНИНГ МОЛ-МУЛКИ


9. Бош бошқарманинг мол-мулки:

муассис томонидан тезкор бошқариш ҳуқуқи билан Бош бошқармага бириктирилган мол-мулк;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган манбалар ҳисобига шакллантирилади.


10. Бош бошқарманинг мол-мулки қиймати унинг балансида акс эттирилади.


11. Бош бошқарманинг мол-мулки бўлинмас ҳисобланади ва Бош бошқарма ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас.


12. Бош бошқарма ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавоб беради.


13. Бош бошқарма муассиснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.



IV. БОШ БОШҚАРМАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


14. Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

архитектура-қурилиш меъёрлари ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ободонлаштириш объектларини сақлаш, улардан фойдаланиш ишларини ўз вақтида ташкил этиш ва сифатли бажариш;

мавсумий талабларни ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш (супуриш, сув қуйиш, ювиш, чангдан, қордан тозалаш, сирпанчиқларга қарши курашиш, ирригация хўжалиги объектларини механик усулда тозалаш ва кўчаларни ювиш);

кўчалар, хиёбонлар, бульварлар, ёдгорлик мажмуалари ва умумий фойдаланиладиган бошқа яшил зоналарни кўкаламзорлаштириш, дарахтзорларни сақлаш (парвариш қилиш), суғориш бўйича агротехника тадбирларини амалга ошириш, зараркунандалар ва касалликларга қарши курашиш;

йўл-кўприк хўжалигидан (кўчаларнинг қатнов қисмидаги йўл қопламаси, йўлкалар, тўхташ жойларидаги шийпонлар, ер ости ўтиш жойлари, кўприклар, транспорт йўллари ажраладиган жойлар ва кўтарма кўприклар, йўл четидаги бордюрлар, сув ажратиш тармоқлари ва бошқа сунъий иншоотлардан) фойдаланиш;

дренаж хўжалиги объектларидан (вертикал ва горизонтал қудуқлар, очиқ ва ёпиқ коллекторлар, фавворалар, сунъий сув ҳавзалари, ер ости ва ёмғир сувларини чиқариб берадиган насос станцияларидан) фойдаланиш;

Тошкент шаҳри қабристонларини сақлаш ва улар ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш.

Бош бошқарма ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Тошкент шаҳрини ободонлаштириш бўйича тасдиқланган шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатлари асосида ободонлаштириш ишлари бажарилишини назорат қилиш;

ободонлаштириш объектларининг физик ҳолати ҳар йили техник баҳоланишини ташкил этиш;

лойиҳа-смета ҳужжатларига ва белгиланган тартибда тасдиқланган аниқ рўйхатларга мувофиқ ободонлаштириш объектларини жорий ва мукаммал таъмирлаш юзасидан пудрат шартномалари тузиш;

ободонлаштириш объектлари муддатидан олдин эскириши ва емирилишининг олдини олиш тадбирларини ташкил этиш ва уларни соз ҳолатда сақлаш;

шаҳар кўчалари ва майдонларини байрамларга, маданий ва сиёсий тадбирларга, хорижий меҳмонлар ва делегациялар келишига тайёрлаш учун безатиш;

ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш масалаларида ихтисослаштирилган бошқармаларнинг моддий-техника базасини таъминлашга кўмаклашиш;

ихтисослаштирилган бошқармалар ходимларининг меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида янги, замонавий технологиялар, автоматлаштириш ва кичик механизация воситаларини жорий этиш тадбирларини ишлаб чиқиш;

бюджет маблағларини сарфлашнинг самарадорлиги ва очиқ-ошкоралигини таъминлаш, товар-моддий бойликлар, ёнилғи-мойлаш материаллари, электр энергияси ва пул маблағларидан оқилона фойдаланилишини, уларнинг ҳисобга олинишини, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармаларнинг молиявий ҳисоботларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиш;

ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш ишларини олиб бориш учун методик қўлланмалар, кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

сунъий иншоотларда ишларни олиб боришга техник рухсатнома бериш, шунингдек қурилаётган сунъий иншоотлар ва ер остидан ўтадиган умумий муҳандислик коллекторларининг ҳолати юзасидан техник назоратни амалга ошириш.



V. БОШ БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


15. Бош бошқармага Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига мувофиқ лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошқарувчи бошчилик қилади.


16. Бош бошқарма бошқарувчиси:

яккабошчилик асосида Бош бошқарма фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;

Бош бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда Бош бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарларининг, Бош бошқарма тизими бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини, уларнинг Бош бошқарма фаолиятининг алоҳида участкаларига ва ихтисослаштирилган бошқармалар ишига раҳбарлик қилиш юзасидан жавобгарлик даражасини белгилайди;

Бош бошқарма тизими ва ихтисослаштирилган бошқармалар ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

штатлар жадвалини тасдиқлайди, зарурат бўлганда, ходимларнинг белгиланган умумий сони ва назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Бош бошқарма марказий аппарати тузилмасига, шунингдек кейинчалик молия органида рўйхатдан ўтказган ҳолда Бош бошқарма марказий аппарати харажатлари сметасига ўзгартиришлар киритади;

Бош бошқарма марказий аппарати ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, ходимларни марказий аппаратга ишга қабул қилади ҳамда улар билан меҳнат шартномалари тузади, меҳнат шартномаларига ўзгартиришлар киритади ва шартномаларни бекор қилади;

Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан келишган ҳолда ихтисослаштирилган бошқармалар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

ишончномасиз Бош бошқарма номидан иш кўради ва унинг манфаатларини ҳимоя қилади, ўз ваколатлари доирасида шартномалар тузади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


17. Пул маблағлари, моддий бойликлар, бухгалтерия ҳисоб-китоблари ва кредитларга тааллуқли барча ҳужжатлар бошқарувчи ёки унинг ўринбосари ва бош бухгалтер томонидан имзоланади.


18. Бош бошқарма бошқарувчиси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.


19. Бош бошқарма бошқарувчиси ушбу Низомда назарда тутилган тартибда корхона фаолияти тўғрисида муассисга ҳисобот беради.


20. Бош бошқарма бошқарувчиси ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда давлат корхонаси манфаатларини кўзлаб иш кўради ҳамда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш, меҳнат билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча талабларни қондириш, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжлар учун пул маблағлари ўтказилиши, ўзининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан Бош бошқармага етказилган зарар учун, шу жумладан, Бош бошқармага берилган мол-мулк йўқолган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.



VI. БОШ БОШҚАРМАНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


21. Бош бошқарма:

Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси билан келишган ҳолда тасдиқланган параметрлар доирасида ободонлаштириш ишларини бажариш учун бюджет маблағларини ўзининг ихтисослаштирилган бошқармаларига тақсимлайди;

ихтисослаштирилган бошқармаларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат ва таҳлил қилади;

моддий-техник таъминлаш фондларини тақсимлаш, шунингдек ажратилган фондлардан фойдаланиш борасида ихтисослаштирилган бошқармаларга ёрдам беради;

статистика ва молия ҳисоботи масалалари бўйича ихтисослаштирилган бошқармалар устидан умумий молиявий назоратни олиб боради.



VII. БОШ БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


22. Бош бошқарма ҳисобот даври тамом бўлгандан кейин ваколатли органларга молиявий ҳисоботни ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар сақланиши ҳамда уларнинг белгиланган тартибда давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб беради.


23. Бош бошқарма фаолиятини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муассис ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.



VIII. БОШ БОШҚАРМАНИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШ ЁКИ ТУГАТИШ


24. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан келишилган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарори ёки суд қарори билан қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 46-сон, 414-модда.

























































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск