ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 08.05.2003 й. 272-сон Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари, бош бошқарма, бошқарма, корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Фармойишлари, Ҳукумат ва шаҳар ҳокими қарорларининг бажарилишини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.2003 й.

N 272




ТОШКЕНТ ШАҲАР ВА ТУМАН

ҲОКИМЛИКЛАРИ, БОШ БОШҚАРМА, БОШҚАРМА,

КОРХОНА   ВА   ТАШКИЛОТЛАРДА   ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ   ПРЕЗИДЕНТИНИНГ   ФАРМОН

ВА   ФАРМОЙИШЛАРИ,   ҲУКУМАТ   ВА   ШАҲАР

ҲОКИМИ ҚАРОРЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ

ТАШКИЛ     ЭТИШ,    МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамаси Назорат бўлими ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказилган ўрганишлар натижаларига кўра бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ҳамда уларнинг ижроси юзасидан қабул қилинган ҳукумат ва шаҳар ҳокими қарорлари бажарилишини ташкил этиш, уларни назорат қилишда жойларда баъзи камчиликларга йўл қўйилмоқда,


Айрим корхона, ташкилот ва муассасаларда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 12-сонли қарори талабларига тўлиқ риоя этмаслик ҳоллари кузатилмоқда, тегишли Фармон, қарорлар бажарилишида камчиликлар мавжуд бўлиб, улар бўйича меҳнат жамоалари билан олиб борилаётган ишлар янада такомиллаштирилиши талаб этилади.


Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Фармойишлари, ҳукумат ва шаҳар ҳокими қарорларининг бажарилишини ташкил этиш, назорат қилиш, мувофиқлаштириш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 12-сонли, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2001 йил 12 январдаги "Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамаси Назорат бўлими ва туман бош инспекторлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 20-сонли қарорлари ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари, бош бошқарма, бошқарма, корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва Фармойишлари, ҳукумат ва шаҳар ҳокими қарорларининг бажарилишини ташкил қилиш тартиби ҳамда мувофиқлаштириш ва назорат қилиш тизими 1 ва 2-иловаларга асосан тасдиқлансин ва унга амал қилган ҳолда иш олиб борилиши белгилаб қўйилсин.


2. Бош бошқармалар, бошқармалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Фармойишлари, ҳукумат ва шаҳар ҳокими қарорлари бажарилиши кўриб чиқилсин ҳамда бошқармаларда ва бошқармалар тасарруфидаги ташкилот ва муассасаларда бир ой муддат ичида қуйидаги ишлар бажарилиши таъминлансин:

- шу кунгача қабул қилинган ҳамда бундан буён чиқариладиган барча тегишли Фармон ва қарорларнинг матнларини тўлиқ бўлиши;

- мазкур қарорнинг 1-иловасидаги тартиб талабларига мувофиқ раҳбарлар бошчилигида "Фармон ва қарорлар бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳлари" тузилиши;

- фуқаролар, меҳнат жамоалари, талабалар ва ўқувчи ёшларни Президент Фармонлари билан яқиндан таништириб бориш, Фармон талабларининг моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида "Президент Фармонларини ўрганиш бурчаклари" ташкил этилиши.


3. Туман ҳокимликлари, бош бошқармалар, бошқармалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Фармойишлари, ҳукумат ва шаҳар ҳокими қарорларининг бажарилишини ташкил қилиш тартиби ҳамда улар бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш тизими юзасидан қуйидагилар амалга оширилсин:

- бир ой муддат ичида ва бундан буён ҳар ярим йилда бир марта бошқарма ва бўлимларда тегашли масъул ходимлар, мутахассислар иштирокида семинарлар ўтказилиши;

- Президент Фармон ва Фармойишлари, ҳукумат ва шаҳар ҳокими қарорларининг бажарилиши юзасидан олинаётган маълумотларнинг таҳлили натижалари ҳар чоракда камида бир марта муҳокама қилиб борилиши;

- бир ой муддатда туман назорат бош инспекторлари зарур бўлган компьютер-техника воситалари билан таъминлансин.


4. Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамаси Ишлар бошқаруви (Х.Х. Рафиқов):

- Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамасида тасдиқланган тизим бўйича маълумотларнинг белгиланган муддатларда мунтазам равишда бериб борилиши назорат қилиб борилсин;

- Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамаси Назорат бўлими белгиланган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлган компьютер-техника воситалари билан таъминлансин.


5. Туман ҳокимликлари, барча бош бошқарма, бошқармалар томонидан бир ой муддатда Тошкент шаҳар ҳокимияти Назорат бўлимига мазкур қарорнинг 2; 3 -бандларини бажарилиши юзасидан маълумот тақдим этилсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлари - мажмуа раҳбарлари, туман ҳокимлари, барча бош бошқарма, бошқармаларнинг биринчи раҳбарлари зиммасига юклатилади.


7. Мазкур қарор ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.



Тошкент щаҳар ҳокими                                             Р. Шоабдурахмонов




























Время: 0.0245
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск