Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Давлат активларини биржадан ташқари савдоларда шу жумладан инвестиция мажбуриятлари билан сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.01.2009 й. 27-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 29 январдаги

27-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат активларини биржадан ташқари савдоларда,

шу жумладан, инвестиция мажбуриятлари

билан сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат активларини биржадан ташқари савдоларда, шу жумладан, харидорнинг инвестиция мажбуриятлари билан сотиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


биржадан ташқари савдолар - аукцион, танлов (тендер) савдоларида ёки тўғридан-тўғри сотиш йўли билан амалга ошириладиган давлат активларини сотиш жараёни;


давлат активлари - давлат мулки ҳисобланган корхоналар, хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги акциялар (улушлар, ер участкалари ва бошқа мол-мулк);


савдо ташкилотчиси - сотувчи ёхуд унинг топшириғи бўйича сотувчи билан тузилган шартнома асосида аукционлар ва танловлар (тендерлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш хизматлари кўрсатадиган ихтисослаштирилган ташкилот;


Давлат тендер комиссияси - давлат мол-мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссияси;


ИИГ - тендер қатнашчиларини малакали танлаб олиш ва тендер таклифларни баҳолаш мақсадида Давлат тендер комиссиясининг қарори билан ташкил этилган вазирликлар ва идораларнинг масъул ходимларидан, тармоқ хўжалик бирлашмалари вакилларидан иборат идоралараро ишчи гуруҳ;


ишчи орган - Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси;

талабгор - таклиф этилган шартларда биржадан ташқари савдоларда қатнашиш нияти тўғрисида ариза берган юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);


Ўзбекистон Республикаси резидентлари - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар, иммунитетдан ва дипломатик имтиёзлардан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширмайдиган ташкилотларининг ваколатхоналари;


Ўзбекистон Республикаси норезидентлари - Ўзбекистон Республикаси резиденти тушунчаси остига тушмайдиган шахслар;


қатнашчи - аукционда ва танловда (тендерда) қатнашиш учун қўйилган талабгор ёки унинг тўлиқ ваколатли вакили;


тўлиқ ваколатли вакил - ишончнома асосида талабгор томонидан биржадан ташқари савдоларда қатнашиш учун вакил қилинган юридик ёки жисмоний шахс;


сотувчи - Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи;

харидор - биржадан ташқари савдо натижалари бўйича у билан давлат активи олди-сотди шартномаси тузиладиган юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);


савдо предмети - савдо қатнашчисининг биржадан ташқари савдо натижасида шаклланган сотув қиймати ва (ёки) инвестиция мажбуриятлари ва бошқа мажбуриятлар (агар бу назарда тутилган бўлса) бўйича давлат активининг олди-сотди шартномаси тузишга бўлган ҳуқуқи;


танлов (тендер) - танлов (тендер) ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали харидорни аниқлаш шакли. Танловлар (тендерлар) очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин;


очиқ танлов (тендер) - танлов (тендер)нинг давлат активларини сотиб олиш ва танлов (тендер) шартларини бажариш нияти тўғрисида буюртманома берган ҳар қандай юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган тури;


ёпиқ танлов (тендер) - танлов (тендер)нинг махсус таклифномалар бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган мезонлар бўйича олдиндан танланган юридик ва жисмоний шахслар қатнашадиган тури;


танлов (тендер) шартлари - танлов (тендер)ни ўтказиш тартиби, ўтказиш жойи, таклифнинг нархи, савдо қатнашчиларига қўйиладиган қўшимча юкламалар, инвестиция мажбуриятлари ва бошқа мажбуриятлар ҳамда талаблар бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган шартлар;


танлов (тендер) ҳужжатлари - давлат активининг техник, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари, шунингдек танлов (тендер) шартлари ва тартиб-қоидаси тўғрисидаги бирламчи маълумотлар мавжуд бўлган танлов (тендер)ни ўтказиш қоидаларидан, танлов (тендер) таклифлари шакли ва ахборот меморандумидан иборат бўлган сотувчи томонидан тўлов эвазига талабгорларга бериладиган ҳужжатлар тўплами;


танлов (тендер) таклифи - танлов (тендер) ҳужжатларида белгиланадиган шартларда шартнома тузиш таклифи;


савдони ўтказиш санаси - аукцион ўтказиладиган кун ва танлов (тендер) якунлари чиқариладиган кун;


сотиб олиш тўлови - давлат активлари сотиб олинганлиги учун харидор томонидан сотувчининг махсус ҳисоб рақамига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб ўтказиладиган миллий ва (ёки) эркин муомаладаги валютадаги пул маблағлари;


инвестиция мажбуриятлари - биржадан ташқари савдоларда қатнашиш натижасида сотиб олинган объектларга инвестицияларни амалга ошириш бўйича давлат активларини сотиб олишда харидор томонидан олинадиган мажбуриятлар;


бошқа мажбуриятлар - қиймати баҳоланмайдиган давлат активини сотиб олишга нисбатан харидорнинг мажбуриятлари;


аукцион - мусобақалашиш асосида харидорни танлаш шакли, бунда давлат активи учун энг катта нархни таклиф қилган қатнашчи давлат активини сотиб олиш тўғрисида шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлади. Аукционлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин;


очиқ аукцион - аукционнинг тури, унда давлат активларини сотиб олиш тўғрисидаги нияти ҳақида ариза берган ҳар қандай юридик ва жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти) қатнашиши мумкин;


ёпиқ аукцион - аукционнинг тури, унда сотувчи томонидан белгиланган мезонлар бўйича олдиндан танланган юридик ва жисмоний шахслар махсус таклифномалар билан қатнашади;


тўғридан-тўғри сотиш - тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш натижалари бўйича сотувчи ва харидор ўртасида давлат активларининг олди-сотди шартномасини тузиш;


бошланғич нарх - давлат активининг уни биржадан ташқари савдоларга қўйиш учун сотувчи томонидан белгиланган нархи;


баланс сақловчи - балансида ёки устав фондида сотиладиган давлат активи бўлган юридик шахс.


3. Биржадан ташқари бозордаги савдолар қонунийлик, ошкоралик, очиқлик тамойиллари, рақобатни, ўзаро ҳисоб-китобларнинг кафолатини, савдонинг барча қатнашчилари учун тенг шартларни таъминлаш ва рағбатлантириш асосида амалга оширилиши керак.


4. Биржадан ташқари савдоларда давлат активларини сотиш рўйхати, усули, муддати ва шартларини белгилаш, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ёки Давлат тендер комиссиясининг қарорларида ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан амалга оширилади.

Давлат активларини сотувга қўйиш сотувчининг фармойиш берувчи ҳужжати (буйруғи, фармойиши ёки топшириғи) асосида амалга оширилади.


5. Давлат активларини сотишда танлов (тендер) савдоларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш учун сотувчи ёки савдо ташкилотчиси шартнома асосида мамлакатимиз воситачилари ва хорижий воситачиларни жалб қилиши мумкин, улар талабгорлар ёки уларнинг тўлиқ ваколатли вакиллари бўлиши мумкин эмас.


6. Савдоларда давлат активларини сотиш Ўзбекистон Республикаси резиденти томонидан Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари давлат активларини эркин муомаладаги валютада (ЭМВ) ёки Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида сотиб олишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари давлат активларини сотиб олиш учун биржаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг ташкилотларидаги ва "Халқ истеъмол товарлари билан савдо қилиш республика кўргазма-ярмарка савдо маркази" ёпиқ акциядорлик жамиятидаги ўзларининг махсус ҳисоб рақамларидаги, республиканинг ваколатли банкларида очилган хорижий банкларнинг "лоро" вакиллик ҳисоб рақамларидаги миллий валютадаги маблағлардан фойдаланишлари мумкин.


7. Инвестиция мажбуриятлари харидор томонидан давлат мулкининг олди-сотди шартномасига мувофиқ қабул қилинади ва:

ўтказилган пул маблағлари, шунингдек инвесторнинг фаолиятидан олинган фойдани, шу жумладан, унинг улушига ҳисобланган дивидендларни қайта инвестициялаш;

ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун хом ашё ва материаллар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар етказиб бериш;

таъмирлаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;

ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш;

корхонанинг бюджет, давлатнинг мақсадли фондлари олдидаги қарздорлигини, кредитлар ва бошқа мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман тўлаш;

маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг муайян турини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, ноу-хау, интеллектуал мулкнинг бошқа турларини жорий этиш;

кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга харажат қилиш йўли билан;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шаклларда амалга оширилади.

Сотиб олинадиган давлат мулкига нисбатан харидорнинг инвестиция мажбуриятлари ва бошқа мажбуриятлари уларни бажариш муддатларига, инвестиция мажбуриятлари эса, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган қиймат баҳосига эга бўлиши керак.

Инвестиция мажбуриятлари харидор томонидан сотиб олиш тўловига қўшимча сифатида ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олиш тўловларини тўлаш ҳисобига қабул қилиниши мумкин.


8. Биржадан ташқари савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш савдонинг ташкилотчиси томонидан, агар сотувчи билан савдо ташкилотчиси ўртасида тузилган шартномада ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса, унинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


9. Хусусийлаштириладиган корхоналарнинг биржадан ташқари савдога қўйиладиган акциялар пакетлари Марказий депозитарий томонидан сотувчининг ёзма топшириғи асосида унинг "депо" ҳисоб рақамига захирага қўйилади.


10. Кўчмас мулк объектлари (бинолар, иншоотлар)ни савдога қўйиш улар жойлашган ер участкаларини, мавжуд бўлган тақдирда, туташиб кетган ҳудудни ажратиш бўйича тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

Харидор - инвестиция мажбуриятлари билан бино ёки иншоотни сотиб олган жисмоний шахс томонидан қўйиладиган инвестициялар юридик шахснинг балансида ҳисобга олинади, унга сотиб олинган давлат активига ҳуқуқ берилади.


11. Масъулияти чекланган жамиятлар ва ёпиқ акциядорлик жамиятлари устав фондларидаги давлат активларини сотиш тегишли равишда "Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Агар ёпиқ акциядорлик жамияти акциядорлари ва жамиятнинг ўзи сотиладиган акцияларни сотиб олишда уларга берилган устунлик ҳуқуқидан фойдаланмаган тақдирда сотувчи ўзига тегишли акцияларни ушбу Низомда белгиланган тартибда сотади.



II. АУКЦИОНЛАР ЎТКАЗИШГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


12. Аукционни ўтказиш учун сотувчи:

савдо ташкилотчиси билан давлат активлари савдосини ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатишга шартнома тузади, шартномада тарафларнинг реквизитлари, шартнома предмети, савдо ташкилотчиси ва сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан, савдо ташкилотчисини зарур ҳужжатлар ва сотиладиган давлат активи тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш, тарафларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тартиби ва жавобгарлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар бўлиши керак;

аукционнинг санаси ва турини (очиқ ёки ёпиқ) белгилайди;

ушбу Низомнинг 13, 14-бандларига мувофиқ сотувчининг Интернет тармоғидаги веб-сайтида давлат активи савдога қўйилганлиги тўғрисида эълон беради (ёпиқ аукционлар ўтказиш ҳоллари бундан мустасно);

сотувчи, савдо ташкилотчиси, баланс сақловчининг вакилларидан ва зарурият бўлганда, шу жумладан, шартнома асосида жалб этиладиган экспертлар ва маслаҳатчилардан иборат бўлган камида 5 кишидан иборат таркибда доимий ёки вақтинча ишлайдиган аукцион комиссиясини тузади. Аукцион комиссиясига сотувчининг вакили бошчилик қилади.

Аукцион комиссияси ўз иши ренгламентини мустақил ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Қарор комиссия аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда аукцион комиссияси раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга бўлади.

Агар аукцион комиссияси мажлисида унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, унинг қарорлари қонуний ҳисобланади.

Аукцион комиссияси аукционни ўтказиш жараёнини назорат қилади, талабларнинг ягоналигини ва аукцион натижалари бўйича қарор қабул қилишнинг холислигини таъминлайди.


13. Савдо ташкилотчиси сотувчининг шартномада ва бошқа фармойиш берувчи ҳужжатларда кўрсатилган топшириқларига мувофиқ:

аукционда қатнашишга буюртманома бериш муддатини белгилайди;

очиқ аукцион ўтказилишидан олдин 30 кундан кечикмай, устун даражада Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида тарқатиш учун мўлжалланган, икки минг нусхадан ортиқ тиражда нашр этиладиган камида иккита даврий босма нашрда ва савдо ташкилотчисининг Интернет тармоғидаги веб-сайтида аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабарни эълон қилади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиладиган давлат активлари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилади;

аукционда қатнашиш учун талабгорларнинг буюртманомаларини рўйхатдан ўтказади;

ёпиқ аукционда қатнашиш учун сотувчи томонидан олдиндан белгиланган юридик ва жисмоний шахсларга таклифномалар юборади ва уларнинг буюртманомаларини олади;

аукционда қатнашиш истагини билдирган шахсларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди, шунингдек уларни расмийлаштиришда ёрдам беради;

ушбу Низомга мувофиқ талабгорлар орасидан аукцион қатнашчилари рўйхатини тузади;

аукцион қатнашчиларига қатнашчининг тартиб рақамини ва махсус рақамли белги кўрсатилган чиптани беради;

билдиришнома эълон қилинган пайтдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг сўровлари бўйича аукционда сотиладиган давлат активи тўғрисида қўшимча маълумотлар беради;

очиқ аукцион якунлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади, ушбу маълумотлар аукцион ўтказилган кундан бошлаб 30 календарь кун мобайнида илгари очиқ аукцион ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома эълон қилинган айни ўша оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади;

тузилган шартномага мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.


14. Очиқ аукцион тўғрисидаги билдиришномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

савдо ташкилотчисининг номи ва манзили, унинг алоқа қилинадиган телефони, телефакси, электрон почта манзили;

аукционга қўйилган давлат активларининг номи, сони, тавсифи ва давлат активи жойлашган жой;

сотиладиган давлат активининг бошланғич нархи;

баланс сақловчининг номи, унинг фаолияти ихтисоси;

аукцион ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

олди-сотди шартномаси тузилишининг чекланган муддати;

гаровга қўйиш миқдори, муддати ва тартиби, уни қўйиш учун банк реквизитлари;

буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);

қўшимча маълумотлар олиш мумкин бўлган манзил ва алоқа қилинадиган телефон.


15. Ёпиқ аукционни ўтказишда сотувчи унинг талабларига мувофиқ бўлган юридик ва жисмоний шахслар доирасини аниқлайди, сотув ташкилотчиси бундай шахсларга аукцион бошланишидан 30 кун олдин бўлажак аукционда қатнашиш таклифи билан таклифнома ва ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ маълумотларни юборади. Ёпиқ аукцион ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон берилмайди ва аукцион таклиф этилган юридик ва жисмоний шахслар орасида ўтказилади.


16. Аукционда қатнашиш учун талабгор мажбуриятлар бажарилишининг таъминланиши кафолати сифатида давлат активи бошланғич нархининг камида 15 фоизи миқдорида закалат беради. Закалатнинг аниқ миқдори сотувчи томонидан белгиланади.


17. Аукционда қатнашиш учун буюртманомаларни қабул қилиш билдиришномада эълон қилинган санадан бошланади ва аукционни ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда тамом бўлади.


18. Аукционда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили аукцион ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта бўйича қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукционда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг аукционда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, аукционда тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.


19. Савдо ташкилотчиси буюртманоманинг иккинчи нусхасига ҳужжатларнинг рўйхати билан биргаликда берилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида улар қабул қилинган сана ва вақтни кўрсатган ҳолда белги қўяди, ушбу нусха талабгорга ёки унинг вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади. Очиқ аукционда қатнашиш учун буюртманомалар сотувчи томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олиниши керак.


20. Очиқ аукцион ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган қабул қилиш муддати тугагандан кейин тушган, шунингдек ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган ҳужжатлар савдо ташкилотчиси томонидан қабул қилинмайди.

Ҳужжатлар тушган сана савдо ташкилотчисининг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги белгиси бўйича аниқланади.

Бошқа асослар бўйича аукционда қатнашишга рад жавоби берилишига йўл қўйилмайди.


21. Савдо ташкилотчиси томонидан қабул қилинмаган ҳужжатлар ўша куннинг ўзида талабгор ёки унинг тўлиқ ваколатли вакилига тилхат остида топшириш ёхуд кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни қабул қилиш рад этилишининг сабаблари кўрсатилган ҳолда почта орқали (буюртмали хат) юбориш йўли билан қайтарилади. Бунда қўйилган закалат суммаси беш банк куни мобайнида қайтарилади.


22. Ҳужжатлари аукцион ташкилотчиси томонидан қабул қилиб олинган юридик ва жисмоний шахслар аукционда қатнашишга қўйилади.


23. Аукцион қатнашчиларига аукцион ўтказиладиган кунда аукцион қатнашчиси чиптаси берилади, унда қатнашчининг тартиб рақами ва аукционга қўйиладиган давлат активининг номи кўрсатилади. Қатнашчиларга, шунингдек аукцион давомида фойдаланиладиган махсус рақам белгилари берилади.


24. Аукцион қатнашчиси аукцион ўтказилишидан бир соат олдин савдо ташкилотчисига ёзма билдиришнома бериш йўли билан буюртманомани қайтариб олиши мумкин. Ушбу ҳолда қатнашчидан тушган закалат буюртманома қайтариб олиниши тўғрисидаги билдиришнома ташкилотчига тушган пайтдан бошлаб беш банк кунидан кеч бўлмаган муддатда қайтарилиши керак.


25. Агар буюртманома қабул қилиш тамом бўлиши санасигача бирорта ҳам буюртманома тушмаса ёки фақат битта буюртманома тушса, аукцион бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади.

Бунда савдо ташкилотчиси бу ҳақда аукцион комиссиясини, сотувчини, шунингдек ягона буюртманомани берган қатнашчини хабардор қилади.


26. Давлат активларини сотиш бўйича аукционлар давлат активининг бошланғич нархи босқичма-босқич оширилган ҳолда савдолашиш шаклида ўтказилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


27. Аукционни савдо ташкилотчиси томонидан тайинланадиган аукциончи ўтказади. Аукцион аукциончи томонидан савдо предмети, давлат активининг номи, қисқача тавсифи ва бошланғич нархи, шунингдек савдо жараёнида уни ошириш босқичи (аукцион босқичи) эълон қилинган ҳолда бошланади.


28. Аукционнинг дастлабки босқичи аукцион комиссияси томонидан бошланғич нархнинг бир фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.


29. Аукцион жараёнида ҳар бир уч босқичдан кейин аукциончи аукцион босқичини ошириш томонга ўзгартириши мумкин. Бунда аукциончи нархни айтади, қатнашчилар эса қатнашчининг рақамини кўтариб объектни ушбу нархда сотиб олишга тайёрлиги тўғрисида билдирадилар.


30. Бир неча қатнашчилар томонидан қизиқиш намоён қилинган тақдирда аукциончи нархни аукцион босқичига мувофиқ ошириб навбатдаги нархни эълон қилади.


31. Аукцион навбатдаги нарх 3 марта эълон қилингандан кейин харидорлардан ҳеч бири чиптасини кўтармаса тугалланади. Чиптасининг рақами аукциончи томонидан охирги марта айтилган харидор аукционнинг ғолибига айланади. Шундан кейин аукциончи аукцион савдога қўйилган давлат активининг сотилганлигини эълон қилади, сотув нархини ва аукцион ғолибининг чиптаси рақамини айтади.



III. ТАНЛОВЛАР (ТЕНДЕРЛАР)НИ

ТАЙЁРЛАШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


32. Танлов (тендер)ни ўтказиш учун сотувчи:

савдо ташкилотчиси билан давлат активлари савдосини ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатишга шартнома тузади, шартномада тарафларнинг реквизитлари, шартнома предмети, савдо ташкилотчиси ва сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан, савдо ташкилотчисини зарур ҳужжатлар ва сотиладиган давлат активи тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш, тарафларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тартиби ва жавобгарлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар бўлиши керак;

танлов (тендер) санаси, шартлари ва турини белгилайди;

ушбу Низомнинг 33, 34-бандларига мувофиқ сотувчининг Интернет тармоғидаги веб-сайтида давлат активи танловга (тендерга) қўйилганлиги тўғрисида эълон беради (ёпиқ танловлар (тендерлар) ўтказилиши ҳоллари бундан мустасно);

сотувчи, савдо ташкилотчиси, баланс сақловчининг вакилларидан ва зарурият бўлганда, шу жумладан, шартнома асосида жалб этиладиган экспертлар ва маслаҳатчилардан иборат бўлган камида 5 кишидан иборат таркибда доимий ёки вақтинча ишлайдиган танлов (тендер) комиссиясини тузади. Танлов (тендер) комиссиясига сотувчининг вакили бошчилик қилади.

Танлов (тендер) комиссияси ўз иши регламентини мустақил ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Қарор комиссия аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда танлов (тендер) комиссияси раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга бўлади.

Танлов (тендер) комиссияси мажлисида унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, унинг қарорлари қонуний ҳисобланади.

Танлов (тендер) комиссияси танлов (тендер) савдолари ўтказилиши жараёнларини назорат қилади, талабларнинг ягоналигини ва савдо натижалари бўйича қабул қилинган қарорларнинг холислигини таъминлайди, шунингдек танлов (тендер) ҳужжатларини тасдиқлайди. Ушбу ҳужжатлар умумий қабул қилинган белгилар ва номлардан фойдаланган ҳолда тушунарли тилда, икки хил талқин қилинмайдиган сўзлар ва жумлаларда тузилиши керак.


33. Савдо ташкилотчиси сотувчининг шартномада ва бошқа фармойиш берувчи ҳужжатларда кўрсатилган топшириқларига мувофиқ:

корхона ва сотиладиган давлат активи тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилади, инвесторларни, шу жумладан, хорижий инвесторларни излашни ташкил этади ва талабгорларнинг корхона, унинг асосий техник-иқтисодий, молиявий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари билан танишиши учун шарт-шароитлар яратади;

танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлайди;

танлов (тендер)да қатнашиш учун буюртманомалар бериш муддатини белгилайди;

танлов (тендер) таклифлари билдирилган конвертларни очишнинг белгиланган санасигача ўттиз кундан кечикмай, устун даражада Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида тарқатиш учун мўлжалланган, икки минг нусхадан ортиқ тиражда нашр этиладиган камида иккита даврий босма нашрда ва савдо ташкилотчисининг Интернет тармоғидаги веб-сайтида очиқ танлов (тендер) ўтказилиши тўғрисидаги хабарни эълон қилади;

сотувчи томонидан белгиланган миқдордаги тўлов эвазига талабгорларга уларнинг сўровлари бўйича танлов (тендер) ҳужжатларини беради;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиладиган давлат активлари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилади;

танловда (тендерда) қатнашиш учун талабгорларнинг буюртманомаларини рўйхатдан ўтказади;

ёпиқ танловда (тендерда) қатнашиш учун сотувчи томонидан олдиндан белгиланган юридик ва жисмоний шахсларга таклифномалар юборади ва уларнинг буюртманомаларини олади;

савдода қатнашиш истагини билдирган шахсларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди, шунингдек уларни расмийлаштиришда ёрдам беради;

очиқ танлов (тендер) якунлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади. Маълумотлар танлов (тендер) ўтказилган кундан бошлаб 30 календарь кун мобайнида илгари ёпиқ танлов (тендер) ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома эълон қилинган айни ўша оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади;

тузилган шартномага мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.


34. Очиқ танлов (тендер) тўғрисидаги билдиришномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

савдо ташкилотчисининг номи ва манзили, унинг алоқа қилинадиган телефони, телефакси, электрон почта манзили;

танлов (тендер)га қўйилган давлат активларининг номи, сони, тавсифи ва давлат активи жойлашган жой;

сотиладиган давлат активининг бошланғич нархи;

инвестиция мажбуриятларининг (қўйиш шакли ва шартлари ёйиб кўрсатилган ҳолда) ва бошқа мажбуриятларнинг энг кам ҳажми;

қўшимча юкламалар тўғрисидаги маълумотлар;

баланс сақловчининг номи, унинг фаолияти ихтисоси;

талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари очиш санаси, вақти ва жойи;

танлов (тендер) ўтказиш санаси, вақти, жойи;

олди-сотди шартномаси тузилишининг чекланган муддати;

гаров қўйиш миқдори, муддати ва тартиби, уни қўйиш учун банк реквизитлари;

буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);

танлов (тендер) ҳужжатларини ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил;

танлов (тендер) ҳужжатлари ва тўловни тўлаш учун банк реквизитлари учун тўлов миқдори.


35. Ёпиқ танлов (тендер)ни ўтказишда сотувчи юридик ва жисмоний шахслар доирасини олдиндан аниқлайди, сотув ташкилотчиси уларга ушбу Низомнинг 34-бандига мувофиқ танлов (тендер) таклифлари билдирилган конвертлар очилишидан 30 кун олдин бўлажак танлов (тендер) тўғрисидаги билдиришнома илова қилинган таклифномани юборади. Ёпиқ танлов (тендер) ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон берилмайди ва танлов (тендер) таклиф этилган юридик ва жисмоний шахслар орасида ўтказилади.


36. Танловда (тендерда) қатнашиш учун талабгор мажбуриятлар бажарилиши таъминланиши сифатида давлат активи бошланғич нархининг камида 15 фоизи миқдорида закалат ўтказиши керак. Закалатнинг аниқ миқдори сотувчи томонидан белгиланади.


37. Танловда (тендерда) қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили танлов (тендер) ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда (тендерда) қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда (тендерда) қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил танловда (тендерда) қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

танлов (тендер) тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси;

танлов (тендер) ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов (тендер) таклифлари:

сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, уларни тўлаш шакли, муддати ва шартлари;

агар бу танлов (тендер) шартларида белгиланган бўлса қўшимча равишда талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва (ёки) тегишли тармоққа олдин амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар киритилиши мумкин.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов (тендер) таклифларининг амал қилиш муддати танлов (тендер) ҳужжатларида белгиланади.


38. Савдо ташкилотчиси буюртманоманинг иккинчи нусхасига ҳужжатларнинг рўйхати билан биргаликда берилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида улар қабул қилинган сана ва вақтни кўрсатган ҳолда белги қўяди, ушбу нусха талабгорга ёки унинг вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади. Танлов (тендер)да қатнашиш учун буюртманомалар сотувчи томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олиниши керак.


39. Танлов (тендер) ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган қабул қилиш муддатидан кейин тушган ҳужжатлар савдо ташкилотчиси томонидан қабул қилинмайди. Почта орқали юборилган ҳужжатлар тушган сана савдо ташкилотчисининг рўйхатга олиши бўйича белгиланади.


40. Савдо ташкилотчиси томонидан қабул қилинмаган ҳужжатлар ўша куннинг ўзида талабгор ёки унинг тўлиқ ваколатли вакилига тилхат остида топшириш ёхуд кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни қабул қилиш рад этилишининг сабаблари кўрсатилган ҳолда почта орқали (буюртмали хат) юбориш йўли билан қайтарилади. Бунда қўйилган закалат суммаси 5 банк куни мобайнида қайтарилади.


41. Талабгор агар:

мазкур Низомнинг 37-бандида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, ёхуд ҳужжатлар билдиришномада белгиланган муддатдан кеч тақдим этилган бўлса;

талабгор - юридик шахс тугатиш босқичида турганлиги ёки банкрот деб эътироф этилганлиги аниқланса танлов (тендер) комиссияси томонидан танлов (тендер) савдосига қўйилмайди.

Бошқа асослар бўйича танлов (тендер)да қатнашиш рад этилишига йўл қўйилмайди.


42. Конвертларни очишнинг белгиланган санасигача талабгор ёзма билдиришнома бериш йўли билан ўзининг буюртманомасини ва танлов (тендер) таклифларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Савдо ташкилотчиси кўрсатиб ўтилган билдиришномани у тушган кунда рўйхатдан ўтказиши шарт. Ушбу ҳолда талабгордан тушган закалат тушган билдиришнома рўйхатга олинган кундан бошлаб беш банк кунидан кеч бўлмаган муддатда қайтарилиши керак.


43. Очиқ танлов (тендер)да қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва конвертларни очиш санаси кўрсатилган билдиришномагача уч соат олдин тамом бўлади.


44. Агар билдиришномада белгиланган конвертларни очиш санасида бирорта ҳам буюртманома тушмаса ёки фақат битта буюртманома тушса танлов (тендер) бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади.

Бунда савдо ташкилотчиси бу ҳақда танлов (тендер) комиссиясини, сотувчини, шунингдек ягона буюртманомани берган талабгорни хабардор қилади.

Танлов (тендер) комиссияси, агар берилган танлов (тендер) таклифларидан ҳеч бири танлов (тендер) шартларига мувофиқ бўлмаса, танлов (тендер)ни бўлиб ўтмаган деб ҳисоблаши мумкин.


45. Танлов (тендер) таклифлари билдирилган конвертларнинг биринчи нусхаларини очиш танлов (тендер) комиссияси томонидан амалга оширилади. Конвертларнинг иккинчи нусхалари савдо ташкилотчисида сақланади ва таклифларнинг мазмунига оид низолар келиб чиққан тақдирда очилади.

Ягона қатнашчининг танлов (тендер) таклифлари билдирилган конверт очилмайди.

Қатнашчилар ёки тўлиқ ваколатли вакиллар конвертларни очишда ҳозир бўлишлари мумкин.

Танлов (тендер) таклифлари билдирилган конвертларни очишда танлов (тендер) комиссияси томонидан шартлар ва тартиб-қоидаларга риоя қилиш, танлов (тендер) ҳужжатларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади.

Ушбу иш натижалари бўйича баённома тузилади, унда тушган барча таклифлар ҳамда уларнинг танлов шартлари ва тартиб-қоидаларига мувофиқлиги қайд этилади.


46. Танлов (тендер) таклифларини баҳолаш ва танлов (тендер) ғолибини аниқлаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:


TT = (T * 0,8) + (B * 0,2), бунда:


ТТ - қатнашчининг танлов (тендер) таклифи;

Т - давлат активини сотиб олиш тўлови бўйича қатнашчининг таклифи;

И - инвестиция мажбуриятлари миқдори бўйича қатнашчининг таклифи.


47. Танлов (тендер) туридан қатъи назар, танлов (тендер) ғолибини аниқлаш танлов (тендер) комиссиясининг ёпиқ мажлисида ўтказилади.

Танлов (тендер) таклифи танлов (тендер) шартларига энг кўп даражада мувофиқ деб эътироф этилган қатнашчи танлов (тендер) ғолиби деб эътироф этилади.

Бир ёки ундан ортиқ танлов (тендер) таклифлари тенг бўлган тақдирда таклифида сотиб олиш суммаси юқори бўлган қатнашчи ғолиб деб эътироф этилади, агар ҳам сотиб олиш тўлови суммаси бўйича, ҳам инвестиция мажбуриятлари миқдори бўйича бир хилдаги таклифлар берилган таклифлар эса - таклифи савдо ташкилотчиси томонидан олдин рўйхатдан ўтказилган қатнашчи ғолиб деб эътироф этилади.

Савдо ташкилотчиси танлов (тендер) якунлари тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида танлов (тендер) қатнашчиларини хабардор қилади.



IV. АУКЦИОН ЁКИ ТАНЛОВ (ТЕНДЕР)

КОМИССИЯСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


48. Аукцион ёки танлов (тендер) комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ушбу Низом, бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган, аукцион ёки танлов (тендер) жараёнини бузган тил бириктириш ва бошқа олдиндан кўриб бўлмайдиган ҳолатлар аниқланган тақдирда аукцион ёки танлов (тендер)ни ўтказишни тўхтатиш;

тегишлича асослаган ҳолда аукцион ёки танлов (тендер)ни бўлмаган деб эътироф этиш;

танлов (тендер) қатнашчилари танлов (тендер) ҳужжатларига ва танлов (тендер) ўтказиш шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда бу ҳақда рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда савдо қатнашчисига хабар қилиб қатнашчиларнинг таклифларини рад этиш;

танлов (тендер) ўтказиш санасини илгари танлов (тендер) ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома эълон қилинган оммавий ахборот воситаларида тегишли билдиришнома эълон қилган ва мавжуд бўлган тақдирда буюртманомалар берган талабгорларни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда танлов (тендер) ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада белгиланган муддатдан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кўчириш;

аукцион ўтказиш санасини илгари аукцион ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома эълон қилинган оммавий ахборот воситаларида тегишли билдиришнома эълон қилган ва мавжуд бўлган тақдирда буюртманомалар берган талабгорларни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда аукцион ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада белгиланган муддатдан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кўчириш;

аукцион ёки танлов (тендер) ўтказилишини бекор қилиш, бу ҳақда сотувчи ва қатнашчиларни тегишлича асослаган ҳолда хабардор қилиш.



V. АУКЦИОН ВА ТАНЛОВ (ТЕНДЕР) САВДОЛАРИ

НАТИЖАЛАРИНИ ВА ОЛДИ-СОТДИ

ШАРТНОМАЛАРИ ТУЗИЛИШИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


49. Аукцион ёки танлов (тендер) ўтказиш якунлари бўйича аукцион ёки танлов (тендер) комиссияси томонидан тегишли равишда аукцион ёки танлов (тендер) савдолари баённомаси расмийлаштирилади, баённомада аукцион ёки танлов (тендер)нинг барча қатнашчилари, уларнинг таклифларининг мазмуни ва ғолибни танлаш тўғрисидаги қарор кўрсатилади.

Аукцион ёки танлов (тендер) комиссиясининг қарорига мувофиқ танлов ташкилотчиси ва ғолиб томонидан танлов ўтказилган кунда давлат активининг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун асос ҳисобланадиган ўтказилган савдоларнинг натижалари тўғрисидаги баённома имзоланади.

Ўтказилган савдонинг натижалари тўғрисидаги имзоланган баённома сотувчига ва харидорга тақдим этилади.


50. Ўтказилган савдо натижалари тўғрисидаги баённома асосида аукцион ёки танлов (тендер) ғолиби билан, агар савдо ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада ўзгача муддат кўрсатилмаган бўлса, баённома имзолангандан кейин 20 кундан кечикмай сотувчи ва ғолиб ўртасида давлат активининг олди-сотди шартномаси тузилади.

Агар савдо ғолиби томонидан тўланган закалат ўтказилган савдо натижалари тўғрисидаги баённомада қайд этилган сотиб олиш тўлови суммасининг 15 фоизидан камни ташкил этса, савдо ғолиби давлат активининг олди-сотди шартномаси тузилгунга қадар сотувчининг банк ҳисоб рақамига ёки закалат шартномага мувофиқ савдолар ташкилотчисининг банк ҳисоб рақамига етишмаётган суммани тўлаши шарт.

51. Аукцион ғолиби баённомани ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки рад этган тақдирда аукцион комиссияси томонидан баённомага тегишли белги қўйилади ва сотувчи аукцион ғолиби таклиф этган нархга қараганда бир босқич қуйи паст нархни таклиф этган аукцион қатнашчиси билан шартнома тузишни таклиф қилади. Агар ушбу қатнашчи олди-сотди шартномасини имзолашни рад этса, аукцион натижалари бекор қилинади ва аукцион комиссиясининг қарори билан белгиланган муддатларда такрорий савдолар ўтказилади.

Танлов (тендер) ғолиби баённомани ёки давлат активининг олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки рад этган тақдирда танлов (тендер) комиссияси томонидан баённомага тегишли белги қўйилади ва сотувчи таклифи танлов (тендер) шартларига энг кўп мувофиқ бўлган танлов (тендер)нинг бошқа қатнашчиси билан шартнома тузишни таклиф қилади. Агар ушбу қатнашчи ҳам олди-сотди шартномасини имзолашни рад этса, танлов (тендер) натижалари бекор қилинади ва танлов (тендер) комиссиясининг қарори билан белгиланган муддатларда такрорий савдолар ўтказилади.


52. Аукцион ёки танлов (тендер) ғолиби баённомани ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки рад этган тақдирда у томонидан ўтказилган закалат қайтарилмайди.


53. Давлат активларининг (акциялардан ташқари) олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш сотувчи томонидан амалга оширилади.


54. Биржадан ташқари савдоларда сотилган акциялар шаклидаги давлат активларининг олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорининг ваколатли профессионал қатнашчиси томонидан амалга оширилади.



VI. АУКЦИОН ЁКИ ТАНЛОВ (ТЕНДЕР)

САВДОЛАРИДА СОТИЛМАГАН ДАВЛАТ

АКТИВЛАРИНИ СОТИШ ТАРТИБИ


55. Аукцион ёки танлов (тендер) бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган, савдо якунлари бекор қилинган, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда тузилган давлат активларининг олди-сотди шартномалари бекор қилинган ҳолларда аукцион ёки танлов (тендер) комиссиясининг қарори билан белгиланган муддатларда такрорий савдолар ўтказилади.


56. Аукцион тўрт марта бўлиб ўтмаган деб эътироф этилгандан кейин сотилмаган давлат активи аукцион комиссиясининг охирги баённомаси тасдиқланган санадан бошлаб бир ой муддатда давлат активини аукционга қўйишда белгиланган бошланғич нарх бўйича биржа савдоларига қўйилади.


57. Танлов (тендер) бўлиб ўтмаганлиги тўрт марта эътироф этилганидан кейин сотувчи сотувчи томонидан белгиланган шартларда ва ушбу Низомда белгиланган тартибда тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан (оммавий оферта) сотилмаган давлат активини сотиш тўғрисида эълон беради.

Агар ўтказилган танловлар (тендерлар) талабгорлар йўқлиги муносабати билан бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган тақдирда тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан давлат активини сотишда инвестиция мажбуриятлари суммаси сотувчи томонидан давлат активини танлов (тендер)га қўйишда белгиланган сумманинг 50 фоизигача пасайтирилиши мумкин.

Танловлар (тендерлар) бўлиб ўтмаганлиги эътироф этилган бошқа ҳолларда тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан давлат активларини сотиш шартлари қайта кўриб чиқилмайди.


58. Сотувчи оммавий оферта тўғрисидаги эълонни оммавий оферта бўйича буюртманомаларни қабул қилиш тамом бўлиш санасигача 30 кундан кечикмай, икки минг нусхадан ортиқ тиражда нашр қилинадиган камида иккита республика даврий нашрларида ва сотувчининг Интернет тармоғидаги веб-сайтида эълон қилади.

Оммавий оферта тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар эълон қилинади:

сотувчининг номи ва почта манзили, унинг алоқа қилинадиган телефонлари ва телефакси рақамлари;

сотиш таклиф қилинаётган давлат активларининг номи, сони, тавсифи ва давлат активи жойлашган жой;

баланс сақловчининг номи;

музокаралар ўтказиш санаси, вақти ва жойи;

олди-сотди шартномаларини тузиш шартлари (сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва инвестиция мажбуриятлари, уларни ўтказиш шакли, муддати ва шартлари);

талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш тамом бўлиши санаси ва вақти.

Талабгорларнинг таклифлари ушбу Низомнинг 37-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда оғзи ёпиштирилган конвертларда берилади. Талабгорларнинг тушган таклифлари сотувчи томонидан таклиф берилган сана ва вақт кўрсатилган ҳолда ҳар бир мурожаатга тартиб рақами берилган ҳолда махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.


59. Талабгорлар билан музокаралар сотувчи томонидан ўтказилади, уларнинг натижалари ушбу Низомнинг 81-бандига мувофиқ расмийлаштирилади.

Икки ва ундан ортиқ талабгорлардан таклифлар мавжуд бўлган тақдирда давлат активи учун энг кўп сотиб олиш нархини, шунингдек оммавий оферта тўғрисидаги эълонда кўрсатилган олди-сотди шартномалари тузиш шартларига мувофиқ бўлган инвестиция мажбуриятларини бажариш ҳажми ва муддатларини таклиф этган талабгор ғолиб деб эътироф этилади.

Талабгорларнинг таклифлари тенг бўлган тақдирда бошқалардан олдин буюртманома берган талабгор ғолиб деб эътироф этилади.

Бир нафар талабгор мавжуд бўлган тақдирда олди-сотди шартномаси сотувчи томонидан берилган таклиф оммавий оферта тўғрисидаги эълонда кўрсатилган шартларга мувофиқ бўлган тақдирда тузилади.


60. Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишнинг эълонда белгиланган санасида талабгорлар мавжуд бўлмаган тақдирда давлат активлари оммавий оферта тўғрисидаги эълонда кўрсатилган таклифларни қабул қилиш тамом бўлган санадан бошлаб бир ой муддатда сотувчи томонидан давлат активини танлов (тендер)га қўйишда белгиланган бошланғич нарх бўйича биржа савдоларига қўйилади.

Давлат активлари биржа савдоларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилади.


61. Биржа савдоларига қўйилган давлат активлари сотилмаган тақдирда сотувчи Давлат тендер комиссиясининг кўриб чиқиши учун ушбу давлат активларини инвестиция мажбуриятлари остида "нолинчи" сотиб олиш қиймати бўйича сотиш тўғрисидаги таклифни киритади.


62. Савдоси илгари бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган, улар бўйича савдо якунлари ёхуд олди-сотди шартномалари бекор қилинган давлат активларини аукцион ёки танлов (тендер) савдоларига такрорий қўйиш:

савдо бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган, савдо якунлари бекор қилинган ёхуд шартномалар бекор қилинган санадан бошлаб бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатда такрорий савдони ўтказишда - савдо бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган, савдо якунлари бекор қилинган ёхуд шартномалар бекор қилинган санада шаклланган нарх бўйича;

савдо бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган, савдо якунлари бекор қилинган ёхуд шартномалар бекор қилинган санадан бошлаб бир йилдан ортиқ бўлган муддатда такрорий савдолар ўтказишда - давлат активларининг қолдиқ қиймати қайта баҳолангандан кейин амалга оширилади.



VII. ДАВЛАТ ТЕНДЕР КОМИССИЯСИНИНГ

ҚАРОРЛАРИ БЎЙИЧА ТЕНДЕР

САВДОЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


63. Давлат тендер комиссиясининг қарорлари асосида давлат активларини сотиш бўйича тендер ўтказилишини тайёрлаш ва ташкил этиш ушбу Низомга ва Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланган Иш регламентига мувофиқ унинг ишчи органи томонидан амалга оширилади.

Давлат тендер комиссияси, идоралараро ишчи гуруҳ ва ишчи органнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланади.

Тендерни ўтказиш шартлари ва ғолибни танлаш мезонлари Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланади ва тендер ҳужжатларида акс эттирилади.


64. Тендерни тайёрлаш ва ўтказишни ташкил этиш учун ишчи орган:

тендер ҳужжатларини ишлаб чиқади, шу жумладан, маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқади;

хулоса тайёрлаш учун тендер ҳужжатлари ва таклиф этилаётган тендер шартларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлигига юборади ва уларни кўриб чиқиш учун идоралараро ишчи гуруҳга киритади;

Давлат тендер комиссиясининг кўриб чиқиши учун давлат активларини сотиш шартлари, уларнинг сотув қиймати, инвестиция таклифларини баҳолаш тартиби, ғолибни танлаш мезонлари, тўлов тартиби ва шартлари бўйича идоралараро ишчи комиссиянинг таклифларини киритади;

Давлат тендер комиссиясининг қарорига мувофиқ давлат активларини сотиш бўйича тендерни эълон қилади ва унинг ўтказилишини ташкил этади;

талабгорларни уларнинг буюртманомалари бўйича улар учун белгиланган тўлов эвазига тендер ҳужжатлари билан таъминлайди;

таклиф олинган сана ва вақтни кўрсатган ҳолда талабгорларнинг тендерда қатнашиш учун буюртманомалари ва уларнинг таклифларини қабул қилади;

буюртманомалар ва талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар белгиланган тартибда очилгунга қадар уларнинг сақланиши ва маҳфийлигини таъминлайди;

тендер таклифлари мавжуд бўлмаганда ёки фақат битта таклиф мавжуд бўлганда тендер таклифларини қабул қилиш муддатини узайтиради;

тендер эълон қилинган кундан бошлаб олти ой мобайнида давлат активини сотиб олиш тўғрисида таклиф бўлмаган тақдирда ёки тендер объектига талаб конъюнктурасига қараб Давлат тендер комиссиясига тендер шартларини ўзгартириш бўйича таклифлар киритади;

унга Давлат тендер комиссияси томонидан юкланган бошқа функцияларни амалга оширади.


65. Очиқ тендер ўтказишда ишчи орган томонидан тендер таклифлари билдирилган конвертлар очилган санагача камида 30 кун олдин, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида устун даражада тарқатишга мўлжалланган, икки минг нусхадан ортиқ тиражда нашр этиладиган камида иккита даврий матбуот нашрида ва ўзининг Интернет тармоғидаги веб-сайтида тегишли билдиришнома эълон қилинади.

Очиқ тендер тўғрисидаги билдиришномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

тендер ташкилотчисининг номи, почта манзили, телефакси, алоқа қиладиган шахснинг телефони ва электрон почтаси манзили;

тендерга қўйилган давлат активларининг номи, сони, тавсифи;

хўжалик жамияти ёки баланс сақловчининг номи, унинг фаолияти ихтисоси ва жойлашган жойи;

сотиладиган давлат активининг бошланғич нархи ва талаб қилинадиган инвестицияларнинг энг кам ҳажми;

тендер ўтказиш санаси, вақти ва жойи;

тендер таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);

тендер ҳужжатларини олиш мумкин бўлган манзил ва унинг қиймати;

тендер ҳужжатлари учун тўлов миқдори ва уни ўтказиш учун банк реквизитлари.


66. Ёпиқ тендер ўтказишда унинг қатнашчилари рўйхати Давлат тендер комиссияси томонидан белгиланади. Бунда ишчи орган тендер таклифлари билдирилган конвертларнинг мўлжалланган очиш санасигача камида 30 кун олдин Давлат тендер комиссияси томонидан белгиланган юридик ва жисмоний шахсларга ушбу Низомнинг 63-бандига мувофиқ бўлажак тендер тўғрисидаги билдиришнома илова қилинган таклифномани юборади. Ёпиқ тендер ўтказиш тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмайди.

Тендер таклиф этилган қатнашчилар орасида ушбу Низомда белгиланган тартибда ўтказилади.


67. Билдиришнома ёки ахборот хатида белгиланган муддатдан кейин тушган тендер таклифлари кўриб чиқилмайди. Таклифлар тушиши муддати уларни қабул қилиш рўйхатдан ўтказилган сана бўйича аниқланади.


68. Конвертларни очишнинг белгиланган санаси ва соатигача талабгорлар ўз тендер таклифларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.


69. Давлат тендер комиссияси ёки унинг топшириғи бўйича ишчи орган илгари тендер ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома эълон қилинган оммавий ахборот воситаларида тегишли билдиришнома эълон қилинган ва буюртманомалар берган талабгорлар ёзма равишда хабардор қилинган ҳолда тендер таклифлари билдирилган конвертларни очиш санасини кечроқ муддатга кўчириши, шунингдек бу ҳақда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилиб тендерни бекор қилиши мумкин.


70. Агар билдиришномада белгиланган конвертларни очиш санасида бирорта ҳам таклиф тушмаса ёки фақат битта таклиф тушса тендер бўлиб ўтмаган деб эътироф этилади.

Бунда ишчи орган бу ҳақда Давлат тендер комиссиясини ва ягона буюртманомани берган талабгорни хабардор қилади.

Давлат тендер комиссияси, агар берилган тендер таклифларидан ҳеч бири тендер шартларига мувофиқ бўлмаса, тендерни бўлиб ўтмаган деб эътироф этиши мумкин.


71. Агар тендер бўлиб ўтган тақдирда ишчи орган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва тегишли тармоқ хўжалик бирлашмаларининг вакиллари билан биргаликда қатнашчиларнинг таклифлари билдирилган конвертларни очади, унинг натижалари баённома билан расмийлаштирилади.


72. Тендер таклифларининг нусхалари ишчи орган томонидан эксперт баҳолаш ўтказилиши учун идоралараро ишчи комиссия аъзоларига юборилади. Тендер қатнашчиларининг таклифларини эксперт баҳолаш тендер ҳужжатларида белгиланган шартларда амалга оширилади.

Бунда тушган таклифларни баҳолаш учун идоралараро ишчи гуруҳ ёки Давлат тендер комиссияси томонидан қўшимча равишда бошқа экспертлар жалб қилиниши мумкин.


73. Давлат тендер комиссиясининг қарорига кўра тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш бир ёки бир неча босқичларда ўтказилиши мумкин.


74. Ишчи орган идоралараро ишчи гуруҳнинг топшириғи бўйича ҳар бир босқичдан кейин рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда тендер таклифлари рад этилганлиги тўғрисида қатнашчиларга маълум қилади.


75. Зарурият бўлганда Давлат тендер комиссияси ёки идоралараро ишчи гуруҳ тендер қатнашчисига унинг ўз фаолияти билан боғлиқ қўшимча маълумотларни тақдим этиш имконини бериши мумкин.


76. Тендер таклифларини баҳолаш натижалари, тендер ғолибини ва тендер ғолиблигига захира номзодларни аниқлаш бўйича таклифлар ишчи орган томонидан кўриб чиқиш учун Давлат тендер комиссиясига киритилади.


77. Тендер савдолари якунлари Давлат тендер комиссиясининг мажлисда қатнашган аъзолари томонидан имзоланадиган ва Давлат тендер комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.


78. Ишчи орган тендер қатнашчиларини унинг натижалари тўғрисида Давлат тендер комиссиясининг тендер якунлари тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида хабардор қилиши шарт.

Тендер ғолибини аниқлашда, ўша муддатда унга давлат активининг олди-сотди шартномасини тузиш бўйича музокаралар олиб бориш таклифи билдирилган билдиришнома юборилади.

Агар ғолиб билан музокаралар тендер объектининг олди-сотди шартномасини имзолаш билан якунланмаса, Давлат тендер комиссиясининг қарори билан захира номзодлар деб эътироф этилган тендер қатнашчилари ўзларининг тендер таклифлари амал қилиши муддати мобайнида давлат активининг олди-сотди шартномасини тузиш бўйича музокараларга таклиф қилиниши мумкин.


79. Тендер савдолари ва олиб борилган музокаралар натижалари бўйича ғолиб мавжуд бўлмаган тақдирда Давлат тендер комиссияси томонидан давлат активларини сотишнинг бошқа усуллари (биржа савдолари ёки потенциал инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан сотиш) тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.



VIII. ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ

ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ШАРТНОМАЛАР

БЎЙИЧА СОТИШ ТАРТИБИ


80. Давлат активлари:

ушбу Низомнинг 57-бандида белгиланган ҳолларда;

масъулияти чекланган жамиятлар қатнашчиларига, масъулияти чекланган жамиятларнинг ўзига, ёпиқ акциядорлик жамиятлари акциядорларига, ёпиқ акциядорлик жамиятларининг ўзига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ушбу жамиятларнинг устав фондларидаги давлат улушини сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда;

Давлат тендер комиссиясининг қарори бўйича тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилиши мумкин.


81. Давлат активларини сотиш тўғрисида харидорлар билан тўғридан-тўғри музокаралар натижалари баённомалар билан расмийлаштирилади, унинг асосида сотувчи тегишли буйруқ чиқаради ва баённома тасдиқлангандан кейин йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда харидор билан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда давлат активининг олди-сотди шартномасини тузиш тўғрисида шартнома тузади.


82. Давлат тендер комиссиясининг давлат активини харидор билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан сотиш тўғрисида қарори қабул қилинган тақдирда олди-сотди шартномаларини тузиш шартлари Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланади.



IX. БИРЖАДАН ТАШҚАРИ САВДОЛАР

ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


83. Биржа савдоларида давлат активларининг олди-сотди шартномалари тузилгандан кейин харидор ёки унинг вакили сотиб олиш тўловларини амалга оширади ва тузилган шартнома шартларига мувофиқ инвестиция мажбуриятларини бажаради. Бунда аукцион ёки танлов (тендер) ютилган тақдирда ғолиб томонидан ўтказилган закалат шартнома суммасига киритилади, савдонинг бошқа қатнашчиларига эса ўтказилган закалат беш банк куни мобайнида қайтарилади.


84. Биржадан ташқари савдоларда сотилган давлат активлари бўйича сотиб олиш тўловларини тўлаш муддати сотувчи томонидан белгиланади, бироқ, ушбу муддат агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса олди-сотди шартномаси кучга кирган кундан бошлаб бир йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Харидор сотиб олинаётган давлат мулки учун муддатидан олдин ҳақ тўлашга ҳақлидир.


85. Инвестиция мажбуриятларисиз биржадан ташқари савдоларда сотилган давлат активлари бўйича сотувчи сотиб олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида:

баланс сақловчини хабардор қилади;

харидорга хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги улушларга нисбатан харидорнинг мулкчилик ҳуқуқи тўғрисида сертификат беради;

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига харидор томонидан депозитар хизматларга ҳақ тўлаш шарти билан акциядорлик жамиятларининг акциялари шаклидаги давлат активлари бўйича - акцияларни сотувчининг "депо" ҳисоб рақамидан харидорнинг "депо" ҳисоб рақамига ҳисобдан чиқаришга топшириқ беради;

харидорга давлат активларининг бошқа турлари бўйича мулкчилик ҳуқуқига давлат ордери беради.


86. Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари олинган ҳолда биржадан ташқари савдоларда сотилган давлат активлари бўйича сотувчи сотиб олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида олди-сотди шартномаси бўйича харидор томонидан барча мажбуриятлар бажарилиши муддатига:

сотилган давлат активларига (акциялардан ташқари) эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи харидорда пайдо бўлиши тўғрисида расмий билдиришнома беради;

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига инвестиция мажбуриятлари ва бошқа мажбуриятлар бажарилгунга қадар ушбу акциялар юзасидан ҳисоб рақамини блокировка қилган ҳолда харидор томонидан депозитар хизматларга ҳақ тўлаш шарти билан акциядорлик жамиятларининг акциялари шаклидаги давлат активлари бўйича - акцияларни сотувчининг "депо" ҳисоб рақамидан харидорнинг "депо" ҳисоб рақамига ҳисобдан чиқаришга топшириқ беради;

харидорнинг давлат активлари бошқа турлари бўйича эгалик қилиш ва фойдаланишига ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланадиган ишончнома беради.



X. БАЛАНС САҚЛОВЧИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


87. Баланс сақловчи хусусийлаштирилган давлат активларига ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатлар харидор томонидан тақдим этилган кундан бошлаб:

таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини ва уларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини (масъулияти чекланган жамиятда улуш сифатидаги давлат активлари сотилган тақдирда) - олтмиш календарь кун мобайнида;

сотувчи иштирокида қабул қилиш - топшириш далолатномасини расмийлаштиришни ва харидорга давлат активини беришни - бир ой мобайнида;

агар баланс сақловчи реестр сақловчи ҳисобланса, харидорни акциядорлар реестрига киритишни - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда таъминлаши шарт.


88. Инвестиция мажбуриятлари билан давлат активларининг олди-сотди шартномаси тузилгандан кейин ўн кун муддатда харидор ва баланс сақловчи харидор томонидан ўтказиладиган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузиши шарт, қуйидагилар унинг мажбурий шартлари бўлиши керак:

инвестиция мажбуриятларини бажариш сифатида қўшилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш;

инвестиция мажбуриятларини бажариш сифатида қўшилган ишлаб чиқаришларни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва модернизация қилиш учун инвестициялаш объекти, хом ашё ва материаллар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар сақланишини таъминлаш;

қўшилган инвестицияларни қоплаш шартлари ёки сотиб олинган акцияларга (улушларга) мулкчилик ҳуқуқи кучга киргандан кейин баланс сақловчининг устав фондида харидорнинг улушини кўпайтириш (капиталлаштириш) тўғрисида.

Инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузишни рад этишга йўл қўйилмайди.


89. Харидор томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилиши давомида баланс сақловчи:

харидорга объект (мол-мулк) билан танишиш имконини ҳамда харидор томонидан ўз инвестиция мажбуриятлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши боғлиқ бўлган объект (мол-мулк) тўғрисидаги ахборотни бериш;

харидорнинг талаби бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилишини тасдиқлайдиган тегишли бухгалтерия ҳужжатларини бериш;

олди-сотди шартномасига ва бизнес-режага мувофиқ корхонада (объектда) инвестиция мажбуриятларини бажаришда харидорга тўсқинлик қилмаслиги;

баланс сақловчи инвестиция мажбуриятлари бажарилиши давомида молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар ўзгариши тўғрисида сотувчини хабардор қилиши шарт.



XI. БИРЖАДАН ТАШҚАРИ САВДОЛАРДА

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ СОТИШДА

ҚАТНАШАЁТГАН ТАРАФЛАРНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


90. Савдо ташкилотчиси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда савдо қатнашчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши ва маҳфийлиги таъминланиши учун жавоб беради.


91. Баланс сақловчи қонун ҳужжатларига мувофиқ:

сотилаётган давлат активлари улар янги мулкдорга берилгунга қадар сақланиши таъминланиши, мол-мулк (объект)нинг қабул қилиш-топшириш далолатномаси ўз вақтида расмийлаштирилиши, таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиши ва акциядорларнинг акциядорлик жамияти акциядорлари реестрига киритилишини таъминлаш;

ушбу Низомга мувофиқ бериладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.


92. Сотувчи, савдо ташкилотчиси ва қатнашчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низом талабларига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.


93. Биржадан ташқари савдоларда давлат активларини сотишда пайдо бўладиган низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 6-сон, 51-модда.



















































Время: 0.0080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск