ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.11.1996 й. ПФ-1651-сон "Туманга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликлари бошқарув органларининг тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.11.1996 й.

N ПФ-1651



ТУМАНГА БЎЙСУНУВЧИ ШАҲАРЛАР

ҲОКИМЛИКЛАРИ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИНИНГ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ва ҳудудий бошқарув органлари тузилмасини такомиллаштириш, маъмурий-бошқарув ходимлари фаолияти самарадорлигини ошириш; уларни сақлашга харажатларни камайтириш мақсадида:


1. Туманга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликларининг аппаратларини тугатиш ва уларнинг вазифаларини тегишли туманлар ҳокимликларининг аппаратларига топшириш борасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар ҳокимларининг таклифи қабул қилинсин.


2. Туманга бўйсунувчи шаҳарларга эга бўлган туманлар ҳокимликларининг штат жадвалига туман ҳокимининг биринчи ўринбосари - шаҳар ҳокими қўшимча лавозими киритилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раиси, вилоятларнинг ҳокимлари тегишли ташкилий тадбирларни амалга оширсинлар ҳамда бўшайдиган ходимларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этсинлар.


4. Ушбу Фармоннинг ижро этилишини назорат қилиш Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Т. Алимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1997 йил, 1-сон, 1-модда






























Время: 0.0254
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск