Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2000 й. 257-сон "Давлат мулкини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2000 й.

N 257



ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, акциядорлик жамиятларидаги давлат активларини ва акциялар улушлариии бошқариш самарадорлигини ошириш, хусусийлаштирилган корхоналарни аниқ ва мақсадли қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қуйидагилар:

акциядорлик жамиятларидаги давлатнинг ишончли вакилларини тайинлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузуридаги Комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Вазирлар Маҳкамаси корхоналарнинг устав жамғармаларида давлат улушини 25 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда сақлаб қолишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда уларни фонд бозорида, шу жумладан хорижий инвесторларга сотиш тўғрисидаги масалани бир ой муддатда кўриб чиқсин ва қарор қабул қилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

Вазирлар Маҳкамасининг манфаатдор Комплекслари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, компаниялар ва корпорациялар билан биргаликда 2000 йилнинг учинчи чораги мобайнида барча давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2000 йил 1 сентябргача акциядорлик жамиятлари устав жамғармаларидаги давлат улушлари миқдорларини ўрганиб чиқсин ҳамда улар устав жамғармаларининг уларга кирмаган марказлаштирилган инвестициялар ва бошқа бюджет ажратмалари миқдорига ўзгартирилишини белгиланган тартибда таъминласин;

бир ой муддатда Давлат мулки қўмитасининг Марказий аппарата тузилмасида ходимларининг чекланган сони 15 нафар бўлган Акциядорлик жамиятларида давлат мулкини бошқариш департамента ташкил этсин. Белгилансинки, Департамент фаолиятини маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки кумитаси ҳузурида қолдириладиган хусусийлаштиришдан олинган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга ошириш, акцияларида давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятларида давлатнинг ишончли вакиллари ва ишончли бошқарувчиларни танлаш ва уларни ўқитиш ишларини олиб бориш, шунингдек уларнинг фаолияти устидан доимий мониторингни амалга ошириш Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси жорий йилнинг охиригача давлатнинг ишончли вакилларини ва ишончли бошқарувчиларни корпоратив бошқариш асосларига ўқитиш бўйича доимий ишловчи курслар ташкил этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарорига 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 5 июлдаги

257 - сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузуридаги давлатнинг

ишончли вакилларини тайинлаш бўйича комиссия

ТАРКИБИ


Султонов Ў.Т. - Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси


Ҳамидов Б.С. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Исмоилов Ў.Қ. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Комиссия аъзолари


Саидова Г.К.   - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг бошлиғи


лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппаратининг бош инспектори (келишув бўйича)


Полвонзода А.А. - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири


Азимов Р.С. - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири


Хўжаев Б.А. - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси


Абдусаломов М.Э. - Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси


Асқаров М.А. - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Шоабдураҳмонов Р.М. - Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг биринчи ўринбосари


Нормурадов М.Б. - Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


Тўхтаев Т.З. - Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси раиси


Сулаймонов М.М. - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Корхоналарни хусусийлаштирилгандан кейин қўллаб-қувватлаш, мониторинг ва ҳисобга олиш бошқармаси бошлиғи, комиссия котиби


Комиссия таркибига Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг таркибига давлатнинг ишончли вакили тайинланадиган акциядорлик жамияти кирадиган вазирликлар, идоралар, компаниялар, уюшмалар раҳбарлари киради.


Комиссия аъзолари лавозимлари ўзгарганда унинг таркибига уларнинг лавозимларига янгидан тайинланган шахслар киради.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 7, 35-модда.
























Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск