ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2000 й. 303-сон "Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ташкилий-кадрлар хизмати мақомини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.2000 й.

N 303




ВИЛОЯТЛАР, ШАҲАРЛАР ВА ТУМАНЛАР

ҲОКИМЛИКЛАРИ  ТАШКИЛИЙ-КАДРЛАР

ХИЗМАТИ МАҚОМИНИ ЎЗГАРТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ташкилий-кадрлар хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш, маҳаллий ижро ҳокимияти органларида кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва янгилаш ишларини тубдан яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг эътиборлари жойларда ташкилий - кадрлар хизмати фаолиятини ташкил этиш масалалари бўшаштириб юборилганлигига, уларни бу соҳада давлат сиёсати тамойилларини жорий этишга қодир бўлган тажрибали ва лаёқатли мутахассислар билан тўлдиришга қаратилсин.

3. Ҳокимликларнинг ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳлари зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклансин:

раҳбарлик лавозимларига кадрлар тайёрлаш ва жой-жойига қўйиш тизимини яратиш ва мувофиқлаштириш;

ҳудудларда кадрларга бўлган эҳтиёж асосида амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантириш, уларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимларга тайёрлаб бориш, қайта ўқитиш ва пировард натижада замонавий раҳбар тайёрлаш тизимини яратиш;

ҳудудларда мунтазам равишда кадрлар билан ишлашнинг аҳволини таҳлил қилиш, ёш истеъдодли, мустақиллигимиз ғояларига содиқ бўлган ватанпарвар, фидоий кадрларни танлаш ва улар тўғрисида ҳокимият раҳбариятига ахборот ва таклифлар бериб бориш;

раҳбар кадрлар алмашинуви (ротация) эҳтиёжларини ўрганиб бориш ва таклифлар киритиш;

таълим муассасалалари ва ўқув юртлари билан кадрларга бўлган эҳтиёж юзасидан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш;

ҳудудлардаги кадрлар тўғрисидаги маълумотларни ўзида жамлаган ягона компьютер маълумотлар базасини яратиш ва ундан доимий равишда самарали фойдаланиш.


4. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари кадрлар бўйича давлат сиёсати тамойилларининг амалга оширилиши, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, ўқитиш ва тарбиялаш учун шахсан жавобгардирлар.

Икки ой муддат ичида уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ташкилий-кадрлар ишлари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати билан биргаликда ҳокимликларнинг ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳларини махсус билим ва тайёргарликка, касбий ва ҳаётий тажрибага эга бўлган, ўз билими ва ишчанлик малакаси бўйича давлатнинг  кадрларни тайёрлаш ва жой-жойига қўйиш сиёсатини амалга оширилишини таъминловчи кадрлар билан янгилаш ва тўлдириш юклансин. 


5. Ўзбекистон Республикаси  Молия вазирлиги тегишли ҳокимликлар ходимларининг чекланган штатлари сони доирасида, меҳнатга ҳак тўлашнинг ягона тариф сеткаси ва бошқарув органлари ходимларига меҳнат ҳаки тўлаш бўйича гурҳлар жадвалидан келиб чиқиб:

вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари аппарати ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳ раҳбарлари иш ҳақини Ахборот-таҳлил гуруҳлари раҳбарлариникига тенглаштирилган ҳолда молиялаштиришни таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорининг 1, 2, 5-иловаларига, "Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги 1997 йил 30 сентябрдаги 459-сон қарорининг 1, 2, 3, 4, 9, 10, 11, 12-иловаларига тегишли ўзгартиришлар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов ва  Президентнинг Ташкилий-кадрлар ишлари бўйича давлат маслаҳатчиси зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов







































Время: 0.0227
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск