ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Халқ депутатлари кенгашлари. Депутатлар /

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини ташкил этишга оид айрим Тавсиялар (ЎзР ОМ Сенати Кенгашининг 08.06.2006 й. 173-I-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ОМ Сенати Кенгашининг

2006 йил 8 июндаги

173-I-сон Қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари

фаолиятини ташкил этишга оид айрим

ТАВСИЯЛАР


I. ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БУ

ИШДА ДЕПУТАТЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 99-моддасида "Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар", деб белгилаб қўйилган.

Халқ депутатлари вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) сайлов йўли билан ташкил этилиши, уларнинг вакиллик характерини яққол кўрсатади. Яъни, фуқаролар бу органларга сайлов орқали ўз вакилларини сайлайди. Кенгашларга сайланган депутатлар сайловчиларидан ваколат олиб, уларнинг номидан фаолият юритадилар. Бошқача айтганда, депутат давлат ҳокимияти органларидаги халқнинг мухтор вакилидир.

Маҳаллий ҳокимият органлари ўзларининг бутун фаолиятини давлат ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб олиб борадилар, натижада давлат манфаати билан фуқаролар манфаати ўртасида муштараклик вужудга келади.

Кенгашлар ўз фаолиятлари давомида қонун ҳужжатларида берилган ваколатлар доирасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш каби масалаларга, шунингдек, ташкилий ва назорат этишга доир бошқа масалаларга алоҳида эътибор қаратишлари лозим бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 17-моддасида белгилаб қўйилганидек, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг асосий иш шакли сессиядир. Сессия тегишли ҳоким томонидан заруратга қараб, бир йилда камида икки марта чақирилади. Албатта, буни эътиборга олган ҳолда Кенгаш сессияларини бир йилда икки маротабадан ортиқ чақирилиши қонун бузилиши деб тушунилмаслиги керак. Аксинча, тегишли ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ва бошқа йўналишларга доир тезда ҳал этишни талаб қилган долзарб масалаларни кўриб чиқиш мақсадида режада мўлжаллангандан ташқари сессиялар чақириш Кенгаш фаолиятининг самарадорлигини оширади. Ҳозирги вақтда маҳаллий Кенгашлар учун белгиланган депутатлар сони ҳам (вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига 60 нафаргача, туман ва шаҳар Кенгашларига 30 нафаргача депутат сайланади) Кенгаш сессияларини тезкорлик билан ташкил этиш имконини беради.

Кенгаш сессияларида кўриладиган масалалар режаси ҳар йилга мўлжалланган ҳолда тузилиб, бутун чақириқ даврини ўз ичига қамраб олиши лозим.

Кенгашнинг сессияларини чақиришга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёнида қуйидаги асосий ташкилий ишларни бажариш талаб этилади:

сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларни аниқлаш;

масалаларни муҳокамага тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳларини тузиш;

сессия белгиланган кун ва унинг кун тартибига киритиш учун таклиф этилаётган масалаларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;

қонунга мувофиқ сессия белгиланган кундан камида 7 кун олдин депутатларга бўлажак сессия тўғрисида хабарнома ва кўриладиган масалалар юзасидан тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини юбориш;

депутатларни ва сессияга таклиф этилганларни рўйхатга олиш;

таҳрир гуруҳларини тузиш.

Бундан ташқари, сессия қатнашчиларининг самарали ишлашлари учун зарур бўлган бошқа шарт-шароитларни яратиб бериш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.

Сессия муҳокамасига киритишга мўлжалланган масалаларни тайёрлаш ва кейинчалик унинг муҳокамаси жараёнига имкон қадар кўпроқ депутатларни жалб қилиш, кўрилаётган масалага дахлдор бўлган корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари, мутахассислар ҳамда тажрибали ходимларнинг фикрини ўрганиб, улар билан мунозаралар ўтказиш зарур.

Сессия муҳокамасига таклиф этилган масалалар олдиндан оммавий ахборот воситаларида эълон

...
Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск