Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.07.2006 й. 145-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 21 июлдаги

145-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан

чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига, "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиб-таомилларини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

давлат корхонасини хўжалик жамиятига (акциядорлик жамиятига, масъулияти чекланган ва қўшимча мажбуриятли жамиятга) ёки бошқа тижорат ташкилотларига айлантириш;

давлат мулки бўлган объектларни ва (ёки) давлатга тегишли акцияларни, улушлар ва мулкий пайларни жисмоний ва нодавлат юридик шахсларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларига биржа ва биржадан ташқари савдоларда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда сотиш.


3. Қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)ни амалга ошириш даврида корхона маъмурияти олдин тузилган жамоа шартномасининг барча қоидаларига риоя қилишга мажбурдир.


4. Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) шаклларини танлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг ёки Давлат рақобат қўмитасининг (Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармасининг) қарорларига мувофиқ, ишлаб чиқариш хусусиятларини, корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадларини ва ишлаб чиқариш кўламларини, асосий фондлар қийматини ҳамда потенциал инвесторларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

5. Ўзбекистон Республикасининг республикадан ташқарида жойлашган мулкини давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.


6. Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)нинг бориши, мол-мулкни сотиш бўйича битишувлар ва сотиб олиш тушумлари суммаси тўғрисидаги статистик ахборот Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси белгилаган тартибда ва муддатларда статистика органларига тақдим этилади.


II. ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ

(ХУСУСИЙЛАШТИРИШ) ЖАРАЁНЛАРИ

БЎЙИЧА ТАШАББУС КЎРСАТИШ


7. Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган (белгиланадиган) давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурлари (корхоналар рўйхатлари), шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатномалари (буюртманомалари) асосида амалга оширилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланган объектлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланган муддатларга мувофиқ давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) жараёнларини амалга ошириш жадваллари тасдиқланади;

давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)ни амалга оширувчи орган - Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланган объектлар бўйича давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) юзасидан юридик ва жисмоний шахслардан (шу жумладан, меҳнат жамоаси аъзоларидан) буюртманомалар талаб қилинмайди.


9. Ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилмаган объектлар бўйича давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи қарори бўйича, уларнинг ваколатлари доирасида, шу жумладан юридик ёки жисмоний шахсларнинг, шу жумладан ушбу корхоналар меҳнат жамоалари аъзоларининг буюртманомалари асосида амалга оширилиши мумкин.

Давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштиришни амалга оширувчи орган (Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи) Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган тартибда белгиланади.

10. Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) юзасидан:

нодавлат юридик шахслардан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан берилган буюртманома мулкдорлар томонидан ёки мулкдорлар бунга вакил қилган шахслар томонидан имзоланган ва ариза берувчининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак (1-илова);

жисмоний шахсдан (Ўзбекистон Республикаси фуқаросидан, хорижий давлат фуқаросидан ва фуқаролиги бўлмаган шахсдан) берилган буюртманома унинг томонидан ёки бунга вакил қилинган шахс томонидан имзоланган бўлиши керак (2-илова);

корхонанинг меҳнат жамоасидан берилган буюртманома меҳнат жамоаси аъзоларининг умумий йиғилиши (конференцияси) томонидан бунга вакил қилинган корхона, бўлинма меҳнат жамоаси аъзоси томонидан имзоланади (3-илова). Меҳнат жамоаси буюртманомасига меҳнат жамоаси умумий йиғилиши (конференцияси)нинг корхона муҳри билан тасдиқланган протоколидан кўчирма, имзолаш варақаси илова қилинади. Юқорида санаб ўтилган ҳужжатларнинг барчаси корхона муҳри билан тасдиқланади.


11. Корхона (объект)ни давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) юзасидан буюртманома давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) корхона (объект) жойлашган жой бўйича Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органига берилади.

12. Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) юзасидан буюртманомага энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдоридаги махсус йиғим Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси илова қилинган бўлиши керак. Йиғим суммаси, кўриб чиқиш натижаларидан қатъи назар, ариза берувчига қайтарилмайди.

13. Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)га буюртманома тушган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасини хабардор қилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органидан ахборот олингандан кейин қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)ни амалга ошириш ёки буни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)ни амалга оширувчи органни (марказий аппарат ёки ҳудудий орган) белгилайди.

Буюртманома берилган вақтдан бошлаб ўн кун мобайнида Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан ариза берувчига давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)ни амалга ошириш ёки буни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақидаги ахборот ёзма шаклда етказилади. Ахборотда давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)ни амалга оширувчи орган - Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи кўрсатилади. Салбий қарор қабул қилинган тақдирда ариза берувчига рад этиш сабаблари хабар қилинади. Бунда рад этиш сабаблари билан бирга давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) амалга оширилиши мумкин бўлган шартлар ва муддатлар кўрсатилади.

Қуйидаги ҳолларда "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, агар:

корхона (объект) давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган корхоналар рўйхатига кирса;

ариза берувчи томонидан корхона (объект)нинг мазкур тури учун назарда тутилган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш хусусиятлари ҳисобга олинмаса, давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш рад этилиши мумкин.


14. Агар буюртманома давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори бўйича амалга ошириладиган корхона (объект) бўйича тушган тақдирда ҳамда давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) жараёнини ўтказишга тўсқинлик қилувчи сабаблар мавжуд бўлмаганда, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси корхона (объект)ни давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда Давлат рақобат қўмитаси томонидан корхона (объект)ни давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.

15. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) тўғрисида қарори қабул қилинган, объектни давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) юзасидан буюртманомалар берилган вақтдан бошлаб ҳамда ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, ушбу корхонага (улуш, пай, акцияларга) мулкий эгалик қилиш ҳуқуқи бошқа мулкдорга берилгунгача ёки корхонани қайта ўзгартириш рад этилгунгача:

корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш (белгиланган тартибда банкротлик тартиб-таомилларини ўтказиш бундан мустасно);

давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) корхонанинг хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқидаги мулкини, мулкий ҳуқуқларини бегоналаштириш (рўйхатдан чиқариш) тақиқланади.



III. КОРХОНА (ОБЪЕКТ)НИ ДАВЛАТ

ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

КОМИССИЯНИ ТУЗИШ ВА УНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


16. Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)ни ўтказиш учун Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) тузади. Комиссия таркибига Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи вакиллари билан бир қаторда:

таркибига давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) корхона кирадиган давлат органи ёки хўжалик бошқармаси;

давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) корхона маъмурияти ва меҳнат жамоаси;

молия ва солиқ органлари;

хизмат кўрсатувчи банк;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;

ер участкаси хусусийлаштирилган ёки корхона (объект) ер участкаси билан биргаликда давлат тасарруфидан чиқарилган (хусусийлаштирилган) ҳолларда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси вакиллари;

бошқа мутахассислар киритилади.

Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш Давлат комиссияси қарорларига кўра хусусийлаштирилаётган корхоналар (объектлар) бўйича, шунингдек хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини (улушларини) сотишда Комиссия ташкил этиш талаб қилинмайди.

17. Ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ тузилган давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) жараёнларини ўтказиш жадвали асосида ёки давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) юзасидан буюртманома асосида давлат мулки объектини давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи тегишли органлардан Комиссия таркибига киритиш учун номзодларни сўрайди.

18. Тегишли бошқарув органларининг ва ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган муассасаларнинг раҳбарлари Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи сўровномаси олингандан кейин уч кун муддатда Комиссия таркибига киритиш учун номзод тўғрисидаги маълумотларни хабар қиладилар ҳамда кейинчалик унинг Комиссия ишларида иштирок этиши учун зарур шароитларни таъминлайдилар.

Комиссия аъзоларининг Комиссияда ишлаган вақти учун асосий иш жойи бўйича иш ҳақи ва бошқа қўшимча тўловлари сақланиб қолади.

Комиссия ўз фаолиятини бевосита давлат тасарруфидан чиқариладиган (хусусийлаштириладиган) корхонада (объектда) амалга оширади. Комиссия аъзолари қабул қилинадиган қарорлар учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


19. Комиссия фаолиятига раҳбарлик қилиш ва унинг ишларини ташкил этиш Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи ўз ходимларидан тайинлайдиган Комиссия раиси томонидан амалга оширилади.

Комиссия раиси ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Комиссия аъзоларига, давлат мулки бўлган қайта ўзгартирилаётган объектнинг мансабдор шахсларига Комиссия фаолияти масалалари бўйича топшириқлар бериш;

Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи кўриб чиқиши учун Комиссия иш тартибини мунтазам равишда бузувчи айрим аъзоларни Комиссия таркибидан чиқариш, уларни тегишли равишда алмаштириш масалаларини киритиш.

20. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми, шу жумладан Комиссия раиси қатнашган тақдирда ҳуқуқий кучга эга ҳисобланади. Комиссия қарорлари унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади. Овоз бериш очиқ усулда ўтказилади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Овозлар тенг бўлганда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

Комиссия қарорининг қабул қилинишига рози бўлмаган Комиссия аъзоси ўз мулоҳазасини ёзма равишда баён қилиш ва уни Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органига юбориш ҳуқуқига эга.

21. Корхонани давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)га тайёрлаш бўйича Комиссия томонидан амалга ошириладиган ишлар қуйидагилардан иборат бўлади:

корхонанинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фондларини хатловдан ўтказиш;

давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган мол-мулк таркибини аниқлаш;

меҳнат жамоасида тушунтириш ишлари олиб бориш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.


22. Давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) корхона маъмурияти мол-мулкни хатловдан ўтказиш далолатномаларини тайёрлаш учун ишчи комиссия тузади. Ишчи комиссия ўз фаолиятини Комиссия раҳбарлигида амалга оширади. Ишчи комиссия аъзолари тақдим этилаётган ҳужжатларнинг тўғрилиги учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


23. Комиссия Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органига кўриб чиқиш учун:

корхонани акциядорлик жамиятига, бошқа хўжалик жамиятига, ёки бошқа тижорат ташкилотига айлантириш тўғрисидаги;

корхонани мулк комплекси сифатида тўлиқ сотиш тўғрисидаги;

корхонани қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш), шунингдек қайта ташкил этиш жараёнида вужудга келадиган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) шакллари тўғрисидаги таклифлардан биттасини киритади.

Агар Комиссия томонидан корхонани давлат тасарруфидан чиқаришга (хусусийлаштиришга) берилган буюртманомада назарда тутилган ташкилий-ҳуқуқий шаклдан фарқ қиладиган бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга айлантириш тўғрисида қарор қилинган тақдирда Комиссия Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органига қабул қилинган қарорнинг асосланишини тақдим этишга мажбурдир.

Комиссия Давлат рақобат қўмитасига корхонани (объектни) сотишдан олдин тайёрлаш тартиб-таомилларини бажариш бўйича асосланган таклифлар киритиши мумкин.

24. Корхонани хўжалик жамиятига айлантиришда Комиссия томонидан:

Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) режаси тузилади, унда давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)ни ўтказишнинг тавсия этилаётган муддатлари, қонун ҳужжатларига мувофиқ корхона меҳнат жамоасининг айрим аъзоларига тавсия этилаётган имтиёзлар кўрсатилади;

мол-мулкни хатловдан ўтказиш далолатномалари тасдиқланади;

таъсис ҳужжатлари лойиҳалари тузилади.


25. Комиссиянинг объектларни тўлиқ сотиш тўғрисидаги таклифларида қуйидагилар бўлиши керак:

объектни мол-мулк комплекси сифатида тўлиқ сотишнинг афзалликлари асосланиши;

сотишнинг тавсия этилаётган усули (биржа, кимошди, танлов (тендер) савдолари).


26. Корхонани қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш, ўзгартириш) тўғрисида таклифлар киритилганда Комиссия уни қайта ташкил этишнинг зарурлигини асослаши ва қайта ташкил этишга доир тадбирлар режасини тузиши керак. Тақдим этилган ҳужжатларда, зарурат бўлганда, қайта ўзгартирилаётган бирликлар ўртасида мажбуриятларнинг тақсимланиши ва бошқа алоқалар бўйича таклифлар бўлиши мумкин.


27. Комиссиянинг иш якунлари бўйича Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг тегишли ҳудудий органига мажлислар баённомалари, Комиссия тасдиқлаган мол-мулк хатлови далолатномалари, кадастр ҳужжатлари (корхоналар сотилган тақдирда мулкий комплекслар сифатида), ушбу Низомнинг 23-26-бандларига мувофиқ давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) шаклига доир таклифлар, шунингдек:

корхона солиқ бўйича рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органи томонидан тасдиқланган корхона баланси;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-шакл);

дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг, шу жумладан тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ёйилмаси;

ер участкалари, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;

сотишдан олдин тайёргарлик кўриш бўйича таклифлар ва таркибий қайта ўзгартириш тадбирлари режаси (зарур бўлганда) тақдим этилади.

Агар таркибий ўзгартиришлар тадбирлари режасида тегишли бозорда устунлик қилувчи корхоналар пайдо бўлишига олиб келувчи корхоналарни қўшиб юбориш назарда тутилган ҳолларда монополияга қарши курашиш органининг розилик хати ҳам тақдим этилади.

Комиссия томонидан корхонани масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятга айлантириш тўғрисида таклиф киритилганда айни бир вақтда 4-иловага мувофиқ юридик шахсларнинг ёки 4а-иловага мувофиқ жисмоний шахсларнинг қайта ташкил этилаётган корхонанинг устав фондидан муайян улушларни сотиб олиш хоҳиши тўғрисидаги буюртманомалари тақдим этилади. Комиссия томонидан корхонани акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисида таклиф киритилганда акцияларнинг меҳнат жамоаси аъзоларига сотишга тавсия этилган пакети доирасида, уларнинг ҳар бири томонидан улар кўрсатган суммага акциялар сотиб олиш хоҳиши тўғрисида 5-иловага мувофиқ шакл бўйича меҳнат жамоаси аъзоларининг имзолаш варақаси тақдим этилади.

Комиссия томонидан шунингдек меҳнат жамоасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар олиш ҳуқуқига эга бўлган аъзолари рўйхати ҳам тақдим этилади.


28. Комиссия иш олиб боришининг умумий муддати Комиссия тузилган вақтдан бошлаб икки ойдан ошмаслиги керак.



IV. ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ

(ХУСУСИЙЛАШТИРИШ) ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


29. Комиссия тақдим этган материаллар ва ҳужжатлар кўриб чиқилгандан кейин Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи бир ҳафта муддатда қуйидаги қарорлардан биттасини қабул қилади:

Қайтариш сабабларини кўрсатган ва ҳужжатларни такрорий тақдим этиш муддатини белгилаган ҳолда ҳужжатларни Комиссияга пухталаштириш учун қайтаради, ҳужжатларни такрорий тақдим этиш муддати улар қайтарилган вақтдан бошлаб 10 кундан ошмаслиги керак. Агар Комиссия томонидан ҳужжатлар такрорий тақдим этилганда уларда давлат тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишга имкон бермайдиган жиддий камчиликлар топилса, Комиссия тарқатиб юборилади ва янги Комиссия тузилади;

давлат тасарруфидан чиқарилаётган (хусусийлаштирилаётган) корхона (объект)ни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилот билан шартнома тузади. Бунда Давлат рақобат қўмитаси баҳоловчи ташкилотга Комиссия томонидан тайёрланган зарур ҳужжатларни тақдим этади.

Корхона (объект)ни баҳолаш бўйича баҳоловчи ташкилотнинг хулосаси ва Комиссия томонидан тақдим этилган хусусийлаштириш объектининг бошланғич баҳосини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий орган корхона (объект)ни давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) тўғрисида буйруқ чиқаради.

Корхонани акциядорлик жамиятига айлантиришда буйруқ билан айни бир вақтда намунавий уставга ва эмиссия проспектига мувофиқ тузилган устав ва эмиссия проспекти тасдиқланади. Корхона масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятга айлантирилганда айни бир вақтда устав ва давлатнинг мулкида сақланиб қоладиган ва инвесторларга сотиладиган устав фондидаги улуш тасдиқланади.


30. Буйруқ, устав, эмиссия проспекти (чиқариш тўғрисидаги ахборот) Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи ваколатли раҳбари томонидан имзоланади (тасдиқланади), қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади, тарқатилади ва сақланади.

31. Буйруқни бажариш:

хўжалик жамиятини ёки бошқа ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича - унинг раҳбарига;

корхона хўжалик жамиятига айлантирилганда объектларни тўлиқ, устав фондидан улушларни (акцияларни), шу жумладан, меҳнат жамоаси аъзоларига сотиш, бошқарув органларини шакллантиришни ташкил этиш бўйича - Давлат рақобат қўмитасининг аниқ ходимларига юкланади.

32. Давлат корхоналари негизида ташкил этилган хўжалик жамиятларида мавжуд бошқарув органлари улар қайта сайлангунгача (қайта тайинлангунгача) фаолиятини давом эттиришади.



V. ДАВЛАТ АКТИВИНИ БАҲОЛАШ ВА

УНИНГ БОШЛАНҒИЧ (ДАСТЛАБКИ)

НАРХИНИ БЕЛГИЛАШ


33. Давлат активлари қийматини баҳолаш баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган баҳолайдиган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.


34. Давлат активларининг қийматини баҳолаш хатлов натижалари бўйича корхонанинг мавжуд мол-мулки ва унинг амалдаги ҳолатидан келиб чиқиб, Мол-мулкни баҳолаш миллий стандартларига мувофиқ белгиланади.

Баҳолаш, қоидага кўра, уч усул билан, яъни харажатли, даромадли, қиёсий сотувлар билан амалга оширилади. Баҳолашнинг уч усулидан бирини қўллаш мумкин бўлмаган тақдирда баҳоловчи у ёки бу усулни қўллаш рад этилишини зарур равишда асослаши керак.

Давлат активларининг баҳолаш қиймати миллий валютада белгиланади. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдолари ўтказиш давлат комиссиясининг қарорига кўра сотиладиган давлат активлари бўйича баҳолаш қиймати айни вақтда баҳолаш ўтказилган пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича АҚШ долларида қайд қилинган ҳолда белгиланади.


35. Харажатли усулни қўллашда баҳоланадиган мол-мулкнинг таркибига қуйидагилар киритилади:

корхона балансида бўлган ва хатлов натижасида аниқланган барча асосий воситалар, уларнинг техник ҳолатидан қатъи назар, ҳам ишлаб турган (вақтинча мукаммал таъмирлашда ва модернизацияда бўлган объектлар, қурилиши тугалланмаган объектлар ҳам шу жумлага киради), ҳам консервацияда, захирада ёки резервда бўлган (ўрнатилмаган асбоб-ускуналар), ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентари, иш моллари ва маҳсулдор моллар, кўп йиллик дарахтлар ва асосий воситаларнинг бошқа турлари, шунингдек бошқа корхоналар ва ташкилотларга фойдаланишга, ижарага берилган асосий воситалар;

корхона (объект) ер участкалари билан биргаликда давлат тасарруфидан чиқарилганда (хусусийлаштирилганда) - давлат тасарруфидан чиқариладиган (хусусийлаштириладиган корхона (объект) жойлашган ҳамда бинолар ва иншоотларга туташиб кетган ер участкалари, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари;

бошқа узоқ муддатли активлар, шу жумладан номоддий активлар;

жорий активлар;

бошқа активлар.

Мол-мулкни харажатли усулда баҳолаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1) ишга тушириш ёки сотиб олиш вақтида дастлабки қийматдан келиб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 18 июндаги 293-сон, 1993 йил 1 июндаги 261-сон, 1994 йил 28 ноябрдаги 572-сон, 2000 йил 26 декабрдаги 500-сон ва 2001 йил 31 декабрдаги 490-сон қарорларига мувофиқ индексация коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилган асосий фондларнинг баланс қиймати белгиланади;

2) асосий фондларнинг қийматини тайёрловчи заводлар нархларига, прейскурантлар, прайс-варақлар ва бошқаларга мувофиқ бўлгунгача қайта баҳолаш йўли билан ёки баҳолаш санасида Ҳукумат қарори бўйича асосий фондларни сўнгги қайта баҳолаш санасидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари бўйича асосий фондлар қиймати қимматлашиши коэффициентларини қўллаш йўли билан асосий фондларнинг амалдаги нархлардаги (бозор нархларидан юқори бўлмаган) тиклаш қиймати аниқланади.

10 фоиздан камроқ қолдиқ қийматга эга бўлган асосий фондлар бўйича устав фондига уларнинг амалдаги нархлардаги тиклаш қийматининг 10 фоизи миқдоридаги қиймати киритилади.

3) 1997 йил 1 январгача амал қилган ва 1997 йил 1 январдан кейин жорий этилган асосий фондларни тўлиқ тиклашга ва улардан фойдаланиш муддатларига белгиланган тегишли амортизация нормаларидан келиб чиқиб асосий фондларнинг эскириши ҳажми белгиланади. Ишчи комиссиянинг қарорига кўра эскириш даражаси асосий фондларнинг дастлабки истеъмол қийматлари йўқолиши даражасига қараб аниқлаштирилиши мумкин;

4) амалдаги нархларда тиклаш қиймати билан фойдаланиш давридаги муайян норматив эскириш ҳажми ўртасидаги тафовут сифатида амалдаги нархларда асосий фондларнинг қолдиқ қиймати аниқланади. Асосий фондларни баҳолаш далолатномаси 6-иловага мувофиқ тузилади;

5) ижтимоий инфратузилма объектларини баҳолаш далолатномаси 7-иловага мувофиқ тузилади;

6) капитал қўйилмаларни (тугалланмаган қурилиш ва ўрнатилмаган асбоб-ускуналарни) баҳолаш далолатномалари 8 ва 9-иловаларга мувофиқ баҳолаш пайтида амалда бўлган нархларда тузилади;

7) корхонанинг охирги (баҳолаш санасидаги) ҳисобот бухгалтерия баланси маълумотлари ёки хатлаш маълумотлари асосида жорий активлар қиймати, шунингдек корхонанинг мажбуриятлари аниқланади;

8) ер участкаларидан (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасини хусусийлаштиришда ер участкаси қийматини баҳолаш), ер ости бойликларидан ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи қиймати баҳоланади, унинг натижалари 10-иловага мувофиқ шакл бўйича далолатномада акс эттирилади. Хусусийлаштириладиган корхона (объект) жойлашган ва бинолар ва иншоотларга туташиб кетган ер участкасини баҳолаш фақат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бозор нархлари бўйича амалга оширилади;

9) товар-моддий бойликларга тегишли бўлган инвентарлар ва хўжалик буюмлари амалдаги улгуржи ёки чакана (бозор нархларидан юқори бўлмаган) нархларда ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра "ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентарлари" гуруҳи бўйича асосий фондларни қайта баҳолашнинг ҳар йилги коэффициентини инвентарлар ва хўжалик буюмларининг баланс қийматига қўллаш йўли орқали баҳоланади.

36. Баҳолаш натижалари бўйича 11-иловага мувофиқ мол-мулкни баҳолаш йиғма далолатномаси тузилади.


37. Баҳолашнинг икки ва ундан ортиқ усули қўлланилганда баҳоловчи ташкилот Давлат рақобат қўмитасига давлат активлари қийматини баҳолаш бўйича олинган барча натижаларни тақдим этади, улар асосида Давлат рақобат қўмитаси (давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари тизимига кирадиган корхоналар бўйича) ёки унинг ҳудудий органи (бошқа корхоналар бўйича) буйруғига кўра корхонанинг қиймати, устав фонди миқдори ва бошқа давлат активлари миқдори тайинланади.

Давлат активлари бошланғич нархи, устав фондининг тайинланадиган миқдори баҳолаш ташкилотлари томонидан ушбу Низомнинг 34-бандида назарда тутилган баҳолашнинг учта усули: харажатли, даромадли, қиёсий сотувлар натижалари бўйича олинган энг юқори баҳолаш қийматидан паст бўлиши мумкин эмас.

38. Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органининг қарорига кўра, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, корхоналар (объектлар)ни ва (ёки) давлатга тегишли акциялар, улушлар ва мулкий пайларни сотиш тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш шартномаси бўйича (бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга) амалга оширилиши мумкин.

Инвестиция мажбуриятларини бажариш муддати беш йилдан ошмаслиги керак, давлат активларини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ёки Давлат мулкини хорижий инвесторга сотишда тендер савдоларини ўтказиш Давлат комиссияси қарорларига кўра сотиш ҳоллари бундан мустасно.


VI. КОРХОНАЛАРНИ СОТИШДАН

ОЛДИН ТАЙЁРЛАШ


39. Корхона ва бошқа давлат активларини сотишдан олдин тайёрлаш корхонанинг барқарор молиявий-иқтисодий ҳолатини таъминлашни, асосий ишлаб чиқаришга жалб этилмаган мол-мулк ва асбоб-ускуналарни қисқартиришни, потенциал инвесторга сотиш учун корхонанинг инвестиция жалб этувчанлиги ва ликвидлилигини оширишни назарда тутади.

Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурига киритилган корхоналар сотишдан олдин тайёрланиши мумкин.

Якка тартибдаги лойиҳа бўйича хусусийлаштирилаётган корхонани сотишдан олдин тайёрлаш тўғрисидаги қарор Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси томонидан, хусусийлаштириш дастурига киритилган бошқа корхоналарни сотишдан олдин тайёрлаш тўғрисидаги қарор - таркибига хусусийлаштириладиган корхона кирадиган давлат ёки хўжалик бошқарувининг тегишли органи ёки у юритишига кирадиган жойлардаги маҳаллий ҳокимият органи билан келишув бўйича Давлат рақобат қўмитаси ҳайъати томонидан қабул қилиниши мумкин.

Сотишдан олдин тайёрлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

хусусийлаштирилаётган корхона фаолиятини комплекс ўрганиш (диагностик текшириш), бу ишлаб чиқаришни бошқариш тизимини, молиявий ҳолатини, шерикларнинг таркибини, рақобатчиларни, инвесторларни ва ҳоказоларни ўрганиб чиқишни ўз ичига олади;

корхона фаолияти самарадорлигини ва унинг инвестиция жалб этувчанлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни (ташкилий, иқтисодий, молиявий ва ҳоказо) ишлаб чиқиш;

тасдиқланган тадбирлар бажарилишининг доимий мониторингини олиб бориш.


40. Давлат рақобат қўмитаси билан тузиладиган шартномалар асосида ихтисослаштирилган молиявий, техник ташкилотлар ва мустақил маслаҳатчилар сифатидаги бошқа ташкилотлар бевосита корхонада ишлаб, олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатда корхона фаолиятини (бошқарув тизими, ишлаб чиқаришнинг ҳолати, маркетинг, молия-хўжалик фаолияти, малакали кадрлар билан таъминлаш) ўрганиб чиқади ва хусусийлаштириш дастурида белгиланган давлат активларини сотиш муддати тамом бўлишидан камида бир ой олдин тўлиқ бажарилишини назарда тутадиган корхонани сотишдан олдин тайёрлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини тайёрлайди.

Диагностик текшириш, корхонанинг инвестиция жалб этувчанлигини баҳолаш натижалари ва чора-тадбирлар режаси Давлат рақобат қўмитаси, таркибига мазкур корхона кирадиган давлат ёки хўжалик бошқаруви органи, корхонанинг бошқарув органи вакиллари ва корхонани сотишдан олдин тайёрлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда қатнашган мустақил маслаҳатчилар иштирокида муҳокама қилинади, сотишдан олдин тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режаси лойиҳаси аниқлаштирилади. Муҳокама баённомаси чора-тадбирлар режаси лойиҳаси билан биргаликда Давлат рақобат қўмитасига ва давлат ёки хўжалик бошқаруви органига тақдим этилади.

41. Якка тартибдаги лойиҳа бўйича хусусийлаштирилаётган корхонани сотишдан олдин тайёрлаш чора-тадбирлари режаси Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси томонидан, бошқа корхоналар бўйича -Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланади. Зарурият бўлганда чора-тадбирлар режаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекси раҳбари, хусусийлаштириладиган корхона таркибига кирадиган давлат ёки хўжалик бошқаруви органи ёки у юритишига тегишли бўлган маҳаллий ҳокимият органи билан келишилиши мумкин.

Корхона раҳбари ва корхона таркибига кирадиган давлат ёки хўжалик бошқаруви органи чора-тадбирлар режасида назарда тутилган вазифалар зарур даражада бажарилиши учун масъул ҳисобланади.


42. Якка тартибдаги лойиҳа бўйича хусусийлаштириладиган корхонани сотишдан олдин тайёрлаш бўйича мустақил маслаҳатчилар хизматларига ҳақ тўлаш Давлат рақобат қўмитаси, корхона ва жалб этиладиган ихтисослаштирилган ташкилот билан уч томонлама шартнома асосида, Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси томонидан белгиланган шартларда, бошқа корхоналарни сотишдан олдин тайёрлаш бўйича мустақил маслаҳатчилар хизматларига ҳақ тўлаш Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланган шартларда корхона маблағларидан тўланади. Корхонанинг ўз маблағлари етарли бўлмаган тақдирда ушбу сумма Давлат рақобат қўмитаси томонидан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлардан тўланади ҳамда ушбу сумма кейинчалик корхона томонидан қопланади.

43. Тасдиқланган чора-тадбирлар бажарилиши мониторинги корхонани сотишдан олдин тайёрлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда қатнашган мустақил маслаҳатчилар иштирокида доимий асосда Давлат рақобат қўмитаси томонидан амалга оширилади. Мустақил маслаҳатчилар вақти-вақти билан Давлат рақобат қўмитасига чора-тадбирлар бажарилишининг бориши тўғрисида ахборот тақдим этадилар.

44. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарни сотишдан олдин тайёрлаш тадбирларига Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясининг қарори билан белгиланган чора-тадбирлар киритилади.



VII. ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ СОТИШ


45. Давлат активларини (мол-мулк, акциялар, улушларни) сотиш Ҳукуматнинг қарорлари билан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ биржа ёки биржадан ташқари савдоларда - кимошди, танлов (тендер) савдоларида ёки тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича сотиш йўли билан амалга оширилади.


46. Корхоналарнинг давлат активларини инвесторларга сотиш шартлари ва усулларини тасдиқлаш, шунингдек оммавий танлов (тендер) савдолари асосида сотиладиган корхоналарнинг давлат активларини сотиб олишга талабгорларнинг энг фойдали таклифларини танлаш Давлат рақобат қўмитаси (ёки унинг ҳудудий органи) томонидан амалга оширилади, Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси қарори асосида сотиладиган объектлар бундан мустасно.

47. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдолари ўтказиш давлат комиссияси қарори бўйича сотиладиган корхонани (мол-мулк, улушлар, пайлар, акцияларни) мамлакат инвесторларига сотишда таклифнинг нархи АҚШ долларида белгиланган баҳолаш қийматини танлов (тендер) эълон қилинган пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича сўмларга қайта ҳисоблаб чиқиш йўли билан аниқланади. Бунда сотиш нархига белгиланган тартибда тузатиш киритилиши мумкин.


48. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари жойлашган ер участкаларини, шунингдек ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларига туташиб кетган ер участкаларини хусусийлаштириш (сотиш) хусусийлаштирилаётган ёки давлат тасарруфидан чиқарилаётган корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш учун қатъий зарур бўлган миқдорларда амалга оширилади. Ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш учун зарур бўлган ер участкалари миқдорини белгилаш белгиланган тартибда Давлат рақобат қўмитаси ёки у томонидан шартнома асосида жалб этиладиган мустақил маслаҳатчилар томонидан, улар фаолиятига хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлардан ҳақ тўланган ҳолда амалга оширилади. Ушбу сарф-харажатлар кейинчалик сотишдан олинган тушумдан маблағлар ҳисобига қопланади.

49. Объектларни инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул сотиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарори билан тасдиқланган Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор корхоналарни, паст ликвидли объектларни инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга танлов асосида бепул бериш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.



VIII. ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИНИ ХЎЖАЛИК

ЖАМИЯТЛАРИГА АЙЛАНТИРИШДА ВА

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БИРЖАДАН

ТАШҚАРИ САВДОЛАРДА СОТИШДА

ШАРТНОМАЛАР ТУЗИШ


50. Давлат мулки объектини хўжалик жамиятига айлантиришда Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи билан акциядорлар (қатнашчилар) ваколат берган шахс (кузатувчи кенгаш раиси ёки ижро этувчи орган раҳбари) ўртасида ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги шартнома-битим тузилиши мумкин.

Шартнома-битимда:

муайян даврда корхона фаолияти соҳасини ва ишлаб чиқариш, маҳсулот экспортининг келишилган ҳажмларини сақлаб қолиш шартлари;

иш ўринлари сонини ўзгартириш шартлари;

муайян истеъмолчиларга маҳсулот етказиб бериш;

экология хавфсизлигини таъминлаш, ишловчиларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

ходимларнинг ижтимоий-маиший таъминоти хусусиятлари;

ижтимоий, табиатни муҳофаза қилиш объектларини сақлаш шартлари акс эттирилиши мумкин.


51. Акциялар пакетлари (улушлар)ни, объектларни биржа савдоларида сотишда олди-сотдининг биржа битишуви олди-сотди шартномасига тенглаштирилади.


52. Биржадан ташқари савдолар ўтказиш натижалари бўйича давлат мулкининг олди-сотди шартномаси бир томондан Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи ва иккинчи томондан харидор ўртасида тузилади.

Олди-сотди шартномаси тузилган санасидан бошлаб кучга киради.


53. Олди-сотди шартномасида қуйидаги маълумотлар ва шартлар мажбурий тартибда акс эттирилиши керак:

томонларнинг номи ва манзили;

мазкур битишувни содир этиш учун асос (Ҳукумат қарори, Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси, Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи буйруғи, ўтказилган биржадан ташқари савдолар натижалари);

сотиладиган давлат активининг тури (номи, тавсифи), миқдори, нархи;

сотиб олиш тўловини амалга ошириш миқдори, валютаси, шартлари ва тартиби, шунингдек муддатлари;

томонларнинг мажбуриятлари, шу жумладан сотиладиган активларга мулк ҳуқуқининг сотувчидан харидорга ўтиши шартлари, тартиби ва изчиллиги, шу жумладан мулк ҳуқуқига далолатнома бериш;

шартнома бўйича қабул қилинадиган мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги ва/ёки бажарилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги, жарима жазоларини тўлаш миқдори ва шартлари;

низоларни ҳал этиш тартиби, шартномани бекор қилиш шартлари, қўлланиладиган ҳуқуқ, форс-мажор ҳолатларни аниқлаш ва бундай ҳолатларда иш кўриш тартиби, шартноманинг тили, нусхалари сони, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шартлари, шартноманинг кучга кириши;

томонларнинг кафолатлари сифатида илова.

Шартномада зарурият бўлганда:

харидор томонидан қабул қилинадиган инвестиция мажбуриятларининг ҳажми (пул ифодасида), умумий мазмуни, шартлари, амалга ошириш изчиллиги ва муддатлари;

тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш даврида инвестор томонидан сотиб олинаётган мол-мулк (акциялар, улушлар)дан фойдаланиш ва инвестиция мажбуриятлари бажарилиши шартлари;

инвестиция мажбуриятлари амалга оширилишининг батафсил дастури (режа-жадвали)ни тайёрлаш ва харидор томонидан келишиш учун сотувчига тақдим этиш муддати, унинг бажарилиши мониторинги, харидор томонидан корхона фаолияти ихтисоси сақлаб қолинишининг энг кам даври ва ижтимоий муҳофаза;

инвестиция мажбуриятларининг асосий бандлари мазмунининг тавсифи, унинг харидор томонидан бажарилиши муддатлари, инвестиция мажбуриятлари амалга оширилиши ҳолати тасдиқланиши тартиби ва шартлари.

Инвестор томонидан корхона тўлиқ ёки акциялар (улушлар, пайлар)нинг назорат пакети сотиб олинганда олди-сотди шартномасига мазкур Низомнинг 50-бандида баён қилинган шартлар киритилиши мумкин.


54. Давлат рақобат қўмитаси (унинг ҳудудий органи) хусусийлаштиришдан маблағлар тушиши, янги мулкдорлар томонидан инвестиция мажбуриятлари муддатлари сўзсиз бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб боради.

55. Тузиладиган олди-сотди шартномаларида белгиланган сотиб олиш тўловлари ва инвестиция мажбуриятлари инвесторлар томонидан бажарилмаган тақдирда, Давлат рақобат қўмитаси инвестордан жарима ундириш чораларини кўради ёки бир томонлама тартибда белгиланган тартибда шартномани бекор қилиш ташаббуси билан чиқади. Жарима жазолари миқдори ва шартномани бекор қилиш шартлари шартномаларда кўрсатилади.

Сотиб олаётган давлат активлари учун тўловни хорижий валютада амалга оширган инвестор билан тузилган давлат активларининг олди-сотди шартномаси бекор қилинган тақдирда тузилган шартномага мувофиқ қайтариладиган маблағлар (тегишли жарима санкциялари маблағи ушлаб қолингандан кейин) инвесторнинг розилигига кўра Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида, уларни ўтказиш санасидаги курс бўйича, инвестор кўрсатган банк ҳисоб рақамига ўтказилиши мумкин.



IX. ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИНИ ҚАЙТА

ЎЗГАРТИРИШ НАТИЖАСИДА ТАШКИЛ

ЭТИЛАДИГАН ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


56. Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи давлат корхоналарини қайта ташкил қилиш натижасида барпо этиладиган хўжалик жамиятларининг муассислари бўладилар.

57. Корхонани хўжалик жамиятига айлантиришда бошқарув органларини сайлаш (тайинлаш) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади.


58. Давлат мулки объекти негизида янгидан ташкил этилган хўжалик жамияти давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) пайтида корхонада мавжуд бўлган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг, шу жумладан, агар таъсис ҳужжатларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ер, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


59. Корхона хўжалик жамиятига айлантирилганда уни давлат рўйхатидан ўтказиш таъсис ҳужжатлари тақдим этилгандан кейин, рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.

Мазкур Низомга мувофиқ таъсис этилган хўжалик жамиятларини рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказиш йиғимлари ва бошқа тўловлар ундирилмайди. Давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.

Акциядорлик жамиятининг рўйхатдан ўтказилган ҳамда нотариал тасдиқланган устави нусхаси унинг раҳбари томонидан Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини ривожлантириш марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) юборилади.

60. Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан корхонани хусусийлаштириш режаси тасдиқланиши уни очиқ акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисидаги қарор, эмиссия проспектини тасдиқлаш эса - акциялар чиқариш (эмиссия) тўғрисидаги қарор ҳисобланади.

61. Давлат корхоналарини акциядорлик жамиятларига айлантириш жараёнида эмиссия қилинган акциялар белгиланган тартибда янги мулкдорга сотилгунга қадар бирламчи жойлаштирилган давлат активлари ҳисобланади.


62. Корхонани қайта ўзгартириш тўғрисидаги буйруқ, эмиссия проспекти (акциялар чиқариш сўровномаси) улар имзолангандан ва тасдиқлангандан кейин 3 кун муддатда Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан қимматли қоғозлар чиқаришни рўйхатдан ўтказиш учун Марказга юборилади.

63. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ҳужжатларнинг тўлиқ туркуми олингандан кейин:

қимматли қоғозлар чиқарилишини рўйхатдан ўтказади;

нақд чиқарилган ҳолларда акциялар намуналари (эскизлари)ни тасдиқлайди;

давлат рўйхатидан ўтказиш санаси, рақами кўрсатилган ва "Рўйхатдан ўтказилди" деган белги қўйилиб, ип ўтказиб тикилган ва ўз муҳри билан тасдиқланган эмиссия проспектининг бир нусхасини акциядорлик жамиятига беради;

эмиссия проспектининг иккинчи нусхасини Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органининг корхонани қайта ўзгартириш тўғрисидаги буйруғи нусхаси билан биргаликда қимматли қоғозлар чиқарилишини ҳисобга олиш учун Марказий депозитарийга беради.

64. Бирламчи эмиссия (акциялар чиқарилиши) проспектлари (чиқариш сўровномалари) Марказ томонидан текин рўйхатдан ўтказилади.


65. Марказий депозитарий мазкур Низомнинг 63-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар олингандан кейин уч кун муддатда акцияларнинг эмиссия проспекти (чиқариш сўровномалари) тавсифини тузади ва эмиссия қилинаётган акцияларни ҳисобга олади. Давлатга тегишли акциялар билан операциялар бўйича Марказий депозитарий хизматларига ва уларни сақлаш учун ҳақ тўлаш давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)дан тушган маблағлар ҳисобига Давлат рақобат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

66. Агар эмиссия проспектида акцияларни махсус бланкалар (нақд шаклда) шаклида чиқариш назарда тутилса, уларни тайёрлашга Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш)дан тушган маблағлар ҳисобига ҳақ тўланади. Бунда уларни чиқариш муддати, шу жумладан Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи буюртмаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензиясига эга бўлган матбаа корхоналари томонидан тайёрлаш ҳам шу жумлага киради, Марказий депозитарийга сақлаш учун бериш эмиссия проспекти рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб бир ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

67. Акцияларни меҳнат жамоаси аъзолари ўртасида тарқатиш акцияларнинг эмиссия проспектига (чиқариш сўровномасига) мувофиқ, шунингдек Давлат рақобат қўмитаси (унинг ҳудудий бошқармаси) буйруғи билан (буйруқда акцияларни ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган меҳнат жамоаси айрим аъзоларига берилган имтиёзлар кўрсатилади, бироқ бу муддат бир йилдан ортиқ бўлмаслиги керак) Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилади (буйруққа илова қилинадиган рўйхатга мувофиқ).


X. МУЛККА ЭГАЛИК ҚИЛИШ

ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ

ДАЛОЛАТНОМАНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


68. Давлат тасарруфидан чиқарилган (хусусийлаштирилган) мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг жорий этилиши янги мулкдор (мулкдорлар) Давлат рақобат қўмитаси томонидан бериладиган далолатномани олган пайтдан бошлаб амалга оширилади.

69. Далолатнома бланкаси 12-иловага мувофиқ белгиланган шакл бўйича махсус қоғозда тайёрланади, тартиб рақамига эга бўлади ва қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади.


70. Далолатнома 5 кундан кўп бўлмаган муддатда:

белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган акциядорлик жамиятига - бошқарув органлари тузилгандан кейин;

масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятга ёки ширкатга - инвесторлар томонидан ушбу мақсадлар учун мўлжалланган жамият (ширкат) шакллантирилган устав фонди улушлари сотиб олингандан ва бошқарув органлари тузилгандан кейин;

корхона (объект)ни сотиб олган инвесторга - у мол-мулкнинг сотув қийматини тўлиқ тўлагандан кейин берилади.

инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда корхона (объект)ни сотиб олган инвесторга - инвестиция мажбуриятларини тўлиқ бажаргунга қадар амалда бўлган "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгили сотиб олиш тўловлари тўлангандан кейин;

объектни бепул олган инвесторга - корхонани модернизация қилишни, техник ва технологик қайта жиҳозлашни назарда тутувчи олинган инвестиция мажбуриятлари бажарилгандан кейин ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва (ёки) хизматлар кўрсатиш бошлангандан кейин.

71. Мол-мулк тўлов бўлиб-бўлиб тўланган ҳолда сотилганда давлат далолатномаси тузилган олди-сотди шартномасига мувофиқ инвестор томонидан барча мажбуриятлар бажарилгандан кейин берилади.


72. Давлат тасарруфидан чиқарилган (хусусийлаштирилган) мол-мулк (унинг бир қисми) ўзгага берилиши натижасида мулкдор ўзгарган тақдирда ўзгага берилган мол-мулкка янги давлат далолатномаси берилмайди.


73. Давлат мулки объекти кимошди савдосида ёхуд танлов (тендер) натижалари бўйича сотиб олинган тақдирда давлат далолатномаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан олди-сотди шартномаси ва битишув шартларига мувофиқ харидор томонидан сотиб олинаётган мол-мулкнинг қийматини тўлаш бўйича барча мажбуриятлар бажарилганлиги тўғрисида тасдиқнома тақдим этилиши асосида берилади.

74. Далолатнома берилганлиги учун янги мулкдор томонидан (акциядорлик жамиятларига айлантирилган корхоналардан ташқари) далолатнома бериш пайтида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида давлат божи тўланади.





Низомга

1-ИЛОВА



____________________________________________

(Давлат рақобат қўмитаси (ҳудудий органи)нинг номи)

Рўйхатдан ўтказиш N

___ йил "___"________



Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) учун

БУЮРТМАНОМА


Қуйидаги манзилда жойлашган ___________________________________

                                                                          (манзил, телефон, факс)


________________________________________________________________


корхона (объект)ни ______________________________________________

(корхона ёки объектнинг номи)


______________________________________________________________ га

(таклиф қилинаётган шакл - АЖ, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият)


айлантириш, ер участкаси билан биргаликда, ер участкасисиз сотиш

тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.

(кераксизи ўчириб қўйилсин)


Идоравий мансублиги: ___________________________________________


Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:


________________________________________________________________

(нодавлат юридик шахснинг номи)


________________________________________________________________

(манзил, телефон, факс)


________________________________________________________________

(рўйхатдан ўтказиш рақами ва давлат рўйхатидан ўтган санаси)


________________________________________________________________

(ташкилий-ҳуқуқий шакли)


________________________________________________________________

(устав фондидаги давлат улуши, %ларда)

_________________________________________________


Буюртманомани имзолашга вакил қилинган шахс __________________


________________________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими)


________________

                 (имзо)


___ йил “___”________                                          М.Ў.



Изоҳ: Ҳужжатни тўлдиришда тузатиш ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.





Низомга

2-ИЛОВА



_____________________________________________

(Давлат рақобат қўмитаси (ҳудудий органи)нинг номи)

Рўйхатдан ўтказиш N

___ йил "___"________



Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) учун

БУЮРТМАНОМА


Қуйидаги манзилда жойлашган ___________________________________

                                                                               (манзил, телефон, факс)


________________________________________________________________


________________________________________________________________

(корхона ёки объектнинг номи)


______________________________________________________________ га

(таклиф қилинаётган шакл - АЖ, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият)


айлантириш, ер участкаси билан биргаликда, ер участкасисиз сотиш

тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.

(кераксизи ўчириб қўйилсин)


Идоравий мансублиги: ___________________________________________


Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:


________________________________________________________________

(жисмоний шахснинг Ф.И.О.)


________________________________________________________________

(манзил, телефон, факс)


________________________________________________________________

(паспортнинг серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)



________________

               (имзо)


___ йил “___”________



Изоҳ: Ҳужжатни тўлдиришда тузатиш ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.





Низомга

3-ИЛОВА



____________________________________________

(Давлат рақобат қўмитаси (ҳудудий органи)нинг номи)

Рўйхатдан ўтказиш N

___ йил "___"________



Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) учун

БУЮРТМАНОМА


Қуйидаги манзилда жойлашган ___________________________________

                                                                       (манзил, телефон, факс)


________________________________________________________________


________________________________________________________________

(корхона ёки объектнинг номи)


______________________________________________________________ га

(таклиф қилинаётган шакл - АЖ, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият)


айлантириш, ер участкаси билан биргаликда, ер участкасисиз сотиш

тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.

(кераксизи ўчириб қўйилсин)


Идоравий мансублиги: ___________________________________________


Ариза берувчи:

________________________________________________________________

(корхонанинг меҳнат жамоаси)


Буюртманомани имзолашга вакил қилинган шахс __________________


________________________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими)



________________

                (имзо)


___ йил “___”________                                     М.Ў.



Изоҳ: Ҳужжатни тўлдиришда тузатиш ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.





Низомга

4-ИЛОВА



______________________________________________

(Давлат рақобат қўмитаси (ҳудудий органи)нинг номи)

Рўйхатдан ўтказиш N

___ йил "___"________



Хусусийлаштирилаётган корхонада улушни сотиб олишга

БУЮРТМАНОМА


Қуйидаги манзилда жойлашган ___________________________________

                                                                           (манзил, телефон, факс)


________________________________________________________________


хусусийлаштирилаётган __________________________________________

(корхонанинг номи)


______________________________________________________________ %

(сотиб олинаётган улуш миқдори)


________________________________________________________________

(улушлар ва акциялар 35 фоиздан ортиқ сотиб олинган тақдирда монополияга

қарши курашиш органининг розилиги, қарорнинг рақами ва санаси)


улушни сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.


Идоравий мансублиги: ___________________________________________


Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:


________________________________________________________________

(нодавлат юридик шахснинг номи)


________________________________________________________________

(манзил, телефон, факс)


________________________________________________________________

(рўйхатдан ўтказиш рақами ва давлат рўйхатидан ўтган санаси)


________________________________________________________________

(ташкилий-ҳуқуқий шакли)


________________________________________________________________

(устав фондидаги давлат улуши, %ларда)


________________________________________________________________


Буюртманомани имзолашга вакил қилинган шахс __________________


________________________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими)


________________

                (имзо)


___ йил “___”________                                         М.Ў.



Изоҳ: Ҳужжатни тўлдиришда тузатиш ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.





Низомга

4а-ИЛОВА



_____________________________________________

(Давлат рақобат қўмитаси (ҳудудий органи)нинг номи)

Рўйхатдан ўтказиш N

___ йил "___"________



Хусусийлаштирилаётган корхонада улушни сотиб олишга

БУЮРТМАНОМА


Қуйидаги манзилда жойлашган ___________________________________

                                                                        (манзил, телефон, факс)


________________________________________________________________


________________________________________________________________

(корхонанинг номи)


______________________________________________________________ %

(сотиб олинаётган улуш миқдори)


________________________________________________________________

(улушлар ва акциялар 35 фоиздан ортиқ сотиб олинган тақдирда монополияга

қарши курашиш органининг розилиги, қарорнинг рақами ва санаси)


улушни сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.


Идоравий мансублиги: ___________________________________________


Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:


________________________________________________________________

(жисмоний шахснинг Ф.И.О.)


________________________________________________________________

(манзил, телефон, факс)


________________________________________________________________

(паспортнинг серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)


________________________________________________________________

(паспорт серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)



________________

               (имзо)


___ йил “___”________



Изоҳ: Ҳужжатни тўлдиришда тузатиш ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.





Низомга

5-ИЛОВА



Эмиссия қилинган акцияларнинг бир қисмини ўз маблағлари

ҳисобига номинал қиймати бўйича сотиб олиш хоҳишини

билдирган давлат тасарруфидан чиқарилган (хусусийлаштирилган)

корхонанинг меҳнат жамоаси аъзоларининг имзолаш

ВАРАҚАСИ

Т/р

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Эгаллаб турган лавозими

Иш стажи, йил

Номинал қиймати бўйича сотиб олинадиган акцияларнинг умумий қиймати,

сўм

1

2

3

4

5




Низомга

6-ИЛОВА



Асосий фондларни хатлаш ва баҳолаш қийматини аниқлаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


__________________________________________________________

(корхонанинг номи)


______ йил "___" _____ даги ҳолатига кўра амалдаги нархларда

Т/р

Инв. N

Хатлов объектининг номи, техник тавсифи

Фойдаланишга топшириш санаси йил ва ой

Дастлабки баланс қиймати,

минг сўм

Асосий фондлар амортизацияси бўйича ҳисоб-китоблар

Эскириш,

минг сўм

Қолдиқ қиймат, минг сўм

5 уст. - 11уст.

Статистика органларига тақдим этиладиган баҳолаш

санасидаги қайта ҳисоблаш коэффициентлари

Амалдаги нархларда тикланадиган қиймат,

минг сўм

5 уст. - 13 уст.

Амалдаги нархларда баҳолаш қиймати

(қайта ҳисоблаш коэффициентини ва амортизацияланган асосий фондларни тўлиқ баҳолашни ҳисобга

олган ҳолдаги қолдиқ қиймат) минг сўм

Шифр

Норма

Фойд. муддати, йил

Эскириш, %

1997 йил

1 январгача

1997 йил

1 январдан

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

Ҳаммаси:


Баҳоловчи компания раҳбари ____________________________________



Изоҳ. 1-12-устунлар комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномалари асосида тўлдирилади.





Низомга

7-ИЛОВА



Ижтимоий инфратузилма ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

объектларини хатлаш ва баҳолаш қийматини аниқлаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


_____________________________________________________________

(корхонанинг номи)


______ йил "___" _____ даги ҳолатига кўра амалдаги нархларда

Т/р

Инв. N

Хатлов объектининг номи, техник тавсифи

Фойдаланишга топшириш санаси, йил ва ой

Дастлабки баланс қиймати минг сўм

Асосий фондлар амортизацияси бўйича ҳисоб-китоблар

Эскириш, минг сўм

Қолдиқ қиймат, минг сўм

5 уст. - 11уст.

Статистика органларига тақдим этиладиган

баҳолаш санасидаги қайта ҳисоблаш коэффициентлари

Амалдаги нархларда тикланадиган қиймат минг сўм

5 уст. - 13 уст.

Амалдаги нархларда баҳолаш қиймати

(қайта ҳисоблаш коэффициентини ва амортизацияланган

асосий фондларни тўлиқ баҳолашни ҳисобга олган ҳолдаги

қолдиқ қиймат)

Шифр

Норма

Фойдаланиш муддати, йил


Эскириш, %

1997 йил

1 январгача

1997 йил

1 январдан

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

Ҳаммаси:


Баҳоловчи компания раҳбари ___________________________________



Изоҳ. 1-12-устунлар комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномалари асосида тўлдирилади.





Низомга

8-ИЛОВА



Тугалланмаган қурилишни хатлаш ва баҳолаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


___________________________________________________________


______ йил "___" _____ даги ҳолатига кўра амалдаги нархларда




Йил

Харажатлар ҳажми, минг

рублда, сўм-купонда, сўмда

Асос (бажарилган ишлар далолатномаси, тартиб рақамлари ва санаси)

Баланс қиймати


Амалдаги нархларда баҳолаш қиймати,

минг сўм

Қайта ҳисоблаш коэффициенти

Сумма

минг сўм

1

2

3

4

5

6

1990 йилгача

1991 йил

1992 йил

1993 йил

1994 йил

1995 йилдан баҳолаш санасигача

Ҳаммаси:


Баҳоловчи компания раҳбари ___________________________________



Изоҳ. 1-5-устунлар комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномалари асосида тўлдирилади.





Низомга

9-ИЛОВА



Ўрнатилмаган асбоб-ускуналарни хатлаш ва баҳолаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


___________________________________________________________

(корхонанинг номи)


______ йил "___" _____ даги ҳолатига кўра амалдаги нархларда

Т/р

Инв. N

Хатлов объектининг номи, техник тавсифи

Дастлабки баланс қиймати,

минг сўм

Статистика органларига тақдим этиладиган баҳолаш санасидаги қайта ҳисоблаш

коэффициентлари

Амалдаги нархларда баҳолаш қиймати

1

2

3

4

5

6

Ҳаммаси:


Баҳоловчи компания раҳбари __________________________________



Изоҳ. 1-5-устунлар комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномалари асосида тўлдирилади.





Низомга

10-ИЛОВА



Ер участкаси (ер участкалари, ер ости бойликлари ва

бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари)

қийматини баҳолаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


__________________________________________________________


______ йил "___" _____ даги ҳолатга кўра амалдаги нархларда

Т/р

Табиий

ресурсларнинг номи

Объектнинг жойлашган ўрни

Фойдаланиш

ҳуқуқини тасдиқловчи давлат далолатномасининг реквизитлари (ишланмалар)

Кадастр

тартиб рақами

Ресурсларнинг техник кўрсаткичлари

Саноат

захиралари қолдиқларининг баҳолаш қиймати

Ер участкасининг

қиймати (фойдаланиш ҳуқуқи)

Кон таркиби ва фойдали элементлар миқдори тўғрисидаги маълумотлар

Разведка қилинган саноат захиралари

Саноат захиралари қолдиғи

Конларнинг жойлашиш параметрлари

Объектларнинг жойлашиш схемаси тўғрисидаги маълумотлар

(кадастр хизмати маълумотлари бўйича)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

1.

Ер участкаси










2.

Табиий ресурслар











а)











б)











в)










3.

Ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқи










Ҳаммаси:


Баҳоловчи компания раҳбари ___________________________________



Изоҳ. 1-5-устунлар комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномалари асосида тўлдирилади.





Низомга

11-ИЛОВА



Корхона (объект) мол-мулкини баҳолаш

ЙИҒМА ДАЛОЛАТНОМАСИ

________________________________________________


____ йил _____________ даги ҳолатга кўра

минг сўм

Т/р

Кўрсаткичларнинг номи

Миқдор

I

Активлар


1.

Ижтимоий инфратузилма ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш объектларини ҳисобга олган ҳолда асосий фондларнинг амалдаги нархлардаги баҳолаш (қолдиқ) қиймати (асосий фондларни хатлаш ва уларнинг қолдиқ қийматини амалдаги нархларда аниқлаш далолатномаси).


2.

Номоддий активларнинг қолдиқ қиймати (баланс бўйича қабул қилинади).


3.

Капитал қўйилмаларнинг амалдаги нархлардаги баҳолаш қиймати:


а)

Тугалланмаган қурилишнинг баҳолаш қиймати (тугалланмаган қурилишни хатлаш ва амалдаги нархларда баҳолаш далолатномаси);


б)

Ўрнатилмаган асбоб-ускунанинг баҳолаш қиймати (ўрнатилмаган асбоб-ускунани хатлаш ва амалдаги нархларда баҳолаш далолатномаси).


4.

Узоқ муддатли молиявий қўйилмалар ва инвестициялар (баланс бўйича қабул қилинади).


5.

Бошқа узоқ муддатли активлар (баланс бўйича қабул қилинади).


6.

Ер участкасининг қиймати (ер участкалари, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи)


7.

Жорий активлар (II бўлим - баланс активлари).



Активларнинг ҳаммаси.


II

Пассивлар (корхонанинг мажбуриятлари)


III

Ижтимоий инфратузилма ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш объектларини ҳисобга олган ҳолда мол-мулкнинг амалдаги нархларда баҳолаш қиймати (I бўлим суммаси - II бўлим суммаси).


IV

Ижтимоий инфратузилма ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш объектларининг қиймати (ижтимоий инфратузилма ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш объектларини хатлаш ва уларнинг қолдиқ қийматини амалдаги нархларда аниқлаш далолатномаси).


V

Ижтимоий инфратузилма ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш объектларининг баҳолаш қийматини ҳисобга олмаган ҳолда мол-мулкнинг баҳолаш қиймати (III бўлим - V бўлим).


Баҳоловчи компания раҳбари __________________________



Изоҳ: IV-VI бўлимлар ижтимоий инфратузилма ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш объектлари давлат тасарруфидан чиқариладиган (хусусийлаштириладиган) корхона (объект)га фойдаланиш учун берилган ҳолларда тўлдирилади.





Низомга

12-ИЛОВА



ТИТУЛ ВАРАҒИ



Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ

ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ


МУЛККА ЭГАЛИК ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ

ДАВЛАТ ДАЛОЛАТНОМАСИ



(Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи фонида

олтин босма ҳарфлар билан ёзилади)





-----------------------------------------------------------------------------------------------





Далолатноманинг орқа томони



МУЛККА ЭГАЛИК ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ

ДАВЛАТ ДАЛОЛАТНОМАСИ N ______


________________________________________________________________


_______________________________________ манзилда турувчи (яшовчи)


________________________________________________________________

(юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг


______________________________________________________________ га

- янги мулк эгасининг Ф.И.О.)


қиймати _________________________________________________ бўлган

(сумма ёзув билан)


________________________________________________________________

(давлат тасарруфидан чиқарилган ёки хусусийлаштирилган давлат мулки номи)


_____________________________ мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи берилди.


Паспорт серияси _________ рақами __________ _____________________


________________________________ қачон ва ким томонидан берилган.


Ҳисоб-китоб рақами ва банк бўлими ______________________________


Мазкур далолатнома ____________________________________________

(мазкур далолатномани берган ташкилотнинг номи)


томонидан ______________________________________ асосида берилди.

(далолатномани бериш асоси)


Ўзаро мажбуриятлар тўғрисида битим тузилди:


_____ йил "___"_______ N_________


Далолатнома берилган ва рўйхатдан ўтказилган сана _______________



Қўмита раиси                                         (____________________________)

(Ҳудудий орган бошлиғи)                                            Ф.И.О.


М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 30-сон, 292-модда.









































































Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск